Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентлигини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
бўлажак ўқитувчиларнинг аутопедагогик компетентлигини касбий фаолиятга тайёргарлик тузилмасини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш муаммоси ва ҳолатини ўрганиш;
бўлажак ўқитувчиларни аутопедагогик компетентли касбий фаолиятга тайёргарлик компонентлари (назарий, амалий, методик, дидактик, технологик) кўрсаткичлари, даражалари ва баҳолаш мезонларини аниқлаштириш;
бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш самарадорлигини таъминловчи методик таъминотни компетентли ёнлашув асосида такомиллаштириш;
бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашнинг мавжуд тизимини такомиллаштиришга, аутопедагогик компетентликни шакллантиришга доир илмий асосланган методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёни танланиб, тажриба-синов ишларига Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, Жиззах давлат педагогика институти ва Нукус давлат педагогика институтиларининг “5111000 – Касб таълими ва 5112100 – Технологик таълим” таълим йўналиши 726 талабалари жалб этилган.
Тадқиқотнинг предмети бўлажак ўқитувчиларнинг
аутопедагогик компетентлигини шакллантиришга йўналтирилган педагогик
жараён мазмуни, шакл, метод ва воситалари
Тадқиқотнинг усуллари. тадқиқотда унинг мақсади ва вазифаларига
мувофиқ келувчи кузатиш, материалларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш;
социологик сўровнома, жамоавий ва якка тартибдаги суҳбатлар, педагогикпсихологик методикалар, моделлаштириш, қиѐслаш, математик-статистик таҳлил методларидан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
касбий фаолиятга тайёргарлик тузилмасини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш муаммолари, касбий фаолият мотивлари креатив, технологик ва рефлексив компонентлар орқали ривожлантирилиши илмий-амалий жиҳатдан талқин этилиб, бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентликни шакллантиришнинг илмий-методик ва назарий-концептуал
асослари такомиллаштирилган;
“Технологик таълим” фанининг назарий, амалий, методик, дидактик, технологик кўрсаткичлари, даражалари ва баҳолаш мезонлари, фанни ўқитишнинг педагогик босқичлари (мотивацион, когнитив, операцион-технологик, рефлексив-баҳолаш)да амалга оширилиши зарур бўлган бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентликни шакллантиришнинг методик жиҳатлари жараёнли, муаммоли-мазмунли, ташкилий-технологик, натижавий-мезонли компонентлари аниқланган;
“Технологик таълим” фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга қаратилган электрон-интеграллашган ўқув, акмеологик ёндашув, STEAM, рефлексив технологияларни интегратив қўллаш асосида, бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентликни шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараённинг илмий-методик ва дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни бўлажак технологик таълим йўналишидан касбий фаолиятга тайёрлашда аутопедагогик компетентликни шакллантиришнинг методик таъминоти ҳамда “Халқ ҳунармандчилиги” фанининг дидактик таъминоти инновацион фаолият босқичлари бўйича ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |