9. Қиёсий ташхис ревматизмнинг бошланғич босқичларида палиартрит ва кардитни аниқлашга асосланади. Касалликни стрептококк инфекцияси билан боғлиқлигини, бемор ёши-ни, оилавий ревматик анамнезини ҳисобга олиш керак. Ле-кин, ревматикли палиартритни реактивли (иерсинозли, сол-монеллезли) артрит, ювенилли артрит, геморрагияли вас-кулит билан қиёслаш даркор.
(1) Ювенилли ревматоид артрити (ЮРА) деярли ҳар доим 16 ёшгача бошланади ва аксарият умуртқа поғонасининг бўйин соҳасмда оғриқ билан кузатилади, кейинчалик бо-шқа бўғимлар соҳасида хасталикка чалинади. Артрит ЮРА-да турғун (барқарор), ревматизмда эса «кўчиб юрувчи» та-биатда. Ревматикли палиартрит (7-10 кунда) кардитнинг қўшилиши, стрептококка қарши антитаналар титрининг баландлиги, аспирин самарадорлиги хос.
(2) Геморрагияли васкулит клиникаси ревматизмга ўхшаш полиартритдан бошланиши мумкин, лекин абдоминал бел-гилар билан пурпурларни пайдо бўлиши, кейинчалик буй-рак патологиясининг ривожланиши тўғри ташхис қўйишга ёрдам беради.
(3) Бирламчи ревмокардит ривожланишини кўп сонли но-ревматик миокардитлар (вирусли, бактерияли ва бошқа-лар) билан таққослайдилар. Бирламчи ревмокардит синд-роми асосларига қуйидагилар киради:
а. Касалликни бурун-томоқ стрептококк инфекцияси би-лан сурункали боғланиши борлиги;
б. Ревмокардитнинг бирламчи клиник белгилари билан ўтказилган стрептококк инфекциясининг тамом бўлиши орасида латент даврнинг (2-4 хафта) борлиги;
в. Касаллик аксарият 7-15 ёшда ривожланади;
г. Касаллик бошланиши ўткир ёки ярим ўткир;
д. Касаллик бошланишида кўпинча полиартрит аниқла-нади;
е. Юрак шикоятлари пассив характерли;
ж. Миокардит, перикардит, валвулитларнинг аксарият биргаликда кузатилиши;
з. Ревматизм клиник кўринишларининг ифодаланиши би-лан жараён фаоллигининг лаборатория кўрсаткичлари ўртасида аниқ боғлиқлик (корреляция) борлиги. Норевматик миокардитга характерли:
а. Вирусли инфекциялар ва стресс таъсирлари билан су-рункали боғланиш.
б. Ўтказилган инфекциядан сўнг латент даврининг цисц-ариши ёки умуман йўқлиги.
в. Миокардитнинг ўрта ёки кекса ёшда ривожланиши.
г. Хасталикни секин-аста ривожланиши.
д. Касаллик бошланишида бўғим синдромининг йўқлиги.
е. Юрак соҳасидаги шикоятларнинг фаол эмоционаллиги.b
ж. Кардитнинг клиник кўринишларини ёрқин ифодала-ниши жараён фаоллигини кўрсатувчи лаборатория бел-гилари йўқлиги ёки сезиларсиз (кучсиз) ифодаланиши билан кузатилади.
з. Астенизация ва вегетатив дистония симптомлари бор-лиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |