Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet431/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   426   427   428   429   430   431   432   433   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

999 - САВОЛ
ОППОНЕНТНИНГ ТАҚРИЗИ НИМАЛАР-
НИ ЎЗ ИЧИГА ОЛАДИ? 
ЖАВОБ: Оппонентнинг тақризи қуйидагиларни ўз ичига 
олади:

диссертация мавзусининг долзарблиги; 

муаммонинг қўйилиши мавзу мақсад ва вазфаларига 
мослиги; 

илмий янгилиги 

диссертациянинг муайян йўналиш бўйича назарий ва 
амалий аҳамияти; 

илмий тадқиқот иши натижаларининг нечоғлик илмий-
амалий жиҳатдан асосланганлиги; 

диссертация ишининг методологик асослари ва унинг 
тадқиқот мақсади нуқтаи назаридан тугалланган ишдан иборат 
эканлиги; 

диссертацияни ёзишдаги илмий тили, услуби ва уларнинг 
диссертация матнида ўз ифодасини топиши; 

диссертация иши бўйича эълон қилинган ишлари ва 
уларнинг диссертация мавзусини қамраб олиш даражаси; 

диссертацияда илмий тадқиқот иши жараёни кетма-
кетлигига амал қилиши, яъни матнни баён қилишдаги узвийлик, 
узлуксизликка амал қилинганлиги муайян муаммо бўйича яхлит 
илмий асарлардан иборат эканлиги ва ниҳоят диссертациянинг 
магистрлик диссертациясига қўйилган талабларга жавоб 
беришлиги ўз аксини топмоғи лозим. 
ҚЎРСАТМА: Оппонент томонидан берилган тақриз дис-
сертацияга ҳимоядан бир ҳафта олдин етказилиши керак ва унда 
оппонентнинг шахсий имзоси, берилган вақт ҳамда рўйхатга 
олинганлик рақами бўлиши керак. Бу вақт оралиғида диссертант 
оппонент 
томонидан 
кўрсатилган 
камчиликларга 
ўз 


624 
муносабатини, 
таклиф-мулоҳазаларини 
ва 
эътирозларини 
билдиришга тайёргарлик кўради. 
1000 - САВОЛ: 
УСТОЗ – ДЕГАНДА ҚАНДАЙ ИНСОННИ 
ТАСАВУРР ҚИЛАСИЗ? 
ЖАВОБ: Устоз – деганда муайян фан, билим, соҳасада 
бетакрор олим, педагог, мутахассис, ўз йўналиши бўйича барча 
янгиликлардан бохабар, ҳаётда ўз ўрнини топган, мавқеи, 
салоҳияти ва ўз мактабига эга инсонни тасаввур қилинади. 
КЎРСАТМА: Устоз: Олим - фузало, оқил, баркамол, ўрнак 
бўладиган, ўзининг илғор тажрибасига эга ва келажакни илмий 
асосларда тасаввур қила оладиган, илми, билимли ҳамма томондан 
тан олинган маслаҳатгўй инсон бўлади. 


625 
ХОТИМА 
Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларидаги ривожла-
нишининг бардавонлиги кўп жиҳатдан жаҳон интеллектуал 
салоҳиятида тўлақонли шерикчилик қила оладиган замонавий 
мутахассисларни тайёрлашга боғлиқ бўлади. Бу албатта бўлажак 
мутахассисларни ва илмий-педагогик ходимларни илғор давлатлар 
тажрибаси ва “ХХI аср интеллектуал аср”нинг талаблари асосида 
тайёрлашни тақозо этади. Бундай муҳим вазифани ҳал қилишнинг 
самарали йўлларидан бири бўладиган мутахассисларни ижодий 
фаолият билан шуғуллана оладиган қилиб, яъни илмий тадқиқот 
асослари билан қуроллантирилган ҳолда тайёрлашдан иборатдир. 
Бунга сабаб бўлажак мутахассислар бу орқали илмли (бу 
тадқиқотчининг ўқиш, ўрганиш ва шахсий ҳаётидаги тажрибалари, 
кузатишлар натижалари асосида шаклланган билим ва малакалар 
орқали амалга оширилади) ва билимли (бу тадқиқотчининг табиий ва 
жамият ҳодисалари асосида шаклланган ахборотлар мажмуаси 
сифатида таркиб топади) бўлиб шаклланади. 
Тайёрланган мазкур дидактик қўлланма ҳам бўлажак 
мутахассисларни ва илмий-педагогик ходимларни интеллектуал 
салоҳиятли, илмли, билимли, ўз соҳаси бўйича рақобатбардош 
замонавий кадрларни тайёрлашга кўмакчи методик қўлланма 
сифатида тайёрланди. 
Ушбу қўлланма ижодкор шахс ўз илмий тадқиқот ишини олиб 
бориш жараёнида дуч келган илмий термин (атама ва кабилар)дан 
фойдаланишда ўша терминнинг мазмун-моҳиятини ва қўлланиши 
соҳаси ҳамда йўналишини чуқур англаса, шубҳасиз тадқиқот 
жараёни мазмундор ва самарали бўлади. 
Ҳар бир саволга берилган жавоб асосида тайёрланган методик 
кўрсатма тадқиқот режасини, тадқиқот жараёнининг алгоритмик 
тизимини (босқичларини) ва қаралаётган тадқиқот бўйича 
шакллантириладиган мақсадлар кетма-кетлигини, тадқиқот 
стратегияси ва шу кабиларни амалга оширишда йўналтирувчи 
дидактик асос бўла олади. 
Маълумки, ҳар қандай илмий тадқиқот иши бериладиган 
(ифодаланадиган) маълумотлар изчиллик ва узвийликни талаб 
қилади. Мазкур қўлланмадаги маълумотлар жойлашуви ҳам 


626 
юқоридаги талаб ва “Илмий тадқиқот асослари” номли ўқув 
қўлланманинг боблари асосида амалга оширилди. Бу эса 
фойдаланувчига илмий тадқиқот асосларининг қайси қисми керак 
бўлса, ўша қисмидан қийналмасдан маълумот топиш мумкин 
деганидир, чунки боблар бўйича берилган маълумотлар алифбо 
тартибида жойлаштирилган. 
Умуман олганда, мазкур қўлланма ёш тадқиқотчиларга 
дидактик кўмакчи сифатида тайёрланди. Ўйлаймизки, мазкур 
қўлланма ёш тадқиқотчиларнинг озгина бўлса ҳам “мушкулини 
осон” қилишга ёрдам беради, яни ХХI асрнинг фаол иштирокчиси 
“янги фикр, янги ғоя ва инновациялар” тизими негизида фаолият 
юритсин деган талабни бажаришга ҳам муҳим асос бўла олади. 


627 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   426   427   428   429   430   431   432   433   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish