Ilmiy tadqiqot markazi


ДАВЛАТ МОЛИЯСИ СОҲАСИДА ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТЛАШТИРИШ



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/329
Sana14.04.2023
Hajmi7,23 Mb.
#928209
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   329
Bog'liq
Moliya bozori Konferensiya to\'plam 05.04.2023

ДАВЛАТ МОЛИЯСИ СОҲАСИДА ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТЛАШТИРИШ 
МЕТОДОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ
 
Н

Примова 

Тошкент давлат иқтисодиёти университети, 
PhD 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 апрелдаги ПҚ
-5072-
сонли 
“Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча 
чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан фуқаролар бюджетни шакллантириш 
жараёнларини нафақат назорат қилиши,
балки бюджет маблағларини шакллантириш 
жараёнидан бошлаб, уларни сарфлашда қатнашиши учун ҳам имконият яратилди. 
2021 йил 1 июлдан бошлаб, жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган 
тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман ва шаҳар бюджетлари қўшимча 
маблағларининг энг кам миқдори 10 фоиздан 30 фоизга оширилди [1].
Ташаббусли бюджетлаштириш деганда фуқароларнинг бюджет маблағлари 
ҳисобидан
молиялаштириладиган танланган лойиҳаларни аниқлаш ва танлашда
бевосита иштирок этишини, шунингдек кейинчалик амалга оширилишини назорат 
қилишни ўз ичига олган турли хил амалиётлар мажмуи тушунилади. Ташаббусли 
бюджетлаштириш давлат молияси соҳасида қарорлар қабул қилиш нуқтаи назаридан 
фуқароларга реал ваколатлар бериш билан боғлиқ иштирокчи амалиётлар
қаторига 
киради. Ташаббусли бюджетлаштириш бюджет харажатлари самарадорлигини 
ошириш воситаси сифатида қаралади [2]. Бу “бюджет жараёнида жамоатчилик 
иштирокининг энг муваффақиятли шаклларидан бири бўлиб, у орқали ҳокимият ва 
фуқаролар ўртасида анъанавий равишда биринчиларнинг ваколатлари деб 
ҳисобланган масалаларда яқин ўзаро муносабатлар ўрнатилишини таъминлайди” [3].
Шу тариқа, фуқароларнинг бюджет қарорларини қабул қилишда бевосита 
иштирок этиши турли шаҳар ва ҳудудлар дуч келаётган айрим асосий муаммоларнинг 
амалий ечимига айланди. Муаллифларнинг фикрича, бундай фуқаролик иштироки 
механизмларини амалга оширувчи ҳукумат, демократик жавобгарлик ва 
қонунийликка
сармоя киритадиган, ҳамда солиқ тушумлари шаклида дивидендлар 
олади [4]. 
Биз томонимиздан ўтказилган тадқиқотларимизда маҳаллий бюджетнинг бир 
марталик –
лойиҳа тарзидаги тадбирларни молиялаштириш жараёнига татбиқ этиш 
таъкидланган. Айтайлик, ҳудудий бюджетнинг доимий харажатларини таълимни 
молиялаштиришни лойиҳа тарзида муҳокамага қўйиш соҳани молиялаштиришнинг 
динамик барқарорлигига салбий таъсир этиши мумкин. Бир марталик тадбирларга 
мисол тариқасида –
ҳудуднинг маълум қисмини асфальтлаш ёки ичимлик суви билан 
таъминлашни келтириш мумкин [5].
Мавжуд тадқиқотлар фуқароларнинг тўғридан
-
тўғри қарор
қабул қилиш 
амалиётида иштирок этиши давлат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги муносабатлар 
сифатига қандай таъсир қилишига оид кўплаб далилларни ўз ичига олади. Хорижда 
фуқароларнинг турли солиқ амалиётлари орқали маҳаллалар, шаҳарлар ва туманлар 
юрисдикциясига тегишли масалаларни ҳал этишда иштирок этиш бўйича катта 
тажриба тўпланган, бу эса аҳоли учун маълум бир йўлак доирасида қандай солиқларни 
қанча
миқдорда тўлаш кераклигини аниқлаш имконини беради. Ушбу тажрибани 
таҳлил қилиш Ўзбекистон учун муҳим ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эга.
Ташаббусли бюджетлаштириш –
маҳаллий бюджетнинг қўшимча ва аҳоли 
(бизнес)нинг 
ихтиёрийлик 
асосидаги 
жамланган 
маблағлари 
доирасида 
молиялаштирилувчи лойиҳани молиялаштириш, молиявий демократия тамойиллари 
асосида шакллантирилиши тушунилади [6].
Ташаббусли бюджети лойиҳаси деганда маълум ҳудудда яшовчи фуқаро ёки 
аҳоли томонидан ташаббусли бюджетлаштириш амалиётида назарда тутилган шакл ва 


21 
тартибда таклиф қилинган, шу жумладан, минтақавий бюджетдан биргаликда 
молиялаштириш шартларида амалга оширилган лойиҳа тушунилади. Бу лойиҳалар 
вилоят ва маҳаллий ижриоя ҳокимияти бюджетлари ҳисобидан ўзини
-
ўзи 
молиялаштириш шартлари асосида, бюджетдан ташқари маблағлар (жисмоний ва 
юридик шахсларнинг маблағлари) ҳисобидан, шунингдек фуқаролар томонидан 
маҳаллий бюджетга тўланадиган солиқларнинг бир қисми ҳисобидан, маълум бир 
фаолиятни амалга ошириш ва хизматларни кўрсатиш орқали маҳаллий аҳамиятга эга 
бўлган масалаларни ҳал қилишга қаратилган бўлиб, натижада ҳудудларнинг 
инфратузилмасида
сифат ва миқдорий ўзгаришлар юзага чиқади. Ташаббусли 
бюджетлаштириш лойиҳалари туфайли ҳудудларда ижтимоий инфратузилма 
объектларини яхшилаш, хизматларнинг янги сифати учун қўшимча имкониятлар 
пайдо бўлади. Шуни алоҳида такидлаш лозим
-
ки, ташаббусли бюджет лойиҳаси 
фуқароларни адолатли деб ҳисобланган тартиб
-
қоидалар орқали иштирок этишга 
ундаш механизми яратилгандагина мумкин бўлади. Бунда фуқароларга уларни 
ташвишга солаётган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган лойиҳаларни илгари 
суриш имконияти берилганда, улар иштирокидаги муҳокамалардан сўнг, фуқаролар 
лойиҳаларни танлаш ва кейинчалик амалга ошириш бўйича танлов тартиб
-
таомилларида, шу жумладан биргаликда молиялаштириш йўли билан иштирок 
этганда, лекин, энг муҳими, тартиб
-
таомиллар очиқ ва жамоатчилик назорати асосида 
амалга оширилгандагина самарали бўлади.
Шундай қилиб, ташаббусли бюджетлаштириш фуқароларни солиқ тўлашга 
рағбатлантириш, тўланган солиқларнинг қайси қисмига йўналтирилганлигини 
лойиҳаларни 
аниқлашда 
уларнинг 
иштироки 
орқали 
маҳаллий 
бюджет 
даромадларини ошириш учун салмоқли салоҳиятга эга, дейишга асос бор.
Хорижий мамлакатлар ва Ўзбекистонда партисипатор бюджетлаштириш 
амалиётини 
ривожлантиришнинг 
янги 
босқичи, 
биринчидан 
мавжуд 
методологияларини такомиллаштириш, иккинчидан ушбу жараёнда ахборот
-
коммуникация технологиялари ва Интернет имкониятларидан самарали фойдаланиш 
билан боғлиқ. Фуқаролар ва ҳокимият органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг 
турли даражаларида иштирок этиш жараёнларини осонлаштириш ва чуқурлаштириш 
нуқтаи назаридан жараёнда электрон иштирок этиш технологиялари катта 
имкониятга эга [7].
Мамлакатимизда ташаббусли бюджетни жорий этишда рақамли иқтисодиёт 
элементларидан фойдаланиш айни муддао бўлади. 
Фуқаролик иштирокининг барча мумкин бўлган тартиб
-
қоидалари орасидан 
ташаббусли бюджетлаштириш лойиҳаларини танлаш ва муҳокама қилишнинг энг 
мақбул амалга оширилишини таъминлайдиганларини танлаш керак. Афсуски, 
Ўзбекистонда ва хорижда солиқ соҳасига нисбатан жамоатчилик иштирокининг тайёр 
ва синовдан ўтган механизми мавжуд эмас.
Ушбу ёндашувдан келиб чиққан ҳолда, жойларда маҳаллий ижроия ҳокимиятлари 
ташаббусли бюджетлаштириш бўйича амалиётни минтақада шаклланган экотизимига 
янги ахборот хавфсизлиги амалиётини қандай интеграция қилишни мустақил 
равишда ҳал қилади. Албатта, бугунги кунда солиқ эксперименти доирасида 
ташаббусли молиялаштиришни амалга ошириш бўйича қатъий қоидалар бўлиши 
мумкин эмас. Бундай регламентни яратиш турли минтақаларда ташкил этилган, турли 
амалиётлар ва ташаббусли молиялаштиришни ривожлантиришда ноёб тажрибага эга 
бўлган тажриба синовларининг вазифаларидан биридир.
Ўзбекистон ҳудудларида экспериментни қўллашнинг мумкин бўлган қуйидаги 
стратегиялари бўлиши мумкин. «Ёки
-
ёки» стратегияси мавжуд ҳудудий ташаббусли 
молиялаштириш моделига интеграцияни ўз ичига олади. Бунда маҳаллий ўзини ўзи 
бошқариш органлари фуқаролар билан биргаликда ташаббусли молиялаштиришнинг 


22 
қайси
шаклида иштирок этишларини ихтиёрий равишда ҳал қиладилар. У анъанавий 
ёки солиқларни лойиҳаларга йўналтиришни биргаликда молиялаштиришни ўз ичига 
олган ҳолда амалга оширилиши мумкин. 
«Иккаласи ҳам» стратегияси ташаббусли бюджетлаштиришнинг анъанавий 
шаклида ҳам, параллел равишда солиқ тажрибасида ҳам иштирок этиш имкониятини 
ўз ичига олади. Ҳудуддаги ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини мустақил
равишда амалга ошираш ва параллел равишда минтақавий даражадаги солиқ 
тажрибасида иштирок этишга қарор қилиш вазияти алоҳида ҳолат бўлиши мумкин.
«Пилот ҳудуд» стратегияси фақат ташаббусли бюджетлаштиришнинг 
экспериментал шаклида иштирок этиш имкониятига эга бўлган ҳудуд ёки алоҳида 
маъмурий бирлигини ўз ичига олади. Бундай стратегиянинг афзаллиги маълумот
таълим ва маслаҳат имкониятларини ягона жойда эканлигидир.
«Паралел 
эксперимент» 
стратегияси 
ташаббусли 
бюджетлаштиришда 
муваффақиятли иштирок этиш тажрибасига эга бўлган, ғалабасиз иштирок этиш 
тажрибасига эга бўлган, шунингдек, илгари бундай имкониятга эга бўлмаган 
ҳудудларнинг
солиқ тажрибасида иштирок этиш имкониятини назарда тутади. Ушбу 
вариант тадқиқот мақсадларига бошқаларга қараганда кўпроқ жавоб беради, чунки у 
турли ҳудудларнинг экспериментал ташаббусли бюджетлаштириш моделида иштирок 
этиш тажрибасини таққослаш имконини беради. Юқоридагиларга асосланиб қўйидаги 
хулосаларни шакллантириш мумкин:

Солиқ тўловчиларнинг қарорларни қўллаб
-
қувватлашда иштирок этиш далили 
ташаббусли бюджетлаштириш воситаларидан фойдаланиш аҳолини солиқ тўлашдан 
манфаатдор бўлиш имконини беради;

Илмий тадқиқотлар натижалари фуқароларнинг ташаббусли бюджетлаштириш 
амалиётида иштирок этиши давлат ва фуқаролик жамияти
ўртасидаги муносабатлар 
сифатига ижобий таъсир кўрсатишини кўрсатмоқда. Тадқиқотчилар томонидан 
ташаббусли бюджетлаштириш бўйича олиб борган илмий ишларининг қайд этилган 
барча ижобий таъсиридан, жумладан, кам даромадли ҳудудларга давлат 
инвестицияларини кўпайтириш, фуқаролик жамиятини фаоллаштириш, сайловчилар 
фаоллигини ошириш, аҳоли фаровонлиги ва саломатлигини яхшилаш, солиқ йиғимини 
кўпайиши алоҳида аҳамиятга эга, чунки айнан шу жараён жами бюджетнинг ўсишига 
олиб келади. Натижада бу йиғимлар давлат ва алоҳида ҳудудлар эҳтиёжларини 
қондириш учун йўналтирилади;

Ташаббусли бюджетлаштириш методологияси фуқаролар томонидан ғояларни 
тақдим этиш, уларни муҳокама қилиш, лойиҳаларни танлаш, амалга оширишнинг 
мунтазамлиги, ҳокимият органлари томонидан омма олдида ҳисобот беришни амалга 
оширишни назарда тутади; 

Хорижда аҳолининг тегишли солиқларни ихтиёрий тўлаш ёки тўламаслик йўли 
билан бюджет даромадларини шакллантиришда ихтиёрий иштирок этиши амалиёти 
кенг 
тарқалмаганлигига 
қарамай, 
солиқ 
тўловчиларнинг 
ташаббусли 
бюджетлаштириш амалиётига таъсир этишининг муайян механизмлари мавжуд ва 
улар ўзларининг самарадорлигини кўрсатдилар;

Ташаббусли бюджетлаштириш методологияси маҳаллий давлат ҳокимияти 
органлари ва фуқароларни маҳаллий бюджетлар даромадлари ҳажмини оширишга 
ундаш усулларини яратиш имконини беради. Ўзбекистон Республикасида ушбу 
методологияни бюджетларнинг кўргазмалилигини ошириш, ўз
-
ўзини иш билан банд 
аҳолининг солиққа тортишдан келадиган даромадларининг бир қисмини ташаббусли 
бюджетлаштириш лойиҳаларига жалб қилиш ва бу бўйича харажатларни тўланган 
солиқлар ҳисобига қоплаш механизмини жорий этиш йўналишида ривожлантириш 
тавсия этилади; 


23 

Ташаббусли бюджетлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун маҳаллий 
бюджетларга ҳисобланган солиқларни тақсимлашда солиқ тўловчиларнинг 
иштирокини амалга ошириш тартиби солиқ органлари, маҳаллий ижориоя 
органларнинг 
ҳаракатлари 
тартибини, 
маҳаллий 
ҳуддудларда 
ташаббусли 
бюджетлаштириш амалга ошириш тартиби каби таркибий қисмларни ўз ичига олиши 
керак

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   329




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish