ЎТТИЗ ТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ
УМАР ЗАКУНЧИ ҲИКОЯСИ
Ҳақиқат осмонда, калити ҳаммомда!
Вой, жўжахўроз-ей! «Берлингача борганларнинг
номини ҳаром қилма», дедими! Сансираб айт-
ди-я! Вой читтаг-ей! Аввал бурнингни артиб ол,
мишиқи! Мен орден олганимда сенга ўхшаганлар
нонни «нанна» деб юрарди, олифта – қуруқ! «Амал
тегди ҳиндига – бошини суқди юндига», деб шуни
айтади-да! Келиб-келиб сен мени тергайдиган бў-
либ қолдингми? Ким ўзи бу? Жикиллаган амал-
параст бола-да! Дунёнинг ишлари шу-да! Омади
кетганнинг товуғи курк қолади, омади келган-
нинг хўрозиям тухум туғади. Аммо ўзимдан ҳам
ўтди. Хато гапирдим! Нима қилардим, Берлинни
тиқиштириб! Нозик жойимдан тутганини қара?
«Нима, бу сизга фашистларнинг идорасими», де-
йди. Закунни биларкан, аблаҳ. ўинг-пинг десам,
тиқиб қўйишданам тоймайди. Замонанинг зайли
билан шаҳар ҳокими бўлиб қопти, қўлидан кела-
диям-да! «Кимнинг қонини тўккансиз», дейдими?
Нима дегани бу? Фамилиямни Хажаеп деб айтди-
ми? Шошма! Ким мени шунақа деб чақирарди?
Анави Ориф оқсоқол, Ҳусан дума.... Бу жўжахўроз
665
ҳам Тошкентдан келганмикин? Танирмикин мени?
Бир минут... Та-ак... Секретарь Олимжон Коми-
лович деб чақирдими? Тўхта-тўхта! Олимжон-О-
лимжон... Анави Комил табибнинг зумрашаси бўл-
масин тағин! Бир вақтлар институтда ўқияпти,
деб қулоғимга чалинган эди. Фамилиясиям тўғри
келади. Олимжон Комилович! Одам бўлган бўлса
бордир. Мўмайроқ пора узатган бўлса... Йўқ, ав-
валбоши у сўтак шаҳарнинг мэри бўладиган бола
эмасди. Аниқ биламан. Нари борса, тракторчи
бўларди. Қолаверса, агар бу – ўша бола бўлса, икки
дунёдаям ишимни тўғриламас эди. Биров пешона-
сига тўппонча тираб турса ҳам қилмасди бу ишни!
Ўласи қилиб калтаклаган одамга ким яхшилик қи-
лади. Ариқдан оққан сувни раво кўрмас!
«Уйимизни алмашамизми?» дейдими? Нима де-
моқчи бўлди бу билан? Ўзини жуда анавинақа про-
летар қилиб кўрсатмоқчими? Мен билмасам экан!
Мил-мил бўлиб кетгандирсан! Аввалги раисинг нима
бўлди? Уйидан иккита «Волга», битта «Москвич»
чиқиб, қия бўлиб кетди-ку! Давлат қуриб берган
квартираларни сотган экан-ку! ОБХССингни ўзи
энг катта порахўр экан-ку! Шу-да онангга қози ўй-
наш бўлса, додингни кимга айтасан дегани!
Аммо-лекин бопладим! Нима қилиб бўлсаям
ишимни тўғриладим-ку! Хумпар-ей! Ёш бўлсаям,
калласи ишларкан! Йўқ, деса Москвагаям ёзар-
дим-да!
Хўш, нега энди куни-кеча иштонининг орқа-
сини тугиб юрган Йўлдошхонда телефон бўлиши
керагу менда бўлмаслиги керак? Уч йилдан бери
югураман-а! Жилла қурса, мазам қочганида «ско-
рий» чақираман. Такси заказ қиламан! Раъно бўл-
са-ку, кун ора касал. Биламан, баъзан рост айта-
666
ди, баъзан ёлғондан инқиллайди... Икки йилдан
бери тинчлик йўқ. Нуқул, «биттаю битта болам-
дан жудо қилдинг, озиб-ёзиб бир келганда ҳайдаб
юбординг», деб юзимга солади. «Э, ўша ҳаромзода
ўғлинг билан қўшмозор бўл, сендан нима рўшно-
лик кўрдиму чўлоқнинг итваччаси нима каромат
кўрсатарди», деб паттасини қўлига тутқазгим ке-
лади-ю Насибани ўйлайман-да!
Анави жипириқ раис нима дейди? «Усмонов
кимга пора берганини исботланг», дейдими! Мени
ким деб ўйлаяпсан, нодон! Нима, ёш боламанми!
Ҳеч нимани билмайманми? Пора берган одам бер-
дим дейдими. ўиқ этса олган билан қўшилиб ўзиям
қия бўлиб кетар! Борингки, Йўлдошхон бермаса
бермагандир. Лекин порасиз иш битадими! Ўзинг
ҳам оларсан жарақ-жарақ санаб! Ўғлиқ жойда
ўтирибсан-ку! Квартира – пул, машина – пул, теле-
фон – пул, уйга газ тушириш – пул!
Ўзим кўрдим-ку. Насибанинг аттестатдаги баҳо-
лари тўрт-беш эди. Қизим бечора эсини танибди-
ки, дўхтир бўламан, деб юрарди. Мединститутга
олиб борсам, бешта имтиҳондан қаторасига уч
олди. Мандатдан йиғлаб чиқди. Ўша ерда зипил-
лаб юрган югурдаклардан биттасини тўхтатиб гап-
га солсам, очиғини айтди-қўйди. «Э, нима деяпсиз
тоға, ҳозир экзаменни бола топширмайди, ота-о-
на топширади, содда одам, студентлик курсисига
ўтирадиганларнинг рўйхати имтиҳондан бир ой
олдин тузиб қўйилади», деди. Рост айтди. Бизда
шунақа десам, бошқа жойларда беш баттар экан.
Ўзда поммастеримиз икки минг қарз сўради. «Тўй
қиласизми», десам, «Бе, тўйгамас, ўртанча ўғилни
институтга жойламоқчимиз. Беш минг йиғиб қўй-
ган эдим, бу йил институтнинг нархи етти мингга
667
чиқиб кетибди», дейди! «Ўғлинг сен сарфлаган етти
мингингни қайтаргунча соқоли оқариб кетади-ку»,
деган эдим, тиззасига уриб кулди. «Бизам сувни
кўрмай иштон ечадиган хилидан эмасмиз, тоға.
Дипломини олсин, етти мингни бир йилда йигир-
ма минг қилиб қайтаради», дейди. Оқни оққа, қо-
рани қорага ажратадиган ҳуқуқшунос шуми энди!
Ростки ўқишга пора бериб кирдими, бир умр ўша
пулни ўн ҳисса, юз ҳисса қилиб қайтариб олмагун-
ча тинчимайди. Адолатни ҳимоя қиладиган одам
қонун китобига эмас, қўлингга қарайди. Хоҳласа
оқлайди, хоҳласа йўқ. Хоҳласа «от»ни беради, хоҳла-
маса «до»ни! Ана сенга «адолат». Биз ҳам юрист бўл-
ганмиз. Пора деган нарсанинг кўчасидан ўтмаган-
миз. Ҳақиқат учун қайишганмиз.
Э! Ҳақиқат эмиш! Ҳақиқат осмонда, калити
ҳаммомда! Бошқа гап йўқ. Туриб-туриб ўзимга
нашъа қилади. Энг жипириқ амалдор ҳам пул
йиғади, машина олади. Ҳовли-жой солади. Амал
курсисида беш йил ўтирса, етти пуштига ета-
диганини йиғиб олади. Мен ҳам амалдор эдим-
ку! Райондаги энг бақувват колхознинг раиси
эдим-ку. Нимага тўпламадим? «Қора куним»га
яраб қолар деб нимага йиғмадим! Сталин за-
мони бош қача эди. Пора олганни пешонасидан
отарди. Аммо-лекин ишни законний қилдим.
Блокировка қилдириб олганим янаям яхши бўл-
ди. Йўлдошхон деганлар аламидан ёрилиб ўлсин!
Жа машҳур бўлиб кетувдилар, эл-юрт ўртасида!
Хоҳласам, телефон тўшатини кун бўйи кўтариб
қўяман. Менга деса ҳеч ким билан гаплашмасин.
Менга деса касаллари ажалидан беш кун бурун
ҳаром ўлсин! Ўзимки, ҳеч нимага эга бўлолма-
димми, сенларга ҳам йўл қўймайман. Чидасала-
ринг – шу! Чидамасанг – катта кўча!
668
ҚИРҚИНЧИ БОБ
Do'stlaringiz bilan baham: |