Тақдиқот натижалари:
ҚРси бўйича 2020
йилда 1094 нафар шахсда бирламчи сил ка-
саллиги аниқланиб, сил касаллиги билан бир-
120
ПРАВО И ЭКОНОМИКА
ЎЗБЕКИСТОН ВРАЧЛАР АССОЦИАЦИЯСИНИНГ БЮЛЛЕТЕНИ
ламчи касалланиш кўрсаткичи 57,6 ни ташкил
қилган (ЎзР да 32.1). Бирламчи сил оқибатида
ногирон деб топилганлар сони 231 нафарни,
сил билан касалланиш ва ногиронлик ҳолат-
лари нисбати 21.1 га тўғри келади (ЎзР-15.6).
ҚРсида сил билан бирламчи касалланиш кўр-
саткичи ЎзРси кўрсаткичидан 1.8 марта, улар
ўртасидаги нисбатдан 1.3 марта кўп. ҚРси бўй-
ича 2020 йил ҳолатига жами фаол сил касал-
лигиги билан ҳисобга олинган шахслар (касал-
ланганлик) сони 4370 нафарни ташкил этиб,
ҳар 100 минг аҳолига сил билан касалланган-
лик кўрсаткичи 230,2 ни (ЎзР-91.6), ҚРси 9-сон-
ли Фтизиатрия ихтисослашган ТИЭК ҳисобида
сил касаллиги сабабли қайта ногиронлик экс-
пертизасидан ўтказилган шахслар сони 1120
нафарни ташкил қилган. Ҳар 100 нафар фаол
сил билан ҳисобда турган шахслар 25,6 та сил
оқибатида жами ногирон деб топилган шах-
слар тўғри келади ва ЎзРсидаги ўртача нисбат
(16.4)дан 1.6 марта кўп.
1 -расм
ҚРсининг географик ҳудудлари кесимида
сил билан бирламчи касалланиш динамика-
си таҳлил қилинганда, энг паст кўрсаткичлар
(38,5; 38,9; 36,8; 32,7; 27,2) жанубий ҳудуддаги
аҳоли ўртасида қайд қилиниб, 2016-2020 йил-
лар мобанида ўртача кўрсаткич 34.8 га тенг
бўлган ва бирламчи касалланиш кўрсаткичи
29,3% га камайган (1-расм ва 1- жадвал). Энг
юқори кўрсаткичлар эса Қорақалпоғистоннинг
марказий ҳудудида яшовчи аҳолиси ўртасида
қайд қилиниб (121,3; 112,9; 108,5; 106,8; 81,1),
кейинги 5 йил учун ўртача 106,1 га тенг бўл-
ган ва шу давр давомида 33.1% га камайган.
Жанубий ва марказий ҳудудлардаги сил билан
бирламчи касалланиш кўрсаткичлари ўрта-
сидаги фарқ статистик аҳамиятли даражада
эканлиги аниқланди (Стьюдент t-критерияси
миқдори 14.48, р<0,01).
Марказий ҳудудга нисбатан паст бирламчи
касалланиш кўрсаткичлари шимолий ва шимо-
лий-ғарбий ҳудудларда қайд қилиниб, кейинги
5 йил давомида ўртача кўрсаткичлар мос ра-
вишда 99,9 ва 101.5 ни ташкил қилгани ҳолда
кейинги 5 йил давомида 36.8 ва 32.7% фоизга
камайган. Республиканинг ҳудудларидаги сил
билан бирламчи касалланиш кўрсаткичла-
ри динамикасида статистик аҳамиятли фарқ
аниқланмади. Жанубий ва шимолий ҳамда
шимолий-ғарбий ҳудудлардаги сил билан бир-
ламчи касалланиш кўрсаткичлари ўртасидаги
фарқ статистик аҳамиятли даражада экан-
лиги (Стьюдент t-критерияси миқдори 10.45,
р<0,01), лекин марказий ва шимолий, шимо-
лий-ғарбий ҳудудлар кўрсаткичлари ўртаси-
даги фарқ (Стьюдент t-критерияси миқдори
0.81 p>0,05) статистик аҳамиятли даражада
эмаслиги аниқланди.
Марказий ҳудудлардаги шахар ва туман-
лар аҳолиси ўртасида бирламчи касалланиш
(106.1) ва сил оқибатидаги бирламчи ноги-
ронлик кўрсаткичлари (15.52) Минтақада энг
юқори, жанубий ҳудуддаги аҳоли ўртасида сил
билан бирламчи касалланиш ва бирламчи но-
гиронлик кўрсаткичлари энг пастлиги аниқлан-
ди. Лекин ушбу ҳудудлардаги ногиронлик ва
касалланиш ҳолатлари ўртасидаги нисбат
ўрганилганда мутлақо бошқача манзара кўзга
ташланади (2-расм ва 2,3 жадваллар).
121
ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ ЖУРНАЛИ, 2/2022
Do'stlaringiz bilan baham: |