Иккинчи тошкент давлат тиббиёт олийгохи



Download 258,72 Kb.
bet3/12
Sana05.07.2022
Hajmi258,72 Kb.
#740894
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
15.Miokard infarkti

7. Клиник кўриниши- некроз жойлашишига ва унинг ҳажмига, ҳамда вегетатив нерв системасининг рефлектор бузилишлари даражасига боглиқ.
А. Йирик ўчоқли миокард инфарктининг типик клиник манзарасида жараён динамикасини ифодалайдиган 5 давр тафовут қилинади.
(1) Продромал давр ёки дарак берувчи давр (инфаркт олди ҳолати). Илгари беморда кузатилмаган стенокардия хуружи ёки аввал маълум бўлган огриқ хуружи мик;до-рининг ва характерининг ўзгариши (тез-тез тутиб тури-ши ва кучайиши), давом этишлигининг чўзилиши (бир неча соатдан бир ойгача), нитроглицерин таъсирининг пасайиши ёки йўқолиши, зўриқиш стенокардиясига осой-ишталик стенокардия ёки принцметал турининг қўши-лиши билан ифодаланади. ЭКГда 8-Т оралиги ўрта тўгри (изо) чизиқдан юқорига ёки пастга 1-1,5 мм гача силжи-гани кузатилади.
(2) Ўта ўткир давр - миокард соҳасида ишемия ривож-ланганидан некроз вужудга келгунча оралиқ давр, би-ринчи вужудга келган миокард инфарктида 95 фоиз бе-морларда, такрорланган миокард инфарктида эса - 76 фоизида кузатилади. Хасталикнинг классик ёки типик кечиши - ангиноз тури тўш суяги орқасида, кўкрак қафа-сининг чап томонида жойлашган кескин огрик; хуружи билан ифодаланади. Миокард инфаркти кўпинча эрталаб (уйронишдан сўнг катехоламинлар миқдори кўтарилиши), жисмоний таранглашишсиз, тинч ҳолатда, деярли са-бабсиз ривожланади. Оғриқ босилаётгандек, эзилаётган-дек, кенгаяётганлек, куяётгандек сезилади, аксарият чап қўлга, кураклар оралигига тарқалади ва 20-30 дақиқа-дан 2 соатгача давом этади, нитроглицерин таъсирида йўв;олмайди. Оғриқнинг вужудга келиши тож артерияла-рининг тўлиқ ёки қисман бекилиши туфайли ишемия ри-вожланиши билан изоҳланади. Ишемия соҳасида модда алмашинуви бузилиши сабабли кучли оғриқ билан бирга ҳолсизланиш, кўнгил айниши, қайт қилиш, безовталик, ваҳима, ўлим қўрқинчи, ҳаво етишмаслик сезгиси, тер-лаш кузатилади. Оғриқ хуружи вақтида бемор ҳаракати тўхтайди, ранг-рўйи бўзаради, тери совуқ тер билан к;оп-ланади, бўйин венаси бўртиб чиқади, юрак уриши тез-лашади (1 дақиқада 100-120 марта). Артериал қон босим пасаяди. Миокарднинг қисқариш фаолияти кучсизланиши окибатида юрак товушлари бўғик; эшитилади, юрак учида "от дупури" товуши, экстрасистолия эшитилиши мумкин. ЭКГда 8-Т оралиғи кўтарилган-изочизиқдан юкори, Т-тишчаси билан кўшилиб, монофазали эгри чи-зиқни вужудга келтиради. Бу ҳолат бир неча соатдан 3 кунгача давом этади.
(3) Ўткир давр - некроз ўчоғи ва миокард миомаляцияси (юмшаши) шаклланиши вақтига тўғри келадии ва 2 кун-дан 10 кунгача давом этади. Бу даврда оғриқ анча камая-ди ёки бутунлай йўқолиши мумкин. Юрак етишмовчили-ги ва артерия к;он босимининг пастлиги, ҳамда юрак рит-ми бузилишининг сақланиши натижасида беморнинг уму-мий аҳволи оғирлигича қолаверади. Одатда мазкур давр некроз ўчогига яь;ин бўлган мушак соҳаларида яллиғла-ниш ҳолатлари блан кечади. Хасталикнинг 2-3 - кунла-рида тана ҳарорати кескин кўтарилади (38"С гача) ва 5-10 кун давом этади. Анча давомли реакция инфаркт асо-ратидан далолат беради. Ҳарорат кўтарилиши билан бир-галикда нейтрофилли лейкоцитоз (10 000 - 12 000) пайдо бўлади ва 3-7 кун давомида сақланади. Иситмалаш ва лей-коцитоз реактив ҳолат натижаси ҳисобланади ва инфаркт ўчоғидан аутолиз (емирилиш) маҳсулотлари сўрилишига боглиқ. Бироз кейинчалик ЭЧТ ортади. Некроз ўчогидан баъзи бир ферментлар (аспарагин трансаминаза- АсАТ, лактатдегидрогеназа - ЛДГ, креатинфосфокиназа - КФК) ажралиб чиқиши натижасида қонда уларнинг фаоллиги кўтарилади. Кўпинча мўътадил гликемия ва диспротеи-немия топилади (албумин микдори камаяди, глобулин ва фибриноген эса - кўпаяди, патологик С-реактив оқсил пайдо бўлади). ЭКГда кўтарилган 8-Т сегменти пастга тушабошлайди, изо чизшдеа бир мунча яқинлашади, чу-гқур (2 тишчаси (СЭ8) пайдо бўлади, Т тишчаси шаклла-нади - манфий бўлади.

Download 258,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish