ШАХС ЮЗ ТАСВИРИНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ ТИЗИМЛАРИ ВА
УЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Эшонқулов Тиркаш
Tirkash_55@mail.ru
Жиззах давлат педагогика институти
Нуржанов Фурқатбек Рейимберганович
furqatbek_84@mail.ru
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент
ахборот технологиялари университети
Аннотация:
Юз тасвири асосида шахсни аниқлашда замонавий
кузатув
камера тизимларининг талабларини ишлаб чиқишдан иборат.
Калит сўзлар:
юз тасвири, идентификация, кузатув камера, параметрлар.
Кириш.
Кузатув камера тизимлари орқали
олинган юз тасвирларни
мазмунан таҳлил қилиш соҳа экспертлари учун қарор қабул қилишга
кўмаклашади. Бу биометрик тизим юз тасвирини идентификациялашнинг
мураккаб тамойилларига асосланишига қаратилади. Бундай мураккаб
масалаларга тасвирдан юз соҳасини аниқлаш, юз тасвирига дастлабки ишлов
бериш, юз тасвирини идентификациялаш масалаларига қўйиладиган
талаблар
киради.
Ушбу масалаларни ечишда, аввало тасвирдан шахснинг юз объектини
аниқлаш ва идентифкациялаш мезонларига мослигини аниқлаш лозим.
Замонавий кузатув камера тизимининг аппарат-дастурий мажмуаларида
секундига олинадиган тасвирлар сонини ошиши оддий ва камроқ ҳажмли
ҳисоблаш алгоритмларни ишлаб чиқишни тақозо этмоқда.
Шунингдек кузатув камераларининг ўрнатилиш параметрларини тадқиқи
сифатида камера объективининг жойлашуви ва йўналиши муваффақиятли
шахсни индентификация қилиш учун жуда муҳим параметрлардан
ҳисобланади. Шахснинг юзини тўғри бурчакда ва керакли ёритилганлик
шароитида суратга олишни таъминлайди.
Агар кузатув камералари тизимига шахсларни ёки рақамларни аниқлаш ва
идентификациялаш талаби қўйилса, тасвирда
пикселлар сони етарли
бўлишидан ташқари ёритилганлик даражаси, камеранинг жойлашуви ва
харакати каби омилларни ҳам инобатга олиш керак бўлади.
Кузатув жойини танлаш ҳусусиятлари.
Камерани ўрнатиш жараёнида
ҳисобга олиш зарур бўлган энг мухим тавсияларни келтириб ўтамиз:
- мавсумий ўзгаришлар пайдо бўлиш эҳтимоли;
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
39
- ёт ёритиш манбаларининг пайдо бўлиш эҳтимоли;
- фасл ва сутканинг маълум қисмидаги ёритилганлик даражаси;
- ойна, бино ёки сувнинг ёруғликни қайтариши орқали тасвир сифатининг
ёмонлашишига сабаб бўлиши;
- агар камерадан шахсларни идентификация қилиш учун фойдаланилса,
уни ўрта бўйли шахс боши баландлигида ўрнатиш керак.
Кузатув камеранинг
кўриш бурчагини ҳисоблаш 1.7-расмда кўрсатилган.
α = 2arctg(d/2F);
- α – объективнинг кўриш бурчаги (градусларда);
- d – Ёруғликка сезгир элемент (матрица) ўлчами, (мм);
- F – Объективнинг самарадор фокус масофаси, (мм).
Ҳақиқий параметрлар орасидаги фарқлар кирувчи маълумотларнинг
аниқлигига боғлиқдир. Бундан ташқари, камера ва объективаларнинг ҳам фокус
масофаларда координацион фарқларга таъсир қилиши эҳтимоли мавжуд.
Объективнинг фокус масофасини танлашда инсон кўзининг кўриш бурчаги
горизонтал бўйича таҳминан 36
0
градусни ташкил қилишини
иноботга олиш
зарур ва бу ~ 7,9 мм фокус масофасига мос келади.
1-жадвалдаги маълумотларда ҳам ушбу факторлар инобатга олинган.
1-жадвал
Объектгача масофанинг фокус масофаси ва кўриш бурчагига боғлиқлиги
Фокус
Масофаси
2,8 мм
3,6 мм
6 мм
8 мм
Кўриш
Бурчаги
86°
72°
48°
30°
Объектгача
Масофа
0-5 м
0-6 м
5-10
10-20
1- жадвалдан кўриниб турибдики, агар периметрни минимал сондаги
камералар билан кузатиш зарур бўлса, фокус масофаси кичик камералардан
фойдаланган маъқул.
Агар шахс юзини аниқлаш ва
идентификациялаш талаб
қилинса, катта қийматдаги фокус масофага эга камералардан фойдаланиш
тавсия этилади.
Масофаларни ҳисоблаш CCTV учун Европа меъёрий талаблари асосида
амалга оширилади:
- объектни аниқлаш учун чизиқли пикселлар сони - 20 пиксел/м;
- таниб олиш учун чизиқли пикселлар сони - 100 пиксел/м;
- идентификация қилиш учун чизиқли пикселлар сони - 250 пиксел/м;
- матрицасидаги пикселлар сони 1080 (2Мп Full HD), 700, 560, 480, ва 380
бўлган видеокамералар учун;
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
40
- таниб олиш учун суратга туширилганда юз тасвири натурал
катталигининг 1/7 қисмини ташкил қилиши тавсия этилади. Шунингдек бундай
даражадаги кичиклаштиришга фақат 6х9, 19х12 ва ундан кўпроқ ҳажмдаги
кадрли камералар ёрдамида эришиш мумкин. Хулоса ўрнида кузатув
камераларининг ўрнатилиш параметрларини тадқиқ қилиш сифатида, шахс юз
тасвирини таниб олиш ва идентификацилаш учун кузатув камераларига
қўйилган талаблар такомиллаштирилиш ва ишлаб чиқиш натижасида
самародорликка эришилди.
Do'stlaringiz bilan baham: