Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентликни шакллантириш
компонентлари (мотивацион, когнитив, креатив, рефлексив) мезонлари, кўрсаткичлари ва даражалари (репродуктив, продуктив, ижодий) аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентликни шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели ишлаб чиқилган ва таълим амалиётига жорий этилган;
бўлажак ўқитувчиларини инновацион касбий фаолиятга тайёрлашнинг методик таъминоти сифатида “Халқ хунармандчилиги” номли ўқув дарслик ва электрон таълим ресурси яратилган;
бўлажак ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда аутопедагогик компетентликни шакллантириш бўйича илмий асосланган методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ишда қўлланган усуллар, унинг доирасида фойдаланилган назарий ёндашувлар расмий манбалардан олингани, эмпирик ўрганишлар асосида келтирилган таҳлиллар ва тажриба-синов ишлари самарадорлигининг математик-статистик методлар воситасида асослангани; хулоса ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилгани, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқлангани билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти инновацион фаолиятнинг назарий, амалий, методик, дидактик, технологик кўрсаткичлари, даражалари ва баҳолаш мезонлари ўрганилгани билан изоҳланади.
Ишнинг амалий аҳамияти “Халқ ҳунармандчилиги” фанидан ўқув дарслик, ўқув қўлланмалар, ўқув дастурларини ишлаб чиқишда бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашда аутопедагогик компетентликни шакллантиришнинг методик таъминоти, электрон таълим ресурсидан фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Технологик таълим йўналишида бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентликни шакллантириш асосида касбий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентликни шакллантиришнинг методик таъминотига оид таклифлар асосида “Халқ ҳунармандчилиги” номли дарслик ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 майдаги 285-сон буйруғи билан берилган 285-116-сонли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш бўйича илмий асосланган методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
“Халқ ҳунармандчилиги” фанининг назарий, амалий, методик, дидактик, технологик кўрсаткичлари, даражалари ва баҳолаш мезонлари фанни ўқитишнинг педагогик босқичлари (мотивацион, когнитив, операцион-технологик, рефлексив-баҳолаш)да амалга оширилиши зарур бўлган бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентликни шакллантириш компонентларини аниқлашга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 26 январдаги 02-07-228/04 далолатнома). Натижада, технологик таълим йўналишида бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёни самарадорлиги оширилган;
Бўлажак ўқитувчиларда касбий фаолиятга тайёргарлик жараёнида аутопедагогик компетентликни шакллантиришнинг назарий аспектлари жаҳон таълим амалиёти стандартларига устуворлик бериш асосида асосланиб, касбий фаолияти мотивлари, креатив, технологик ва рефлексив компонентлари орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар асосида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг телевидениеси орқали, “Диёр янгиликлари” информацион дастурида “Бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентликни шакллантириш методикаси” мавзусида маъруза ва чиқиш қилинган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 28 мартдаги №10-12/205 маълумотномаси)
Do'stlaringiz bilan baham: |