Илмий кенгаш жиззах давлат педагогика институти


йил 10 декабрь куни Россия Федерациясининг Президенти Владимир Путин расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди



Download 384 Kb.
bet9/22
Sana06.07.2022
Hajmi384 Kb.
#748388
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
2023 30.05 2022

2014 йил 10 декабрь куни Россия Федерациясининг Президенти Владимир Путин расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди.

Қўшни Афғонистондаги вазиятга алоҳида этибор қаратилди. Икки давлат бундай таҳдидларнинг ўз вақтида олдини олиш ҳар қандай шакл ва кўринишдаги терроризм ва экстремизм ғоясини қабул қилмаслик муҳитини яратиш, уларни пайдо бўлиш ва тарқалишини сабабларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича биргаликдаги ҳаракатларни давом эттириш зарурлигини баён этдилар24.


Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари нуфузои ташкилотлар БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар доирасида изчил ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерациясининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) доирасидаги ҳамкорлигининг ривожланиши борасида гап кетганда Ўзбекистон ШҲТга аъзо бўлган даврдан буён (2001 йил 15 июнь)25 бу ташкилотни минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қиладиган воқелик эканлигини англаган ҳолда фаол иштирокчиси бўлиб келмоқда.
2001 йилнинг 6-7 апрель кунларида “Шанхай бешлиги” миллий координаторларининг навбатдан ташқари йиғилиши Олмаотада (Қозоғистон) бўлиб ўтди. 2001 йил 15 июнда Шанхайда иштирокчи давлат раҳбарлари “Шанхай бешлиги”механизмини янада юқори даражага кўтаришга келишиб олдилар ва энди бу механизм янги шароитда олти давлат ҳамкорлиги ривожланишининг муҳим асоси бўлди. Шу мақсадда олтита давлат раҳбарлари (ташкилотга Ўзбекистон ҳам аъзо бўлди)26 ШҲТни тузиш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар ва янги минтақавий ташкилот – Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти тузилганлигини эълон қилдилар.

Фикримизча, энг аввало, ШҲТ геосиёсий интеграциясининг Янги модели яратилди. Географик нуқтаи назардан ШҲТ деярли бутун Евроосиё қитъасига ёндашиб, Шарқда Тинч океанидан то Ғарбда Болтиқ денгизигача, конфессионал нуқтаи назардан эса учта қадимий маданият ўчоқларини бирлаштиради: конфуцийлик, провослав ва ислом. Маълумки, бугунги кунда 2004 йилдан бошлаб Пекинда ШҲТ Котибияти фаолият кўрсатадиган муҳим механизм яратилди. ШҲТга Хавфсизлик кенгашлари котибларининг мунтазам равишда учрашувлари ўтказилмоқда.

2014 йил 11 сентябрда Душанбе шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда томонлар турли соҳалардаги ўзаро мусобақаларнинг бутунлик ҳолатини муҳокама қилди. Ушбу лойиҳа Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро манфатли савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилди. Россиянинг Уфа шаҳрида 2015 йилда бўлиб ўтган ШҲТ мажлисида Ўзбекистон Биринчи Президенти шиддат билан ўзгариб бораётган ҳозирги замоннинг муаммоларини ҳал этишда хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиётини таъминлашда ШҲТнинг таъсири ва нуфузи ошиб бораётганлиги ҳамда ташкилот сафининг кенгаётганлигини яна бир бор қайд этиб ўтди.

Диссертациянинг “Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий алоқаларининг ривожланиши” деб номланувчи иккинчи бобида Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси билан МДҲ доирасидаги иқтисодий алоқалари, савдо-иқтисодий ва ёнилғи энергетикаси соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг ҳолати таҳлил этилган. Мамлакат миллий иқтисодиётининг жаҳон хўжалигида интеграциялашув жараённинг кучайиши қуйидагилар, яъни; МДҲ мамлакатлари бозорларидан узоқ хорижий мамлакатлар, биринчи навбатда, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларга йўналишнинг ривожланиши, мамлакат импорти таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари (биринчи навбатда буғдой) ва ёқилғи-энергетика ресурсларининг қисқариши, тарихан қисқа муддатда Ўзбекистоннинг дон ва энергетика мустақиллигига эришиши; импорт умумий ҳажмида машина ва жиҳозлар ҳиссасини ортиши билан изоҳланади.


Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш тўғрисида 1994 йил 2 мартдаги Шартнома, шунингдек, “МДҲнинг ҳамкорлиги” тўғрисидаги ҳуқуқий асосли ҳужжатлар қабул қилинган эди27.
Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари билан, жумладан, унинг аъзоси Россия Федерацияси билан иқтисодий алоқаларни узлуксиз, муттасил ривожлантириш стратегияси йўлини тутди. Россия билан чамбарчас боғланмай туриб саноат билан боғлиқ масалалари ҳал қилиш катта иқтисодий қийинчилик туғдирарди. Республика раҳбарияти Россия ва бошқа МДҲ мамлакатлари билан экспорт ва импорт масалаларини муваффақиятли ривожлантирди. Республика ташқи савдо айланмасида экспорт ва импорт ҳажмининг географик таркибини ўрганиш шуни кўрсатдики, мамлакат ташқи савдо айланмасининг деярли 4/3 қисми Россия ҳиссасига тўғри келарди, 26,0 фоизи эса қолган барча МДҲ мамлакатлари ҳисобига тўғри келган28.
МДҲ доирасида Россия билан XXI аср бошларида умумий қиймати 1,7 миллиард долларни ташкил этадиган 16 та инвестеция лойиҳаси амалга оширилди. “Фарғонаазот” ва “Максам-Чирчиқ” очиқ акциядорлик жамиятларида йирик аммиак агрегатларнинг реконструкция ва модернизация қилинишида 500 КВли “Ғузор” кичик станцияси ва “Сурхон” кичик станцияси юқори вальютли линияси қурилишида, Помуқ ва Денгизкўл сиқиш компрессор станцияларининг барпо этилишида, Қўнғирот компрессор станциясидаги газ намини қочириш қурилмаси, Қарши каскади насос станцияларининг реконструкция қилиниши, Олмалиқ тоғ металлургия комбинатини комплекс модернизация қилиш каби лойиҳаларда МДҲ доирасида Россиянинг ҳиссаси катта бўлди. Янги “Ангрен” кўмир конини модернизация қилиш орқали Ангрен иссиқлик электр станциясининг 1-5-сонли энергия блокларини йил бўйи кўмир асосида ишлаш тизимига ўтказилишида Россия билан ўзаро МДҲ доирасида ҳам ҳамкорлик қилиш кўзланган натижани берди. Россиядан метал харид қилиш ҳисобидан Навоий, Қарши иссиқлик электр станциялари жиҳозланди ва улар реконструкция қилинди. Қарши магистрал каналларини жиҳозланишида, таъмирланишида асосий ускуналар, механизмлар ва жиҳозлар Россиядан олиб келиб ўрнатилди29.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2013 йилда республикада Россия капитали иштирокидаги низом жамғармаси 800 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1000 та қўшма ва чет эл корхоналари фаолият юритмоқда. Шулардан 171 та корхона 2007 йилда тузилган (127 таси қўшма корхоналар). 2005-2007 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасида 127 та Россия фирмалари ва компанияларининг ваколатхоналари аккредитация қилинган30.

Иқтисодий соҳанинг яна бир тармоғи бу Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги самолётсозлик ва авиация соҳасидаги ҳамкорликдир. 1991-2000 йиллар оралиғида икки мамлакат ўртасида мазкур соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришга МДҲ доирасида алоҳида аҳамият берилди31. Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси билан МДҲ доирасида иқтисодий ҳамкорлик алоқалари йил сайин ривожланиб борди. Ушбу жараён 2016 йилдан сўнг янада кучайди. Бу соҳадаги ҳамкорлик Ҳамдўстлик мамлакатларининг иқтисодиёти истиқболини очиб бермоқда.

1993-1995 йилларда икки мамлакат доирасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия, ўзаро савдода билвосита солиқ олиш тамойиллари, контрабанда ва божхона қонунбузарлигига қарши курашда ҳамкорлик, божхонага оид ҳужжатлар ва тартиб- қоидаларни ўзаро тан олиш, божхонадан ўтиш тартибини енгиллаштириш ва соддалаштириш, иқтисодий соҳада 1995-2000 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатлар қабул қилинди32.

Беш йил давомида Россия Федерацияси томонидан Ўзбекистонда 48 та қўшма корхона бунёд этилган бўлиб, шулардан 12 таси шерикчилик асосида, қолганлари Россия саноатининг филиаллари эди33.

2005-2010 йилларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш со-ҳасида кооперацияни мустаҳкамлаш жараёнлари билан боғлиқ алоқалар кенгайди. Айни пайтда бу соҳада “Балтимор”, “Черкизово” ва бошқа йирик сармоядор Россия компаниялари билан ташкил этилган тўққизта қўшма корхона фаолият юритмоқда. “Бим Билл Дан” компанияси “Тошкентсут” бирлашмасининг 77 фоиз акциясини сотиб олиш тўғрисидаги шартномани имзолаб, сут маҳсулотлари ва мева шарбатини ишлаб чиқаришга 20 млн. АҚШ доллари микдорида инвестиция киритди.

2004 йил октябрда Москва шаҳрида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг еттинчи мажлиси бўлиб ўтди34.

Ўзаро товар айирбошлашга келсак, 2005 йил якунига кўра савдо ҳажми 2 млрд. АҚШ долларини ташкил этган эди. 2005 йилнинг шу даврида Ўзбекистон Республикасининг товар айланмаси 21,7 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келган бўлса, бу мамлакатга экспорт ҳажми 41,6 фоизга кўпайди ва 1026,5 млн. долларга етди35. Россияда импорт ҳажми эса 12,7 фоизга ошди ва 1034 млн. долларни ташкил этди. 2006 йилда товар айирбошлаш кўрсаткичи 42 фоизга ўсиб 3 млрд АҚШ долларини ташкил этди36.

2014 йилда Ўзбекистонда Россиялик ишбилармонлар билан ҳамкорликда 860 та қўшма корхона фаолият юритди. Уларнинг 150дан ортиғи тўла ушбу мамлакат сармояси асосида тузилганди37. 2015 йилда Ўзбекистонда россиялик ишбилармонлар билан ҳамкорликда тузилган 900 фирма ва қўшма корхона фаолият юритди. Мамлакатимизда Россиянинг 85 та фирма ва компанияси ваколатхонаси очилди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми изчил ўсиб бормоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида бу соҳадаги кўрсаткич 7,9 фоизга ошди, инвестициявий ҳамкорлик ҳам фаол ривожланди.

Ёқилғи-энергетика мажмуи Ўзбекистон билан Россия ўртасида изчил ривожланиб бораётган савдо-иқтисодий муносабатларнинг энг муҳим бўғинини ташкил этади. “Газпром” дунёнинг йирик компанияларидан бири ҳисобланиб, жаҳондаги қазиб олинаётган табиий газнинг 20, Россияда эса 94 фоиз улуши унинг ҳисобига тўғри келади. 2002 йил декабрда “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси билан “Газпром” ўртасида “Газ соҳасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битим” имзоланган эди. Шу келишув доирасида 2003 йил май ойидан Ўзбекистон табиий газининг экспорти бошланганди. 2004 йилнинг иккинчи ярмида кондан газ олиш қайта йўлга қўйилди, компрессор станцияларининг қурилиши ва инфратузилмани янгилаш ишлари тугалланди. Бунинг натижасида 2004 йилда 200 млн. куб метр газ қазиб олинди.

2004 йил 16 июн куни Ўзбекистон Республикаси билан “Лукойл нефть компанияси”, ОАЖ ҳамда ”Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компаниялари таркибидаги сармоядорлар консорциуми ўртасидаги маҳсулот тақсимотига оид битим имзоланди. Битим Ўзбекистон нефт-газ тармоғига “Лукойл” томонидан бир миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилишини кўзга тутган эди. Мамлакатимизда “Маҳсулотни тақсимлашга оид” битимга биноан, қадим газ конларини ўзлаштириш учун “Лукойл-Узбекистан Оперейтинг Компани" операция компанияси ташкил этилди38.


Ўзбекистон ва Россия ўртасида электр энергияси соҳасида ҳам ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бормоқда. Масалан, Сирдарё иссиқлик буғ-газ билан ишлайдиган электростанциянинг қўшимча 1 та электростанция блокининг ишга туширилиши 100 кмдан зиёд масофадаги Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида қурилаётган цемент заводини электр энергиясига бўлган талабни қоплайди39. Шунингдек, Ангрен, Шерободда қурилаётган цемент заводлари ва бошқа мингдан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналарининг электр энергиясига бўлган талаблари ҳам ҳисобга олинмоқда.
Хорижий лойиҳалар сони ва кўлами бўйича жаҳонда биринчи ўринда турадиган-12 мамлакатда 34 та энергоблок бунёд этган “Росатом” корпорацияси билан Ўзбекистонда атом электр станцияси қуриш тўғрисида келишувга эришилди. Ушбу станция ҳар бири 1 минг 200 мегаватт қувватга эга иккита, “3+” авлодига мансуб энг замонавий ва хавфсиз энергия блокидан иборат бўлади.
Хуллас, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ёнилғи иқтисодиёти соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг ривожланиши икки давлатнинг манфаатларини ифодаловчи жараёнга айланиб борди.

“Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида илм-фан ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик” масалалари тадқиқот ишининг учинчи бобидан ўрин олган. Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги илм-фан соҳасидаги алоқалар чуқур тарихий илдизларга эга.


2002 йил 9 январда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Оқсаройда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Игорь Ивановни қабул қилди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Игорь Иванов билан учрашган эди. Амалга оширилган ташриф натижасида Ўзбекистон Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Москва давлат халқаро муносабатлар университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди40.
2004 йилда нафақат Россия, балки бутун дунёда етакчи мавқега эга бўлган билим даргоҳларидан бири М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат университетининг 250 йиллик юбилейи Россия Президенти Фармони ҳамда ЮНЕСКО қарори билан кенг миқёсда нишонланди41.
Шундай олий ўқув юртларидан бири Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети филиали 1995 йилда Тошкент шаҳрида очилди42.
2006 йил апрель ойида Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ”нинг марказий павилонида “Россиянинг замонавий таълими” кўргазмасининг тақдимоти ташкил этилди43. 2005-2006 ўқув йилида ҳамюртларимизнинг Россия олий ўқув юртларида магистратура, аспирантура ва бошқа таълим муассасаларида таҳсил олишлари учун давлат томонидан 140 та стипендия ажратилганди. 2006 йил сентябрь ойидан бошлаб юртимиздаги олий ўқув юртлари яна биттага кўпайди. Россия Федерациясининг Ломоносов номидаги Москва Давлат университети Тошкент филиали фаолияти бошлаши иттифоқчилик муносабатларининг амалдаги яна бир ёрқин ифодаси бўлганди.
Ўзбекистон ва Россия олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик йилдан йилга жадаллик билан равнақ топиб борди. Андижон Муҳандислик-иқтисодиёт институти Санкт-Петербург Иқтисодиёт ва молия университети, Россия бошқарув академияси, Г. В. Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт академияси, Москва Тўқимачилик ва енгил саноат институти, Москва Автомобиль йўллари институти билан биргаликда бир қанча илмий- тадқиқотларни амалга ошириш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, ўқитувчи ва талабалар алмашиш соҳаларида яқиндан ҳамкорлик қилдилар ва бу ҳамкорлик давом этмоқда.44
2007 йил 12 январда Тошкент шаҳрида И.М. Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университети филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди45. Бу мамлакатимизда нефть-газ соҳасида кадрларни етиштириб беришни таъминлади. Мазкур ўзгаришлар икки мамлакат ҳамкорлигининг янада ривожланишидан далолат беради.
Республикада 2015 йилда рус ва ўзбек тилларида таълим бераётган мактаблар сони 800 дан ошган46.Мамлакатимиз олий ўқув юртларининг барчасида рус тилида таҳсил берувчи факультетлар мавжуд.
Мустақиллик йилларида археология соҳасидаги ўзбек ва рус олимлари томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари янги босқичга кўтарилди. Биргина мисол, 1994 йилда Ўз РФА академиясининг Археология институти билан Россия Фанлар академияси Моддий маданият тарихи институти (Санкт-Петурбург) ўртасида Оҳангаронда палеолит даври маданият ёдгорликларини ўрганиш бўйича келишиб олинди. Келишувга мувофиқ 1994 йилдан буён ҳар йили “Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар” номли журнал эълон қилинмоқда.
Мустақиллик йилларида икки мамлакат ўртасида илмий тадқиқот ишларининг фундаментал ва амалий соҳалардаги дастурларини амалга оширишни таъминлаш доимий равишда амалга ошириб келинди. Масалан, “Физика-Қуёш” ИИЧБнинг физика-техника институти РФАнинг физика-техник институти (Санкт-Петербург) билан “Термофотоэлектрик ва фотоэлектрик ўзгартгичларни ишлаб чиқиш” соҳасида илмий-тадқиқот ишлари биргаликда олиб борилмоқда47.
2011 йилнинг охирида Россия Федерациясининг 106 та фирма ва компаниялари 954 номдаги ўз маҳсулотларини рўйхатга олишди, уларни Ўзбекистондаги даволаш муассасаларида тиббий амалиётда қўллаш усчун рухсат олишди48.
“Дори-дармон” ДАК ва унинг бўлинмалари томонидан “Фарм- стандарт”, ФГОП “Московский эндокринный завод”, “Новосибхим- фарм”, “Щелковский витаминный завод” каби рус фармпрепаратлар ишлаб чиқарувчилари билан ҳам ҳамкорлик ўзаро ўрнатилган, Туберкулёзга қарши препаратларнинг полимерли модификациясини ишлаб чиқариш, технология- ларни ишлаб чиқиш бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш учун масалалар “Ниармедик плюс” компанияси билан шартнома имзоланган49. 2008-2015 йиллар давомида республика соғлиқни сақлаш тизми идоралари томонидан 20 дан ортиқ шартномалар имзоланди. Охирги тўрт йил ичида (2011-2015) 300 минг АҚШ доллари қийматида Россиядан Ўзбекистон тиббиёт олийгоҳлари учун ўқув адабиётлари сотиб олинганди50.
Россия-Ўзбекистон ҳамкорлик алоқалари тизимида маданият соҳасидаги муносабатлар муҳим бўғин ҳисобланади. Маданий алоқлар кенгайиб, айниқса, 1991-2015 йилларда бу борада сезиларли ютуқлар қўлга киритилди.
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукуматлари ўртасида 1993 йил март ойидаги маданият соҳасидаги ҳамкорлик битими ва 1998 йилдаги маданий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар асосида ишлаб чиқилган бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро дастурлар51 маданий соҳани ривожлантиришга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
1995-2007 йилларда Фаррух Зокиров бошчилигидаги машҳур “Ялла” ансамбли Россиянинг 20 дан ортиқ шаҳарларида гастролларда бўлиб концертлар берди. Россиялик санъат ихлосмандлари бу чиқишларни катта қизиқиш билан кутиб олишган эди. “Ялла”нинг “Учқудуқ”, “Помни меня”, “Шахрисабз”, “Звезда Востока”52 каби қўшиқларини рус томошабинлари барча қўшилишиб, жўр бўлиб куйлашган эди.
2009 йил 11-16 декабрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган “МХТ”-АП” Халқаро болалар ва ёшлар ижодиёти II очиқ фестивал-танловида Навоий кон-металлургия комбинатининг “Елес” вокал студияси ҳамда “Современник” маданият саройининг “Экспрессия” эстрада рақс ансамбли аъзоларидан иборат ижодий гуруҳ муваффақиятли иштирок этишди. Мазкур танловда хонанда Серизам Жонахметов Гран-При, “Экспрессия” эстрада вокал ансамбли эса 1-ўрин соҳиби бўлишди53
Ўз навбатида Россия Федерациясининг санъаткорлари Ўзбекистонда кўп бор бўлиб, ўз ижодлари билан томошабинларни хушнуд қилдилар. 2009-2010 йилларда Россиянинг “Скомхори” Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Шарқ тароналари” ХМФда Россиянинг “Осектакан” ва “Сибирские узоры” гуруҳлари иштирок этишиб, совринли ўринларни эгаллашган54.
2009 йил 3 декабрь куни Москва шаҳрида ўтказилган “Романсиада 2009” 13-халқаро танловида Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри вокалисти Женисбек Пиязов, Ўзбекистон халқ артисти Аваз Ражабовлар иштирок этишди. А.П.Иванов номидаги халқаро вокалчилар танловида Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта таетри опера хонандаси, вокалист Азамат Мухамаджонов иккинчи ўринни эгаллаган55
Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро маданий ҳамкорлик алоқалари 2000-2004 йилларга нисбатан 2005 ва 2010 йилларда анча салмоқлироқ ташкил этилганлигини қайд этиш жоиз. Масалан, биргина 2010 йилда икки томонлама ўзаро маданий тадбирларда фақатгина эстрада ансамбллари, театр жамоаларининг 30 га яқин гуруҳларида 600 нафардан ортиқ вакиллари иштирок этганликларини гувоҳи бўлишди56.
2010 йил 31 март - 9 апрель кунлари Ўзбекистон Ёшлар театри 2009 йили “Фонд Форум” кўмаги билан яратилган ўзларининг “Еквус” спектакли билан МДҲ ва Болтиқ бўйи мамлакатларининг “Россиядаги учрашувлар” рус театрлари халқаро фестивалида қатнашди. Шунингдек, “Фонд Форум”нинг фестивал доирасидаги “Наврўз Нева қирғоқларида” дастури доирасида “ИЖОД” Ўзбекистон рассомлар, санъатшунослар ва халқ усталари уюшмаси аъзоси Абдулғани Жумаевнинг “Тошкент ва тошкентликлар” деб номланган фотокўргазмаси ўтказилди57.
2014 йил 26 январь куни Москва шаҳридаги Санъат ходимлари марказий уйида Николай Корниловнинг “Менинг Қорақалпоғистоним” кўргазмаси очилди. Кўргазма мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилиб, мазкур тадбирнинг очилиш маросимида Россия Маданият вазирлиги вакиллари, маҳаллий жамоат арбоблари ва ишбилармон доира вакиллари, олим ва журналистлар қатнашдилар.
2015 йилда буюк рус адиби А.С.Пушкин таваллудининг 212 йиллиги кенг нишонланди, асарларида тинчлик, дўстлик, муҳаббат, эркинлик ғояларини тараннум этилган буюк шоир ижодига бағишланган турли адабий кечалар ва маърифий тадбирлар ўтказилганлиги муҳим аҳамиятга эга бўлди58.
Хуллас, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида маданий алоқалар,давлат ташкилотлари, вазирликлар, академик театрлар, санъат ва мусиқа филармониялари, музейлар ҳамда жамоат ташкилот- ларининг барчасини қамраб олган. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳар томонлама маданий алоқаларни боғлаб турувчи дўстлик ришталари ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда.


Хулоса
Мустақиллик йилларида (1991-2015 йй.) Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини тадқиқ ва таҳлил қилиш натижасида қўйидаги якуний хулосаларга келинди:
1. Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгач, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий соҳаларда туб ислоҳотларни амалга ошириш, республикада ҳуқуқий демократик давлат барпо эиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш кабилар долзарб бўлиб келганди. Жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлишга эришиш, дунёнинг етакчи давлатлари билан тенглик асосида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ҳам мамлакат олдида турган асосий стратегик вазифалардан бири эди. Мамлакатимизнинг қулай геосиёсий ўрни, унинг биринчи навбатда ўз миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда олиб борилаётган, ҳар томонлама пухта ишлаб чиқилган мустақил ва изчил ташқи сиёсат жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши, унинг халқаро майдонда обрў-эътиборининг ортиб боришини таъминлади.
2. Истиқлол йилларида Ўзбекистон мустақил суверен давлат сифатида жаҳон ҳамжамиятида ўзига хос нуфузга эга бўлди.Улкан ишлаб чиқариш имкониятлари, тенгсиз табиий бойликлари билан Республткамиз дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари диққатини ўзига тортди. Хорижий инвестицияни жалб этиш, чет эллик сармоядорлар ва ишбилармонлар билан ҳамкорлик қилиш орқали мамлакатда ишлаб чиқаришни юксалтириш, уни жаҳоннинг илғор технологиялари билан реконструкция қилиш ва қайта жиҳозлаш йўли тутилди.
3. Ўзбекистон ташқи сиёсати стратегиясида МДҲ давлатлари, биринчи навбатда улкан имкониятларга эга бўлган, Россия Федерацияси билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро иккиёқлама манфаатдорлик асосида ҳамкорлик қилиш муҳим ўрин тутарди. Шу сабабли, Россия Федерацияси билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатиш мустақил тараққий қилиш тамойилларидан бири деб ҳисобланди.
4. Икки мамлакат ўзаро фойдали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида 1992 йил ўртасида фаол музокаралар олиб борилди. Қатор расмий учрашувлар натижасида дўстлик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириш учун кенг имкониятлар эшиги очилди. Давлатлараро шартномалар, ҳукуматлараро битимлар томонларни манфаатли алоқаларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратди. Расмий даражадаги музокараларда имзоланган шартномалар икки мамлакатнинг имкониятлари ва эҳтиёжларига мувофиқ бугунги кунда амалда ўз исботини топмоқда. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик кенг қамровли бўлиб, улар дипломатик, сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, илмий-техникавий, маданий ва бошқа соҳаларни ўз ичига олган. Бу муносабатлар икки томонлама ва кўп томонлама асосда ривожланиб бормоқда.
5. Ўзбекистон ва Россия ШҲТ доирасидаги алоқаларни такомиллаштириб ва кенгайтириб борар экан, наркотрафик, терроризм, экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик каби таҳдидларга қарши биргаликда курашиш борасида ҳам ҳамкорлик кутилган натижаларни бермоқда. Иқтисодий соҳаларда ҳам икки мамлакат ўртасидаги ўзаро фойдали ҳамкорлик йил сайин ривожланиб бормоқда. Бу ҳамкорлик МДҲ доирасида ҳам, икки томонлама савдо-иқтисодий, ёнилғи-энергетика соҳаларида айниқса кенг тус олди. Ўзбекистоннинг Россияда, Россиянинг Ўзбекистонда биргаликда қураётган қўшма корхоналарининг сони ҳам йил сайин ошиб бормоқда. Бундай ташкил этилаётган қўшма корхоналар кенг истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариб, нафақат ички бозор эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, экспорт салоҳиятимизни оширишга имкон яратмоқда. Энг муҳими, республикамизда аҳолини иш билан таъминлаш муаммосини ҳал қилиш имкониятлари кенгаймоқда.
6. Ўзбекистон ва Россия ижтимоий соҳада ҳам қизғин ҳамкорлик алоқаларига киришиб келмоқда. Илм-фан, тиббиёт, маданият ва санъатнинг турли йўналишларида ҳам алоқалар тобора фаоллашмоқда. Таълим, кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик соҳасида бугунги кунда Россиянинг иқтисодий, сервис, бошқарув, лингвистика, педагогика, қишлоқ хўжалиги, информатика соҳаларида мутахассислар тайёрлайдиган ўнлаб олий ўқув юртлари билан самарали алоқалар йўлга қўйилган. Россиянинг нуфузли олий ўқув юртларининг филиаллари юртимизда муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.
Икки мамлакат ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини янада кенгроқ ривожлантириш мақсадида қуйидаги таклиф ва тавсиялар илгари сурилади:
1. Мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ривожлантириш учун фаол экспорт стратегиясига ўтиш, айниқса, унинг тармоқ ва тармоқлараро географик таркибини такомиллаштириш, экспорт маҳсулотлар турларини кенгайтириши ва рақобатбардошлигини ошириш, халқаро савдо ва иқтисодий ҳамкорликни замон талабларига жавоб бера оладиган усул ва воситалардан самарали фойдаланиш чора- тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
2. Ўзбекистон ва Россия Федерацияси билан ҳамкорлида ташқи иқтисодий алоқаларини юксалтириш учун албатта, унга хизмат кўрсатувчи тармоқларни ва инфратузилмаларни ривожлантирилишига эътибор бериш лозим. Шунингдек, маҳсулот экспорт қилувчиларга хизмат кўрсатадиган ва уларни қўллаб-қувватловчи, ёрдам берувчи миллий марказ ишларини такомиллаштирилиши савдо ишларини ривожига кўмаклашган бўлур эди.
3. Маҳаллий хом ашёлардан фойдаланиб, экспорт номенклатурасини янги маҳсулотлар билан бойитиш ҳамда хизмат кўрсатиш доирасини яхшилаш.
- замонавий техника ва инновацион технологиялардан кенгроқ фойдаланиш;
- ишчи-хизматчиларни билимини ва касб малакаларини такомиллаш- тириш;
4. Икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий илм-фан ва маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда Россия Федерациясида истиқомат қилаётган ўзбек ватандошлар имкониятидан кенгроқ фойдаланиш.
5. Истиқболда “Ўзбекистон – Россия: ҳамкорлик чорраҳаларида” мавзусида халқаро илмий анжуман ўтказиш, бу борада фундаментал монография мақсадга мувофиқдир.



Download 384 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish