―ILM-FAN VA TA‘LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR‖ MAVZUSIDAGI
4-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI
30 - SENTABR 2020 - YIL
―UzACADEMIA‖ scientific-methodical journal
37
www.academiascience.uz
Quyida shuni ta`kidlab o`tish joizki proporsiya rus tili kelishiklarini o`rganishda
samarali usullaridan biri bo`la oladi.
Foydalanilgan adabiyotlar:
1. 6-sinf matematika darsligi
2. ―O`zbekiston milliy ensklapediyasi ― 2-jild –Toshkent 2000 yil
3. Ziyonet.uz
4. 5-sinflar uchun rus tili darsligi.
―ILM-FAN VA TA‘LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR‖ MAVZUSIDAGI
4-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI
30 - SENTABR 2020 - YIL
―UzACADEMIA‖ scientific-methodical journal
38
www.academiascience.uz
АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРНИНГ ―АНИҚ ФАНЛАР‖ ТАЪЛИМ
ЙЎНАЛИШИДА ФИЗИКАНИ СТАТИСТИК МЕТОД АСОСИДА
ЎҚИТИШ
Комилов Д
Гулистон давлат университет магистранти
Академик лицейларнинг ―Аниқ фанлар‖ таълим йўналишида физика
курсининг молекуляр физика бўлимида эҳтимолий-статистик ғоялар ва
тушунчаларни шакллантиришнинг йўлларини аниқлаш мақсадида умумий ўрта
таълим мактабларида молекуляр физикани ўрганиш жараѐнини қисқача таҳлил
этамиз.
Умумий ўрта таълим мактабларининг физика курси узлуксиз таълим
тизимида физикани ўрганишда ва ўқувчиларда табиий-илмий билимларни
шакллантиришда дастлабки босқич ҳисобланади. Ўқувчилар 1-4 синфларда
атроф муҳитни ўрганиш, табиат дарсларида энг содда физикавий ҳодисалар
билан танишадилар. 6-синфда физика дарсларида даставвал, уларга таниш
бўлган физикавий ҳодисалар ва фактлар мазмунан кенгайтирилган ҳолда
тушунтирилади. Бу босқичдаги асосий вазифалардан бири ўқувчиларни бошқа
табиий-илмий фанларни, яъни кимѐ, биология, география каби фанларини
ўқитишга тайѐрлаш ҳисобланади.
Масалан, 7-синфда кимѐ фанини ўрганишгача ўқувчиларда модда,
модданинг тузилиши, молекула, атом, молекулаларнинг таркиби, уларнинг
атомлардан ташкил топганлиги, молекулаларнинг тартибсиз (хаотик) ҳаракати
ва ўзаро таъсири тўғрисида зарурий маълумотлар шакллантирилиши зарур.
Бу босқичда физика фанини ўқитишда ўқув материалларини генерализация
принципи, яъни ўрганилаѐтган фактларни умумий физикавий назариялар
атрофига жамлашга асосланилади, шу сабабли 6-9 синфларда физикани
ўқитишда асосан дедуктив метод элементларидан фойдаланилади.
6-синфда физика курсида ўқувчилар молекулалар ҳаракати, диффузия
ҳодисаси, броун ҳаракати ва бошқа эҳтимолий –статистик қонуниятларга
бўйсунадиган физикавий ҳодиса ва жараѐнларни ўрганади.
Физикани 6-синфда ўқитишда ўқувчиларда уларнинг ѐш хусусиятлари,
психологик ҳолатларини эътиборга олган ҳолда, қуйидаги эҳтимолий-
статистик ғоя ва тушунчаларни шакллантириш ва тушунтириш мақсадга
мувофиқ.
1. Тасодифий ҳодиса-баъзи бир шартлар бажарилганда рўй бериши ѐки рўй
бермаслиги мумкин бўлган ҳодиса. Бу ҳодисани ўқитувчи дарс жараѐнида
Do'stlaringiz bilan baham: |