Тадқиқот натижаларининг апробaцияси. Тадқиқот натижалари 5 та республика ва 3 та халқаро илмий-амалий конференцияларда муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 8 та илмий иш чоп этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия қилинган илмий нашрларда 4 та, шундан республика журналларида 3 та, хорижий журналда 2 та мақола нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб, хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 135 саҳифани ташкил қилади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти асосланган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси таҳлил этилган, тадқиқот мақсади ва вазифалари, объекти, методлари, илмий янгилиги, олинган натижаларнинг ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг амалиётга жорий этилиши ёритилган, эълон қилинган ишлар, диссертациянинг тузилиши ҳақидаги маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг “Бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетенлигини шакллантиришнинг илмий-назарий асослари” деб номланган биринчи бобида бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашда касбий компетентликни шакллантириш ҳолати; Ўқитувчиларнинг аутопедагогик компетентлиги тузилмаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари; Бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентликни шакллантиришнинг назарий жиҳатлари ёритилган.
Ўқитувчининг аутопедагогик компетентлиги унинг ўз-ўзини такомиллаштириш билан самарали шуғулланишга тайёрлиги ва ижодий салоҳиятини ривожлантириш қобилиятини белгилайдиган интеграл касбий-шахсий хусусиятидир.
Шунинг учун бўлажак ўқитувчи шахсини касбий шакллантиришда талабанинг ўзини ўзи ривожлантириш ғоясини амалга ошириш натижаси унинг аутопедагогик компетенциялар тизимининг маълум даражадаги ривожланишига эришиш лозим.
O.M.Шиян, Н.Ю.Масовер, P.M.Юсуповалар аутопедагогик компетентлик - бу муайян мутахассислик учун инсонга қуйилган талабларни ўзлаштиришга ва шу асосда касбий муҳим фазилатларни ва унинг касбий маҳоратини онгли равишда шакллантириш, ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган ўқитувчининг шахсий таълимидир деб изоҳ берадилар.
Адабиётлар таҳлилига кўра касбий компетентлик ва унинг турлари бўйича кўплаб илмий иўлнишлар олиб борилган, лекин аутопедагогик компетентликни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича етарлича илмий ишлар олиб борилмаган. Олиб борилган педагогик илмий тадқиқод методлари ёрдамида муайян ОТМларида тайёрланаётган бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентлик бугунги талаб даражасида эмаслиги, аутопедагогик компетентликни ривожлантиришнинг педагогик тизими ўз-ўзини тарбиялаш ва бўлажак мутахассиснинг касбий ривожланишида акмеологик ёндашувни қўллаш ва касбий профессионализмга эришиш муҳим аҳамитга эга эканлиги аниқланди.
Технологик таълим ўқитувчисининг аутопедагогик компетентлигини ривожлантириш тамойилларини оптималлаштиришнинг асосий йўллари ўқитувчилик касбига йўналтириш ишларини такомиллаштириш, бўлажак ўқитувчиларни касбий педагогик тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, бўлажак мутахассисда педагогик фаолиятнинг касбий йўналганлик тафаккури ва қадрият муносабатини ривожлантирувчи психология ва педагогиканинг тараққиёт тенденцияларидан фойдаланиш, ўқитувчининг шахсий омили, ўз-ўзини ривожлантириш, педагогик амалиёт, ОТМдаги фаолияти ва олий ўқув юртидан кейинги даврда иш шакллари ва усулларини такомиллаштиришда унинг иродаси ва истаги муҳим рол ўйнайди.
Бўлажак ўқитувчида аутопедагогик компетентлик ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, уларни билиш ўқитувчига инновацион йўналишлар ва технологиялар кўринишларини тушунишига, ўз касбий маҳоратини ошириб боришга, ўз устида ишлашга, ўзи учун шахсий индивидуал иш методини излаш учун ва аниқ ижодий педагогик фаолият майдонини аниқлашга имкон беради.
Аутопедагогик компетентлиги қуйидаги компонентлардан иборат:
мотивацион (инновацион педагогик фаолият юритиш мотивлари, "фан ўқитувчиси" касбининг қадр-қимматини англаш ва ушбу касбда ўқитувчиларнинг касбий маҳоратига эга бўлиш истаги (методик компетенцияга эга бўлиш, услубий малакани яхши билиш, ўқитувчи-тадқиқотчи бўлиш);
субъектив (ўз-ўзини фаоллаштириш ва ўз-ўзини англаш қобилияти; ўз-ўзини билиш ва ижодий ўз-ўзини ривожлантириш эҳтиёжи, ёрқин ижодий шахс, ўз ва касб маданиятини билиш ва ўз билимларини таълим олувчиларга яхши етказиш);
ижодий (янги ғояларни қабул қилиш ва яратишга тайёрлик, муаммоларни аниқлаш бўйича ҳаракатлар, гипотезалар асосида ечимларни топиш, гипотезаларни синаш ва ўзгартириш);
коммуникатив (таълим олувчилар билан мулоқот қилишда муаммоларни ҳал қилишда мослашувчанлик, ноаниқликка бағрикенглик ва нутқни импровизация қилиш қобилияти, мулоқотда ўзини ўзи бошқариш қобилиятлари, касбий коммуникатив компетенцияга ега бўлиш, лингвистик ва маданий воқеликни билиш, турли ёшдаги инсонлар билан педагогик мулоқотни самарали амалга ошириш маданияти).
Бўлажак педагогларни тайёрлашнинг янгиланган талаблари моҳияти янги замонавий касбий фаолиятга тайёрлашга шароит яратиш, тез ўзгарувчан меҳнат мазмуни ва доимий равишда узлуксиз янгиланадиган билимлар заруратида акс этади. Касбий тайёргарлик – талабалар маълум ишни бажариш учун зарур бўлган кўникмаларни эгаллашни тезлаштиришга қаратилган касбий таълимдир.
Тадқиқот мақсади ва вазифаларига мос равишда, бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентликни ривожлантириш методикаси ўқитишда акмеологик ёндашув, ривожлантирувчи тренинглар, электрон-интеграллашган ўқув, STEAM, рефлексив технологияларни интегратив қўллаш асосида такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари шакллантирилди.
Диссертациянинг “Бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетенликни шакллантириш методикаси” деб номланган иккинчи бобида, бўлажак ўқитувчиларида аутопедагогик компетентликни шакллантиришни модели; талабаларда аутокомпетентлик кўникмасини шакллантириш методикаси; ўқитувчилар тайёрлаш жараёнида аутопедагогик компетентликни шакллантиришга йўналтирилган методлар тизими ҳамда унинг шаклланганлигини баҳолаш кўрсаткич ва мезонлари ёритилган.
Бўлажак технологик таълим ўқитувчисининг аутопедагогик компетентлиги самарадорлигини ошириш имконияти касбий билимлар барча даражаларда: методик, назарий ва методик бир йўла шакллантирилганда намоён бўлади. Технологик таълим ўқитувчисининг аутопедагогик компетентлиги педагогик маҳорат ва технологияларнинг актёрлик даражасидаги касбий маҳоратига боғлиқ. Унинг педагогик фаолияти профессионализми шахсий ва фаолиятга йўналтирилган характерда бўлади. Бу ерда албатта ўқитувчининг ижтимоий ва умуминсоний фазилатларини, касбий-педагогик сифатларини ва шахсни ўз ичига олган ўз-ўзини тарбиялаш билан шуғулланувчи шахс тузилишига катта аҳамият берилади. Шу сабабли бўлажак ўқитувчининг аутопедагогик компетентлигини ривожлантиришнинг моделини ишлаб чиқиш, педагогик жараён вазифаларининг асосий гуруҳларини ечиш билан боғлиқ алгоритмларни ечиш ва педагогик вазифаларни унумли ҳал этиш алгоритмларига боғлиқ. Педагогик ўқув жараёнида психологик-педагогик, умумий назарий ва умумий маданий компетентликни шакллантириш ва ривожлантиришга, педагогика фани ютуқларини ва энг яхши амалиётларни ўз-ўзини такомиллаштириш ва келажакдаги мутахассиснинг касбий фаолиятини ўз-ўзини тузатишга тайёрлигига энг катта таъсир кўрсатади.
Касб таълимида акмеологик ёндашув асосида касбий йўналтирилган ўқитиш тизимини жорий этиш, назарий-методологик ва амалий касбий тайёргарлик даражасида сезиларли ўзгаришларга олиб келади.
Шунингдек, мураккаблик даражаси ўсиб борувчи, тафаккурни шакллантирувчи, мустақил изланишни талаб этувчи вазиятларни лойиҳалаштира олиш, моделлаштириш, конструкциялаш, ижодий тафаккурни ривожлантириш, таълим жараёнида юқори натижаларга эришиш мумкин бўлган касбий қобилият ва аутопедагогик компетентликни самарали шакллантириши мумкин.
Касбий таълимга акмеологик ёндашувни жорий этишнинг инновацион концептуал тузилмаси (модели) ишлаб чиқилди (1-расм). Ушбу моделда, бўлажак технологик таълим ўқитувчисининг аутопедагогик компетентлигини шакллантириш моделида педагогик таълим мақсади (айни жараённинг мақсад ва вазифалари), педагогик жараён (таълим олувчилар ўқув-касбий фаолиятининг назарий, методик ва технологик жараёнлари), натижавий-баҳолаш компонентларидан ташкил топган.
Аутопедагогик компетентликни шакллантириш вазифалари блокида технологик таълим бакалавриат таълим йўналишининг малака талабларида белгиланган технологик таълим мазмунининг зарур ва
етарли ҳажмини эгаллаган, технологик таълим дастурларини муваффақиятли ўзлаштирган, касбий педагогик компетенцияларни пухта эгаллаган, аутопедагогик компетентликка эга бўлган технологик таълим ўқитувчисини тайёрлаш вазифаси қўйилган.
Касбий аутопедагогик компетентликни шакллантириш ва ривожлантириш бўлажак технологик таълим ўқитувчиларида Давлат таълим
стандартларида белгиланган талаблар, иш берувчиларнинг таклифлари, фан, техника ва технологияларнинг ривожланиш тенденцияларини эътиборга ҳолда технологик билим, кўникма, малака ва компетенцияларни шакллантиришни тақозо этади.
Педагогик-жараёнли блокнинг ташкил этувчилари сифатида қуйидагилар белгиланди: технологик тайёргарлик субъектлари, методологик ёндашувлар, аутопедагогик компетентликни ривожлантиришга қаратилган технологик таълим муҳити (мақсад қўйиш, изланиш, таҳлил), касбий аутопедагогик компетентликни шакллантириш (ташкилий, ривожлантирувчи, амалий, рефлексив, таҳлилий) босқичлари, педагогик технологияларни интегратив қўллаш, интерфаол ўқитиш методлари, таълим шакллари (назарий, амалий, индивидуал), таълим воситалари (педагогик топшириқлар тизимлари, компьютер воситалари, технологик деталлари ва механизмлар); бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг аутопедагогик компетентлигини шакллантириш ва ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитлари:
компетентлик асосини ташкил этувчи сифатлар (мотивацион-қадриятли, когнитив, амалий фаолиятли, ижодий), ўқув-методик таъминот такомиллаштирилди.
Натижавий-баҳолаш блокида бўлажак технологик таълим
ўқитувчиларида аутопедагогик компетентликнинг шаклланганлик ва ривожланганлигини баҳолаш (мотивацион-қадриятли, когнитив, амалий-фаолиятли, ижодий) ва даражалари (юқори, ўрта, паст) мезонлари танланди.
Технологик таълим ўқитувчисининг аутопедагогик компетентлигини шаклланишини белгилашда ҳал қилувчи рол ижтимоий шарт-шароитларга тегишли бўлиб, талабанинг ўқув-билиш шахс фаолияти, ўз-ўзини тарбиялаши, шунингдек фаол ўқитиш усулларидан фойдаланиш, ўқув фаолияти суръатини жадаллаштириш, ўқув ишлари кўникмаларини ривожлантириш, компьютер ва бошқа янги техника воситаларидан фойдаланиш, муҳим аҳамиятга эга.
Бўлажак технологик таълим ўқитувчисининг аутопедагогик компетентлигини самарали ривожлантириш модели, таълим жараёнида психологик-педагогик, умумий назарий ва умумий маданий компетентликни шакллантиришга, педагогика фани ютуқларини ва иш амалиётида энг яхши амалиётларни амалга оширишга тайёрлигига, шунингдек, ўз-ўзини такомиллаштириш, ўз-ўзини ташкил этиш ва касбий фаолиятда ўз-ўзини тузатишга катта таъсир кўрсатади. Бўлажак технология фани ўқитувчисининг аутопедагогик компетентлигини шакллантириш моделини тузишда компетентли, процессуал-когнитив, субъектив – фаолиятли, индивидуал-ижодий, инновацион ёндашувлар қўлланилди.
Талабаларда акмеологик ёндашув асосида аутопедагогик компетентликни шакллантиришнинг асосий кўрсаткичлари ишлаб чиқилди, "Мен бу ҳаётда қандай бахтлиман" , "Касбий шиор", "Ўқитувчи сифатида мен образи" методини, “Лабилланиш фазаси” каби интерфаол методлар қўлланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |