72
1-
жадвал
Кредит рискини баҳолаш бўйича Базель қўмитаси томонидан таклиф
этилган “стандартлашган ёндашув”да кредит риски даражаси
53
Суверен кредит
рейтинги
ААА
дан
АА
-
гача
А+
дан
А
-
гача
ВВВ+
дан
ВВВ
-
гача
ВВ+
дан
В
-
гача
В
-
дан
паст
Рейтингсиз
Кредит
риски
даражаси
20%
50%
100%
100%
150%
100%
Бу эса,
табиийки, мунозаралидир. Чунки, кредит рейтингига эга бўлмаган
мижозларнинг маълум қисми ҳақиқатда
В
-
дан паст рейтинга эга бўлган мижозлар
қаторида бўлиши мумкин. Базель қўмитаси томонидан кредит рискини баҳолаш
бўйича таклиф этилган ички рейтингларга асосланган ёндашув Европа Иттифоқи
мамлакатларининг банк амалиётида ҳам кескин танқидга учради.
Бу эса, 2008 йилда юз берган жаҳон
молиявий
-
иқтисодий инқирози таъсирида
банкларнинг кредит операцияларидан улкан миқдорда зарар кўрганлиги ва
етарли
даражада кредит рискига қарши захираларнинг ташкил этилмаганлиги билан
изоҳланади. Айнан мазкур омиллар тижорат банкларининг кредит рискини баҳолаш ва
бошқариш тизимига нисбатан назорат органларида етарлича шубҳа уйғотди.
Тараққий этган мамлакатларнинг банк амалиётида, шу
жумладан, АҚШ банк
амалиётида кредит рискини аниқроқ баҳолаш мақсадида капиталнинг
рискни ҳисобга
олган ҳолда рентабеллиги кўрсаткичидан фойдаланилмоқда. Ушбу усул биринчи марта
АҚШнинг Бэнкрс Траст оф Нью Йорк (Bankers Trust of New York) банкининг амалитёига
жорий этилган. Уни амалиётга иккинчи бўлиб, Германиянинг Дойче банки (Deutsch
e
Bank) қабул қилган
54
.
Тижорат банклари ва нобанк фондлар активларининг даромадлилигини
баҳолашда активларнинг рентабеллиги кўрсаткичидан ва даромад/харажат
кўрсаткичидан кенг фойдаланиш лозим. Активларнинг рентабеллигини аниқлаш учун
тижорат банкининг соф фойдаси брутто активлар суммасига бўлинади ва
олинган
натижа 100 фоизга кўпайтирилади. Мазкур кўрстакичнинг меъёрий даражаси мавжуд
эмас. Шу сабабли, уни баҳолаш учун молиявий таҳлилнинг қиёсий таҳлил
усулидан
фойдаланилади. Даромад/харажат кўрсаткичини аниқлаш учун фоизсиз харажатлар
ялпи даромадларга бўлинади ва олинган натижа 100 фоизга кўпайтрилади. Ушбу
кўрсаткичнинг энг юқории меъёрий даражаси 45 фоизни ташкил этиши лозим. Мазкур
кўрсаткичлар тижорат банклари активларининг даромадлилик даражасини аниқ
баҳолаш имконини беради.
Хулоса қилиб айтганда, банк ва нобанк фондларнинг активлари ва кредитларини
самарали бошқаришда асосий эътиборни биринчидан, гуруҳлаш ва таркибий таҳлилга
қаратиш,
иккинчидан, активларини самарали бошқаришда янги ахборот
-
коммуникация
технологияларидан фойдаланиш; учинчидан, активларини бошқариш
самарадорлигини таъминлашда
молиявий инновацияларга, тўртинчидан, кредит
рискини баҳолаш бўйича стандартлашган ёндашувга,
даромад ва харажатларнинг
оптимал нисбатда бўлиши ва активларнинг рентабеллигига қаратиш
мақсадга
мувофиқ бўлади деб ўйлаймиз.
53
Международная конвергенция измерения капитала и стандартов капитала:уточненные рамочные подходы. Пер. с
англ. –
Базель: Банк международных расчетов. 2004. –
С.
23.
54
Синки Дж. Финансовый менеджмент в коммерческом банке и в индустрии финансовых услуг. Пер. с англ. –
М.:
Альпина Паблишер, 2017. –
С. 499.