678 - САВОЛ:
“БОШҚАРУВ” СЎЗИНИНГ МАЪНОСИ
БЎЙИЧА НЕЧА ХИЛ ЙЎНАЛИШДАГИ
ТУШУНЧАЛАР БОР?
ЖАВОБ: Замонавий адабиётларда бошқарувнинг маъноси
бўйича уч хил йўналшдаги тушунчалар мавжуд.
Биринчиси, бошқарув маъноси фаолият, деб юритилади.
Иккинчиси, вакилларнинг бошқарувни бир тизимнинг
иккинчисига, шахснинг иккинчи бир шахсга ёки гуруҳга “таъсир
этиш”, деб ҳисоблайдилар.
Учинчиси, бошқарув – бу субъектлар ўртасидаги ўзаро таьсир,
яъни тўғри ва тескари таъсирларнинг узлуксизлиги, бир - бирига
таъсир этувчи субъектлар ўзгаришларининг органик боғлиқлиги
йўналиши.
447
КЎРСАТМА: Кўпгина адабиётларда “менежмент” сўзининг
маъноси билан “бошқарув” тушунчаларига таъриф берилганда
худди бир хил маънони англатади дегандек, менежмент – бу
бошқарув деб ёзилганлиги кўпчилик ўқувчиларни чалғитиши
мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, “менежмент” сўзи “бошқарув”
тушунчасидан фарқли равишда бошқарув фаолиятини ташкил
этиш деган маънони англатиб, у фан сифатида бошқаришнинг сир-
асрорларини ўрганади ва таҳлил қилади. “Бошқарув” атамаси
нисбатан кенгроқ маънони англатади, мазкур тушунча орқали
маълум бир шахс томонидан бирор - бир объектнинг бошқа-
рилишини, яъни нафақат инсонларни, балки машина, дастгоҳ ёки
технологик қурилмаларни бошқаришни, шунингдек, мазкур бош-
қарувчиларни ҳам бошқаришни тушуниш мумкин (Р. Ҳ.Джураев,
С.Т.Турғунов).
679 - САВОЛ:
БОШҚАРИШ АЛГОРИТМИ НИМАНИ
ҲАЛ ҚИЛИБ БЕРАДИ?
ЖАВОБ: Бошқарув алгоритми – бу мактаб раҳбари бошқарув
фаолиятининг кетма - кетлиги (изчиллиги) бўлиб, у етти босқичда:
педагогик жараённинг ҳолати тўғрисида ишончли ахборотлар
тўплаш, қайта ишлаш ва объектив баҳолаш, бошқарув фаолияти
мақсадини белгилаш; бошқарув фаолиятини олдиндан (англаш) ва
режалаштириш; кадрлар танлаш ва жой - жойига қўйиш, жамоа
фаолиятини назорат қилиш ва ташхис; жамоа аъзоларининг
фаолиятларини
мувофиқлаштириш;
мактаб
фаолиятининг
ривожланиш мойиллиги ва динамикасини аниқлашдан иборат,
мазкур босқичлар изчиллигида бошқарув методлари: маъмурий,
ижтимоий - психологик, иқтисодий, шунингдек, ахборотлар
тўплаш методларини қўллаш ёрдамида юқорида келтирилган
функцияларнинг бажарилиши амалга оширилади (Р. Ҳ.Джураева,
С.Т.Турғунов).
КЎРСАТМА: Ҳар қандай жараённи бошқаришда унинг
бошқариш алгоритмини ишлаб чиқишга ҳаракат қилиш керак.
Бунга сабаб бошқариш алгоритми қаралаётган жараённи
босқичма-босқич бошқаришни оптимал вариантини яратишга кенг
имкониятлар яратади.
448
Do'stlaringiz bilan baham: |