ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
РЕВМАТИЗМ
ДАВОЛАШ ФАКУЛЬТЕТИНИНГ 4 КУРС ТАЛАБАЛАРИ УЧУН ФАКУЛЬТЕТ ТЕРАПИЯ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАВЗУСИ
МАЪРУЗА МАКСАДИ: Ревматизм сабаблари, таснифи, клиникаси, диагностикаси, даволаш усуллари ва профилактикасини талабаларга етказиш.
Тарбиявий максадлар: Материални кенг ёритиб бериш йули билан талабаларни шу муаммога кизиктириш, шу касаллик диагностикаси ва даволашдаги охирги янгиликлар билан таништириш. Адабиётлар билан мустакил ишлашга кизикиш уйготиш.
Маърузани вазифалари: ´рганилаётган муаммонинг этиология, патогенез клиникаси, касалликнинг клиник кечиш хусусиятлари хамда диагностика ва даволашнин замонавий усулларини актуаллигини хозирги замон талаби ми±иёсида асослаб бериш.
Муаммони долзарблиги: Ревматизм муаммоси ички касалликлар патологиясида асосий уринлардан бирини эгаллайди. Касалликнинг кенг тар±алганлиги, кечишининг °зига хослиги ва диагностикадаги кийинчиликлар муаммонинг ахамиятлилигини яна бир карра тасди±лаб туради.
Маъруза режаси:
Маърузани максади ва вазифаси - 5 минут
Этиологрия ва патогенези ёритиш - 15 минут
Классификация ва клиника - 25 минут
Танаффус - 5 минут
Беморни курсатиш - 10 минут
Лаборатор-инструментал диагностика - 10 минут
Та±±ослаш ташхиси - 5 минут
Даволаш ва профилактика - 15 минут
Хулоса . Саволларга жавоб - 5 минут
РЕВМАТИЗМ
Тарифи. Ревматизм (бод касаллиги) - умумий инфекцион-аллергик касаллик бўлиб, бириктирувчи тўқиманинг системли яллиғланиши билан ифодаланади, аксарият, юрак ва қон-томирларни шикастлайди.
Тарцалиши. Ревматизм билан ер курраси ахолисининг 2-4 фоизи хасталанган, иқтисоди тубан давлатларда кенг тарқалган. Ревматизмнинг бирламчи хуружи болалик ва ўсмирлик даврларда (7-15 ёшда) содир бўлади, қарияларда жуда кам учрайди. Аёллар эркакларга нисбатан 2,5-3 марта кўп касалланади. Охирги йилларда ревматизм билан хасталаниш ва унинг рецидив сони камайган, бунинг сабаби беморларни самарали диспансеризация муолажаларини қўллашдир.
Этиологияси.
Инфекция - касаллик ривожланиши ўткир ёки сурункали бурун-томоқ инфекцияси билан боғлиқдир. Қўзғатувчи омил бета-гемолитик стрептококк (А серологик гурухи).
Ирсий моиллик бўлган кишиларда стрептококк инфекцияси аутоиммун жараёнини вужудга келтиради. Ревматизм ривожланишининг стрептококк инфекцияси билан боғлиқлигини тасдиқловчи далиллар:
Ревматизм олдидан бурун-томоқ стрептококк инфекциясининг (ангина, фарингит, скарлатина) ўтказилиши.
Юқори нафас йўлларининг ўткир касалликлари кенг тарқалган вақтда ревматизм билан хасталанишнинг кўпайиши.
Ревматизм билан оғриган беморларда стрептококка қарши антитаналар (АСЛ-О, АСГ, АСК) титрининг ортиши.
Стрептококк инфекцияси ўчоғини фаол даволаш ва стрептококка қарши профилактика чораларини қўллаш ревматизм билан хасталанишни ва унинг қайталаниши-ни камайишига олиб келади.
Ревматизмнинг стрептококк инфекцияси билан чақирилиши хасталикнинг классик турига (ўткир давом этувчи, жараёнда бўғинлар шикастланиши) хос. Касалликнинг чўзилувчан, яширин, ёки узлуксиз қайталанувчи турларида жараённинг стрептококк инфекцияси билан боғлиқлиги аниқланмаган.
Стрептококк антитана титрининг кўтарилиши йуқ.
Ревматизм қайталанишида бициллин профилактикаси натижасиз.
Бу ҳолатда ревматизм аллергик (стрептококк инфекциясига боғлик; бўлмаган), инфекцион-токсик ёки вирусли табиатда бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |