―ILM-FAN VA TA‘LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR‖ MAVZUSIDAGI
4-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI
30 - SENTABR 2020 - YIL
―UzACADEMIA‖ scientific-methodical journal
283
www.academiascience.uz
Тадқиқот маълумотларини статистик қайта ишлаш натижасида ҳар бир
синовдан ўтаѐтганлар халқаро 1000 баллик шкала бўйича баҳоланади. Ўқиш
саводхонлигини баҳолаш, бадиий ва ахборот матнларини ўқиш сифатини
баҳолаш ва ўқиш қобилиятининг индивидуал ва гуруҳларда баҳолаш учун
алоҳида мустақил шкалалар асосида олиб борилади.
РIRLS баҳолаш мезони халқаро тадқиқот шкаласи 2001 йилда тузилган
бўлиб, баҳолаш мезони тадқиқотда иштирок этган барча мамлакатларнинг
ўртача баллари стандарт 100 балл фарқ билан 500 балл деб қабул
қилинганлигини ҳисобга олади. Кейинги барча илмий изланишларнинг
натижалари (2006 ва 2011, 2016 йиллар) 2001 йил шкаласида асосида ўлчанган.
Бу ўз навбатида тадқиқот ўтказилган йиллар натижалари ва уларнинг ўзгариш
тенденцияларини такқослаш имконини беради.
2011, 2016 йиллар маълумотларига кўра Россия, Сингапур, Гонконг,
Ирландия ва Финляндия давлатларида ўқувчиларнинг матнни мутолаа қилиши
муваффақиятли натижаларни кўрсатган. Ушбу давлатларнинг тўртинчи синф
ўқувчилари барча иштирок этган давлатлар орасидан энг яхши кўрсаткични
намойиш этиб, мамлакатларнинг ўртача баллари орасидаги фарқ унчалик катта
булмаган.
Тадқиқотнинг 2016 йилги натижаларига кўра бошланғич мактабларни
битираѐтган россияликларнинг ўртача балли энг юқори 581 баллни ташкил
килди.
Сингапур,
Гонконг,
Ирландия
ва
Финляндия
давлатлари
ўқувчиларининг кўрсаткичлари ўртасидаги фарқ минимал ва статистик
аҳамиятга эга эмас.
2016 йилда яхши натижаларга эришган кўпгина давлатлар 2011 йилга
нисбатан ўз кўрсаткичларини сезиларли даражада яхшиладилар. 2011 йил ва
2016 йилда қатнашган 41 та мамлакат натижалари солиштирилганда 18 та
давлат 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиб тушуниш даражаси юқорилаган.
РIRLS халқаро тадқиқотлар натижалари асосида бошланғич таълимда
ислоҳотлар олиб бориб; Австралия, Австрия, Болгария,Тайван, Англия,
Венгрия, Италия, Ирландия, Литва, Марокко, Норвегия, Уммон, Қатар, Россия
Федерацияси, Словения, Испания, Бирлашган Араб Амирликлари, Швеция
давлатларида ўсиш аниқланди.
Таққослаш асосида 13 мамлакатнинг натижалари ўзгаришсиз қолган,
булар; Озарбайжон, Чехия, Финляндия, Грузия, Германия, Гонконг,
Нидерландия, Шимолий Ирландия, Саудия Арабистони, Сингапур, Словакия,
Жанубий Америка Республикаси, Тринидад Тобаго давлатларидир. Белгия(фр),
Канада, Дания, Франция, Эрон, Исроил, Мальта, Янги Зеландия, Португалия,
АҚШ (10 та)давлатлари ўқувчиларининг натижалари пастлаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |