Иктисодиёт назарияси фани



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/72
Sana22.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#111955
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   72
Bog'liq
iqtisodiyot nazariyasi maruzalar matni okuv qollanma

Асосий таянч тушунчалар.  
1. Пул муомласи пулнинг уз вазифаларини бажариш жараёнидаги тухтовсиз харакати учун тухтовсиз айланиб 
туришидир.
2. Пул тизими тарихан таркиб топган ва миллий мамлакатда пул муомласини ташкил килишда харакат килувчи 
накд ва кредит пуллар.
3. Инфиляция когоз пул бирлигининг кадрсизланиши.
4. Кредит буш турган пул маблагларини ссуда фойда шаклида туплаш ва уларни такрор ишлаб чиқариш 
эхтиёжлари учун карзга бериш.
5. Фоиз нормаси (ставкаси) фоиз ёки фоизли даромаднинг карзга берилган пул суммасига нисбатини фоизда 
ифодаланиши.
6. Банклар пул маблагларини туплаш жойлаштириш ва уларни харакатини тартибга солиш билан шугуланувчи 
иқтисодий муассаса.
7. Банк операциялари маблагларни жалб килиш ва уларни жойлаштириш буйича амалга оширадиган 
операциялар.
8. Банк фойдаси (маржа) олинган ва туланган фоиз суммалари уртасидаги фарк.
9. Банк фойда нормаси банк соф фойдасининг унинг уз капиталига нисбатини фоиздаги ифодасидаир.
 
Асосий адабиётлар.
1. Каримов И. А. Ўзбекистон бозор муносабатларга утишнинг узига хос йули. Т. , Ўзбекистон 1993 йил 
2. Каримов И. А. Ўзбекистон иқтисодий ислохатларни чукурлаштириш йулида. Т. , Ўзбекистон 1995 йил.
3. Банклар ва банк фаолияти тугрисида Ўзбекистон Республикаси қонуни 15 феврал 1995 йил.
4. Кимматбахо когозлар бозори тугрисида. Ўзбекистон Республикаси қонуни 3-сентябр 1993 йил.
5. Улмасов А. , Шарифхужаев М. Иқтисодиёт назарияси. 13-18 боблар. Т. , Меҳнат. 1995 йил.
6. Шодмонов Ш. , Алимов Р. , Жураев Т. Иқтисодиёт назарияси. Ўқув кулланма. Т. , Молия 2002 йил.
7. Хошимов П, ва бошкалар Иқтисодиёт назарияси. Ўқув кулланма. Т. , Унверситети 2003 йил.


131 
24-мавзу: БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШДА ДАВЛАТНИНГ ИУТИСОДИЙ РОЛИ.  
Режа: 
 
1. Давлатнинг бозор иқтисодиётини тартибга солишдаги роли ва вазифалари хакидаги назария ва карашлар.
2. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш, унинг максади ва вазифалари.
3. Давлатнинг иқтисодиётга таъсир килиш усуллари ва воситалари.
Маълумки кишилик жамиятидаги барча ишлаб чиқариш формацияларида давлат иқтисодиётни ташкил килиш, 
бошкариш ва уни тартибга солиш ишларига ташкилотчилик килган ва иқтисодиётга фаол иштирок этиб келмокда.
Дунёдаги мавжуд булган мамлакатларда давлатни иқтисодиётга аралашуви ва уни тартибга солиши бир хил 
булмаган. Бозор иқтисодиётида у кескин фарк килади.
Бир давлат иқтисодий тизимга купрок таъсир этса, иккинчиси бозор тизими оркали тартиблаштиради.
Ушбу мавзуда давлатни бозор иқтисодиётини тартибга солишдаги фаолияти караб чикилади.
Хар бир давлатни иқтисодиёти миллий иқтисодиёт булиб, унинг самарадорлиги купгина курсаткичларга 
боғлиқдир. Унинг курсаткичларини даражаси давлатни ёки бозор тизимининг иқтисодиётдаги ролига боғлиқ булади.
Юкори самарадорликка эришиш: Биринчидан, бозорнинг тартибга солиш усуллари оркали. Иккинчидан, 
иқтисодиётни факатгина ягона марказдан онгли равишда марказлашган бошкариш йули билан, учинчидан, иқтисодий 
жараёнда давлатнинг аралашуви ва бозор механизмларини уйгунлаштириш оркали эришилади; туртинчидан 
фукароларнинг фаолиятига боғлиқ.
Иқтисодиёт тарихидан маълумки, давлатни иқтисодиётидаги ролини чеклаш ва уни тартиблашда бозор 
механизмидан фойдаланиш масаласи А. Смит томонидан илмий асосдан караб чикилган эди. Унинг «Халклар 
бойлигининг табиати ва сабабларини тадкик килиш хакида» (1776 йил) деган китобида бозор усуллари оркали 
иқтисодиётнинг уз узини тартибга солишнинг зарурлиги курсатиб утилган. А. Смитни курсатиб утиши буйича 
хусусий товар ишлаб чикарувчилар бозори давлат назоратидан тулик озод булиши зарур. Демак ишлаб 
чикарувчилар, истеъмолчилар талабига мос равишда бозор воситасида тартибга солиш, хар кандай четдан 
аралашишларсиз ишлаб чикарувчиларни бутун жамият манфаатлари учун харакат килишга мажбур килади.
А. Смитнинг «тинч куйиш» назарияси, 1923-33 йилларда бозор иқтисодиётига асоланган деярли барча 
мамлакатларни камраб олган иқтисодий инкироз даврида танкидга учрайди, демак бундай шароитда иқтисодий 
таназзул ва оммавий ишсизлик давлатнинг иқтисодий жараёнларига аралашувини кучайтиришни такозо килди.
Давлатни иқтисодиётдаги ролини ошириш масаласи Джон М. Кейнснинг «Иш билан бандлилик, процент ва 
пулнинг умумий назариялари» номли китобида уз аксини топди (1936 йил).
Бу китобда муаллиф давлат фискал (хазинавий) ва кредитли тартибга солиш воситаларидан фойдаланиб, 
жамиятнинг ялпи талабини рагбатлантиришни ва ахолини иш билан бандлигини таъминлаш зарурлигини исботлайди.
Бу назарияга биноан давлат кризисни бартараф этиш, иқтисодий инкирозларни салбий окибатларини тугатиш 
лозимлиги курсатилади. Иқтисодий кризислар даврида бу назариядан АКШда купрок фойдаланилган эди.
Давлатни иқтисодиётига аралашувини нималар белгилаб беради? 
Биринчидан, шундай муаммолар мавжудки уни бозор бажара олмайди ва тартибга солишга лаёкатли эмас.
Масалан, мудофаани таъминлаш, мамлакатни ички тартибни саклаш, ахолининг кам таъминланган кисмини 
ижтимоий химоялаш кабилар.
Иккинчидан, хусусий ишлаб чиқариш ва истеъмол бир катор ижобий ва салбий окибатларни тугдиради.
Учинчидан, Индивидуал истеъмолчилар ҳамма вакт у ёки бу товарни истеъмол килишнинг окибатларини 
натижасини аник бахолай олмайди ва зарарли товарларни истеъмол килишни чеклаш вазифасини уз зиммасига олади.
Масалан, тамаки махсулотларига юкори акциз (эгри) солигини урнатади.
Хуллас, давлат иқтисодий усишнинг баркарор булишини доимо рагбатлантириб боради ва бу йулда 
иқтисодиётни тартибга солиб боришнинг чора тартибларини ишлаб чикади.
Иқтисодиётни турли тизимларида, давлат иқтисодиётини тартибга солиш учун: қонунчилик, ижро этиш ва 
назорат килиш усулларидан изчиллик билан фойдаланилади.
ИДТТСнинг асосий максади иқтисодий ва ижтимоий баркарорликни таъминлаш, мамлакат ичида ва халкаро 
майдонда мавжуд тизимни мустахкамлашдан иборат. Бунинг учун: иқтисодий циклни баркарорлаштириш, миллий 
хужаликларнинг тармок ва минтакавий тузилишини такомиллаштириш; атроф-мухит холатини яхшиламок зарур.
Бунинг учун куйидаги вазифаларни амалга оширмок лозим:
1. Бозор тизимининг самарали амал килишига имконият тугдирувчи хукукий асос ва ижтимоий мухитни 
таъминлаш;
2. Ракобатни химоя килиш.
Иқтисодиётни тартибга солиш юзасидан куйидаги вазифаларни ҳам бажаради:
1. Даромад ва бойликни кайта таксимлаш; 
2. Ресурсларни кайта таксимлаш; 
3. Иқтисодиётни баркарорлаштириш, яъни иқтисодий тебранишлар вужудга келтирадиган Инфляция ва бандлик 
даражаси усишидан назорат килиш ҳамда иқтисодий усишни рагбатлантириб бориш.
Ракобат бозор иқтисодиётида асосий тартибга солувчи механизм сифатида хизмат килади. Ракобат шароитида 
харидор-бу хужайин, бозор уларнинг гумаштаси, корхона эса уларнинг хизматкори хисобланади.


132 
Давлат бир катор йуллар билан ресурсларнинг номутаносиб таксимланишини келтириб чикарадиган
окибатларни юмшатиб боради.
Биринчидан, истеъмолчиларнинг аник товар ва хизматларни харид килиш кобилиятини ошириш йули билан 
уларнинг талаби кенгайтирилади. Масалан, Республикамизда ислохотларнинг дастлабки даврида озик-овкат 
махсулотларига талон тизими жорий этилди. Бу эса паст даромадли оилаларнинг озик-овкат махсулотларига булган 
талабни оширади ва шу оркали ресурсларнинг номутаносиб таксимланишини бартараф килади.
Иккинчидан, давлат таклифни ошириш максадида ишлаб чиқаришни субсидиялаши мумкин.
Учинчидан, давлат айрим товарлар ва ижтимоий неъматларни ишлаб чикарувчи сифатида чикади. Бундай 
тармоклар давлат мулкчилигига асосланади ва давлат томонидан бевосита бошкарилади ёки уларни 
молиялаштиришни давлат уз зиммасига олади.
Булар фан, таълим, согликни саклаш, миллий мудофаа, фавкулотда, руй берадиган табиий ходисаларга карши 
кураш, ички тартибни саклаш ва бошкалар.
Давлат, мамлакат, миллий махсулот таркибида мухим узгаришларни амалга ошириш максадида ресурсларни 
кайта таксимлайди. Иқтисодиётни баркарорлаштиради, иқтисодиётда тулик бойликни таъминлашни амалга ошириб 
боради.
Давлат миллий иқтисодиётни тартибга солишда куйидаги усуллардан фойдаланилади: 
1. Бевосита таъсир килиш усуллари; 
2. Билвосита таъсир килиш усуллари;
3. Ташки иқтисодий усуллар.
Агар иқтисодий марказдан бошкаришга асосланган булса, давлат иқтисодиётга бевосита аралашади. Бозор 
иқтисодиётига асосоланган тузумда давлат иқтисодиётга билвосита аралашиб уни тартибга солади.
Мамлакатларда давлат сектори мавжуд, хилма-хилдаги капиталга эгалик килади, кредитлар беради, корхоналарга 
мулкдор хисобланади.
Давлат иқтисодиётни бевосита тартибга солишда маъмурий воситалардан фойдаланади. Маъмурий воситалар 
давлат хокимияти кучига таянади ва такиклаш, рухсат бериш ва мажбур килиш каби тадбирларни уз ичига олади.
Айникса таназзул жараёнларида давлатни маъмурий усуллардан фойдаланишга устунлик берилади, яъни:
а) Иқтисодиётнинг айрим бугинлари-транспорт, алока, атом ва электр-энергетика, коммунал хизматларни 
бевосита бошкаради.
б) Нархлар ва иш хакини кушиб куйиш сиёсати; Бу иқтисодиётга аралашишнинг тадбирлари хисобланиб, 
инфляцияни юмшатишига каратилади.
в) Иш билан бандлилик хизмати фаолияти (меҳнат биржалари)ни ташкил килиш; 
г) Иқтисодий сохани тартибга солишни кузда тутувчи қонунларни ишлаб чикиш ва кабул килиш (монополияга 
карши қонунчилик, тадбиркорлик тугрисидаги, банк сохалари, кимматли когозлар бозорининг фаолиятини тартибга 
солишни кузда тутувчи қонунлар).
Давлат узининг бюджет сиёсати оркали иқтисодиётни тартибга солиб боради. Бюджетнинг даромадлар ва 
харажатлар кисмини узгартириб боради. Давлат харажатларини коплаш учун молиявий маблагларнинг жалб 
килишнинг энг асосий галдаги соликлардан фойдаланади.
Соликлар ёрдамида давлат томонидан тартибга солиш танланган солик тизимига, солик ставкаси даражасига 
ҳамда солик турлари ва солик тулашда бериладиган имтиёзларга боғлиқ булади.
Давлат иқтисодиётни тартибга солиш воситаси сифатида бюджет харажатларидан фойдаланади. Яъни, давлат 
кредитлари, субсидиялари ва кафолатлари ҳамда хусусий сектордан товарларни сотиб олишга килинадиган сарфлар 
хисобланади.
Иқтисодиётни тартибга солишда давлат капитал куйилмалари ҳам мухим роль уйнайди.
ИДТТСнинг олий шакли давлат иқтисодий дастурлари хисобланади. Унинг вазифаси тартибга солишнинг барча 
усули ва воситалари комплекс фойдаланишдан иборат. Иқтисодий дастурлар урта муддатли, фавкулотли ва максадли 
булиши мумкин.
ИДТТС ташки иқтисодий усуллар ёрдамида ҳам амаалга оширилади. Бунда махсус восита ва дастаклар оркали 
мамлакатнинг ташки дунё билан амалга ошириладиган хужалик алокаларига бевосита таъсир курсатади.
Хуллас, товарлар, хизматлар; капитал ва фан-техника ютуклари экспортини рагбатлантириш тадбирлари, 
экспортни кредитлаш, чет эллардан инвестициялар ва экспорт кредитларини кафолатлаш, ташки иқтисодий 
алокаларга чеклашлар киритиш ёки бекор килиш, ташки савдода бож туловларини узгартириш, мамлакат 
иқтисодиётига чет эл капиталини жалб килиш ёки чеклаш буйича тадбирлар, мамлакатга четдан ишчи кучини жалб 
килиш, халкаро иқтисодий ташкилотларда ва давлатлараро уюшмаларда катнашиш мамлакатларнинг ташки 
иқтисодий алокаларини тартибга солишнинг асосий воситалари хисобланади.

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish