Ҳимояга рухсат этилди “Туризм ва сервис” кафедраси мудири, доцент М. Амонбоев



Download 1,8 Mb.
bet14/23
Sana22.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#91677
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
мирзоулуғбектуризбошқахборот техн

Иккинчи боб бўйича хулоса
Тармоқли ахборот технологиялари ривожланиши ахборот технологиялари (интернет) ривожланишининг долзарб ва истиқболли йўналишидир. Уларнинг мақсадлари орасида ахборот алмашуви эмас, балки улар учун жамиятда тақсимланган ахборот ресурсларидан кооператив фойдаланиш учун имконият яратиб бериш, турли иқтисослашган ахборот жамғармаларидан маълумотли, ҳужжатли ва бошқа ахборот олишни таьминлаш.
Туристик индустриясини охирги йилларда шиддатли ривожланиши икки омиллар билан боғлиқ: фуқаро авиациясининг ривожланиши ва авиалиниялар, самолётлар сонини ошиши, шунингдек авиаташишлар ҳажмини ўсиши ўз навбатида бронлаштириш компъютер тизимларини яратиш ва қўлланиш заруриятига олиб келди.
Ҳозирги кунда бронлаштириш тизимларида фақат жойлар мавжудлиги ҳақида ахборот эмас, балки рейс, жалб этилган самолётлар типи, тарифларни батафсил баёни ҳақида умумий ахборот, шунингдек туристик бизнесга туташ тармоқлар: автомобиллар ижараси, меҳмонхоналарда жойлашиш, темир йўл чипталарини сотиш ва бошқалар ҳақида ахборотлар киритилган.
Ахборот технологияларининг стратегик мақсади – бозор шиддати (динамикаси)га жавоб беришда менежментга ёрдамлашиш, рақобатдаги устунликни яратиш, қўллаб-қувватлаш ва устунликни ошириб боришдир. Бу вазифани бажариш ахборот-технология тизимларини қуришни талаб этадики, унинг атрибутлари қуйидагилардир: а) ҳар бир одам исталган вақтда ва исталган жойдан ахборот технологиялари (АТ) ресурсларига кира олади; б) ҳар қандай ахборот объектига кўпчилик бир вақтнинг ўзида кира олиши керак; в) иловаларнинг чапдастлиги (маневр) – тармоқ архитектурасига ўтиш лозим бўлади, бу эса АТ бўлимлари ташкил этиш ва уларнинг ишида жиддий ўзгаришларга олиб келади.


III-БОБ. ТУРИЗМДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШНИНГ СТРАТЕГИК ЙЎНАЛИШЛАРИ

3.1. Туризмда қарорлар қабул қилишда ахборот технологияларининг имкониятларидан фойдаланиш йўллари




Замонавий ахборот технологияларининг ривожланиши ва жамиятни компьютерлаштиришнинг жадаллаши билан ахборот бозори республикамиз иқтисодиётининг истиқбол тармоқларидан бири бўлмоқда, унда товар сифтида маълум қийматга эга ва олиш-сотиш объекти бўлган турли ахборот (тижорат, молия, статистика, маркетинг, сиёсий ва ҳ.к.) воситалари чиқади.
Ахборот тушунчаси турли соҳаларида ҳар хил шарҳланади, лекин замонавий ахборот технологияси соҳасида ахборотни сақлаш, узатиш ва қайтадан ўзгартириш объекти бўлган маьлумотлар мажмуаси сифатида аниқланади.
Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш барча ресурслардан, биринчи навбатда, моддий, меҳнат, энергетик ва ахборот ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланишни тақозо этади. Ўз навбатида, ахборот ресурслари уларни сифатли ташкил этиш ва фойдаланишда меҳнат, моддий ва энергетик ресурсларнинг эквиваленти каби чиқади.
Шунинг билан ахборот - бу барча қолган ресурсларидан айниқса самарали ва рационал фойдаланиш ва тежашга кўмаклашадиган ресурсларнинг ягона туридир. Шундай қилиб, ахборот ресурслари замонавий жамиятни ишлаб чиқариш кучларини фақат муҳим ташкил этувчи қисми бўлиб эмас, балки миллий даромаднинг маблағи сифатида ҳам чиқади.
Ахборот ресурслари асосан иккита хусусиятларга эга:
иқтисодий, яъни белгиланган маълум мақсадга эришиш учун объектив заруриятни чекланганлиги, истеъмол қиймати, ўзаро тўлдирмоқлиги ҳамда специфик, яъни ахборотни сарфлашда тўлмаслиги, ноёблиги, моддий ташувчисиз мавжуд эмаслиги ва унинг қадриятини тушунишнинг интенсивлиги.
Шунинг учун уни табақалаш зарур. Бошқарув ахборотини қатор белгилар бўйича табақалаш мумкин.

3.1.1-расм. Бошқарув ахбороти ва унинг табақаланиши18.


Олиниш йўли бўйича қуйидагилар натижасида олинган ахборотлар ажратилади:

  • маркетинг тадқиқотлар ўтказиш давомида бевосита сўров.

Сўров почта ёки факс орқали тарқатилган сўров варақалари, телефон,
музокаралар ва шахсий суҳбат йўли билан ўтказилиши мумкин.

  • даврий ва маҳсус адабиётни ўрганиш;

  • маълумотларни телефакс ёкн тайёрланган магнит ташувчилар орқали
    узатиш.

Одат бўйича бундай ахборот ихтисослашган ахборот агентликлари томонидан расмий равишда сўраш бўйича тақдим этилади. Охирги йилларда маълумотларни оптик дискларда (компакт диск) узатиш кенг тарқалган, уларда нафақат матнли, балки хоҳлаган бошқа видео ва аудио ахборотлар ёзилади.
Бошқарув функцияси бўйича ахборотни қуйидагиларга табақалаш мумкин:

  1. Меъёрий режалаштириш ва прогнозлаштириш;

  2. Ҳисобот;

  3. Назорат ва таҳлил.

Меъёрий — режалаштириш ахбороти асосан ишлаб чиқариш соҳасида шаклланади ва фойдаланилади. У илмий ва техник - асосланган меъёр ва меъёрлаш тизимидан иборат бўлиб, ишлаб чиқаришнинг турли унсурларини режалаштиришнинг миқдорий ўлчовини характерлайди.
Тақдим этиш шакллари бўйича ахборот матнли, жадвалли, матрицали, график ва динамик қаторларга бўлинади. Матнли ахборот энг кўпроқ формализациялаштирилган бўлади, шу туфайли уни қайта ишлаш учун ҳозирги вақтда гиперматн дастурий тизим кўринишида махсус дастурий воситалар ичига ўрнатилган функциялар ёрдамида махсус молиявий на банк ҳисоблашларини бажаришга имкон яратади, матрицали алгебра алгоритмларини, амаллар таҳлили усулларини ва бошқаларни реализация қилишга имкон яратади.
Ахборотни график тақдим этилиши ахборот материалдан келиб чиққан янги билимлар олиш, яъни бозор жараёнлари динамикасини очиб бериш имконини беради.
Динамик қаторлар шаклида тақдим этилган ахборотлар хронологик таркибда бирин-кетин жойлашган кўрсаткичлар қийматларидан иборат бўлади, улар ўз ўзгаришларида ўрганилаётган ҳодиса динамикасини акс эттиради. Шунинг учун ҳар бир динамик қатор уни қўллаш бўйича кичик шарҳ билан биргаликда бўлади. Динамик қаторлар маркетологлар учун қимматбаҳо ахборотга эга, чунки улар бутун бозор ва алоҳида уни ташкил этувчиларини вақт жиҳатидан саботли қонуниятларини акс эттиради.
Бугун ахборотни жаҳон бозорида қуйидаги асосий секторларга ажратиш мумкин:
1. Ишбилармон ахборотлар сектори (биржа, молиявий, тижорат, иқтисодий ва статистик):
• биржа ва молиявий ахборот, биржа ва молиявий ахборотни махсус хизматлари, брокер компаниялари, банклар ва бошқалар томонидан тақдим этиладиган қимматбаҳо қоғозлар корректировкаси, валюта курси, ҳисобот ставкаси, капитал ва товар бозорлари, инвестициялар, нархлар хақида;

  • иқтисодий ва статистик ахбороти - давлат хизматлари ҳамда
    тадқиқот, ишлаб чиқариш ва консалтинг билан шуғулланадиган
    компаниялар томонидан тақдим этиладиган динамик - қаторлар
    кўринишидаги демографик ва ижтимоий, рақамли иқтисодий,
    прогноз моделлари ва баҳолаш;

  • тижорат ахбороти - фаолиятини асосий йўналишлари чиқарадиган
    маҳсулотлари ҳақида компаниялар, фирмалар, корпорациялар
    бўйича нархлар, молиявий ҳолати, алоқалари, келишувлар ва
    уларни раҳбарлари ҳақида;

  • махсус ахборот хизматлари томонидан тақдим этиладиган
    бизнес соҳасидаги ишбилармон янгиликлар;

2. Мутахассислар учун ахборотлар сектори асосан ахборотни
професссионал ва илмий-техник соҳасини жалб этади.
3. Оммавий ва истеъмол ахборотлар сектори ахборотни истеъмол
ва кўнгилочиш соҳасини жалб этади.
Ахборот технологияларни ривожланиши билан боғлиқ афзалликлар реалдир, ва кўпчилик ривожланган ва ривожланаётгаи мамлакатлар ўз иқтисодий келажаги учун бундай технологияларнинг муҳимлигини англашмоқда, чунки ахборот-коммуникацион технологиялар барча халқлар ўз келажагини қўрадиган фундамент бўлиб қолишга қодир.
АҚШда телекоммуникацион ва ахборот бозорлари мамлакатнинг иқтисодий ўсишини муҳим омили бўлиб қолмоқда. Мисол, ҳозирги пайтида бу индустрияга АҚШда истеьмолчилар сарфлайдиган ҳар қайси ўн доллардан бир долларга тўғри келади, яъни ҳар қайси оиладан йилда 2 минг доллар.
Кенг маънода бугун ахборот бозори АҚШ ички иқтисодий фазосининг 10% эгаллайди, шунинг билан у яқин ўн йилликда ушбу фазонинг 20% эгаллаши кутмоқда.
Ҳозирги вақтда ушбу соҳада ҳаракатланаётган компаниялар 3,6 млн. америкаликларни иш билан таъминламоқдалар.
Республикамизда ахборот фаолиятни ташкил этиш асосан жаҳон ривожланган мамлакатларни тегишли таркибларига ўхшаш фарқлари авваломбор, бозорни ўзини инфраструктурасига хизмат кўрсатишга ориентация қилинган секторларни анча ривожланишини паст савиясидир.
Бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёни маълумотлар катта оқимидан ахборотларни кўриб чиқиш, таҳлил қилиш ва рационал фойдаланишни олдиндан кўзда тутади.
Қабул қилинадиган қарорнинг самарадорлиги кунига пайдо бўлган муаммо бўйича ахборотни тўлиқлигига боғлиқ..
Қарорларни қабул қилиш жараёнида ахборотни қўллаш билан боғлиқ муаммоларга авваломбор қуйидагилар сабаб бўлади:
а) зарурий ахборотни етарли эмаслиги ёки ортиқлиги;
б) ахборотни ҳар - хил муассаса ва ташкилотлар бўйича тарқалганлиги;
в) ахборотни ўз вақтида келмаганлиги.
Ахборот иқтисодиётни барча тармоқлари истеъмол қиладиган ресурс.
Замонавий ахборот технологияларни ривожланиши билан иқтисодиёт ва фаннинг бошқа соҳаларидаги, шу жумладан туризмда турли масалалар бўйича мавжуд бўлган маълумотлар концентрация қилинган ва умумлаштирилган, ахборот ресурслардан фойдаланиши ташкил этилиши инсон фаолиятини интеллектуал ва иқтисодий соҳасига катта таъсир ўтказмоқда. Туристик фирмани самарали бошқаруви авваломбор ахборотдан ақлли ва мақсадга йўналтирилган фойдаланишга боғлиқ, бу эса ўз навбатида, қабул қилинган қарорни тўғрилигига таъсир этади. Керакли ахборотнинг йўқлиги, ноаниқ, тўлиқ эмас ёки муаммога тааллуқли бўлмаган маълумотлардан фойдаланиш, шунингдек мақсадга йўналтирилмаган у ёки бу ахборотни қўллаш фирмани рақобатдош қобилиятига жиддий зарар келтириши мумкин.



3.1.2-расм. Ахборот асосида қарорлар қабул қилиш босқичлари19.


Ахборот технологиялари – ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, сақлаш, тарқатиш, қўллашда фойдаланиладиган усуллар ва механизмлардаги энг замонавий такомиллаштиришдир, бу атаманинг мазмуни ана шундай. Ахборот технологияларини аср технологияси, деб атамоқдалар. У ишлаб чиқариш фаолиятига, хизмат кўрсатиш соҳасига, аҳолининг иш билан бандлигига, умуман, инсоният турмушига жиддий таъсир ўтказмоқда. Дарвоқе, буларни ҳаммаси микроэлектроника соҳасидаги ютуқлар туфайли шундай бўлмоқда. Худди ана шу микроэлектроника компьютер ёрдамида лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш соҳасидаги ишланмалар учун асос яратди; булар орасида қайишқоқ ишлаб чиқариш тизимлари, роботлар, шахсий комьпютерлар, автоматлаштирилган бошқарув тизимлари (АБТ), видеоматнлар, телеконференциялар ва бошқалар бор.
Ахборот технологияси тушунчасининг ўзи информатиканинг оёққа туриши жараёнида ХХ асрнинг охирги ўн йиллигида пайдо бўлди20.
Ахборот технологияси-бу лойиҳа шаклида (формализациялашган кўринишда) тақдим этилган у, ёки бу етарли даражада қайтариладиган ахборот жараёнини рационал тарзда ташкил этиш имкониятини берадиган илмий билимлар, маьлумотлар ва амалий тажрибаларни концентрациялашган кўриниши. Шу билан айни жараённи амалга ошириш учун зарур бўлган меҳнат, қувват ёки моддий ресурслар сарфини тежашга эришилади.
Ҳар қандай технология турлари самарадорлигини аниқлашда амалий қўлланилиш натижасида эришиладиган социал вақтни тежашни умумий критерия сифатида қўллаш мумкин. Бу критерия самарадорлиги айниқса ахборот технологиялари мисолида яхши кўринади. Социал вақтни тежаш биринчи навбатда энг оммавий ахборот жараёнлари билан боғлиқ технологияларга бизни диққатимизни жалб этади. Уларни оптималлаштириш айни кенг ва кўп маротаба қўлланилиши туфайли, социал вақтни тежашишини энг кўп бериши керак.
Жамият ривожланишининг ҳозирги босқичида ахборот технологияларнинг аҳамияти ва ролини таҳлил қилиш натижасида асосланган хулосалар қилиш мумкинки, бу роль стратегик аҳамиятга эга, яқин келажакда бундай технологияларнинг аҳамияти тез ўсмоқда. Айни шу технологиялар бутун давлатни технологик ривожланиш соҳасида белгиловчи роль ўйнаган. Бундай хулосага далил бўлиб ахборот технологияларни ишлаб-чиқариш ва ижтимоий технологияларга нисбатан устувор ўринга чиқадиганлиги.
1. Ахборот технологиялари бугунги кунда жамият ривожланишини муҳим стратегик омили бўлиб, ахборот ресурсларни фаоллаштириш ва самарали қўллаш имкониятини беради. Тажриба шуни кўрсатадики, ахборот ресурсларини илмий билимлар, илмий янгилик, кашфиёт, илғор тажрибани фаоллаштириш, тарқатиш ва самарали ишлатиш ресурсларни бошқа турларини (хом-ашё,энергия, фойдали бойликлар, материал ва ускуналар, одам ресурслари ижтимоий вақт) аҳамиятли тежаш имконини беради.
2. Ахборот технологиялари охирги йилларда инсон жамиятини ҳаёт фаолиятида катта ўрин эгаллайдиган ахборот жараёнларини оптималлаштириш ва кўп холатларда автоматлаштириш имконини беради. Ҳаммага маьлумки цивилизацияни ривожланиши ахборотлашган жамият қуриш йўналишида амалга ошади. Бундай жамиятда кўпчилик банд аҳолини меҳнат обьекти ва натижаси сифатида моддий бойлик эмас, балки асосан ахборот ва илмий билимлар бўлиб қолади.
Ҳозирги вақтда кўпгина ривожланган мамлакатларда банд аҳолини кўпроқ қисми ўз фаолиятида у ёки бу даражада ахборотни таёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш жараёнлари билан боғлиқ ва шунинг учун ушбу жараёнларга мос ахборот технологияларни ўзлаштариш ва амалиётда қўллашга мажбур.
3. Ахборот жараёнлари бошқа мураккаброқ ишлаб-чиқариш ёки ижтимоий жараёнларни муҳим унсури бўлади. Шунинг учун кўпроқ ахборот технологиялари тегишли ишлаб-чиқариш ёки ижтимоий технологияларни компонентлари сифатида рол ўйнайди.
Албатта, иш ўринлари сонини кўпайтиришда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш ва кенгайтириш муҳим ўрин тутади. 2018 йили алоқа, ахборотлаштириш, молия, банк, транспорт хизмати кўрсатиш, маиший техника ва автомобилларни таъмирлаш соҳалари анча юқори суръатлар билан ривожланди. Сўнгги тўрт йил мобайнида йилига ўртача 50 фоиз ўсишни таъминлаётган ахборот – коммуникация технологиялари соҳасида хизмат кўрсатиш жадал ривожланаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Ахборот технологиялари бугун одамларни ахборотли ўзаро ҳаракатини таъминлашда, шунингдек оммавий ахборотни тайёрлаш ва тарқатиш тизимларида истисноли муҳим ролни ўйнайди.
Бу воситалар жамиятимиз маданияти билан тезда ассимилияция бўлади, чунки улар фақатгина катта қулайликлар яратишади, балки кўпчилик глобализациялаш ва жаҳон ҳамжиҳатига интеграция, ички ва халқаро иқтисодий ва маданий алоқаларни кенгайтириш, халқни миграцияси ва унинг планета бўйича динамик кўчиши билан боғлиқ бўлган қўшимча, аньанавий бўлиб қолган алоқа воситаларига (телефон, телеграф, радио ва телевидение), ижтимоий соҳада электрон телекоммуникация тизимлари, электрон почта, ахборотни факсимал узатиш ва алоқни бошқа турлари янада кенгроқ қўлланиш имкониятини беради .
Ахборот технологияларининг асосий ҳусусияти шундаки, уларда ахборот, ҳам меҳнатнинг предмети, ҳам унинг маҳсулотидир. Ҳисоблаш техникаси ва алоқа воситалари меҳнат қуролларидир. Айни пайтда ахборот бошқа моддий ресурслар сингари ҳақиқатан ҳам ишлаб чиқариш ресурси деб ҳисобланмоқда. Ахборот ва унинг юқори даражаси бўлган билимни ишлаб чиқариш мавжуд технологияларни модификациялаш ва янгиларини яратишга ҳал қилувчи таъсир ўтказмоқда. Бундан бор-йўғи ўн йил илгари ахборот технологиялари ва туризм бир-бири билан чиқиша олмайдиган шериклардек туюлар эди. Ҳозир эса ана шу икки тушунча бир-бири билан шунчалик туташиб кетдики, хатто туризмнинг янги тури “Альтернатив туризм” ёки “Электрон туризм” пайдо бўлди.
Ҳар қандай бошқарув ахборт жараёнлари рўйхатга олиш, ёзиш, узатиш, сақлаш, аҳборотни чиқариш ва бошқарув қарорларни қабул қилиш муолажаларни ўз ичига олади
Ахборот технологиялари турли ахборот тизимларида ушбу муолажаларни амалга оширилиш учун хизмат қиладиган воситалар ва услублар йиғиндисидир.
Замонавий туризм индустрияси янги компьютер технологияларини жорий этилиши билан улкан ўзгаришларга эга бўлди. Ҳар қандай фирмани туристик бизнес бозорида замонавий ахборотлар технологиялардан фойдаланилмасдан муваффақиятли фаолият кўрсатиши амалиётда мумкин эмас. Туристик маҳсулотни яратиш ва реализация қилиш технологиясини хусусияти қисқа вақт ичида транспорт воситаларини эришиш ва туристларни жойлаштириш имкониятлари ҳақида маьлумотларни тақдим этиш, жойларни тез бронлаштириш ва резервлашни қилиш таъминлаш ҳамда туристик хизматларни ( чипталар, счётлар ва йўналиш бўйича кўрсатмалар каби ҳужжатларни паралель расмийлаштириш, ҳисоб - китоб ва маълумотномали ахборотлар билан таъминлаш ва ҳ.к.) тақдим этишда қўшимча вазифаларни ечишни автоматлаштиришни таъминлайдиган тизимларни яратишни талаб этади. Бунга тизимда ахборотни қайта ишлаш ва узатиш учун замонавий компьютер технологияларидан кенг фойдаланиш шароитида эришиш мумкин. Туризм индустрияси шунчалик кўп кўринишли ва кўп қирралики турли ахборотлар технологияларни алоҳида олган туристик фирма ёки отел ишини автоматлаштиришни таьминловчи махсус дастурий воситаларни яратишдан то глобал компьютер тармоқларидан фойдаланишни талаб этади.
Ҳозирги вақтда туристик маҳсулотни шакллантириш, транспорт чипталарини тез ва қулай бронлаштириш, мехмонхоналарда жойларни резервлаш, автомобилларни ижарага олиш ва спорт дастурларига чипталарни буюртма қилишни таъминлайдиган глобал тақсимлаш тизимни қўллашни кўзда тутади. Шунингдек, туризм индустриясида резервлаш компьютер тизимлар, электрон почта, телекс, электрон рўзномалар имкониятларини бирлаштирадиган видеоматн хам кенг тарқалган. Буюк Британияда турагентларнинг 90 % prestel визуал маълумотлар тизимини қўллашади. Бу тизим туризм ва саёҳатлар ҳақида маълумотлар, шунингдек, истеъмолчилар енгил эришишадиган туроператорлар, темирйўллар, паромлар, отел ва авиа йўллариинг таклифларига эга. Тизимга охирги янгиликлар ва ушбу йўналишлар бўйича ўзгаришлар доимо киритилиб туради. Prestel тизимини асосий компоненти бўлиб дисплей сифатида хизмат қиладиган телевизор, маълумотлар киритиш учун клавиатура, шунингдек телефон линияларни айланиб турагентлиги марказий компьютер билан алоқасини таьминловчи адаптер бўлади.



Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish