Ilk o`rta asrlarda Samarqandning madaniy hayoti. Суғд ҳукмдорликларининг Самарқанд атрофида бирлашиши Самарқанд ҳукмдорларининг этник мансублиги


Самарқанд ҳукмдорларининг этник мансублиги



Download 196,5 Kb.
bet2/7
Sana14.05.2023
Hajmi196,5 Kb.
#938518
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-seminar mavzu

2. Самарқанд ҳукмдорларининг этник мансублиги
Суғдни илк ўрта асрларга қадар бошқарган ҳукмдорларнинг номлари бизга ҳозирча маълум эмас. Суғд ҳукмдорларининг исмлари асосан, хитой йилномалари ва тангалар орқали бизгача етиб келган. Ёзма манбалар орқали фақат Деваштич, Ғурак ёки Тархун каби ҳукмдорларнинг номлари маълум.
Хитой йилномаларида, «Бэй ши», «Суй шу» ва «Тан шу» йилномаларида Кан (Самарқанд) ҳукмдорларининг келиб чиқиши Чжаову ўлкасидаги ҳудудга бориб тақалиши қайд этилади ҳамда маркази Чоч ва ўрта Сирдарё бўлган Қанғ давлати ҳукмдорларининг ҳам Самарқанддаги Кан хонадони билан қариндошлиги тилга олинади12.
Хитой йилномаларида келтирилган Кан (Самарқанд) ҳукмдорларининг келиб чиқиши хусусида К.Шониёзов ўз фикрларини билдириб, уларни Қанғ давлати ҳукмдор хонадони тармоғидандир, деган мулоҳазани билдиради: - «Хан сулоласи давридан (мил. ав. 206 – мил. 220 йиллар) бошлаб ҳокимиятнинг авлоддан-авлодга ўтиб келиши одат тусига кирган. Кейинги асрларда бу одат муайян равишда давом этиб келган ҳамда Кан ҳукмдори Юэчжи ҳукмрон хонадонидан чиққан»13.
Йилномаларда келтирилган Кан (Самарқанд)даги хонадон тўққизта сулоладан бири эканлиги таъкидланиши билан биргаликда, улар орасида унинг марказий мавқега эга эканлигига алоҳида урғу берилади. Шунингдек, «Бэй ши» ва «Суй шу»да Хэ (Кушония) ва Ми (Маймурғ) ҳукмдорларининг келиб чиқиши Чжаову сулоласидан эканлиги ва уларнинг насли Кан (Самарқанд) хонадонига бориб тақалиши ҳақидаги маълумотлар юқоридаги фикрни тасдиқлайди. Бу эса Чжаову шаҳридан келган хонадон вакиллари дастлаб Самарқандга келиб ўз сулоласини ташкил қилгани борасидаги фикрга асос бўлади14.
Хитой йилномаларида келтирилган Самарқанд, Бухоро, Чоч ҳукмдорларининг насли бир эканлиги борасидаги маълумот янада аниқлик киритади. Чжаову сулоласининг дастлабки ташкил топишида туркийлар ва кейинчалик суғдийлар етакчилик қилганлиги юқоридаги маълумотлардан маълум бўлади. Самарқанд бошқарувчи сулоласининг келиб чиқиши хусусида Афросиёб деворий суратларидаги битикларда ҳам маълумотлар келтирилган.
VII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Самарқанддаги сулола ғарбий туркларнинг Ўн Ўқ иттифоқи билан боғлиқ бўлса, унгача бўлган конфедерация ҳукмдорлари шажараси хитой йилномаларида келтирилган чжаовулар ёки маҳаллий Кан хонадони вакиллари бўлган суғдийлар билан алоқадордир.



Download 196,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish