ИМОМ ҒАЗЗОЛИЙ ТАЪЛИМОТИДА ЮКСАК ИНСОНИЙ ХИСЛАТЛАР ТАЛҚИНИ
“Аждодларимиз тафаккури ва даҳоси билан яратилган энг қадимги тошёзув ва битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб, бугунги кунда кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган минг-минглаб қўлёзмалар, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, минералогия, кимё, астраномия, меъморлик, деҳқончилик ва бошқа соҳаларга оид қимматбаҳо асарлар бизнинг буюк маънавий бойлигимиздир”1
Имом Абу Ҳамид Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Ал-Ғаззолий ат Тусий ан Нишопурий аш Шофеий
(بسم الله الرحمن الرحيم) (450/1058 – 505/1111) – йирик мутасаввуф олим, ислом ҳуқуқшуноси(фақиҳ), назариётчиси, файласуф, тириклигидаёқ ўз даврининг энг олий ҳужжат-ул-ислом унвонига эга бўлган, ислом маданияти “олтин” даврининг буюк мутафаккири ҳисобланади. Ислом маданияти шаклланиши ва ривожига сезиларли таъсир кўрсатган Ғаззолийни “муҳиддин”(динга ҳаёт бахш этувчи) ҳамда “мужаддид”(динни янгиловчи) насаблари билан улуғлаганлар.
Ёшлигидан илмга чанқоқ, ўткир зеҳн, юксак иқтидор ҳамда хотирага эга бўлган ал-Ғаззолий: Аҳмад ал Разқонийдан фиқҳ, Абу Наср Ал Исмоилий ҳамда Абул Маолий ал Жувайнийдан фиқҳ, усули фиқҳ, илму калом, мантиқ,
Фазл ибн Мухаммад ал Фаромузий ва Юсуф Ан Насаждан тасаввуф илмларини мукаммал эгаллайди.
Ғаззолий яшаган давр XI асрнинг 2-ярми XII асрнинг биринчи ярмида исломга эътиқод қилувчи халқлар орасида турли хил гуруҳлар, оқимларнинг пайдо бўлиши натижасида диний фанатизмининг, ўзаро муросасозликнинг кучайиши кўплаб қонли тўқнашувларга олиб келди. Ҳар қайси гуруҳлар ўз таълимотини қўллаб-қувватлаш, уни кенг омма орасига ёйиш мақсадида кўплаб мадрасалар ва ўқув муссасаларини барпо этиб уларнинг ўқув дастурларини тузиб чиқдилар. Ислом оламининг турли маданий марказлари, хонақоҳлар, мадраса ҳамда кутубхоналар ўз ҳомий ва асосчилари номидан фаолиятларини давом эттириб: ҳадис, калом, ахлоқ, фиқҳ, сарф, саҳв, наҳв, луғат, баён, қироат, ҳандаса, тиб, кимё, нужум, мусиқа, нотиқлик, мусоҳоба, фалсафа, мантиқ каби диний ва дунёвий фанларнинг мислсиз тараққий этиши ҳамда кўплаб мутафаккир олимларнинг фаолият кўрсатишига имконият яратди.
Аммо шу олимлар томонидан “Қуръони Карим” ҳамда ҳадисларнинг турлича талқин этилиши ҳамда гуруҳлар ўртасидаги ислом қонуншунослигидаги номувофиқликлар жиддий зиддиятларни келтириб чиқарди.
Бундай шароитда асосий сиёсий вазифа сифатида томонларни муросага келтириш, дин асосларини назарий жиҳатдан бойитиб, янги давр талабаларига мос равишда ривожлантириш, мустаҳкамлаш зарур эди. Ана шундай вазиятда дин халоскори сифатида имом Ғаззолий тарих саҳнасига чиқди.
Имом Ғазолийнинг замонига келиб илми каломда турғунлик юзага келган эди. Илми калом уламолари ўтиб кетган катта имомларнинг гапларини маҳкам тутиб туришдан бошқа ишни қилмас эдилар. Қадимги гаплардан қилча четланиш йўл қўйиб бўлмайдиган нарса деган тушунчани қадрлар эдилар. Замон ўтиши билан эскириб қолган сўз ва жумлалар ўрнига кишиларга тушунарлироғини келтиришга журъат қилмас эдилар.
Имом Ғазолий бу нарсаларнинг ҳаммасини бир тарафга қўйиб улуғ уламоларнинг илмларидан фойдаланган ҳолда эркин ижтиҳод қилдилар. Одамларга яқини услуб ва тилда асарлар ёздилар ва илми каломда катта бурилиш юз беришига сабаб бўлдилар.
Унинг “Иҳёу улумиддин”, “Кимёи саодат”, “Насиҳат ал-мулук”, Айҳо ал-валад”, “Ал-Мунқиз миназ Золал” асарлари бир томондан диний номутаносибиликларни бартараф этишга хизмат қилган бўлса, иккинчи томондан жамият ахлоқий-маънавий муҳитини соғломлаштириш, реанимация(жонлантириш) қилишга хизмат қилди.
Шунингдек, турли оқимлар вакиллари ҳисобланган ислом назариётчиларининг энг сара фикрларини эътироф этган ҳолда уларнинг ижодий фаолиятини илм фан ва маданиятни ривожлантиришларига даъват этди.
Бу давр маданияти ва маърифатининг гуллаб яшнашига Умар Хаёйм, Абул Аббос Лукарий, Абул Ҳасан Нисовий, Адиб Собир Термизий, Сўзаний Самарқандий каби мутафаккирлар беқиёс хизмат кўрсатдилар. Шунингдек ўз асарларида асосий эътиборни асосан таълим-тарбия, маърифат ва ахлоқий мунособатларга қаратган алломалар сафига: Унсурул маолий Кайковус, Носир Хисрав, Низомулмулк, Бобо Кўҳий, Али Шайх Абулҳасан ибн Усмон, Зиёвуддин Суҳравардийларни киритиш мумкин.
Имом Ғазолий ўзидан илм-фаннинг деярли барча масалаларига бағишланган улкан мерос қолдирди.
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий илму маърифатга, ахлоққа жуда катта эътибор билан қараганлиги “Иҳёу Улумиддин” да ўз тасдиғини топади. У асарида жумладан, шундай ёзади: “Илм иккига бўлинади, биринчиси фойдали ва иккинчиси зарарли илмлар. Биринчиси инсониятга манфаат етказадиган илмлар бўлиб, бу ҳам иккига шаръий ва дунёвий илмларга бўлинади. Зарарли илмлар эса, сеҳргарлик, ўғрилик кабилардир.
Фойдали илмларнинг биринчиси пайғамбарлардан келган шариат илмидир. Уни фақатгина муқаддас қитобларни ўқиш ва ёд олиш орқали эгалланади.
Дунёвий илмлар эса ақл ва тажриба орқали эгалланади. Улар тиббиёт, саноат, тикувчилик каби илмлардир. Чунки Аллоҳ таоло бандаларни осуда ҳаёт кечиришга, ўзларининг саломатликлари қўриқчиси бўлишларига буюрган. Бу касблар эгаларисиз жамият соғлом ва осуда бўла олмайди, балки таназзул, ҳалокатга юз тутади2”. Бу фикрлар ҳозир ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган.
Шайхул ислом имом Ан-Навовий (631-676 х/1233-1277 м) Иҳёу улумиддин ҳақида:
Do'stlaringiz bilan baham: |