6 - Тажриба иши
ишдан чиққан радиаторларни металлургик қайта ишлашга тайёрлаш
Ишдан мақсад: талабаларда иккиламчи хом ашё ҳисобланадиган ишдан чиққан автомобиль, тепловоз радиаторларни металлургик қайта ишлашга тайёрлаш кўникмасини ҳосил қилиш
Қисқа назарий маълумотлар
Металлар машина, ускуна, мослама, асбоб ва бошқа шаклларида физик ва маънавий эскириш натижасида ўз ишлаш муддатини тугатади ва амартизацион темир-терсак, чиқиндиларга (эски машиналарга, эскирган асбоб-ускуналарга, яроқсиз уй жиҳозларига, предметларга) айланади.
Радиаторлар ички ёнув двигателларида (автомобиль, тепловоз) совутиш ситемасининг асоси ҳисобланади. Совутиш учун радиаторларга турли совутиш эритмалари қуйилади (сув, антифриз). Радиаторлар коррозияга учрамаслиги мақсадида мис ва мис қотишмаларидан тайёрланган.
Узоқ вақт ишлаш давомида радиаторлар ички қисми турли тузлар билан қопланади, ташқи қисмида эса ҳаводаги чанглар тўпланади. Бунинг натижасида радиаторлар яроқсиз ҳолатга келади. Бундай радиаторларни қайта ишлаш зарурдир. Лекин уни тўғридан тўғри металлургик печларга юклаш мақсадга мувофиқ эмасдир, чунки унда тўпланган унсур элементлар олинадиган металл таркибига ўтиб унинг сифатини бузади. Шу мақсадда радиаторларни металлургик қайта ишлашга тайёрлаш бир неча босқичларни ўз ичига олади:
- радиаторларни ўлчамларини қисқартириш ва юзасини очиш мақсадида бўлакларга қирқиш;
- мойдан ва чангдан гидрокимёвий усулда тозалаш;
- радиаторларда тўпланган тузларни кимёвий реагентлар ёрдамида тозалаш;
- нам радиаторларни печга юклашдан олдин қуритиш.
Ишни бажариш учун керакли асбоб-ускуналар
1.Ишдан чиққан автомобиль радиатор намунаси.
|
8. Қуритиш шкафи.
|
2. Металл қирқиш қайчиси.
|
9. Сирланган товоқча.
|
3. Техник тарози
|
10. Аралаштириш таёқчаси.
|
4. Чинни идиш.
6. Электр плита
|
11. Ишқорли эритма тайёрлаш учун реагентлар (NaOH ёки ионоген сиртни фаоллаштирилган моддалар).
|
7. Қисқич
|
12. Асбест бўлакчаси
|
Ишни бажариш тартиби
Ишдан чиққан автомобиль радиаторлари кўздан кечирилади ва темир қайчи ёрдамида тахминан 20х20 мм ўлчамдаги бўлакларга қирқилади.
Қирқилган радиаторлардан техник тарозида 80 -100 г намуна тортиб олинади.
Намуналарни мойдан тозалашда гидрокимёвий усул қўлланилади. Бунда сирланган товоқчада 500 мл сув 60 -80 0С электр плитада қиздирилади. Ишқорли эритма тайёрлаш учун қиздирилган сувда NaOH (эритманинг рН = 10-12) ёки 10 г ионоген сиртни фаоллаштирилган моддалар эритилади.
Тайёр эритмага мой билан ифлосланган қиринди солиниб 15 диқиқа давомида ушлаб турилади. Жараён давомида идишдаги маҳсулот вақти-вақти билан тайёқча ёрдамида аралаштирилади. Сўнгра ишқорли эритма эҳтиёткорлик билан бошқа идишга қуйиб олинади. Мойсизлантирилган маҳсулот тарозида ўлчаниб олинади
Мойсизлантирилган радиатор бўлаклари, кимёвий реагентлардан тоза сув билан ювилади.
Ювилган радиатор бўлаклари чинни тигелларга солиниб, 400 0С гача қиздирилган қуритиш шкафида 30 дақиқа давомида ушлаб турилади.
Жараён тугагандан сўнг қуритиш шкафидан радиатор бўлаклари солинган тигель қисқич ёрдамида олиниб, асбест бўлакчаси устида совитилади. Қуритилган маҳсулот тарозида тортилади.
Натижалар жадвалларга киритилади.
Материаллар
|
Масса, г
|
Намлик даражаси, %
|
Нам қиринди
|
|
|
Қуритилган қиринди
|
|
|
Мундарижа
Do'stlaringiz bilan baham: |