Ҳимояга рухсат этилди “Туризм ва сервис” кафедраси мудири, доцент М. Амонбоев


Туризм соҳасида қўлланиладиган янги ахборот технологияларининг имкониятлари



Download 1,8 Mb.
bet15/23
Sana22.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#91677
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23
Bog'liq
мирзоулуғбектуризбошқахборот техн

3.2. Туризм соҳасида қўлланиладиган янги ахборот технологияларининг имкониятлари

Бугунги кунда янги ахборот технологияларидан бири бу мультимедиа технологияларидир. Мультимедиа технологиялари пайдо бўлиши билан туризм соҳасида тез қўлланила бошлади. Мультимедиа компьютерини асосий хусусияти, бу қўшимча қурилмаларни мавжудлиги (CD-ROM-жамғарувчилар, овозли карта, карнайлар, 30-тезлаштирувчи). Ҳозирги вақтда бозорда тақдим этилган компьютерлардан кўпчилиги мультимедиадир ва кўрсатилган қурилмалар стандарт комплектациясига киради. Мультимедиа технологияси овозли ва видеофайллар билан ишлаш имкониятини беради, бу эса туризм соҳасида компьютер техникасидан фойдаланишни янги йўналишларини очиб беради, хусусан туристик ва музейлар бўйича экскурсияларни ишлаб чиқиш. Вертуал экскурсия ва туризм-бу томошабинга қизиқтирадиган асосий обьектларни (музей, қадамжойлар) реал уларга боришдан аввал томоша қилиш, яъни презентация. Бу хоҳлаган ўлчамда бўлган ихтиёрий силжийдиган обьектларни понарамалари (музейлар ва расм галереяларни экспонатлари, отелларни хоналари, кўчалар ва шаҳар бинолари, парк йўлакчалари, баланликдан кўринишлари ва ҳ.к). Томошабин силжиш йўналишини иҳтиёрий ўзгартириши мумкин, тасвирларни катталаштириш функциясини ишлатиши, чапга ва ўнга, олдинга ва орқага ҳаракат қилиши мумкин. Презентацияга овоз бериш имконияти ҳам бор.


Мультимедиа технологиясини туризм соҳасида қўлланиш йўналишидан биттаси - бу энциклопедия, маьлумотли ва реклама дискларини яратиш ва қўллаш. Туристик соҳасидаги кўпчилик корхоналар, кўпроқ туристик фирмалар ва мехмонхоналар, музейлар маьлумотли ахборот ва реклама ахборотига эга бўлган ўз шахсий дискларини яратишмоқда.
Интернет технологияларига мурожат қилиш, ишлаб чиқариш сарфларини қисқартириш, ҳаридор учун яхши шароит ва қулайлик туғдириш, дам олиш жойларини резервлаш ва чипталарни расмийлаштиришни тезлаштириш имконини беради. Шу билан бирга янада эгилувчан скидкалар тизимини олиб бориш учун сарфланадиган қўшимча маблағлар бўлмайди.
Аньанавий туристик фирмалар учун бозорга кенг кириб келаётган электрон тижорат шароитида уларнинг рақобатбордошлиги муаммоси кескин бўлмоқда.
Ҳозирда хорижий тажриба шуни кўрсатадики, ўз хордиғини ташкил этиш бўйича туроператор ва турагент хизматини тўлаганга кўра кўплари интернетга кириб, ўзлари туристик хизматлар пакетини шакллантиришни афзал кўришмоқда. Лекин маьлумки, бу ҳолда индивидуал туризм ҳосил бўлади, оммавий ва чартер бўлмаган йўналишлар тўғрисида гап бориши мумкин эмас. Бундан ташқари, бутунлай интернет орқали шакллантирилган тур, туроператорли фирма томонидан тақдим этилган ўхшаш турдан арзон бўлиши шубҳали. Бу бир-неча сабабларга боғлиқ..
Биринчидан, бронлаштирилган йирик туроператорлар турлар қийматини муҳим қисқартирадиган гуруҳли скидка ва чартер рейсларига эга.
Иккинчидан, компаниянинг ички ҳаёти унинг шериклари билан боғлиқ.
Учинчидан, визасиз масофа Ўзбекистонлик учун чегараланган, шунинг учун кўпинча ҳолларда виза олиш шарт, интернет орқали уни олиш амалиётда мумкин эмас.
Офис : Ахборот ва иш технологияси. Офис ҳар қандай туристик бозор субьектини ишбилармон фаол марказидир. Ҳар қандай офисдаги иш технологияси фронтофислик ва бекоофисликларга бўлинади. Биринчи технология мижозлар, иккинчилари - компанияни ички ҳаёти.

3.2.1-расм. Офисдаги иш технологияси21.

Офисдаги иш технологияси турли хил (ҳужжатларини ишлаб чиқариш ва йўналтириш, ҳужжатларини сканер қилиш ва уларни таржима қилиш, ҳисоб ва ҳисоботни олиб бориш, маълумотлар базасини олиб бориш. прогнозлаш ва режалаштириш, реклама ва презентатцияларда қатнашиш ва ҳ.к.) ва субъект фаолиятини йўналишига қараб айрим хусусиятларга эга. Масалан, туроператорда фронтофисли технологиялар туристик хизматларни сотиш ва мижозларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ, бекофисли эса-ишлаб чиқариш технологияси, туристик маҳсулотни сотув олди тайёргарлик, етказиб берувчилар билан хисоблашиш, молиявий хисобот, сотишларни бошқариш билан боғлиқ .


Бекофисли технологиялар шунингдек ахборот алмашув технологиялари билан боғлиқ таклифларни аниқлаштириш, чипталарга, меҳмонхоналарга бронларни тасдиқлаш, жойлашиш шароитларини ўзгариши ҳақида тезкор хабар бериш ва ҳ.к.
Замонавий корхоналарни ишлаб чиқадиган ва истеъмол қиладиган асосий ресурс ва меҳнат унумдорлигини ошириш ва рақобатбардошлигини муҳим омили –бу ахборотдир.
Ишлаб чиқарилган ахборот нафқат тўғри қарорларни қабул қилиш асбобидир, балки реал даромад келтирадиган интелектуал капиталдир.
Ахборотни қайта ишлаш қоғозсиз тхнологияси. Туристик фирмани умумий ахброт мухити асосан элекрон ва қоғоз кўринишида тақдим этилган ахборотлардан шаклланади. Бунда ахбортни учта асосий ҳужжат оқимини ажратиш мумкин:

  1. Корхонага ташқи мухитдан кираётган ахборотли ҳужжат оқимининг (телефон қўнғироқлари, электрон почтани хабарлари, фиксимал ахборот, хатлар, шартномалар, келишувлар, газета ва журналлар реклама эълонлари ва ҳ.к.) турлари кўп, лекин табиий ҳолда улар учта асосий қисмга бўлинади;

- овозли ахборот (қўнғироқлар);
- электрон ахборот (электрон почта, факслар, маьлумотлар базаларига мурожаат);
- чоп этилган ахборот қоида бўйича қоғозда (хатлар, реклама , шартномалар).

  1. Битта бўлимдан иккинчисига узатиладиган ички ахборотни ҳужжат оқими, (буйруқлар, фармойишлар, раҳбариятни кўрсатмалари, жавобни талаб этадиган хатлар, маълумотлар базаларига мурожаат ва уларга жавоб, ҳисоботлар, прогнозлар, фирмани узоқлашган бўлимлари учун факсимал ахборот).

Асосий ахборот гуруҳлари бу ерда иккита:
- элетктрон ахборот (электрон почта, факс-модем платаларда олинадиган хабарлар, маьлумотлар базаларига мурожатлар ва уларга жавоблар);
- чоп этилган ахборот, қоида бўйича қоғозда (буйруқлар, ҳисоботлар, хизмат хатлари ва ҳ.к.)
Электрон офис. Олдин офисда ишлаш учун асосий асбоблардан ручка, калькулятор, телефон, факс бўлар эди. Замонавий техник воситалари эса локал тармоғига уланган ва интернетга чиқишга эга бўлган шахсий компьютерлар ёрдамида ахборотни қоғозсиз қайта ишлаш технологияларига ўтиш имкониятини берди. Бу технологиялар қуйдаги афзалликларни беради;
- ахборотни қайта ишлаш учун меҳнат сарфини камайтиради,
- ахборотни сақлаш хавфсизлиги ва ишончлилигини оширади,
- ахборотни бир зумда узатишлигини таъминлайди.
Лекин қоғозсиз технологияларга ўтиш маьлум муаммолар билан боғлиқ. Биринчи навбатда, бу маьлумотларни муаллифлик муаммоси, уларни ҳақийқийлигини исботи. Қоғозсиз технологияларга ўтиш ахборот билан ишлаш умумий маданияти ўсишини талаб этади.
Электрон офисларни (ёки электрон ҳужжат айланиши) ишлашини зарурий шартларидан бири, бу электрон ҳужжатларни (ёки электрон ахборот) ва дастурий таъминотни мавжудлиги бўлади.
Электрон ҳужжатлар. Фирмани ичида пайдо бўлган ёки электрон почта бўйича келган ҳужжатлар ўзини пайдо бўлиши вақтидан, одат бўйича, компьютерда қайта ишлаш учун эришиладиган электрон кўринишда сақланади.
Электрон ахборот структуралашмаган ва структуралашган ҳужжатлар кўринишида тақдим этилиши мумкин .
Структуралашмаган бу матнли редактор, электрон жадваллар, почта дастурлари, факсли, мультимедиа дастурлари ёрдамида яратилган ҳужжатлар.
Структуралашган – бу маьлумотлар базалари, электрон шакллар. Бундай ҳужжатларни яратиш, қайта ишлаш ва бошқариш учун турли хил амалий дастурий таминот (ППО) қўлланилади. Қоғозли (чоп этилган ) ҳужжатларни электрон шаклга айлантиришни замонавий оптик таниб олиш технологиялари бажаради. Сканер ва тегишли дастур қоғоз варағидан ҳужжатни электрон нусхасини сканер қатнашмасдан факс –модем платага келган тасвирни нусхасини олиш имкониятини беради. Шу билан электрон нусха ҳужжатни структурасини, уни форматлаштирилганини бутунлай сақлаб қолади.
Кенг тарқалган амалий дастурларни, матнли процессорларни, электрон жадвалларни, малумотлар базаларни бошқариш тизимларини қўллаб электрон ҳужжатларга матн, график ва товуш кўринишда ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш мумкин.
Шундай қилиб офисларда комплекс автоматлаштириш нуқтаи назаридан аҳамиятли афзалликлар берувчи керакли воситалар йиғиндиси бўлиши керак.



Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish