Foydalanilgan adabiyotlar
1. 3-sinf uchun “Tabiatshunoslik” darsligi. Toshkent-2019.
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
27
СУРХОН ВОҲАСИ НОЁБ ҚУШЛАРИ
Файзиева Дилором Боходировна
Бойбўриева Зебо Содиқовна
fayzievadilorom369@gmail.com
Термиз давлат университети
Аннотация:
Тезисда “Ўзбекистон қизил китоби”га киритилган Сурхон
воҳаси ноёб қушлари ҳақида маълумотлар бериб ўтилган.
Калит сўзлар:
қошиқбурун, мармар чуррак, қоравой, тўхта тувалоқ, узун
думли сувбургут, Haliaeetus leucoryphys, Platalea leucorodia, Anas angustirostris,
Plegadis falcinellus, Otis tarda.
Cўнгги вақтларда ўлкамизнинг турли минтақаларида инсонларнинг
табиатга бўлган салбий муносабати натижасида кўпгина қуш турлари
муҳофазага муҳтож турларга айланиб қолди. Бутун дунёда бўлгани каби Сурхон
воҳасида ҳам айрим қуш турлари камайиб кетган ҳатто айрим турдаги қушлар
бутунлай йўқ бўлиб кетган. Худди шундай муҳофазага муҳтож куш турлари
қуйидагилардан иборатдир.
1.
Қошиқбурун-Колпица-
Platalea leucorodia
Linnaeus, 1758
Қошиқбурун сони қисқариб бораётган, учиб ўтувчи қуш тури ҳисобланиб,
Сурхондарё вилоятининг Термиз, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Ангор туманлари
ҳудудида текисликлардаги сув ҳавзаларида, қамишзор, тўқай, кўл ва
дарёларнинг қуйилиш жойларидаги саёзликларда учрайди.
Қошиқбурунларнинг жанубий Оролбўйида 1950-йилларда учраши одатий
ҳол бўлган. Лекин кейинги ўн йилликлар давомида сони кескин камайиб кетган
ва ҳатто айрим яшаш жойларида бутунлай йўқ бўлиб кетган.
Қошиқбурунларни овлаш таъқиқланган бўлиб, ноёб ҳайвон тури сифатида
“Ўзбекистон қизил китоби”га киритилган ҳамда муҳофаза остига олинган[2].
2.
Мармар чуррак-Мраморный чирок-
Anas angustirostris
Menetries, 1832
Мармар чуррак йўқ бўлиб кетаётган, учиб ўтувчи қуш тури бўлиб,
Сурхондарё вилояти ҳудудида Жанубий Сурхон сув омборида, Амударё
соҳилларида, Сурхон дарёсининг қуйи оқимида, шунингдек кўллар ва
зовурларнинг сув ва қирғоқбўйи ўсимликлари яхши ўсган жойларида қишлаш
даврида учрайди. Амударё ҳавзаларида ўтган асрнинг 60-йилларида кўп учрар
эди, кейинги ўн йилликлар давомида эса уларнинг сони кескин камайиб кетди,
кўпчилик яшаш жойларида эса бутунлай йўқ бўлиб кетган.
Кейинги йилларда Амударё ва Сирдарё ҳавзаларидаги сув режимининг
ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг емирилиши ҳамда браконьерлик
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
28
мармар чурраклар сонининг кескин камайиб кетишига сабаб бўлган. Мармар
чурракларни овлаш таъқиқланган бўлиб, ноёб ва йўқолиб кетаётган тур сифатида
“Ўзбекистон қизил китоби”га киритилган ҳамда муҳофаза остига олинган[2].
3.
Қоравой-Каравайка-
Plegadis falcinellus Linnaeus
, 1766
Қоравой космополит турнинг сони қисқариб бораётган, учиб ўтувчи
номинал тури бўлиб, Сурхондарё вилояти ҳудудида Амударё қирғоқлари,
Шеробод дарёсининг ўрта оқимлари, Термиз, Музработ туманларидаги
қамишзорли саёз сув ҳавзалари, шолипояларда, зовурларда учиб ўтиш даврида
учраши аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |