..................................................................................................................................................
21
“Наташа” дедими ѐ бошқа исмни айтдими, англамай қолдим.
Бир маҳал Раис: “Тошкент номерини тез айтинг!” – деб қолди.
Шошганимдан уйимнинг телефон рақамини зўрға эсладим.
Узоғи билан 2 дақиқадан кейин телефондан кеннойингизнинг
овози эшитилди”.
Авзар ака ҳозир ҳам ҳар учрашганимизда бу воқеани
қайта-қайта эслайди.
Ана шунақа ҳожатбарор инсон Раис бувам!
Шундай ажойиб фазилатларга эга инсон бугун 60 ѐшга
тўлди. Раис бувамнинг ўзидан қолдирадиган энг қимматли
мулки унинг китоблари – дарсликлари, ўқув қўлланмалари.
Мен бу мавзуга тўхталмадим. Буни методист олимларимизга
ҳавола қиламан. Мен бир касбдоши, кафедрадоши, улфати
сифатида ўзим кўрган, эшитган лавҳаларни баѐн қилдим,
холос.
Яна бир гап: Раис энг қалтис вазиятларда масъулиятни
бўйнига олишдан чўчимайдиган инсон. Бунга ҳам жуда кўп
ҳолатларда гувоҳ бўлганман. Фақат у эпизодларни Раис
бувамнинг 70 йиллигида ѐзаман! Бунинг учун Ўзидан
ҳаммамизга умр тилайман.
Юбилей муборак бўлсин, Раис бобо!
У М Р И Н И К А М Т А Р Л И К 60
Б Е З А Г А Н И Н С О Н
..................................................................................................................................................
22
М.М.ҚАМБАРОВ,
педагогика фанлари
бўйича фалсафа доктори,
НамДУ
УСТОЗ ҲАЁТИ – ИБРАТ МАКТАБИ
М
уаллим, мураббий, устоз... Оддийгина бу сўзлар
шунчалар чуқур маъно ва мазмунга эгаки, уни
таърифлашга баъзан тил ожизлик қилади. Ўқитувчилик,
моддий оламнинг мезони билан ўлчанганда, бениҳоя
шарафли, шу билан бирга, машаққат талаб этадиган залворли
касбдир. Зеро, ҳар бир инсон муаллимнинг қўлида савод
чиқаради, мураббий ва устоздан таълим олади, тарбия топади.
Шахс камолотида таълим ва тарбия бирлигини таъминлашда
устоз ва шогирд муносабатлари ҳал қилувчи омилдир. Бу
масалага, айниқса, бизнинг Шарқда катта эътибор берилган.
Мусулмон оламида мавжуд анъанага кўра, устоз шогирдни
қабул қилган биринчи кундан бошлаб унинг маънавий
жавобгарлигини ўз бўйнига олган. Тарбияланувчининг ота-
онаси ўз боласини устозга: “Эти сизники, суяги бизники” деб
топширган. Устоз шогирдга фақат билим бериш билангина
чекланмай, балки у шогирдига кенг маънодаги тарбияни ҳам
беради.
Устоз шогирднинг ҳам ахлоқий, ҳам касбий қиѐфасини
шакллантиради. “Устоз отангдек улуғ”, деган мақолнинг
ҳикмати шунда. Қадимда шогирдлар устозни бениҳоя
эъзозлаганлар. Устоз деб аталувчи атаманинг луғавий
маъноси ўта кенг. Бунинг мукаммал фалсафасини ѐритиш
учун юзлаб асарлар битилса ҳам охирига етиб бўлмайди.
Бу фикрлар устозлик таълим ва тарбияда ниҳоятда катта
аҳамиятга эга эканлигини яна бир карра уқтиради.
У М Р И Н И К А М Т А Р Л И К 60
Б Е З А Г А Н И Н С О Н
Do'stlaringiz bilan baham: |