Беморлар
|
Гемоглабинлар(% хисобида)
|
0-15 ёш
|
62
|
16-30ёш
|
45
|
31-45 ёш
|
22
|
46-60 ёш
|
35
|
|
|
Комплекс даводан кейинги кузатувлар натижасига кўра , касалликнинг қайталанишлар сони ҳам камайган
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки,сурункали йирингли ўрта отит темир танқислик анемияси билан кечганда,клиник белгиларни бартараф қилишда аньанавий давога қўшимча феррум Лек дори воситаларидан фойдаланиш даво самарадорлигини ошишига ёрдам берди. Сурункали йирингли ўрта отит билан оғриган беморларни комплекс даволаш самарадорлидир ва бу усул касалликни қайталанишини камайтиради.
III Бобга хулоса
Сурункали йирингли ўрта отитни темир танқислик анемияси билан учраш даражасини аниқлаш мақсадида текширувга олинган барча беморларда умумий қон тахлили ўтказилди. Тахлил натижаларига кўра, беморларда анемиянинг турли даражалари аниқланди. Текширувга олинган 50 та бемордан 40 тасида I даражали анемия, 10 тасида II даражали анемия аниқланди. Текширилаётган беморларда III даражали анемия аниқланмагани бизни жуда хурсанд қилди. Сурункали йирингли ўрта отитни темир танқислик анемияси билан келган беморларнинг барчасини доимий бўлган умумий холсизлик безовта қилган. Тахлил натижаларига кўра, 40 нафар (80 % ) беморларда I даражали анемия кузатилди. Айниқса, энг кўп 2-15 ёшдаги беморларда учради, бу эса мухим ижтимоий ахамиятга эгадир. 10 нафар беморда эса II даражали анемия аниқланди. Текширишлар жараёнида оториноларингологик касалликлари аниқланган барча беморларга касалликлари турига қараб консерватив ва оператив даво муолажалари ўтказилди. Чунки бу касалликларни даволаш фақат диагностика масаласидагина эмас балки, беморларга комплекс даволаш ўтказишда ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Беморларнинг 12 нафарига хирургик ва консерватив даво утказилди. Колган 38 нафар беморларга консерватив даволаш ўтказилди.
Сурункали йирингли ўрта отит кечирган беморлар, анъанавий даво олган гуруҳда қулоқдан йирингли ажралма келиши 12% беморда бир оз камайди, 88 % беморда яхшиланди. Сурункали йирингли ўрта отит кечирган беморлар комплекс даво олган гурухда: Қулокдан йирингли ажралма келиши 5% беморда бир оз камайди,95 % тўлиқ тузалди.
Даволаш қанча эрта бошланган бўлса, унинг самарадорлиги шунча юқори бўлди. Агар беморлар касалликнинг биринчи ҳафтасида мурожаат этишган бўлса, даводан сўнг уларнинг 92% да, 3-4 ҳафтадан кейин келган беморларнинг эса 76% да яхши натижаларга эришилди.
ХОТИМА
Сурункали йирингли ўрта отит касаллигининг диагностикаси, даволаш ва профилактика масалалари хозирги кунга келиб ҳам оториноларингологлар эътиборидан қолган эмас. Бу муаммонинг ечимини топиш учун нафақат оториноларингологлар, балки бошқа клиник ва назарий йуналишларда ишлаётган мутахассислар, жумладан педиатр, бактериолог, иммунолог, биохимикларнинг биргаликдаги мехнати талаб этилади.
Клиникаларимизнинг охирги 10 йиллик манбалари тахлили ва адабиётлар натижалари шуни кўрсатадики олимлар томонидан ишлаб чиқилган даволаш усуллари, антибиотикларнинг кенг таъсирга эга турларининг қўлланилиши катталарда ва болаларда сурункали йирингли ўрта отит ва мия ичи асоратларини учрашини сезиларли камайтирди.
Бундан ташқари жойларда тиббиёт тизимининг кундан кунга яхшиланиб бораётганлиги, ахолига оториноларингологик ёрдамнинг ўсиши ва энг асосийси беморларнинг тиббий маданиятининг ошаётганлиги ва мутахассисларга ўз вақтида мурожаати мухим ахамият касб этмоқда. Адабиётларда келтирилишича антибиотиклар давригача ўткир йирингли ўрта отитларнинг рецедив ёки сурункали шакилга ўтиши (69,8%) кўп учраган. Антибиотикларни қўллай бошлагандан кейинги даврларда эса ўткир жараённинг сурункали холатга ўтиши камайган аммо қулоқ замбруғли касалликлари сезиларли ошиши кузатилган. Шу сабабли кейинги даврларда сурункали йирингли ўрта отит касаллигида нафақат қулоқдан ажралувчи
Йирингни тўхтатиш балки қулоқ замбруғли касалликларини ва отоген мия ичи асоратларини олдини олишга хам эътибор қаратила бошлади.
Текширилган сурункали йирингли ўрта отит кечирган беморларнинг кўпчилигида ўрта қулоқ шиллиқ қаватининг махаллий иммунологик ва ферментотив холатининг пасайиши хисобига содир бўлади экан.
Шуни таъкидлаш керакки, текширишлар натижалари тахлилидан кўринишича сурункали йирингли ўрта отитларнинг хуружланишининг сони бахор, куз ва қиш ойларида ошиши кузатилади. Бир вақтнинг ўзида отоген мия ичи асоратлари билан беморларнинг стационарга келиши сони ўзгаради. Асосан хаво харорати бирдан ўзгарадиган ойларда тумов ва шамоллаш, юқори нафас йўллари ўткир яллиғланиши, вирусли инфекциялар сони кўпаяди ва шу билан бирга ўрта қулоқнинг сурункали жараёнини қўзишига олиб келади.
Бу холатларнинг келиб чиқишига беморларнинг ўз вақтида шифохонага мурожаат этмаслиги, вақтида госпитализация қилинмаслиги, клиник ва лаборатор белгиларнинг классик тартибда намоён бўлмаслиги сабаб булган.
Сурункали йирингли ўрта отитларнинг бир нечта турларга булинишига қарамасдан, уларнинг кўпгина симптомлари бир хил куринишга эга, айрим холатларда улар биргаликда кечади, шунинг учун улар битта тизимнинг хар хил бўлимлари хисобланади. Аниқланишича, консерватив даволашдан кейин касалликнинг перифокал яллиғланиши бирдан камаяди, айрим холларда эса жараён йирингга айланмасдан тўхтайди. Натижада сурункали жараённинг клиникаси ва кечиши тубдан ўзгарди. Қоннинг ўзгаришлари (гемоглабин миқдорининг пасайиши, лейкоцитоз, нейтрофилез, лейкоформуланинг чапга сурилиши, эозинофилия, СОЭ нинг ошиши). Замонавий даволаш усулларини қўллаш натижасида касалликнинг ўзига хос кечиши ва ижобий якуни, нафақат диагностика, хаттоки касалликни комплекс даволашга хам талабларниоширади.
Сурункали йирингли ўрта отит оғир патологик жараён бўлиб, махаллий шиллиқ қаватдаги, қон томир тизими, моддалар алмашинуви, алохидааъзоларватўқималартомониданфункционалвадеструктивўзгаришлар касалликни оғир кечишига, резидуал ўзгаришларга ва ёмон оқибатларга олиб келади. Бу касалликнинг асорати сифатида юзага келган отоген мия ичи асоратлари бактериал патология бўлиб, организмнинг инфекцион-аллергик реакциясини ривожланишига ўчоқ бўлиб хисобланади ва шошилинч равишда даволаш тадбирларини белгилашзарурдир.
Шу мақсадда 2019-2021 йиллар давомида 50 нафар сурункали йирингли ўрта отит билан ЛОР клиникаларида даволанган беморлар касаллик тарихлари тахлили бўйича текширишларўтказилди.
Текширилган беморлар туғрисидаги маълумотлар махсус беморларни текшириш карталарида қайд этилди. Жумладан, ўткир ва сурункали йирингли ўрта отитларни дифференциал диагностика қилиш мақсадида беморларнинг анамнези йиғилди, оилавий келиб чиқиши, кечирган касалликлари аниқланди. Беморнинг қанча вақт мобайнида қулоғидан йиринг келиши, унинг эшитиш фаолияти қай ҳолатда эканлиги суриштирилди ва аниқланди.
Барча сурункали йирингли ўрта отит кечирган беморларга тўлиқ клиник текширишлардан ташқари сўрғичсимон ўсимта рентгенографияси, ва МЦКТ қилинди. Бундан ташқари, барча беморлар неврапотолог, терапевт, педиатр кўрикларидан ўтказилди ва улар билан даволаш ишлари амалгаоширилди.
Текширишларга жалб этилган сурункали йирингли ўрта отит билан касалланган 50 нафар беморлар ёшига қараб таксимланганда 0- ёшдан -15 ёшгача – 22 нафарни (44 %), 16 ёшдан – 30ёшгача 14 нафарни (28 %), 31 ёшдан-45 ёшгача 5 нафарни (10 %) ва 46 ёшдан -60 ёшгача 9 нафарни (18%) ташкил этди. Жинсига нисбатан тахлил қилинганда 60 ёшгача бўлган беморлар орасида ўғил болалар (58%) 29 нафарни, қиз болалар (42%) 21 нафарни ташкил этди. Текширувга олинган 50 та бемордан 40 тасида I даражали анемия, 10 тасида II даражали анемия аниқланди.
Беморларнинг 12 нафарига хирургик ва консерватив даво утказилди. Колган 38 нафар беморларга консерватив даволаш ўтказилди.
Сурункали йирингли ўрта отит кечирган беморлар, анъанавий даво олган гуруҳда қулоқдан йирингли ажралма келиши 12% беморда бир оз камайди, 88 % беморда яхшиланди. Сурункали йирингли ўрта отит кечирган беморлар комплекс даво олган гурухда: Қулокдан йирингли ажралма келиши 5% беморда бир оз камайди,95 % тўлиқ тузалди.
Сурункали йирингли ўрта отит билан оғриган беморларда касаллик давомийлиги анамнезидан хар хил кечган 6 ойдан 35 йилгача. Беморларнинг асосий қисми шу касаллик билан узоқ муддатлар амбулатор равишда даволаниб келишган. Айрим бўлак беморлар бир неча марта стационар равишда даволанишган.
Текширишларга жалб этилган беморларнинг ЛОР клиникасига келиш йуллари тахлил қилинганда қуйидагилар аниқланди. Бирламчи тиббий текширув звеноси оркали келган беморлар 25 % ни ташкил этган бўлса, ўзлари келганлар 75% ни ташкил этди.
Сурункали йирингли ўрта отит билан стационарга ётқизилган беморларнинг ЛОР клиникасига келгандаги холати бахоланди. Унга кўра сурункали йирингли ўрта отитни ўзи билан касалланганлар 19 нафарни, сурункали йирингли ўрта отит темир танқислик анемияси билан биргаликда касалланган беморлар 31 нафарни ташкил этди.
Бундан ташқари сурункали йирингли ўрта отит кечирган беморларнинг касаллик бошлангандан кейин ЛОР клиникасига мурожаат этиб келган вақти тахлил қилинганда 2-3 куни 23 нафар бемор,4-5куни 12 нафар, 1 хафтадан кейин кун 10 нафар, 28-30 кун 5 нафарлиги аниқланди.
Ўтказилган тахлилларга асосан, текширилган беморларнинг 87% ини туман ахолиси, 13% ини шахар ахолиси ташкил қилди.
Сурункали йирингли ўрта отит касаллигини келтириб чиқарувчи сабаблар атрофлича тахлил қилинганда, темир танқислик анемияси 31 – нафар (62%) беморда, Аденоид бези гипертрофияси 17 – нафар(34 % ) беморда, Синуситлар 46– нафар (92%) беморда аниқланди. Шундан ташқи Бурун тўсиғини қийшайиши, пастки чиғаноқ гипертрофияси 6 нафар (10%) беморда аниқланди.
Тахлилдан кўринадики, сурункали йирингли ўрта отит билан хасталанган беморлар шифохонага ётқизилгандан комплекс текширишлар қилинган ва даволаш тадбирлари олиб борилган. Даволаш тадбирлари консерватив ва оператив усулда олиб борилди
Қўшимча яллиғланишга қарши, дезинтоксикацион, десенсибилизацияловчи ва дегидратацион терапия, умумқувват оширувчи, антикоагулянтлар, антиоксидантлар қилинди.
ХУЛОСА.
Сурункали йирингли ўрта отит темир танқислик анемияси билан кечганда, касалликнинг клиник кечиши нисбатан оғирроқ ва қайталаниши 24.6 фоизга кўпроқ бўлади.
Сурункали йирингли ўрта отит темир танқислик анемияси билан кечганда даволаниш давомийлиги анемия даражасига қараб 1 ойдан 3 ойгача давом этади.
Сурункали йирингли ўрта отит темир танқислик анемияси билан кечганда,Феррум Лек дори воситалари билан комплекс даво олиб борилган беморларда даволаш самарадорлиги 95 фоизгача ошди. Гемоглабин даражаси нормаллашган беморларда сурункали йирингли ўрта отитни қайталаниш сони 50 фоизгача камайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |