137
5. Эркаев Б. А, Каримова Г. Абдулкосимов X. П. Бозор иқтисодиётини давлат томонидан тартибга солиш
воситалари. Т. , «Шарк» 1996 й.
6. Улмаев А. , Шарифхужаев М. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. Т., «Меҳнат» 1995 йил.
7. Шодмонов Ш ва бошкалар. Иқтисодиёт назарияси. Ўқув куллама Т., «Молия» 2002 йил.
8. Тожибоева Д. Иқтисодиёт назарияси. Ўқув кулланма. Т. , «Шарк» 2003 йил.
9. Хошимов П. ва бошкалар. Иқтисодиёт назарияси. Т., «Университет» 2003 йил.
IV-булим. ЖАХОН ХУЖАЛИГИ.
26-мавзу. ЖАХОН ХУЖАЛИГИ ВА УНИНГ ЭВОЛЮЦИЯСИ.
Режа:
1. Иқтисодий ривожланишнинг умумжахон тамойиллари ва ишлаб чиқаришнинг байналмилаллашуви.
2. Халкаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари. Жахон инфратузилмасининг ривожланиши.
3. Халкаро иқтисодий интеграциянинг мохияти , шакллари ва объектив асослари. Киёсий устунлик
назарияси.
4. Жахон хужалиги алокаларини халкаро тартибга солиш.
5. Ўзбекистоннинг жахон ҳамжамиятига кириб бориши ва ташки иқтисодий фаолиятининг асосий
йуналишлари.
Маълумки, жахонда мавжуд булган мамлакатлар ижтимоий меҳнат таксимотга асосланиб узаро алокалар
урнатадилар. Алокалар турли туман булиши мумкин. Хусусан узаро иқтисодий алокаларни урнатилиши.
Уларни бир-бирлари билан ҳамкорлик килишларига асосланади ва шу борада жахон хужалиги ташкил топади.
Ҳозирги даврда улар уртасидаги узаро иқтисодий алока ва ҳамкорлик жахон бозорлари оркали богланган
булиб, бу алокалар миллий хужаликларни байналмилаллашуви тамойилларига асосланмокда.
Ўзбекистон Республикаси ҳам мустақиллик йилларидан эътиборан жахон хужалигига кириб борди, алокалар
урнатди. Бу алокалар иккала ва куп томонлама кенгайиб ва ривожланиб бормокда ва бу алокалар томонлар
учун иқтисодий ва сиёсий жихатдан фойдали хисобланади.
Дунё бир-бирларидан максадлари амал килиш механизми билан фаркланувчи
турли хил ижтимоий-
иқтисодий тузумлар ва халкаро гурухларга булинган. Хозирга кадар капитализм, социализм ва учинчи дунё
мамлакатлари тушунчасига караб дунё мамлакатлари туркумланар эди. Бу туркумланишга умумий асосда
ёндашиб, уларни хужалик тизимларининг хусусиятларига мос равишда ривожланган, бозор иқтисодиётида
ривожланаётган ва бозор иқтисодиёти мавжуд булмаган мамлакатлар деб аталади. Ривожланганлик даражаси
буйича ҳам учта гурухга булинади. Кам, уртача ва юкори ривожланган мамлакатлар. Шимолий –Шаркий Осиё
ва Лотин Америкасидаги янги индустриал мамлакатлар (ЯИМ), юкори даромадли нефть экспорт килувчи
мамлакатлар (Саудия Арабистони, Кувайт ва бошкалар) энг кам ривожланган мамлакатлар (ЭКВИ), шу жумладан
энг камбагал мамлакатлар (Чад, Баянгладеш, Эфиопия) каби гурухларга ажратилади.
Жахон хужалиги алокалари купаяди ва тез усиб боради. Бу эса ишлаб чиқариш омиллари харакати
тезлашади, капитал миллий чегарадан усиб чикади, ишчи кучи миграцияси купаяди, халкаро меҳнат
таксимотининг шаклланиши тезлашади.
Халкаро меҳнат таксимоти (ХМТ) алохида мамлакатларнинг товар ва хизматларнинг маълум турларини
ишлаб чиқаришга ихтисослашувини ифода килади.
Товарлар мамлакатлар уртасида жахон нархлари асосида айирбошланади.
Улар байналмилал кийматга
асосланади, яъни ижтимоий зарурий байналмилал меҳнат сарфлари жахон бозорида эътироф килинади.
Ҳозирги даврда хужалик алокалари интеграцияси (миллий хужаликларнинг якинлашуви, узаро мослашуви
оркали) ва трансмиллий (халкаро ишлаб чиқариш мажмуасиннг тузилиши оркали) шаклларида намоён булмокда.
Халкаро меҳнат таксимоти ва халкаро иқтисодий муносабатлар улар уртасидаги хужалик алокаларини
асосини ташкил этади.
ХИМ куйидаги шаклларда амал килади:
1. Товар ва хизматлар билан халкаро савдо;
2. Капитал ва чет эл инвестицияларининг харакати;
3. Ишчи кучининг миграцияси;
4. Ишлаб чиқаришни давлатлараро кооперацияси;
5. Фан ва техника сохасидаги айирбошлаш;
6. Валюта-кредит муносабатлари.
Ана шу жараёнлардаги узаро ҳамкорлик ва айирбошлаш туфайли жахон бозори ташкил топади.
Капитални халкаро харакати – бу капиталнинг чет элда жойлаштирилиши ва фаолият килиши булиб, у
куйидаги шаклларда чикарилади:
1. Хусусий ёки давлат капитали шаклида;
2. Пул ва
товар шаклида;
3. Киска ва узок муддатли кредитлар шаклида;
4. Ссуда ва тадбиркорлик капитали шаклида;
138
Ссуда куринишида капитал чикарилса фоиз туланади, тадбиркорлик капитали куринишда булса, фойда
келтиради.
Ишчи кучининг халкаро миграцияси-бу ишчи кучи ресурсларининг анча кулай шароитда иш билан
таъминлаш максадида бир мамлакатдан бошкасига кучиб утишида намоён булади. Ва у эмиграция ва миграция
куринишида булади. Эмиграция- бир мамлакатдан бошка мамлакатга доимий яшаш учун чикиб кетиши,
иммиграция- айнан олинган мамлакатга доимий яшаш учун кириб келишини билдиради.
Ишчи кучи миграцияси факатгина яшаш жойини узгартириб, кириб юришни эмас, шу билан бирга яшаш
жойини узгартирмай бирор мамлакатга бориб ишлаб келиши йули билан ҳам содир булиши мумкин. товарлар.
ишчи кучи, молиявий воситалар. Тарнспорт тизими (денгиз, дарё, хаво,
темирйул, транспорти) ва ахборот
коммуникациялар тармоги ва бошкалар жахон инфратузилмасини ривожланишида мухим рол уйнайди.
Халкаро иқтисодий интеграция-миллий хужаликлар уртасидаги меҳнат таксимоти асосида уларни узаро
алокаларини ривожланиши, хужалик алокаларини мослашуви, якинлашуви оркали хужалик алокаларининг
бирлашиб бориш жараёнидир.
Халкаро интеграциянинг асосий шакллари куйидагилар хисобланади:
-Эркин савдо зоналари. Бу интеграциянинг оддий шакли булиб, савдода чеклашлар булмайди. Бунга
Европа эркин савдоси ва МДХ мамлакатлари уртасидаги узаро битим мисол була олади:
-Бож иттифоки –бу ягона ташки савдо таърифлари урнатишни ва учинчи мамлакатга нисбатан ягона ташки
савдо сиёсати юритишни такоза килади. Европа иттифоки (ЕИ) бунга мисол булади.
-Тулов иттифоки-унинг катнашчилари эркин узаро савдо ва ягона ташки савдо таърифи билан бирга
капитал ва ишчи кучининг эркин харакати ҳамда узаро келишилган иқтисодий сиёсат таъминланади. бунга
Европа иқтисодий иттифоки ёки Европа умумий бозорини курсатиш мумкин.
-Иқтисодий ва валюта иттифоки-давлатлараро иқтисодий интеграциянинг энг олий шакли хисобланади.
Бунда иқтисодий интеграциянинг барча шакллари умумиқтисодий ва валюта молиявий сиёсат
утказиш билан
бирга уйгунлашади. Улар бир катор омилларни такоза килади, яъни: хужалик алокаларнинг байналмилаллашуви;
Халкаро меҳнат таксимотининг чукурлашуви; умумжахон фан ва техника революцияси; миллий иқтисодиёт
очиклигининг кучайиши.
Киёсий устунлик назарияси-бу иқтисодий ривожланишнинг миллий андозасидан жахон андозасига утиш ва
халкаро иқтисодий интеграциянинг ривожланиши мамлакатларнинг халкаро иқтисодий муносабатларда
катнашиши миллий иқтисодий манфаатларга кандай даражада жавоб беради?-деган саволни куяди. Бу саволга
А. Смит халкаро меҳнат таксимоти масаласини тахлил килиб, кандай товарларни экспорт килиш ва кайсиларини
импорт килиш кулайлиги тугрисидаги уз карашларни баён килиш асосида «мутлок устунлик» назариясини
илгари сурган. Д. Рикардо узаро фойдали савдо ва халкаро ихтисослашувининг
анча умумий тамойилларини
шакллантириб. «Киёсий устунлик» назариясини ишлаб чиккан.
Булардан ташкари ХХ асрда халкаро ихтисослашувнинг қонуниятларини бир катор иктисодчилар, жумладан,
С. Хекшер, Б. Олин, Дж. Кейнс, В. Леонтьевлар томонидан тадкик килинган.
Жахон хужалиги алокалари риволаниб борган сари, бир катор муамола ҳам содир булади. Улар ечимини
топиш ва ривожланишни тартибга солиш зарурияти ҳам келиб чикади.
Масалан, Молия, валюта ва кредит сохаларида халкаро валюта фонди (ХВФ-МВФ), халкаро таъмирлаш ва
ривожланиш банки (ХТРБ-МБРР), жахон савдоси сохасида –таърифлар ва савдо буйича бош келишув (ТСБК-
ГАТТ) ни курсатиш мумкин.
Хужалик хаётининг байналмилаллашув жараёни дастлаб миллий давлатлар фаолиятини халкаро
уйгунлаштиришга, кейин эса давлатлараро ва халкаро ташкилотлар тузилишига олиб келади.
Биринчи халкаро ташкилотлар 20 - йилларда тузилган булсада (миллатлар лигаси-1919 йил, халкаро хисоб-
китоблар банки 1929 йил), халкаро тузилмалар иккинчи жахон урушидан кейин шаклланади.
Халкаро муносабатлар –валюта –молия сохаларида амал килади. Халкаро молиявий муносабатларни
уйгунлаштириш ХВФ (МВФ) ХТРБ (МБРР), иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИХРО-ОЭСР),
халкаро ривожланиш уюшмаси (ХРУ-МАР), Халкаро молиявий корпорация (ХМК-МФК) доирасида амалга
оширилади.
Европа иттифокининг ижроия органи:
-Европа ҳамжамияти комиссияси (ЕХК)дир.
Унинг аъзоларини миллий хукуматлар тайинлайди. Лекин улар уз фаолиятларида мутлако мустақилдир.
Иттифокнинг карорлар кабул килиш органи – вазирлар кенгаши хисобланади. Унинг таркибида ички ишлар,
молия, таъминот, кишлок хужалиги каби Вазирлар Кенгаши мавжуд.
Европа иттифоки 1999 йилдан бошлаб ягона пул-кредит сиёсати утказа бошлади. Шу муносабати билан
ягона валюта -ЭКЮ жорий этилди ва янги муассаса-Европа марказий банки тузилди.
Ўзбекистон мустақил булгандан кейин жахон ҳамжамиятига кушилди. Республика ташки иқтисодий
мажмуани бошкаришни узига
хос тизимини шакллантирди, ташки алокаларни йулга киритда ва уни
тамойилларини ишлаб чикди. ташки иқтисодий алокалар тамойили тенг хукуклилик, узаро манфаатдорлик
булиб, унинг коидалари икки томонлама ва куп томонлама шартнома муносабатларида уз ифодасини топади.
Ўзбекистон 80 дан ортик давлат билан дипломатия муносабатларини урнатди, дунёнинг 20 дан ортик
давлатларида дипломатия элчихоналарини очди, БМТга аъзо булди (1992 йил). Жахон банки, халкаро банк,
Халкаро валюта фонди, Халкаро молия корпорацияси, иқтисодий тараккиётга кумаклашувчи ташкилотга аъзодир.
Ўзбекистонда ташки иқтисодий вазирлиги, ташки иқтисодий
фаолият миллий банки, божхоналар хизматини
ташкил этди.
139
Республика худудида хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сони 3445тадан ошди (фаолият
курсатаётганлари 1795 та) уларнинг экспорт хажми мамлакат умумий экспортининг 13,8 фоизини ташкил килади
(2000 йил). Саноат тармокларида 50,1 фоиз, савдо ва умумий овкатланиш (29.9 фоиз) ни ташкил килади.
Мамлакатларда 2000 йилда ташки савдо айланмаси 6212,1 млн. АКШ долларини ташкил этди, шундан 37,0
фоизи МДХ мамлакатлари, 63,0 фоизи узок хорижий мамлакатлар хиссасига тугри келди. Экспорт хажми 3264,7
млн долларни ташкил килди.
Мамлакатга 2000 йилда 810 млн. АКШ доллари микдоридаги сармоя киритилди. Асосий капитални
купайтиришга киритилган чет эл инвестициялари ва кредитлар хажминнг 150,8 млрд. суми узлаштирилди. 1996
йилда Европа иттифоки билан Шериклик ва ҳамкорлик тугрисидаги битим имзоланди-бу битим ташки
иқтисодий фаолиятннг устувор йуналишидир. Кореядан Лицей ва коллежларни ўқув-лобаратория куроллари,
таълимнинг техник воситалари, машина ва механизмлар билан жихозлаш учун Осиё тараккиёт банкининг
киятлари жалб этилди. Шу максадлар учун 2000 йилда 150 млн. АКШ доллари микдорида инвестиция
киритиди.
Ўзбекистон узининг ташки иқтисодий фаолиятида Кимё ва нефт кимёси, машинасозлик, енгил саноат, озик-овкат
саоати, транспорт, алока ва бошка тамоклар ривожлантириш буйича купгина ишларни хорижлик шериклар билан
амалга оширмокда. 2001 йилда мамлакатнинг барча минтакаларида чет эл сармояси иштирокида 90 та
янги
корхона ташкил этилди.
Жахон банк ташкилотлари –халкаро таъмирлаш ва ривожланиш банки (ХТРБ), халкаро ривожланиш
уюшмаси (ХРУ), халкаро молия корпорацияси (ХМК) ва инвестицияларни кафолатлаш халкаро агентлиги (ИКХА)
билан ташки иқтисодий алокалар стратегияси амалга оширилмокда.
Европа таъмирлаш ва тараккиёт банки (ЕТТБ) билан умумий киймати 536 млн. долларга тенг 9 та лойиха
тузилди ва унда ЕТТБнинг умумий 253,1 млн долларни ташкил этди.
Ўзбекистоннинг ташки иқтисодий ва савдо фаолиятида Осиё ривожланиш банки (ОРБ) ҳамда жахон савдо
ташкилотлари (ЖСТ) билан ҳамкорлиги истикболли йуналишларидан биридир. Бундай алокалар пировард
натижасида миллий иқтисодиётни байналмилаллашувини кучайтиради ҳамда иқтисодиётни тараккиётига кенг
йул очиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: