Чўзилувчи - суст кечувчи шакли жуда кўп учрайди, аксарият юрак қопқоқ нуқсонлари шаклланган муҳитда такрорланувчи ревмокардитли беморларда аниқланади. Ревмокардит кечиши узоқ (6 ойдан ортик), ифодаланган зўри-
қишсиз ва тўлиқ ремиссиясиз бўлади. Ревматик жараён фаоллиги ўртача, клиник ва лаборатория симптомлари динамикаси якдеол аниқланмайди.
Узлуксиз-такрорланувчи шакли клиник манзарада шикастланган тўқималарда яллиғланишнинг экссудатли компоненти устунлиги билан ифодаланади. Диффузли миокардит аниқланади, оғир ҳолатларда серозитлар, ўпка васкулити қўшилиши билан панкардит ривожланади, бу ҳолат юрак етишмовчилигига ва тромбоэмболия асоратларига сабабчи бўлади.
(5) Латентли(субклиник, симптомсиз) шакли кўп тарқал' ган. Касал-лик бошланиши ва кечиши яширин. Клиник манзараси атипик: беморлар бош оғриғига, иштаҳа йўқоли-шига, бўғимларда кучсиз оғриққа, субфебрил тана ҳаро-ратига шикоят қиладилар. Юрак товушлари бўғиқ, тахи-кардия кузатилиши мумкин. Аниқ диагноз қопқоқ нуқсон-лари вужудга келгандан сўнг қўйилади.
Охирги йилларда ревматизмнинг кечиши ўзгарган касаллик-нинг ёрк;ин клиник манзарали турлари миқдори кескин ка-майган. Ревматикли полиартритлар ва полисерозмтлар жуда кам кузатилади. Юрак белгилари билан кузатиладиган чўзи-лувчан ва узлуксиз қайталанувчи кечишли беморлар сони кўпайиб бормоқда.
Ишчи таснифининг охирги бўлимида цон айланиш фаолия-тининг ҳолати Стражеско-Василенко бўйича қон айланиш етишмовчилигини I, II А, II Б, III босқичларга бўлиб кўрса-тилган.
Шундай қилиб, ревматизмнинг ишчи таснифи, ревматизм фазасини баҳолаш, клиник-морфологик кўриниши, ҳамда лаборатория кўрсаткичлари ва юрак фаолиятининг ҳолати нуқтаи назаридан фаоллигини ва прогнозини аниқлаш им-конини беради.
8. Ташхис қўйиш аксарият қийин. Бунинг сабаби, ревматиз-мнинг асосий клиник белгилари бўлмиш кардит ва полиарт-рит ревматизм учун специфик эмас. Хорея, ҳалқасимон эри-тема ва ревматикли тугунлар катта диагностик аҳамиятга эга, лекин улар жуда кам учрайди.
Ревматизм ташхисини қўйиш 1988 йилда БССТ таклиф қил-ган Кисел-Джонс Нестеревлар қуйидаги мезонларига асос-ланган. I. Асосий (катта) белгилари.
Кардит. Юрак соҳасида огриқ, юрак чегаралари кенгайиши (кардиомегалия), юрак чўққисида систолик ва дистолик шовқинлар борлиги, экссудатли перикардит, перикардитнинг ишқаланиш шовқини, ЭКГнинг характерли кўрсаткичлари, бошқа сабабларсиз цоп айланиши
етишмовчилигининг ривожланиши билан ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |