Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида низом олдинги таҳрирга қаранг. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»


-боб. Диссертация мавзуси бўйича эълон қилинган илмий ишларга қўйиладиган талаблар



Download 31,04 Kb.
bet5/11
Sana26.02.2022
Hajmi31,04 Kb.
#466097
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
3-боб. Диссертация мавзуси бўйича эълон қилинган илмий ишларга қўйиладиган талаблар
17. Эълон қилинган илмий ишлар диссертациянинг илмий янгилигини акс эттириши керак. Диссертация натижалари халқаро ва республика доирасида ўтказилган илмий конференцияларда ва семинарларда апробациядан (муҳокамадан) ўтказилиши шарт.
Диссертациянинг асосий илмий натижалари даврий илмий нашрларда эълон қилиниши лозим. Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида эълон қилинган асосий илмий ишлар якка муаллифликда бажарилган бўлиши керак (археология ихтисослиги бундан мустасно).
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация бўйича эълон қилинган илмий ишларнинг умумий сони 7 тадан кам бўлмаслиги керак. Улардан камида 3 та илмий мақола (жумладан нуфузли хорижий илмий журналларда 1 та мақола) илмий нашрларда чоп этилиши лозим.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2021 йил 31 мартдаги 295/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2894-3, 19.04.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2021 й., 10/21/2894-3/0345-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокамаси асосида камида 2 та материал (мақола, маъруза ёки маъруза тезиси) халқаро конференция материаллари тўпламида эълон қилинган бўлиши шарт.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 29 ноябрдаги 245/7-сонли (рўйхат рақами 2894-1, 22.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/2894-1/0445-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация бўйича эълон қилинган илмий ишларнинг умумий сони 15 тадан кам бўлмаслиги ҳамда улардан илмий нашрларда камида 10 та мақола, улардан 1 таси тегишли фан тармоғи ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли ихтисослашган илмий журналларида эълон қилинган бўлиши керак.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2021 йил 31 мартдаги 295/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2894-3, 19.04.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2021 й., 10/21/2894-3/0345-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокамаси асосида камида 2 та материал (мақола, маъруза ёки маъруза тезиси) халқаро конференция материаллари тўпламида эълон қилинган бўлиши шарт.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 29 ноябрдаги 245/7-сонли (рўйхат рақами 2894-1, 22.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/2894-1/0445-сон)
Ижтимоий-гуманитар фанлари соҳалари бўйича диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Изланувчи томонидан эълон қилинган мақолалар сони мазкур Низомнинг 18 ва 19-бандларида назарда тутилган талабларга жавоб бермаган, лекин юксак илмий ёки амалий аҳамиятга эга бўлган ва хизматда фойдаланиш учун грифи билан бажарилган диссертациянинг ҳимояси масаласи, истисно тариқасида, ОАK Раёсати томонидан ҳал қилинади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 29 ноябрдаги 245/7-сонли (рўйхат рақами 2894-1, 22.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/2894-1/0445-сон)
21. Интеллектуал мулк объектларига бўлган муҳофаза (эгалик) ҳужжатлари (патентлар), препринтлар, илмий хариталар, илмий анжуман, конференция, симпозиум ва семинарларда қилинган маърузаларнинг эълон қилинган тезислари, корхоналар қуриш, уларни кенгайтириш, модернизация қилиш ҳамда техник ва технологик қайта жиҳозлаш лойиҳаларининг технологик қисмлари ҳам диссертациянинг илмий натижаларини акс эттирувчи эълон қилинган илмий ишлар жумласига киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Диссертация мавзуси бўйича интеллектуал мулк объектларига бўлган муҳофаза (эгалик) ҳужжатлари — ихтирога ёки селекция ютуғига берилган патентлар шу фан тармоғи ривожланган хорижий мамлакатларнинг ихтисослашган илмий нашрларида эълон қилинган мақолаларга тенглаштирилади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2021 йил 31 мартдаги 295/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2894-3, 19.04.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2021 й., 10/21/2894-3/0345-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илмий ташкилот ёки таълим муассасаси кенгаши қарори билан чоп этилган ва камида 6 босма табоқ ҳажмдан иборат бўлган якка муаллифликдаги монография миллий илмий нашрларда эълон қилинган 3 та (ҳаммуаллифликда бўлган тақдирда 2 та) мақолага тенглаштирилади, ижтимоий-гуманитар фанлар соҳалари бўйича диссертация натижалари юзасидан талаб бўйича эълон қилинган монография бундан мустасно.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2021 йил 31 мартдаги 295/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2894-3, 19.04.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2021 й., 10/21/2894-3/0345-сон)
Ўқув адабиётлари, шу жумладан дарсликлар диссертация натижаларини акс эттирадиган эълон қилинган илмий ишлар жумласига кирмайди.
22. Талабгор томонидан диссертация бўйича автореферат тайёрланади.
Диссертация авторефератида илмий ишлар рўйхати хронологик тарзда қуйидаги тартибда келтирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
биринчи бўлимда — илмий нашрларда чоп этилган илмий ишлар ҳамда интеллектуал мулк объектларига бўлган муҳофаза (эгалик) ҳужжатлари (патентлар);
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2021 йил 31 мартдаги 295/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2894-3, 19.04.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2021 й., 10/21/2894-3/0345-сон)
иккинчи бўлимда — диссертация мавзуси бўйича нашр этилган бошқа илмий ишлар.
23. Диссертация авторефератида келтирилган барча илмий ишлар диссертация мавзусига мувофиқ бўлиши керак.
Диссертация ва диссертация авторефератида келтирилган илмий ишларнинг нашр қилинганлигига оид маълумотлар акс эттирилиши, шу жумладан барча муаллифлар тўлиқ ёзилиши ва мақолалар эълон қилинган журнал ёки тўпламларнинг саҳифалари аниқ кўрсатилиши лозим.
Нашрга топширилган, лекин эълон қилинмаган ишлар диссертация ва диссертация авторефератида келтирилиши мумкин эмас.
24. Агар изланувчининг мақолалари ҳаммуаллифликда ёзилган бўлса, у ҳар бир ҳаммуаллифнинг ҳиссасини холис акс эттириши лозим ва мақолалардан ўз диссертациясида қисман ёки тўла фойдаланиш учун ҳаммуаллифларнинг ёзма равишда билдирган розилигини олиши зарур.
25. ОАКга талабгорнинг асосий илмий ишлари нусхалари юборилади.

Download 31,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish