Масалан: Дастлабки олинган лом аралашмасининг оғирлиги 150 г бўлса. Визуал ажратиш натижасида 3 – маҳсулот ҳосил бўлди: 1 – қора металлар ломи, 2 – мис ломи ва 3 – алюминий ломи. Тарозида тортилгандан сўнг. ҳар бир ажратиб олинган намунанинг оғирлиги куйидагича бўлди: 1- 110 г, 2- 25, 3- 15 г.
Ушбу маҳсулотларнинг уимумий массадаги ташкил этган фоиз миқдорини куйидагича аниқлаймиз:
Қора металл =
Мис ломи =
Алюминий ломи =
Жадвал
Материаллар
|
Масса, г
|
Фоиз миқдори, %
|
Умумий лом аралашмаси
|
|
|
Қора металл
Рангли металлар:
1.
2.
3.
.
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2- Тажриба иши
Кабель ломини изоляциядан тозалаш
Ишдан мақсад: талабаларда турли кабель чиқинди ва ломларини турли материаллардан тайёрланган изоляциядан тозалаш кўникмасини ҳосил қилиш
Қисқа назарий маълумотлар
Ишлаб-чиқариш амалиётида ток ўтказувчилар ва кабели чиқиндиларини тозалашни ва ажратишни бир неча турлари мавжуд: механик, кимёвий, термик, электростатик криоген ва бошқалар.
Пирометаллургик йўл билан кабели темир-терсак ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳам кенг тарқалган. Кўп томирли қўрғошинли ва резина қопламали мис, ҳамда алюминий кабелларини изоляциясини олиш мосламаси мавжуд.
Бу мослама ёқиш ва совутиш камералари бўлган печ, буғ конденсатор ва радиант труба-горелкалардан тузилган.
Кабель темир-терсак ва чиқиндиларини оксидлантирмасдан қайта ишлаш, табиий газ билан иситиладиган, бевосита куйдириш камерасида юз беради. Кабель, темир-терсак ва чиқиндилари билан тўлдирилган (5 - 6 т) қути чиғир билан ҳаракатга келтириладиган, ҳаракатланувчи туб (под) га қўйилади. Темир-терсак ва чиқиндили қутини куйдириш камерасига жўнатиш икки ёқлама бажарилади.
Қўрғошин ва битум қобиқли кабелларни қайта ишлашда, куйдириш камерасида (2000С ҳароратда) битум қобиғини эриши ва учувчан бирикмаларни буғланиши, сўнгра 3500С ҳароратда қўрғошинни эриши юз беради. Печь қўрғошин ва битумни алоҳида қуядиган чиқариш ускунаси билан жиҳозланган. Термо (иссиқлик) қайта ишлаш тугаллангандан сўнг, печь сув билан 2000С ҳароратгача совитилади. Сўнгра механик ажратишга юборилади.
Резина қопламали кабеллар 4000С ҳароратгача қиздирилади, сўнгра 2000С ҳароратгача сув билан совитилади ва очиқ ҳавода резинани ўзидан - ўзи емирилиб кетгунча ушлаб турилади. Кейинчалик кабель механик қайта ишлашга юборилади.
Ишни бажариш учун керакли асбоб-ускуналар
1. Турли кабель бўлакларнинг намуналари (мис, алюминий).
|
5. Ясси тигель
|
2. Чинни идиш.
|
6. Қисқич.
|
3. Техник тарози.
|
7. Асбест бўлаги.
|
4. Муфель печи.
|
8. Темир қайчи.
|
Ишни бажариш тартиби
Алюминий ва мис кабеллари алоҳида ажратиб олинади.
Темир кесиш қайчиси ёрдамида кабеллар 2-3 см узунликдаги бўлаларга кесилади ва чинни идишларга йиғилади.
Кесилган кабеллардан 20 – 30 г намуна техник тарозида тортилади.
Тортилган намуналар тигелларга солинади ва қисқич ёрдамида 450 -550 0С қиздирилган муфель печига эҳтиёткорлик билан юкланади.
Куйдириш 40 -60 дақиқа ҳаво сўриш шкафида амалга оширилади.
Куйдирилган намуналар печдан қисқич ёрдамида олиниб асбест бўлаклар устида совитилади.
Совитилган намуналарнинг массаси техник тарозида тортилиб аниқланади.
Кабель ломидан чиққан ажратилган металлнинг ажратиб олиш даражаси қуйидаги тенглама орқали ҳисобланади:
бу ерда: - дастлабки (куйдирилмаган) кабель ломининг оғирлиги; - куйидиришдан кейинги олинган маҳсулотнинг ( металл)оғирлиги
Олинган натижалар қуйидаги жадвалга киритилади.
Материаллар
|
Куйдиришдан олдинги оғирлиги, г
|
Куйдиришдан кейинги оғирлиги, г
|
Ажратиб олиш даражаси, %
|
Алюминий кабели
|
|
|
|
Мис кабели
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |