Иктисодчи кадрларни таерлашда таьлим сифатининг узига хос хусусиятлари
Режа
Рақобатбардош кадрлар тайёрлашда узлуксиз таълим тизимининг ўрни ва аҳамияти
Таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг бошқарув самарадорлигини баҳолаш
Иқтисодчи мутахассислар тайёрлашнинг хуқуқий-меъёрий асослари
Кириш
Ўзбекистон Республикасида “Таълим тўғрисида”ги қонунлар ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг қабул қилиниши билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш учун замин яратди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек: “Ёшларимизга муносиб таълим бериш, уларнинг илм-фанга бўлган интилишларини рўёбга чиқаришимиз керак. Шу мақсадда, мактабгача таълим тизимини ривожлантиришимиз, ўрта ва олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини, илмий ва ўқув жараёнлари сифатини тубдан яхшилашимиз керак”. Иқтисодиётни инновацион талаблар асосида тараққий эттиришда аҳолининг билимлилик даражасини ошириш, ишлаб чиқаришнинг интеллектуал салоҳияти, чет эл инвестициялари кўламини кенгайтириш, тадбиркорлик, кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш, ўз навбатида, янги иқтисодий йўналишдаги касб-ҳунар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар, шу жумладан, таълим тизимида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифалари ҳисобланади [1]. Албатта, бу каби муаммо ва камчиликларни бартараф этмасдан туриб, олий таълим тизимида замонавий билим ва тайёрганликка эга бўлган рақобатбардош кадрларни тайёрлашни ижобий ҳал этиш мушкулдир. Мамлакатнинг ривожланиш истиқболини, биринчи навбатда, кадрлар салоҳияти ва ундан фойдаланиш даражаси белгилаб беради. Республикамизда олиб борилган ислоҳотлар жараёнида кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатдан юқори босқичга кўтаришга алоҳида эътибор қаратилди. Олий таълим тизимида илмий тадқиқотларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида жаҳон таълим стандартлари талабларига мос келувчи мутахассисларни тайёрлаш ва илмий салоҳият даражасини кўтариш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ривожланган ва ривожланаётган хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиб, республикамиз давлат таълим стандартларидан келиб чиққан ҳолда, илмий тадқиқотлар олиб бориш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини янада ривожлантириш асосида уларнинг сифат даражасини кўтариш ва самарадорлигини таъминлаш лозим. Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида назарда тутилган таълим муассасалари фаолиятига баҳо беришнинг рейтинг тизимини ишлаб чиқиш ҳам долзарбдир. Олий таълим муассасалари бошкарув жараёни самарадорлигини эришилган амалий натижаларни таҳлил қилиш асосида баҳолаш, яъни қуйидаги муаммоларни ҳал этиш орқали уларни такомиллаштириш лозим бўлади:
муассасадаги бошқарув жараёни ва амалий фаолият натижалари ўртасидаги боғлиқлик жиҳатларини аниқлаш;
олий таълим муассасаси ташкилий тузилмасидаги кафедралар мисолида фаолият натижаларига кўра бошқарув жараёни самарадорлигини баҳолашни амалга ошириш, бунда бошқарув жараёни билан боғлиқ мезонларни ажратиш; кафедралар фаолиятини натижалари асосида бошқарув самарадорлигини баҳолашда кўп мезонли комплекс баҳолаш усулларини қўллаш ва олинган натижаларни таҳлил қилиш. Ушбу масалаларни ҳал қилиш уларнинг илмий жиҳатдан асослаш учун қуйидагилар илгари сурилади:
олий таълим муассасаларида бошқарув жараёни самарадорлиги эришилган амалий натижаларда бевосита акс этади;
бошқарув жараёни билан боғлиқ мезонлар тўғри танланганда эришилган амалий натижаларини таҳлил қилиш асосида самарадорликни баҳолаш ҳамда натижа ва бошқарув қарорларини қабул қилиш орасидаги тескари алоқани самарали йўлга қўйиш мумкин;
бошқарув жараёни самарадорлигини баҳолаш йўллари амалий фаолият натижаларини баҳолашнинг кўп мезонли ва комплекс баҳолаш усуллари қўлланганда бошқарув жараёни самарадорлигини баҳолаш ишончли натижаларни беради;
кафедралар, факультетлар амалий фаолият натижаларини таҳлил қилиш асосида бошқарув жараёни самарадорлигини баҳолаш улар фаолиятининг фаоллашувига, самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш, рақобат муҳитининг кучайишига ижобий таъсир қилади.
Бошқарув самарадорлиги тушунчаси бошқарув тизими ва бошқарув жараёни самарадорликларининг ўзаро таъсири натижасида юзага келади. Шy ўринда бошқарув тизими самарадорлиги ва бошқарув жараёни самарадорлиги тушунчаларининг ўзаро муштарак ва фарқли жиҳатларига эътибор қаратамиз. Бошқарув жараёни самарадорлиги ҳам бошқарув самарадорлигининг хусусий ҳоли бўлиб, уни субъектнинг бошқарилувчи объектга таъсир кўрсатиш натижасини ифодалайди. Уни миқдор ва сифат жиҳатидан баҳолаш мумкин. “Самарадорлик” тушунчаси менежмент ва бошқарув фанларида турли баҳс ва мунозараларга сабаб бўлиб келади. Самарадорликнинг умумий назарияси мавжуд бўлмаганлиги боис ушбу йўналишдаги барча уринишлар ҳозиргача кутилган натижага олиб келмади. Фаолиятнинг турли соҳаларида самарадорликнинг ўз хусусий кўрсаткичларидан фойдаланилади. Аммо таълимда бугунги кунда бундай кўрсаткичлар йўқ. Самарадорлик тушунчасини очиб беришда фаолият унумдорлиги тушунчасини киритишади. Ш.Қурбонов ва Э.Сейтхалиловларнинг фикрича “Унумдорлик қандайдир вақт ичида олинган натижаларнинг фойдалилиги ва у билан боғлиқ харажатлар ўртасидаги нисбатни кўрсатувчи фаолият хусусияти демакдир. Улар таълимнинг бошқа таълим муассасига нисбатан юқорироқ натижалари ушбу таълим муассасида бошқарув сифати юқори бўлишидан ҳар доим ҳам далолат беравермайди. Масалан, таълим муассасаси мустаҳкам моддий базага эга бўлса, молиялаштиришнинг қўшимча манбалари ҳисобига ўқитувчиларга бошқа таълим муассасасидагига нисбатан юқорироқ иш ҳаки тўлай олса, ушбу барча неъматлардан маҳрум бўлган оддий таълим муассасасидагига қараганда таълим сифати юқорироқ бўлишини таъминлаши мумкин. Лекин масала ҳар бир таълим муассасаси ўзида мавжуд имкониятлардан нечоғли фойдаланаётганлигида кўринади. Бошқарув тизимининг ташқи самарадорлиги жамият, давлат ва иш берувчиларнинг мақсадига эришувни назарда тутади. Бошқарув жараёни самарадорлигини баҳолаш қарорлар қабул қилишнинг асосий мезони ҳисобланади. Шу туфайли иқтисодиёт ва бошқарувда самарадорлик тушунчасига катта эътибор қаратилади. Умуман таълим тизимида бошқарув жараёнида юқори натижаларга эришиш учун кузатиш, суҳбат, моделлаштириш, таҳлил, синтез, эксперт баҳолаш, иерархик таҳлил усулларидан фойдаланилади. Тавсия қилинган таълим муассасалари бошқарув жараёни самарадорлигини баҳолашда кўп мезонли таҳлил усулини қўллаш олий таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бошқарувини янгича усуллар билан бойитади. Таълим муассасалари бошқаруви самарадорлигини баҳолашда иерархиялар таҳлили усули асосидаги ёндашув мақсадга мувофиқ қарорлар қабул қилишда муҳим восита сифатида намоён бўлади ва бошқарув жараёнининг такомиллашувига олиб келади. Бу унинг ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эга эканлигини ифодалайди. Таълим муассасасидаги бошқарув жараёни самарадорлигига таъсир этувчи “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил 2/2019 (№ 00040) www.iqtisodiyot.uz 4 омилларга тўхталиб ўтамиз. Бошқарув жараёни самарадорлиги жуда кўп омилларга боғлиқ. Биз уларни шартли равишда ички ва ташқи омилларга ажратамиз. Ўз-ўзидан маълумки, ички омиллар фақатгина таълим муассасасининг ички шарт-шароитлари билан боғлиқ. Уларга ходимлар ва профессор-ўқитувчиларнинг малакаси, муассасанинг моддий таъминланганлиги, ташкилот маданияти кабилар киради. Таълим муассасаси бошқарув самарадорлигига ташқи омиллар ҳам таъсир қилиши мумкин. Ушбу омилларга муассасанинг жойлашган ўрни, маҳаллий бошқарув органларининг сиёсати, ижтимоий муҳит ва бошқалар киради. Муассасага кўрсатадиган таъсирига кўра ижобий ва салбий омилларни ажратиш мумкин. Ижобий омиллар ўқув муассасининг бошқарув самарадорлигининг ортишига хизмат қилса, салбий омиллар самарадорликнинг ижобий ўзгаришига тўсқинлик қилади. Шундай омиллар борки, улар исталган таълим муассасининг бошқарув самарадорлигига бир хилда таъсир қилади. Бундай универсал омиллар қаторида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:
қуйилган мақсадларнинг сифати;
мақсадларни реал амалга ошириш имконияти, яъни, уларнинг қўйилган мақсадга эришиш воситалари билан мувофиқ келиши;
жорий ҳолатни тўғри баҳолаш;
муассаса раҳбари ва ходимларини қўйилган мақсадлар йўлида мотивациялаш;
ўқув муассасаси раҳбарининг салоҳияти ва шахсий сифатлари;
қўйилган мақсадларга эришиш учун ажратилган ресурсларнинг миқдори ва сифати;
бошқарув қарорларини қабул қилишда давлат ва жамият ҳамда коллегиал бошқарув органларининг иштироки. Шунингдек, таълим муассасалари бошқарув тизимида бошқарув жараёни тўғри йўлга қўйилиши, унинг самарадорлиги тушунчаларини аниқ ажратилиши, унинг мазмуни ва моҳияти очиб берилиши, таълим муассасаларида иерархиялар таҳлили усули асосидаги кафедралар рейтинги модели ишлаб чиқилиши, унинг бошқарув жараёни самарадорлигини баҳолаш усулларига асосланиши таълим муассасаси бошқарув самарадорлигини баҳолашда юқори натижаларга эришишда таъсир этувчи омиллар ҳисобланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, бошқарув самарадорлиги, деганда фаолиятнинг натижавийликка эришилганлиги тушунилади, аммо самарадорлик даражасини фақат натижавийлик асосида аниқлаш мураккаб саналади. Чунки самарадорлик, деганда бошқарув фаолиятининг умумий ҳаракати, шунингдек, маълум ҳаракатлар натижасида мақсадга эришилганлиги тушунилади. Шунинг учун бошқарув самарадорлигини аниқлашда қуйидагиларга аҳамият бериш талаб этилади: бошқарув мақсади; бошқариш салоҳияти; бошқарув меҳнатининг хусусиятлари; бошқарувга бўлган сарф-харажатлар, бошқарув вазифалари, уларни ташкил этиш технологияси ҳамда бажариладиган ишлар ҳажми ва бошқалар киради. Бугунги кунда таълим муассасаси ички муҳитида бошқарувнинг турли бўғинларида самарадорлигини баҳолашда содда, қулай, эгилувчан услублар етарли бўлмаганлиги учун уларга эҳтиёж мавжуд. Турли характердаги муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолашга қаратилган ҳамда энг мақбул қарорга келишни таъминлайдиган кўп мезонли комплекс таҳлил қилиш ва баҳолаш усулларини таълим муассасалари бошқаруви жараёнида самарали қўллаш ўзининг имкониятлари кенглиги ва истиқболлилиги билан ажралиб туради. Таълим муассасаси бошқарув жараёни самарадорлигини комплекс баҳолаш кўпгина бозор субъектларида қизиқиш уйғотади ва долзарблигини юқорида келтирилган мулоҳазалар асослайди. Олий таълим муассасаларидаги бошқарув жараёнини ташкил этиш, унинг самарадорлигини баҳолаш усулларини аниқлаш, эришилган амалий фаолият натижалари асосида бошқарув жараёни самарадорлигини баҳолашни тадқиқ қилиш ва такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, эришилган натижалар иқтисодиётни модернизация қилиш ва рақобатбардош миллий иқтисодиётни барпо этиш стратегиялари талабларига ҳозирда тўла мос келади, деб бўлмайди. Буни бошқача қилиб айтганда, ҳозирги кунгача амал қилиб келган иқтисодий таълим тизими жадал ривожланаётган иқтисодий жараёнлар шароитида давлат ва жамият тараққиётининг туб стратегик мақсадларига эришиш ва шулардан келиб чиқадиган вазифаларини бажариш учун етарли сифат параметрларига эга, деб бўлмайди. Ушбу ҳолат иқтисодий таълим тизими самарадорлигини таъминлаш муаммоларининг чуқур тадқиқ этилиши лозимлигини, шунингдек, иқтисодий таълим тизимини модернизациялаш ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган бирбирига чамбарчас боғлиқ бўлган ташкилий, сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга ошириш зарурлигини билдиради. Таҳлил ва натижалар Мамлакатимиз таълим тизимида иқтисодчи кадрларни тайёрлаш жараёнини самарали бошқариш масаласига шартли равишда тўрт томонлама ёндашилса мақсадга мувофиқ бўлади:
иқтисодий таълимнинг ижтимоий самарадорлиги;
иқтисодий таълим тизимининг иқтисодий самарадорлиги;
сиёсий-бошқарув (бошқарув механизмини такомиллаштириш ва соҳада рақобат муҳитини кенгайтириш) самарадорлиги;
иқтисодий таълимнинг синергетик самарадорлиги.
Таълим муассасалари бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича юқорида таъкидланганидек, турли хил қарашлар ва турли хил усуллар мавжуд. Яъни таълим муассасалари бошқарув фаолияти самарадорлигини турли кўрсаткичлар орқали баҳолаш мумкин. Бир томондан, таълим муассасалари бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолаш фақат бошқарувга доир кўрсаткичлар билан амалга оширилиши, иккинчи томондан, бошқарув самарадорлиги таълим муассасасидаги педагогик жараёнларнинг ўзгариш динамикаси, ресурсларининг натижавийлик, ўтказилаётган ислоҳотларнинг ҳар бир шахс учун таъсир даражаси билан боғлиқ.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, таълим тизими иқтисодиёт йўналишлари битирувчиларининг ҳудудлар иқтисодиёти ривожланишига таъсирини баҳолаш, таълим муассасалари бошқарув жараёни самарадорлиги ва амалий фаолият натижалари ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш, бошқарув жараёнларини такомиллаштириш, таълим соҳасида иқтисодчи кадрлар тайёрлаш ҳамда уни бошқариш бўйича оптимал қарорлар қабул қилишда муҳим аҳамият касб этади. Бошқарув жараёни самарадорлиги таълим муассасасининг таълим хизматлари бозоридаги муваффақиятини таъминловчи асосий омиллардан бири саналади. Айнан самарали бошқарув жараёни муассаса ва ташкилотнинг барча ресурсларидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини яратиб беради. Шу жиҳатларни ҳисобга олиб, таълим тизимида бошқарув жараёни ва унинг назарий асослари, шунингдек, унинг самарадорлиги тушунчаси, баҳолашнинг назарий ва амалий жиҳатлари ҳамда баҳолаш кўрсаткичлари аниқланди. Шунингдек, олий таълим тизимида иқтисодиёт йўналишидаги кафедралар бошқарув жараёни самарадорлигининг интеграл баҳолаш услубини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ҳамда бошқарув жараёнига таъсир этувчи омилларни аниқлаш, энг юқори устунлик даражасини кўрсатиш, иқтисодиёт кафедраларининг ўқув-методик, илмий-тадқиқот, маънавиймаърифий фаолияти бўйича бошқарув самарадорлигини баҳолаш имконини берди.
Бугунги замонавий жамиятда инсон фаолиятининг энг кенг соҳаларидан бири - бу таълим ҳисобланади. Охирги йилларда таълимнинг ижтимоий роли ортиб, дунёнинг аксарият давлатларида таълимнинг барча турларига бўлган муносабат ўзгарди. Таълим ижтимоий ва иқтисодий тараққиётнинг бош, етакчи омили сифатида қаралмоқда. Бундай эътиборнинг сабаби замонавий жамиятнинг энг муҳим қадрияти ва асосий капитали - бу янги билимларни излаш, эгаллаш ва ностандарт қарорлар қабул қилишга қодир бўлган инсон ҳисобланади. Шундай экан, ҳозирги даврда таълим шахс ва жамиятни ривожлантиришда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув ва кескин рақобатчилик кучайиб бораётган шароитда инсоннинг олдинги даврдаги бутун ҳаёт учун таълим олиш эмас, балки бутун ҳаёти давомида узлуксиз таълим олиш заруратини келтириб чиқармоқда. Баъзи бир манбаларга кўра, таълимнинг узлуксизлиги тўғрисидаги илк ғояларни баъзи бир Ғарб тадқиқотчилари ҳатто Суқрот, Афлотун, Аристотель ва Сенеканнинг инсоннинг доимий равишда маънавий такомиллашуви ҳақидаги диний-фалсафий тасаввурларида ва илмий асарларидан ҳамда бунга ўхшаш ғояларни муқаддас ислом динимизда ҳам учратишимиз мумкин. Узлуксиз таълим ғоясининг пайдо бўлиши ўз навбатида, бир томондан педагогик концепция сифатида, бошқа томондан эса, амалиётнинг натижасида пайдо бўлган. Умуман, бугунги кун тушунчасидаги катталар таълими ривожланиши XIX асрдаги саноат инқилоби натижасида фан, техника, ижтимоий-иқтисодий муносабатлардаги ўзгаришлар оқибати билан боғлиқ. “Узлуксиз таълим” концепцияси биринчи марта ЮНЕСКОнинг 1965 йилдаги форумида таниқли назариётчи П. Лангранд томонидан ўртага ташланиб сезиларли даражада назарий ва амалий резонансга сабаб бўлди ва натижада ўтган асрнинг 60 йиллари охирига келиб мазкур ибора илмий таҳлилнинг махсус предметига айланди. Узлуксиз таълимни халқаро даражада ўрганишнинг устуворликлари ўз ичига таълим тизимининг узлуксизлигини таъминловчи узлуксиз касбий таълим, қўшимча таълим, катталар таълими, аҳолининг ҳимоя қилинмаган қатлами таълимини ва иқтисодий моделларни қамрайди. Узлуксиз таълим тизимининг ривожланиши, унинг ўзига хос хусусиятларини илмий жиҳатдан тадқиқ этишга сезиларли даражада ҳисса қўшган МДҲ олимларидан С.Г.Вершловсий, Н.В.Василенко, С.М. Вишнякова, В.И.Ильина, О.М. Никандров, В.И. Подобеда ва бошқаларнинг номларини келтириб ўтиш мумкин. Замонавий илмий адабиётларда узлуксиз таълим борасида бир-биридан фарқланувчи бир неча нуқтаи назарларни учратиш мумкин. Улардан энг кўп учрайдиганлари: “узлуксиз таълим-бутун ҳаёт давомида эгаллайдиган таълим”, “узлуксиз таълим - катталар учун таълим”, “узлуксиз таълим - бу узлуксиз касбий таълим” каби иборалар қўлланилса, жаҳон педагогикасида узлуксиз таълим бир нечта атамалар билан изоҳланиб улар ичида “давом этувчи таълим”, “ҳаёт давомида ўқиш”, “доимий ўқиш” иборалари кенг қўлланилади.
Ўтказилган таҳлилларга кўра, давлат учун узлуксиз таълим ҳар бир шахснинг касбий ва умумий ривожланиши учун мақбул шарт-шароитларни таъминлаш борасидаги ижтимоий сиёсатнинг етакчи соҳаси ҳисобланса, жамият учун эса, узлуксиз таълим ижтимоий ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг муҳим шарти, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнини тезлаштирувчи ҳамда унинг касбий ва маданий салоҳиятини ошириб борувчи механизм ҳисобланади. Жаҳон ҳамжамияти учун узлуксиз таълим халқаро ҳамкорлик асосида миллий маданиятларни ва умуминсоний қадриятларни сақлаш, ривожлантириш ва ўзаро бойитиш усули ҳисобланади.
Бу, энг аввало, билимларни эгаллаш ва ўрганиб олишни талаб этади. ЮНЕСКОнинг “Таълим – яширин хазина” (“Learning: The Treasure Within”) деб номланган XXI аср учун таълим бўйича халқаро комиссиясининг маърузасида илмий тараққиёт ҳамда иқтисодий ва ижтимоий фаолиятнинг янги шакллари бутун ҳаёт давомида ўқишни талаб этаётгани алоҳида таъкидланади.
1.Билишга ўрганиш. Бу шахснинг кенг умумий маданиятини фанларнинг чекланган соҳасида билимларни чуқур эгаллашни назарда тутади. Шахснинг умумий маданияти таълим олишни рағбатлантиради, унинг билимини муттасил ошириб боришга ўргатади. Бу, шунингдек, узлуксиз таълим туғдирган имкониятлардан фойдаланган ҳолда ўқишни ўрганишни ҳам кўзда тутади.
2. Ишлашни ўрганиш. Ҳар бир шахс фақат касб малакасини эгаллабгина қолмасдан, айни пайтда турли вазиятларда оқилона қарор қабул қилиш ва жамоа билан бирга ишлай олиш кўникмаларини шакллантирган компетентликка эга бўлиши керак. Шунингдек, шахс ҳаёти давомида дуч келадиган турли ижтимоий ёки ишлаб чиқариш муҳитида меҳнат фаолиятини амалга оширишга ҳам ўрганиши керак.
3. Биргаликда яшашга ўрганиш. Умумий лойиҳаларни амалга ошириш, ҳур фикрлилик, ўзаро англашув, келишиш қадриятларини ҳурмат қилган ҳолда можароли вазиятларни ҳал қилишда бевосита ана шу фазилат асқотади.
4. Яшашни ўрганиш. Бу ўз шахсини камол топтириш, мустақил фикрга эга бўлиш, шахсий масъулият демакдир. Шунинг учун таълимда инсоннинг ушбу фазилатларини ривожлантирадиган барча воситалардан: хотира, мушоҳада юргизишга қодирлик, эстетик дид, жисмоний имкониятлар, алоқа қилишга қодирлик ва ҳоказолардан самарали фойдаланилиши лозим.
Умуман олганда, узлуксиз таълим шахс ва жамиятнинг мос эҳтиёжлари давлат ва жамият институтлари ва ташкилий таъминловчи тизим орқали шахснинг бутун ҳаёти давомидаги таълим (умумий ва касбий) салоҳиятининг ўсиш жараёни билан кечади. Узлуксиз таълим ижодкор, ижтимоий фаол, креатив, маънавий бой шахсни шакллантирувчи ва юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашда олдинда боришлик учун зарур шароитлар яратади. Таълимнинг турларига ўз навбатида мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрлар қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ва мактабдан ташқари таълимни киритиш мумкин. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин жаҳон ҳамжамиятинининг тенг ҳуқуқли субъекти ва ажралмас бир қисми сифатида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишини, жамиятнинг маънавий янгиланишини, стратегик ривожланиш, жаҳон ҳамжамиятига қўшилишни таъминлайдиган демократик кучли ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини қурмоқда. 1997 йилда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури мамлакатда таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга оширилаётган янгиланиш, ривожланган демократик ҳуқуқий давлат қурилиши жараёнларига мослашнинг ҳуқуқий асосларини яратди. Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлган узлуксиз таълим тизими орқали ҳар томонлама баркамол шахс фуқарони шакллантиришни назарда тутади. Шу тарзда фуқаронинг энг асосий конституциявий ҳуқуқларидан бири бўлган билим олиш, ижодий қобилиятни намоён этиш, интеллектуал жиҳатдан ривожланиш, касби бўйича меҳнат қилиш ҳуқуқи рўёбга чиқарилади. Республикамизда узлуксиз таълим тизими ва кадрлар тайёрлашнинг давлат ва нодавлат таълим муассасаларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва уларни изчил ривожлантириш давлат йўли билан бошқариб борилади. Ўзбекистон Республикаси томонидан инсон ҳуқуқлари, таълим, бола ҳуқуқи соҳасидаги шартномалар ва конвенцияларнинг бажарилиши, кадрлар тайёрлаш соҳасида жаҳон илғор тажрибасини ҳисобга олиш узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг барча жиҳатларига дахлдор бўлиб, унинг ривожланиш омилларидан биридир. Ўтган йилларда таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнида республикамизда мустаҳкам ҳуқуқий, ташкилий, моддий-техник база яратилди, бу интеллектуал салоҳияти юқори ва баркамол ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялашнинг мазмунини янгилашга кўмаклашди. Мустақиллик йилларида республикамизда таълим-тарбия тизими ва баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари даражасига кўтарилди. Бироқ, ўтказилган таҳлиллар мактабгача таълим соҳасида олиб борилаётган ишларнинг самараси ва натижаси етарли даражада эмаслигини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ривожланишини таҳлил қилиш натижалари тизимнинг бугунги кун талабларига жавоб бермаслигини ва туб ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 октябрдаги Ф-4724-сон фармойиши билан ташкил қилинган Ишчи гуруҳ томонидан олий таълим тизимидаги ҳолатни ўрганиш натижаларига кўра, бир қатор олий таълим муассасаларида ҳали ҳам илмий-педагогик салоҳиятнинг пастлиги, таълим жараёнларини ахборот-услубий ва ўқув адабиётлари билан таъминлаш замонавий талабларга жавоб бермаслиги, уларнинг моддий-техника базасини тизимли янгилашга эҳтиёж мавжудлиги аниқланди. Олий таълим тизимида ўз йўналишлари бўйича дунёнинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибаларини жорий этиш, айниқса, истиқболли педагог ва илмий кадрларни хорижнинг етакчи илмий-таълим муассасаларида стажировкадан ўтказиш ва малакасини ошириш борасидаги ишлар етарли даражада олиб борилмаяпти . Таҳлилларнинг кўрсатишича, охирги йилларда ўқитувчилар, педагоглар ва тарбиячиларнинг каттагина қисми яхши тайёргарлик кўрмаганлиги, уларнинг билим ва касб савияси пастлиги жиддий муаммо бўлиб қолмоқда, малакали педагог кадрлар етишмаслиги сезилмоқда. Таълим-тарбия ва ўқув жараёнларининг таркибини, босқичларини бир-бири билан узвий боғлаш, яъни узлуксиз таълим-тарбия тизимини ташкил қилиш муаммолари ҳал қилинган эмас. Мутахассислар тайёрлаш, таълимтарбия тизими жамиятда бўлаётган ислоҳотлар, янгиланиш жараёнлари талаблари билан етарли даражада боғланмаган. Аҳоли турли тоифаларини “Ҳаёт давомида таълим олиш” принципи бўйича касбга тайёрлаш тизимининг етарли ривожланмаганлиги аксарият катта ёшли аҳоли, шунингдек, ишсиз ёшлар ва ногирон шахсларнинг меҳнат бозорида кераксиз бўлиб қолишига олиб келмоқда. Шу билан бирга, ислоҳотлар амалга оширилган йилларда умумий ўрта, шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш, 12 йиллик мажбурий таълимга ўтиш натижаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳозирги ўрта махсус, касбҳунар таълими тизими бугунги кун талабларига жавоб бермаслигини ва тубдан ислоҳ қилишга муҳтож эканлигини кўрсатди. Умуман олганда, касб-ҳунар таълимининг обрўси ҳамда ўқитувчилар, тарбиячилар ва мураббийларнинг, илмий ва илмий-педагог кадрларнинг ижтимоий мақоми пасайиб бормоқда. Олий малакали кадрлардан самарали фойдаланилмаяпти. Кадрлар билими ва улар тайёргарлигининг сифатини назорат қилиш ҳамда баҳолаш тизими ҳозирги замон талаблари даражасида эмас. Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимиз олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш тизимининг демократик ўзгаришлар ва бозор ислоҳотлари талабларига мувофиқ эмаслиги, ўқув жараёнининг моддий-техника ва ахборот базаси етарли эмаслиги, юқори малакали илмий-педагог кадрларнинг етишмаслиги, сифатли ўқувуслубий ва илмий адабиётлар ҳамда дидактик материалларнинг камлиги, таълим тизими, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида самарали ўзаро ҳамкорлик ва ўзаро фойдали интеграциянинг йўқлиги кадрлар тайёрлашнинг мавжуд тизимидаги жиддий камчиликлар сирасига киради. Республикамиз таълим тизими амалиётидаги мавжуд муаммолар ҳисобга олинган ҳолда ҳамда илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш, малакали кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитларни яратиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги «Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5313-сонли фармони қабул қилинди. Ушбу Фармоннинг қабул қилиниши мавжуд касб-ҳунар коллежларининг моддийтехника базасидан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш, малакали ва меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва умуман узлуксиз таълим тизимини янада ривожлантириш борасидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб ҳисобланади. Сабаби жаҳон ва мамлакатимизда рўй бераётган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жараёнлар ва инновацион ўзгаришларнинг ривожланиши мос равишда жамиятда таълим жараёнларини модернизациялашни талаб этади. Узлуксиз таълим бутун таълимдаги ўзгаришларни шакллантирувчи тизим сифатида, меҳнат бозорида мутахассисларнинг малакаси ва касбий компетенцияларининг ривожланишини белгиловчи ва умуман иқтисодиёт ва жамиятнинг ривожланиш даражасини оширувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Узлуксиз таълимнинг ривожланиши шунингдек, илмий-техник жараёнлар, ИТТКИни жорий этиш ва инновацион ўзгаришлар билан изоҳланади. Инновацион жамиятнинг ўзига хос хусусияти ўзида ҳар хил ёш категориясидаги инсонлар билимини доимий тизимли равишда тўлдириб бориш ва кенгайтиришни таъминлайдиган ҳаёт давомида ва босқичма-босқич жараёндан иборат бўлган узлуксиз таълим ҳисобланади. Узлуксиз таълимнинг мақсади билимлар иқтисодиётининг инновацион ривожланиш бўғинининг ажралмас бўғини сифатида инсоннинг ўзгаришларга ва иқтисодиётни модернизациялашга, касбий ҳаёт, маданият, жамият ва ҳоказоларга мослашиш қобилиятини мустаҳкамлаш сифатида намоён бўлади. Сабаби жаҳон ва мамлакатимизда рўй бераётган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жараёнлар ва инновацион ўзгаришларнинг ривожланиши мос равишда жамиятда таълим жараёнларини модернизациялашни талаб этади. Узлуксиз таълим бутун таълимдаги ўзгаришларни шакллантирувчи тизим сифатида, меҳнат бозорида мутахассисларнинг малакаси ва касбий компетенцияларининг ривожланишини белгиловчи ва умуман иқтисодиёт ва жамиятнинг ривожланиш даражасини оширувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Узлуксиз таълимнинг ривожланиши шунингдек, илмий-техник жараёнлар, ИТТКИни жорий этиш ва инновацион ўзгаришлар билан изоҳланади. Инновацион жамиятнинг ўзига хос хусусияти ўзида ҳар хил ёш категориясидаги инсонлар билимини доимий тизимли равишда тўлдириб бориш ва кенгайтиришни таъминлайдиган ҳаёт давомида ва босқичма-босқич жараёндан иборат бўлган узлуксиз таълим ҳисобланади. Узлуксиз таълимнинг мақсади билимлар иқтисодиётининг инновацион ривожланиш бўғинининг ажралмас бўғини сифатида инсоннинг ўзгаришларга ва иқтисодиётни модернизациялашга, касбий ҳаёт, маданият, жамият ва ҳоказоларга мослашиш қобилиятини мустаҳкамлаш сифатида намоён бўлади. Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан олий таълим даражасини сифат жиҳатидан ошириш ва тубдан такомиллаштириш, олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, замонавий ўқув-илмий лабораториялари, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш бўйича Олий таълим тизимини 2017-2021 йилларда комплекс ривожлантириш дастуритасдиқланди. Таълим сифатини ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ юксак даражага кўтариш, шунингдек узлуксиз таълим тизимида таълим сифатини назорат қилишни янада такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш сифати ва ўқув жараёни самарадорлигининг холисона баҳоланишини назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилди. Шу билан бирга, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда эришилган суръатлар олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими шароитида орттирилган тажрибанинг моҳиятини қатор хорижий мамлакатларнинг мазкур соҳадаги илғор амалиётини ҳисобга олган ҳолда қайта англаш зарурлигини тақозо этмоқда. Ҳозирги шароитда илмий кадрлар тайёрлаш жараёнини тобора жадал ривожлантириш ва сифатини ошириш, иқтидорли ёшларни илм-фанга кенг жалб қилиш, олий таълим ва илмий муассасаларнинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ундан республиканинг инновацион ривожланишида самарали фойдаланиш масалалари алоҳида аҳамият касб этмоқда. Республикада таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги таълим муассасалари қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш баробарида уларни замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш бўйича кенг кўламли чоралар кўрилмоқда. Таълим соҳасини ислоҳ этиш борасида 2016-2018 йилларнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасига доир етмишдан ортиқ фармон, қарор ва фармойишлари қабул қилинди. Ушбу ғоят муҳим ҳуқуқий ҳужжатлар мамлакатимизда таълим тизимини том маънода сифат жиҳатдан тубдан ўзгариш ва янгилашлар жараёнлари учун асос бўлди.
Олиб борилган таҳлилларга кўра халқаро стандарт классификацияга мувофиқ узлуксиз таълимни ташкил этишнинг асосий шакллари қуйидагича тақсимланади: - ўз ичига институционал таълим ташкилотларини олувчи расмий таълим (мактаблар, коллежлар, университетлар ва бошқ.); - норасмий таълим, расмий таълимга тааллуқли бўлмаган ҳар қандай таълим фаолиятини тавсифлайди. Шуни таъкидлаш зарурки, мазкур таълим шакли ўз олдига таълим олувчиларни аттестациялашни мақсад қилмайди; - маълумот берувчи (информал) таълим ўзида узлуксиз таълимнинг бир мунча инновацион шаклини намоён қилади. Бундай шаклга мисол тариқасида мустақил таълим (шахсий даражада) ёки иш жойида ёки оилада (гуруҳ даражасида) бўлиши мумкин. Ҳозирги даврда замонавий таълим эҳтиёжларига жавоб берадиган узлуксиз таълимнинг роли ва аҳамиятини янгича қараш ва англаш талаб этилади. Узлуксиз таълим ижтимоий талабларга жавоб бериши лозим бўлиб, улар айнан қуйидагича: анъанавий таълим тизимининг энг яхши анъаналари билан янги таълимни ташкил этишнинг жаҳон тажрибаси ва илмий технологияларини бирлаштириш; - эгилувчан ва башорат қилинувчанлик; - даражалар, турлар, фан мазмуни, инсонлар ва давлатнинг таълимга бўлган эҳтиёжлари, аралаш тармоқлар интеграцияси; - замонавий асосий компетентлик ва кўникмаларнинг ривожланиши; - инновационлик. Узлуксиз таълим бугунги глобал иқтисодиёт шароитида ҳар бир инсоннинг бутун ҳаёти давомида ривожланиб боришининг асосини намоён этувчи сифатидаги инновацион таълим моделининг энг муҳим концепцияларидан бири ҳисобланади. Таҳлилларга кўра, ривожланган давлатлар амалиётида ўзини оқлаган қўшимча таълимда кутиладиган ёндашувлар балансини амалга ошириш сезиларли даражада енгил ҳисобланади, сабаби унда асосан ўрта ёшдагилар таҳсил олишади. Катта ёшда таълим олувчилар – етарли даражада юқори ривожланиш даражасидаги бир мунча муваффақиятли инсонлардир. Қўшимча таълимнинг ҳар бир янги босқичида умумжамият аҳамиятидаги мақсадга – ҳар қандай ёшда ҳаётдаги муваффақияти учун ҳар бир инсондаги қобилият ва иқтидорни ривожлантиришга сезиларли даражада тезроқ эришилиши мумкин. Ушбу мақсадга эришиш учун фикримизча, узлуксиз ва қўшимча таълимнинг жаҳон амалиётида мавжуд бўлган юқоридаги учта шаклларидан республикамиз амалиётида фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бунда асосий тамойиллар қуйидагилар бўлиши лозим: - атрофдаги реалликка эмас, балки мамлакат келажагини инновацион жамият сифатида тасаввур қилишга таяниш; - ўз ва ўзганинг бошқа ижобий тажрибаларига тезда мослашиш; - таълимда катта миқдордаги фойдали инновацияларни яратишни рағбатлантириш; - инсон капиталига инвестицияларнинг дастлаб ҳам таълим олувчи, ҳам ўқитувчи сифатидаги киритилиши; - узлуксиз таълимнинг инновацион асосда илгарилаб кетувчи сифатида ривожланиши. Юқорида таъкидланганлардан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, ҳозирги даврда ҳар бир мамлакат рақобатбардошлиги аввало, унинг таълим ва фан даражасига боғлиқ. Иқтисодиёт ва жамият ривожланишининг замонавий ҳолати инсон фаолиятининг касбий ва касбий тайёргарлик сифати даражасига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ талаблар қўймоқда. Замонавий ходимнинг маълум бир иш фаолиятига мослик даражасини баҳолаш борасидаги талаблар доимий равишда ўзгариб ва кучайиб бормоқда. Бунда “Касбий компетентлик” сифатида унинг нафақат касбий билимлари, малака ва кўникмалари, балки мантиқий фикрлаши, ташаббускорлиги, уддабуронлиги, гуруҳда ишлаш ва ҳамкорлик қилишга бўлган қобилияти, маълумотлилиги ва бошқа сифатлари муҳим аҳамият касб этади. Умуман олганда, узлуксиз таълим тизими нафақат “ҳаёт давомида” таълим механизми сифатида, балки иқтисодиётнинг ўзгаришларига корхона ва муассасалар кадрлар салоҳиятининг мослашувчанлиги ва сафарбарлигини ошириш, доимий шахсий ва касбий такомиллашишнинг асосий омили сифатида намоён бўлади.
Бугунги янги Ўзбекистонни қуришда олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш долзарб масала қаторида ўз аксини топмоқда.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан то ҳозирги давргача ижтимоий соҳа, хусусан олий таълим тизимига алоҳида эътибор билан қаралиб келинмоқда. 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Таълим тўғрисида” ги Қонун ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури юқори малакали иқтисодчи мутахассис кадрлар тайёрлаш учун дустурил амал бўлмоқда. Айниқса, Республикада мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда мактабдан ташқари таълим \каби таълим турларида етук мутахассис кадрлар тайёрлашнинг узулуксиз тизими яратилган. Шунингдек, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг асосий мақсади таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини яратиш бўлиб ҳисобланади.
Бу борада юқоридаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар асосида Республикада иқтисодчи кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тақсинга лойиқ. Бугунги кунда Ўзбекистонда олий таълим тизимида олий ҳарбий билим юртларидан ташқари 119 та олий таълим муассасалари мавжуд бўлиб, уларнинг таркибида 7 та академия, 58 та университетлар ва 5 та олий диний таълим муассасалари ҳамда филиаллари фаолият юритмоқда1. Фаолият олиб бораётган 119 та олий таълим муассасасаларида кадрлар тайёрлашнинг замонавий таълим йуналишлари ва мутахассисликлари ҳамда сиртқи ва кечки бўлимларнинг очилиши, олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилиши мазкур йуналишдаги муҳим ислоҳотлар ҳисобланади.
Маълумки, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, иқтисодий ўсишнинг асосий омили бу замонавий билимга эга бўлган мутахасис кадрларга боғлиқдир. Бу борада олий таълим муассасаларида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга, республикада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги янгиланишларда ушбу муассасаларнинг фаол иштирокини таъминлашга тўсиқ бўлаётган бир қатор муаммолар сақланиб қолмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёв "Ҳаммамиз яхши тушунамизки, олдимизда турган кенг кўламли вазифаларни бажариш учун кадрлар билан ишлашнинг бутун тизимини такомиллаштиришга доир бир қатор ишларни албатта амалга оширишимиз керак. Ҳозирги вақтда давлат ва ҳокимият идораларида кўп ҳолларда кадрлар салоҳиятидан фойдаланиш, уларнинг вазифа ва ваколатлари тақсимоти оқилона ва самарали йўлга қўйилмагани сезилмоқда. Энг ёмони, бу ҳолат ишимизга халақит бермоқда. Бир идорани қарасангиз, юзлаб одам номига ишлаб ўтирибди. Бошқа идорани қарасангиз, иш кўп, вазифа кўп, лекин ишлайдиган одам, кадр етишмайди. Бундай нотўғри иш тақсимотига мутлақо чек қўйишнинг вақти етди. Ҳар бир давлат хизматчиси ўзининг бурчи ва мажбуриятини аниқ-равшан билиши, содда қилиб айтганда, ўз аравасини ўзи тортиши лозим", деб таъкидлаган эди, Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида. Мутахассис кадрлар тайёрлаш доимий долзарб ҳисобланган масала ҳисобланади. Шу билан бирга мазкур масала барча давлатларнинг ижтимоий ривожланишида ҳал қилиниши зарур бўлган энг асосий масалалари қаторида туради. Хусусан, “Таълим тўғрисида” ги Қонун ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида юқори малакали иқтисодчи мутахассис кадрлар тайёрлаш тизими акс эттирилган. Шунингдек, мазкур муаммоларни тизимли ҳал қилиш борасида Республикада ҳуқуқий меъёрий асослар яратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли Фармони [6], Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарори 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3775-сонли қарорлари иқтисодчи мутахассислар тайёрлашнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари бўлиб хизмат қилади.
Шунингдек, Бу борада Республика ва хорижнинг етакчи иқтисодчи ва педагог олимлари мунтазам равишда илмий тадқиқотлар олиб борганлар. И.Каримов, Л.Перегудов, М.Саидов, Е. Прощецкая, Ў.Толипов, М.Баракаев, Ш.Шарипов, Н.Хўжаев, Ж.Ҳасанбоев кабилар шулар жумласидандир. Академик С.С.Гуломовнинг “Рақамли қитисодиёт-кадрлар тайёрлашнинг долзарб йўналишлари” мавзусидаги, О.Қаххаров томонидан “Худудларда иқтисодчи кадрлар тайёрлашнинг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш” [16] мавзусидаги, Б.Исамухаммедовнинг “Малакали иқтисодчи кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш” мавзусидаги илмий мақолалари эълон қилинган. Шу билан бирга И.Мамажоновнинг “Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодчи-педагог кадрлар тайёрлаш” ва “Қишлоқ хўжалиги соҳаси учун кадрларни тайёрлашда узлуксиз таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашувини таъминлаш” мавзусидаги илмий мақолаларида иқтисодчи мутахассис тайёрлашнинг назарий асослари келтирилган.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” га бағишланган “Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш” бўлимида “узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш” ва “таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини босқичма-босқич кўпайтириш” вазифалар қўйилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг “Олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари” қуйидаги белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришишга асосланади: мамлакатни модернизация қилиш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, инсон капиталини меҳнат бозори талаблари асосида ривожлантириш,олий таълим билан қамров даражасини ошириш, халқаро стандартлар асосида юқори малакали, креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган кадрлар тайёрлаш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини намоён этиши ва маънавий баркамол шахс сифатида шаклланиши учун зарур шарт-шароит яратиш, соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, унинг жозибадорлигини ошириш, жаҳон миқёсидаги рақобатбардошлигини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарорида “олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш мақсадида олий маълумотли мутахассислар тайёрлашнинг мақсадли параметрларини шакллантириш, олий таълим муассасаларида ўқитиш йўналишлари ва мутахассисликларини истиқболда минтақалар ва иқтисодиёт тармоқларини комплекс ривожлантириш, амалга оширилаётган ҳудудий ва тармоқ дастурларининг талабларини инобатга олган ҳолда оптималлаштириш, таълим жараёнини, олий таълимнинг ўқув режа ва дастурларини янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини кенг жорий этиш, магистратура илмий-таълим жараёнини сифат жиҳатидан янгилаш ва замонавий ташкилий шаклларни жорий этиш асосида янада такомиллаштириш” каби вазифалар қўйилган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича қўмитаси (UNЕSCО) ва консалтинг ташкилоти (DGP Rеsеarch & Cоnsulting) ҳамкорлигида жалб қилинган нуфузли хорижий экспертлар гуруҳи томонидан “олий таълим жараёнида назария ва амалиёт яхлитлиги таъминланмаганлиги, талабаларнинг малакавий амалиётларини ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказиш самарали ташкил этилмагани оқибатида битирувчиларнинг аксарият қисми тайёр мутахассис бўлиб чиқиш ўрнига, ишга жойлашгандан кейин қайтадан ўз касбини, мутахассислигини ўрганаётганлиги, шунингдек, таълим сифатини назорат қилиш механизми замонавий талабларга жавоб бермаслиги, таълим муассасаларида малакали педагог ва бошқарув кадрларининг етишмаслиги, хорижий таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлик етарлича йўлга қўйилмаганлиги”, каби муаммолар эътироф этилган.
Мазкур муаммоларни ҳал этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Унда, олий таълим — илм-фан — ишлаб чиқариш ўртасида интеграция таъминлаш мақсадида кадрлар буюртмачилари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда мутахассислар тайёрлаш мазмуни, битирувчиларнинг билим ва кўникмасига қўйиладиган талабларни мужассамлаштирувчи олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг малакавий талаблари, ўқув режалари ва дастурларини соҳа эҳтиёжидан келиб чиқиб, янгидан ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларининг мутахассислар тайёрлаш сифатига бўлган талабларини бевосита таълим мазмунини шакллантириш билан шуғулланадиган олий таълим муассасалари профиль кафедраларининг профессор-ўқитувчилари томонидан тизимли ўрганиб борилишини ташкил этиш мақсадида стажировкалар жорий қилиш, олий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишлари бўйича ҳар бир талабасининг 2-курсдан бошлаб тегишли тармоқ (соҳа)нинг муайян ташкилотлари ва корхоналарида малакавий амалиётлари тизимли равишда ўтказилишини таъминлаш, ўқитишнинг замонавий шакллари ва методларини, компьютер ва ахборот-коммуникация технологияларини таълим жараёнига жорий этиш, олий таълим муассасаларини замонавий ўқув-лаборатория анжомлари ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, олий таълим муассасаларининг замонавий илмий лабораторияларини ташкил этиш ва ривожлантириш чораларини кўриш каби вазифалар [8] белгиланган.
Маълумки, Республикада олий таълим тизимини ривожлантириш ижтимоий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан ҳисобланмоқда. Бу борада олий таълим муассасаларининг шакли ўзгармоқда, уларда моддий-техник баъза кучайтирилмоқда, халқаро стандартлар талабларига мос келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалий ишлар олиб борилмоқда. Бас шундай экан, айни пайтда фаолият олиб бораётган олий таълим муассасаларида талабаларни энг замонавий билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантиришда таълимнинг сифат ва самарадорлигига эътибор бериш асосий масалалардан ҳисобланади. Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли қарори [8] қабул қилиндики, у юқоридаги саволларга жавоб бера олади.
Юқоридаги ҳуқуқий меърий ҳужжатлар ижросини таъминлаш ҳамда иқтисодчи мутахассис кадрлар тайёрлашда Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалида ҳам ижобий натижаларга эришилди.
Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалида бугунги кунда Агрологистика ва бизнес, Ўрмон хўжалиги ва мева-сабзавотчилик, Агробиология ҳамда Ўсимликлар ҳимояси ва агрокимё жами 4 та факультетлари мавжуд бўлиб, жами 19 та кафедраларда 311 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқдалар. Шундан 1 нафари Академик, 15 нафари фан доктори, профессорлар, 115 нафари фан номзодлари, доцентлар, 180 нафари катта-ўқитувчи ва ассистентлардир. Илмий салоҳият 42,1% ни ташкил этади.
Филиалда бакалавриатнинг кундузги 28 та таълим йўналишида 3544 нафар, 8 та сиртқи таълим йўналишларида 410 нафар, 7 та магистратура мутахассисликларда 74 нафар магистрлар ҳамда Ўзбек-Беларус қўшма факультетда 40 нафар филиал бўйича жами 4068 нафар талабалар таҳсил олмоқда. Профессор-ўқитувчилар томонидан жами 12 та дарслик, 24 та ўқув қўлланмалар ва 29 та монография чоп этилди. 2019-2020 ўқув йилида 57 дан зиёд вебинар дарслар, 43 дан ортиқ муаммоли маърузалар ташкил этилди.
Филиалда 2019 йилда 1 та фан доктори (DSc), 11 та фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини олган. 2020 йилнинг 1 апрелигача жами 7 нафар, шундан 6 нафар таянч докторантлар ва мустақил изланувчилар, фалсафа доктори (PhD) ва 1 нафар фан доктори (DSc) диссертация илмий ишларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар. Хусусан, 2020 йилнинг 6 ойи мобайнида 3 нафар ўқитувчилар иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олди.
Филиалда 2019 йилда хорижий давлатлар нашрларида жами 472 та илмий шундан хорижий журналларда 238 та, конференцияларда 234 та, Республика нашрларида жами 389 та, шундан республика маҳаллий журналларида 192 та, Республика конференцияларида 197 та илмий мақолалар чоп этилди.
Филиал 55 та ҳорижий олий ўқув юртлари ва фондлар билан ҳалқаро битимлар, аҳдлашув меморандумлари асосида ҳамкорлик ишлари амалга оширилмоқда. 18 та хорижий давлатнинг 37 та етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш ҳамда илмий-педагогик фаолият бўйича ҳамкорлик шартномалари тузишга эришилган. Талабаларининг Германия “AZ Germany Consulting”, LOGO, PRAXX компаниялари вакиллари иштирокида ўтказилган танловда 75 нафар 2-3-босқич талабалари, шу жумладан 2 нафар магистрантлар 2020 йилда Германия фермер хўжаликларида амалиётларга юборишга тавсия этилди. Шунингдек, 150 нафар иқтидорли талабалар Германияга амалиёт ўташ учун танлов ғолиби бўлиб, 2020-2021 ўқув йилида амалёт ўташ учун Германиянинг нуфузли фермер хўжаликларига юборилиши режалаштирилган. Ўтган ўқув йилида 33 нафардан зиёд талабалар Германияга амалиёт ўташ учун юборилган.
Филиал Ахборот-Ресурс марказида жами китоб фонди 19850 номда 185652 нусхани ташкил этади. Шундан, таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича дарсликлар 80 188 нусха, ўқув қўлланмалар 19 833 нусха, бадиий адабиётлар 42122 нусхадан иборат .
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3704 сонли қарорига асосан 2019 йилда филиалнинг №7-8 ўқув биноларида 39 млрд. сўмлик реконструкция ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилиб 2800 ўринли замонавий ўқув бинолари фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда ўқув биноларининг 4420 ни ташкил этади. Қарорнинг қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш параметрларига асосан жами 6 млрд. 266 млн сўмлик 9 та замонавий лабороториялар ҳамда 600 млн. сўмлик қишлоқ хўжалик техникалари (мини трактор, сеялка, сомон пресслагич) олиб келинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси ҳамда Коррупцияга, гиёҳвандликка, одам савдосига қарши курашиш бўйича 40 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилган. Шунингдек, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида 5 та муҳим ташаббус доирасида 17 та фан тўгараги, 11 та спорт тўгараги, 5 та бадиий-ижодий тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.
Шунингдек, филиалда “Агрологистика ва бизнес” факультети таркибида “Агробизнес ва инвестицион фаолият” кафедрасида “Агробизнес ва инвестицион фаолият” кафедрасида 5230100-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 5420100-Қишлоқ хўжалигида менежмент ва “Агросаноатда бухгалтерия ҳисоби” кафедраси 5232100-Агробизнес ва инвестицион фаолият таълим йўналишлари бўйича ҳамда “Агросаноатда бухгалтерия ҳисоби” кафедрасида 5430900-Бухгалтерия ҳисоби ва аудит, 5233100-Агросаноатда бухгалтерия ҳисоби таълим йўналишлари бўйича иқтисодчи мутахассислар тайёрланмоқда.
Иқтисодчи мутахассислар тайёрлашда юқоридаги ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар ижросини таъминлаш асосий малалардан ҳисобланади Бу борада қуйидаги йўналишлар бўйича тизимли ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Биринчидан, олий таълимда иқтисодчи мутахассислар тайёрлашни ривожлантиришда миллий стратегияни ишлаб чиқиш.
Иккинчидан, иқтисодчи кадрлар тайёрлашда олий таълим муассасаларининг шаклини, уларда таълим мазмуни (ўқув режа, фан дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланма)ни тубдан ўргартириш. Таянч ҳисобланган олий таълим муассасалари Республикадаги турдош олий таълим муассасалари билан узвий ва узлуксиз алоқаларини янада ривожлантиришга эришиш.
Учинчидан, бугунги рақамли иқтисодиёт даврида рақамли технологияларни шиддат билан ривожланаётганлигини инобатга олган ҳолда, олий таълим муассасаларининг замон талаблари асосида моддий техника базасини мунтазам ривожлантириб бориш.
Тўртинчидан, олий таълим муассасаларида халқаро ижтимоий – иқтисодий алоқаларини ривожлантириш, хорижий мутахассисларни ўқув жараёнларига жалб қилиш, инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Бешинчидан, тайёрланаётган мутахассисларнинг касбий камолотига эътиборни қаратиш.
Олтинчидан, бўлғуси иқтисодчи мутахассисларга дарс бераётган профессор-ўқитувчиларнинг сонини оптималлаштириш, уларни илмий салоҳиятини ошириш, қайта тайёрлаш ва малакасини мунтазам ошириб бориш, дарс жараёнларида рақамли технологиялардан фойдалана олиш имкониятларини кенгайтириш ва ривожлантириб бориш.
Юқорида санаб ўтилган йўналишлар бўйича тизимли ишлар амалга оширилиши натижасида жамиятда ҳар тамонлама ривожланган, баркамол, ривожланган демократик давлатлар даражасида рақобатбардош иқтисодчи мутахассислар тайёрлаш тизими янада ривожланади ва Республиканинг иқтисодчи мутахассис кадрларига бўлган эҳтиёжи қондирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |