Иктисодиёт назарияси фани



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/72
Sana21.02.2022
Hajmi2 Mb.
#24159
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
iqtisodiyot nazariyasi

«Сиѐсий иктисод» (политическая экономия) фанининг номи грекча суздан олинган булиб, «политика» ва 
«ойкономия» сузларини бирикмасидан иборат. «Политийа» сузинингмаъноси «ижтимоий тузим» демакдир.
«Ойкономия» сузи икки суздан: «Ойкос»- уй, уй хужалиги ва «номос»- қонун сузларидан таркиб топган. «Сиѐсий 
иктисод» фанининг номи XVIIасрнинг бошларида пайдо булган.
Француз иктисодчиси Антуан Монкретьен (1575-1621) йилларда яшаб ижод этган. У биринчи марта 1615-
йилда «Сиѐсий иктисод трактати» номли кичик илмий асар ѐзиб, бу фанни мамлакат микѐсида иқтисодиѐтни 
бошкариш Фани сифатида асослаб берган.
Жамият тараккиѐтининг кейинги боскичларида етишиб чиккан классик иктисодчилар бу назарияни тугри 
эканлигини тасдиклаб, сиѐсий иктисод кенг маънода моддий неъмат ва маънавий ишлаб чиқариш ва айирбошлашни 
бошкарувчи қонунлар тугрисидаги фан деб ѐзган эдилар.
Бу фанни шаклланишида бир канча гоявий окимлар, мактаблар хизмат килганлар. Улар «Меркантелизм»
«Физиократлар», «Классик» мактаблардир.
«Меркантелизм» мактаби иштирокчилари ва намоѐндалари- кишиларнинг, жамиятнинг бойлиги пулдан, 
олтиндан иборат бойлик савдода, асосан ташки савдода муомала жараѐнида пайдо булади, купаяди, савдода банд 
булган меҳнат унумли меҳнат, бошка меҳнатлар эса унумсиздир, деб фикр юритдилар.
Меркантелизм (италянча «Мерканте» сузидан олинган булиб, савдогар, тожир) совдо жамият бойлигининг 
манбаи деган маънони билдиради. Кейинчалик фанни тараккиѐти айирбошлаш, яъни савдо жараѐнида хеч кандай 
бойлик яратилмаслиги, кийматни купаймаслигини аниклаб берди.
Айирбошлаш 
Истеъмол (товар, махсулот ва хизматлар) 
Ишлаб чиқариш 
Иқтисодий фаолият 



Кейинги оким «физиократлар». Улар бойлик кишлок хужалигида яратилади ва купаяди деган гояни 
бердилар. Бу мактаб вакили Ф. Кенэ томонидан машхур жадвал ишлаб чикилди.
Кейинчалик иктисод фанининг классик мактаб намоѐндалари А. Смит, У. Петти, Д. Рикардо каби машхур 
иктисодчи олимлар бойлик факатгина кишлок хужалигидагина эмас, балки шу билан бирга саноат, транспорт, 
курилиш ва бошка хизмат курсатиш сохаларида ҳам яратилганини исботлаб бердилар. А. Смитнинг «Куринмас кул» 
тамойили Ҳозирги кунда ҳам аҳамятини йукотган эмас. «Халклар бойлигининг табиати ва сабаблари тугрисида 
тадкикот» (1776) деган китобида инсонни фаоллаштирадиган асосий рагбат шахсий манфатидир деб курсатган.
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб «Маржинализм» деб аталган оким вужудга келди. У ингилизча 
суздан олинган булиб, охирги кушилган деган маънони билдиради. Унинг асосчилари Австрия иқтисодий 
мактабининг вакиллари (Карл Менгер, Фретрих фон Визер, Бем Баврик ва бошкалар) булиб, улар томонидан 
кушилган товар нафлигини, кушилган меҳнат ѐки ресурс унумдорлигини пасайтириб бориши қонуни деган назарияни 
ишлаб чикдилар. Маржанализм назарияси аник олинган товарга булган талаб ва унинг бахоси уртасидаги боғлиқлик 
ва узаро таъсирини тахлил килишда фойдалинади.
Инглиз иктисодчиси Жон Кейнс 1936-йилда «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» деган 
китобида макроиқтисодий курсаткичлар: миллий даромад, капитал, харажатлар, истемол ва жамгаришнинг узаро 
боғлиқлигини тахлил килади, инвестиция ва истемолнинг энг максадга мувофик тарзда ташкил топиши иқтисодий 
тараккиѐтнинг мухим омили деб курсатади.
Ҳозирги замон иқтисодиѐт назариясининг мухим йуналишларидан бири Монитаризм деб аталади. Бу 
назариянинг асосчиларидан бири америкалик иктисодчи Милитон Фредмен хисобланади. У, иқтисодиѐтни баркарор 
килишда пул омили асосий рол уйнайди деб курсатади.
Демак, Маржинализм, Монитаризм, Кейнсчилик йуналишидаги иқтисодий назариялар мамлакатимизда ва 
МДХ давлатларида «Иқтисодиѐт назарияси» атала бошланди.
Иқтисодиѐт назарияси фанининг предметини аниклашда турли назарий карашларни урганиб, синитез 
килинади, кейин яхлит тушунча берилади.
Демак, иқтисодиѐт назарияси фанининг предмети нима? Бу фан асосан нимани тадбик килиб, одамларга 
нимани ургатади деган саволларга иктисодчи олимлар турлича фикрлар билдарганлар: 
1. Айирбошлаш; 2. Ишлаб чиқариш-хусусан дехкончилик киритилган; 3. Назария-бойлик яратиш, уни айирбошлаш 
ва уни истемол этиш хакидаги фан деб талкин этилди; 4. Иктисодчилар провард натижада иқтисодий назария ишлаб 
чиқариш, таксимот, айирбош ва истемолни урганади деган хулосага келишди.
Гарбдаги йирик иктисодчилар назария кандай фан деганда унга киска ва лунда жавоб бериб булмайди деб 
хисоблайдилар. П. Самуэльсон куйидагиларни ѐзган: 
1. Иқтисодиѐт назарияси айирбошлаш, пуллик битимлар билан боғлиқ иқтисодий фаолият турлари хакидаги 
фан.
2. Хар хил товарларни (бугдой, мол гушти, польто, йуллар, кичик кемалар) ишлаб чиқариш максадида 
кишидан (ер, ишлаб чиқаришга мулжалланган товарлар, меҳнат, машинани, техникавий битимлар) фойдаланиши 
тугрисидаги фан.
3. Кишиларнинг кундалик ишбилармонлик фаолияти, кишиларнинг тирикчилик маблаги топиши, ундан 
фойдаланиши тугрисидаги фан.
4. Инсоният истемол ва ишлаб чиқариш борасида уз вазифаларини кандай бажараѐтганлиги тугрисидаги 
фан.
5. Иқтисодиѐт назарияси бойлик тугрисидаги фан.
Мазкур таърифларда иқтисодиѐт назарияси предмети кисмларга булиб баѐн этилган. Бу ерда асосий масала фан 
предметига кишилар бутун жамият иқтисодий фаолиятининг киритилишидир.
Хуллас, иқтисодиѐт назарияси жамиятда юз берадиган иқтисодий ходисалар, жараѐнлар, уларга хос булган 
алока богланишларни, уларнинг қонун коидаларини ва кишилар фаолиятида намоѐн булишини ургатувчи фандир.
Иқтисодиѐт назарияси фанининг предмети иқтисодий ресурслар чекланган шароитда жаиятнинг чексиз 
эхтиѐжларини кондириш максадида моддий неъматларни ва хизматларни ишлаб чиқариш, таксимлаш, айирбошлаш ва 
истемол килиш жараѐнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни ижтимоий хужаликни самарали юритиш 
қонун коидаларини урганишдан иборат, деб айтиш мумкин.
Хар бир фан маълум вазифани бажаради, жумладан иқтисодиѐт назарияси ҳам бир катор вазифаларни 
бажаради.
1. Иктисоднинг сир асрорларини билиб олиш, уларни оммага етказиб, уларнинг иқтисодий билим савиясини 
оширади.
2. Барча иқтисодий фанларга илмий-услубий асос булиб хизмат килади.
3. Амалий тавсиялар беради.
6. Иқтисодиѐт назарияси умумиқтисодий қонунлар ва категорияларни тахлил этиш ва изохлаш оркали уз 
предметини урганади.
Хар бир фан уз предметини категориялар ѐрдамида текширади.
Иқтисодий категориялар бу иктисодни урганишда кулланадиган назарий тушунчалар булиб, улар реал 
иқтисодий вокейликнинг илмий инъикоси, ифода этилишидир.
Масалан, махсулот, товар, ишчи кучи, бозор, капитал, ишбилармонлик, тадбиркорлик, бахо, молия, кредит ва 
бошкалар категориялар деб юритилади.
Категориялар гурухларга булиниб урганилади.
1. Умумиқтисодий категориялар иқтисодий жараѐнларнинг барча боскичларида хосдир. Масалан, ишлаб 
чиқариш, мулк, меҳнат жараѐни, махсулот, иш вакти, меҳнат таксимоти, эхтиѐж кабилар.



2. Формацион, махсус категориялар-иқтисодиѐтнинг муайян тарихий боскичига хос категориялардир.
Масалан, эксплуатация, рента, ортикча ахолии кашшокланиш, монополия, монопсония, олигополия ва хокозо.
3. Даврий-оралик категориялар, масалан, товар, пул, талаб, таклиф, маркетинг, нарх, инфилация ва хоказо.
Иқтисодиѐт назариясида иқтисодий ходисаларининг белгилари умумлаштириш асосида қонунларда 
тарифланади. Иқтисодий қонунлар-иқтисодий жараѐнларнинг турли мухим томонлари уртасидаги мухим 
такрорланиб ва юзага келиб турадигант узвий иқтисодий заруратни таказо этувчи сабаб-окибат, алока 
богланишларидир.
Қонунлар ҳам гурухларга булинади: 
1. Умумиқтисодий қонунлар, иқтисодий тараккиѐтнинг ҳамма боскичларида амал килади. Масалан, меҳнат 
таксимоти, жамгариш, меҳнат унумдорлиги усиб бориши, эхтиѐжларнинг юксалиши ва хоказо.
2. Формацион-махсус қонунлар унга махсус иқтисодий қонунлар киради. Масалан, феодализм, капитализм 
қонунлари шулар жумласидандир.
3. Даврий-оралик қонунлар бунга бозор иктисоди қонунлар-ракобат кураши, талаб ва таклиф, пул муомаласи 
ва киймат қонунлари шулар жумласидандир.
Иқтисодий жараѐн ва ходисаларни урганишнинг бир канча усуллари мавжуд.
1. Иқтисодий жараѐнлар ва ходисаларни урганиш учун маълумотлар (фактлар) тупланади. Бу эмпирик 
боскич хисобланади.
2. Жамланган маълумотларга бир катор умумий тарзда бахо берилади, яъни синаб курилмаган хулоса 
гепотеза олга сурилади.
3. Илмий абстраксия усули-иқтисодий ходиса ва жараѐнларни урганишда инсонни абстраксия фикрлашидан 
фойдаланилади.
4. Тахлил ва синтез усули-тахлил бу урганилаѐтган бир бутунни алохида кисмларга ажратиш ва уларни 
изчиллик билан тахлил килиш. Синтез -бу урганилаган кисмлардан олинган хулоса ва натижаларни бир бутун яхлит 
жараѐн деб караб, умумий хулосалар чиқаришдир.
Иқтисодиѐтни назарий тахлил килишда микроскоп ва кимѐвий реактивлардан фойдаланиб булмайди, уларни 
урнида абстраксия кучидан фойдаланилади.
Булардан ташкари индуктив ва дедуктив усуллар ҳам ишлатилади. Индуктив усул деганда империк 
билимдан абстраксияга утиб, назарий хулосалар чикарилади ва кейин иқтисодий сиѐсатга утилади.
Дедуктив усули кулланганда назариядан иқтисодий фактлар тахлилига утилади. Дастлаб олга сурилган 
гоялар, хулосалар кайтадан фактлар асосида текшириб курилади. Хар иккала усул бир-бирини тулдириб беради.
Булардан ташкари иқтисодий назарияда қонуниятларни баѐн этиш учун эгри чизик чизмалари статистик жадваллар 
ҳам кулланилади.
Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида бир катор муаммоларни булиши мукаррар. Бу 
муаммоларни назарий ечимларини беришда иқтисодиѐт назарияси мухим аҳамият касб этади. Иқтисодиѐт 
назариясини талабалар, иктисодчи мутахассислар яхши билса чекланган турли хил ресурслардан самарали 
фойдаланиб, унинг хар бир бирлиги хисобига купрок товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар курсатишни 
таъминлайдилар. Фаолиятни хар бир турига сарфланадиган харажатларни микдорини эришилган ютуклар билан 
таккослаб курадилар,харажатларни камайтириш йулларини излаб топадилар.
Президент И. Каримов курсатиб утганидек, иқтисодиѐт назарияси Фани «Кишиларда янгича иқтисодий 
фикрлашни шакллантириш, уларниг Дунѐкарашини узгартириш» вазифасини ҳам бажаради. Президент И. А.
Каримовнинг маърузалари, сузлаган нутклари ва асрларида курсатиб берилган, бозор иқтисодиѐтига утиш даври 
тамойиллари утишнинг узига хос йулини, узининг иқтисодий қонунларини, йул-йурикларини, Олий Мажлис, 
Вазирлар Махкамаси кабул килган қонунлар ва карорлар асосида мамлакатимиз олдида турган иқтисодий муаммолар 
ва вазифаларнинг чукур тахлилини, уни хал этиш йулларини курсатиб бермоги лозим, ҳамда утиш даври 
иқтисодиѐтининг узига хос хусусиятлари, куп укладли иктисодни вужудга келиши, турли шаклдаги мулкчиликни 
карор топиши қонуниятларини очиб берши ва уни кенг жамоатчиликка узлуксиз тушунтриб боришда иқтисодиѐт 
назарияси асосий манбалардан бири хисобланади. Шунинг учун ҳам бу фан умуминсоний фан булиб
иқтисодиѐтнинг барча йуналишларидан мутахасис олувчилар учун махсус фан, ноиқтисодий йуналишидаги 
мутахасисликлар учун умумий фанлар таркибига киритилади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish