Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

 
 
ШАҲАР ИЖРОҚЎМИНИНГ РАИСИ
ОЛИМЖОН КОМИЛОВ ҲИКОЯСИ
Қон тўккан «қаҳрамон»
Ҳамма нарсанинг қадри йўқотганингдан ке-
йин билинаркан. Инженерлик қилиб юрганимда-
ям ишим кўп деб нолиган эканман-да, мен нодон! 
Тўғри, иш кўп эди. Лекин фақат ўзимизнинг бош-


651
қармага жавоб берардим. Рост, қишда лой ботиб, 
ёзда тупроқ кечиб қурилишларда юрардим, лекин 
минглаб одамнинг дарди-ҳасратини ўйлаб бошим-
ни қотирмасдим. Институтни битирганимдан бери 
ўтган ўн йил ҳам бир бўлди, горисполком раисли-
гига сайлашганидан буён ўтган уч йил ҳам. Давлат 
комиссияси Фарғонага жўнатаётганида бунақа 
бўлишини билмаган эдим. Икки йил ишлайман, 
Фарғонада уй-жой қураману Тошкентга – ота-о-
намнинг бағрига қайтаман, деб ишонгандим. Қа-
ёқда? Икки йиллик «муддатим» битмасиданоқ «иш-
нинг кўзини биладиган» ёш кадр деб район кенга-
шига депутатликка сайлашди. Депутатлик вакола-
тим битмасидан кетишга ҳаққим йўқ экан. Икки 
йил эмас, тўрт йил қолдим. Кейин шаҳар кенгаши-
га депутат қилишди. Келажакда қуриладиган Қир-
гули массивининг лойиҳасига ўзим ҳам қизиқиб 
кетдим. Кундузи ишлайман, кечқурунлари шико-
ятчиларни қабул қиламан... Ҳаш-паш дегунча ора-
дан яна тўрт йил ўтиб кетди. Ниҳоят Тошкентга 
қайтишга қатъий жазм қилиб турганимда Қўқон 
шаҳар кенгашига раис қилиб сайлашди: бутунлай 
қўқонлик бўлиб қолдим. Бултур горкомга кириб, 
ростини айтдим. «Ота-онам кексайиб қолди. Ик-
каласиям касалманд, қолаверса, ёшим ўттиздан 
ошди, уйланишим керак. Тошкентга қайтай», де-
сам котиб койиб берди. «Баракалла, йигит, ким 
айтади сизни талантли ташкилотчи, илмли инже-
нер деб! Ота-онангизни кўчириб келинг, уй топиб 
берамиз. Нима, Қўқоннинг қизлари Тошкентни-
кидан ёмонми?» Дадам билан ойимнинг феълини 
билмасам экан. «Киндик қони тўкилган» жойдан 
бир қадам ҳам жилмайди. Бунинг устига дадам 
ҳар хатида нолийди. «Танангизга ўйланг, ўғлим, 


652
сиз тенгилар уч-тўртта болали бўлди, қовуннинг 
ҳам олдини-олдин, кейини-кейин, оёғингизни 
тўртта қилиб қўяйлик», дейди.
Ўзимга қолса-ку, жудаям бошим туйнукдан 
чиқиб кетаётган йўқ. Аҳволим бу бўлса: ит ётиш 
– мирза туриш. Аммо ота-онам кексайиб қолди. 
Улар ҳам келин кўргиси келади, неварасини ўй-
натиб юргиси келади... У ёғини сўрасангиз (одам 
айтишгаям уялади) горком секретари таърифла-
ган мендек «замонавий» ташкилотчи йигит ёшим 
ўттиздан ошиб, биронта қизнинг билагидан ушла-
мабман. Қўлтиқлаб театрларга олиб тушмабман. 
Аввал ўқиш битсин, кейин бир гап бўлар дедим, бу 
ёққа келиб ишга шўнғиб кетдим...
Собиқ ижроком раиси роса «ҳунар кўрсатган» 
экан. Савдо бошқармасининг бошлиғи – жияни. 
Квартира бўлимнинг мудири – қайниси. Обшепит 
мудири– қайинсинглиси... Қўша-қўша участкалар, 
офтобда қатиқ ялашган уруғининг уруғига нав-
батсиз квартиралар, машиналар. Қизиғи шунда-
ки ҳеч ким мушугини пишт демаган. Бундан чиқ-
ди, ўзидан катталарнинг оғзини мойлаган. Аммо 
бу ёғини кавлаштирсанг, балога қоласан.... Қилар 
ишни қилган улар, ахлатини тозалайдиган – мен.... 
Балки чиндан ҳам мендан раҳбар чиқмас. Ишнинг 
кўзини билмасман. Нима қилай? Ҳаммаси билан 
ёқа бўғишиб, прокурорга топширолмайман-ку!
Авваллари амалдорларни жиним суймасди. 
Амалдор деганда негадир Умар закунчи кўз ол-
димга келаверарди. Қўпол, золим, дўкай. Бошимга 
тушганидан кейин ақлим етди. Кўпчиликка раҳ-
бар бўлиш оғир экан. Юқоридан бериладиган буй-
руқлар ҳаммаси тўғри. Транспорт – чатоқ. Сув 
таъминоти – чатоқ. Иситиш системаси – расво. Қу-
рилиш – суст. Савдода – чайқовчи ўғрилар... Ҳам-
масини чақириб сиқувга оласан. Ҳаммаси бошини 


653
эгиб жимгина эшитади. Битта-яримтаси «объек-
тив» сабабларни айтади. Запчаст йўқ, буғ қозони 
бузилган, базада мол йўқ... «Сенинг ўрнинг га буғ 
қозони мен тузатайми», десанг хўп дейдию чиқиб 
кетади. Аммо ҳафта ўтмай, яна ўша масалага 
қайтасан. Горком бюросида сени типпа-тик қи-
либ қўйиб шунақа гаплар айтишадики, илон пўст 
ташлайди. Гўё сен бориб турган лақмасан!
Шунақа кунлари уйга тонготарда келаман. Ка-
талакдек хонамга кириб оч-наҳор ётиб қоламан. 
Оилам бўлсаки, олдимга бир коса иссиқ қўйса! 
Ота-онам ёнимда бўлсаки, ҳолимдан хабар олса. 
Ўзлари ёрдамга муҳтож. Ўғлим қачон келади, қа-
чон уйлантирамиз деб қиз қидириш билан овора. 
Уч соатдан кейин уйғонмасам бўлмайди. Эрталаб 
соат тўққизда шикоятчиларни қабул қилишим ке-
рак. Ўзда, таътилимдан атиги уч кунгина рухсат 
олиб уйга – Тошкентга борганимда дадам қаттиқ 
тайинлаган эди.
«Амал тегди деб керилманг. Одамларнинг дили-
га озор берманг! Ким нимани сўраса хўп, денг! Ўр-
дам беринг».
Қанақасига ҳаммага хўп дейман? Ноҳақ талаб 
билан келса-чи! Уйи исимаётган кўп болали она-
нинг шикояти тўғри. Беш йилдан бери «Запоро-
жец» ололмай сарсон бўлиб юрган уруш ногирони-
нинг шикояти тўғри. (Савдода шунақа аблаҳлар 
борки, «шапкаси»ни бермасанг қишда қорни ҳам 
раво кўрмайди.) Лекин безорилик қилиб бировга 
пичоқ урган арзандасини қутқариб қолиш учун 
милиция бошлиғига телефон қилишни сўраган 
чолга нима дейман? Бир бечора биқинидан пичоқ 
еб касалхонада ётсин-да, бунинг ўғлига «бераҳм-
лик» қилаётган терговчига «қўйиб юборинг», деб 
мен илтимос қилишим керак! Нега ахир!


654
Энг ёмони – бора-бора шикоятчини кўрса одам-
нинг юраги безиллайдиган бўлиб қоларкан. Хотин 
пиёниста эридан ажрамоқчи. Икки хонали уйда 
туради. Эри чиқиб кетолмайди, ўзиям. Иккала-
мизга алоҳида уй топиб берасан, деб туриб олади. 
Яна бири келади. Даъвоси битта: «Эрим яхшию 
қайнонам ёмон, қайнонамни тузатиб беринг», 
Жонингдан тўйиб кетасан. Қайнонаси етмишга 
чиққан бўлса – бирон жойда ишласаки, бошлиғига 
айтиб тартибга чақирсанг. Етмиш ёшли кампир-
ни сўкиб бўлмаса, ҳайфсан бериб бўлмаса.... Нима 
қилиш керак! Тағин биттаси хотинидан шикоят 
қилиб келади: бузуқмиш. Қўшниси билан тутиб 
олибди. «Қўйвор йигит бўлсанг! Чопонни елкага 
ташлаб чиқ – кет!» «Кетаман, лекин иккита болам 
бор. Хотиним кетсин. Суд хотинни ҳимоя қиляпти. 
Бола тарбиясини бузуқ хотинга ишонмайман!»
Ҳар хил одамларни кўравергандан кейин психо-
лог бўлиб кетаркансан. Бир тоифа шикоятчилар бор: 
уялиб, қимтиниб, ҳатто қўрқиб киради. Арзимаган 
нарсаниям овози титраб гапиради. Булар – кўпинча 
ҳақ бўлади. Ижтимоий таъминот бўлимидами, райо-
нода ёки боғчадами ялпайиб ўтирган бюрократ ёки 
порахўр амалдордан азият чека-чека, охири нажот 
излаб келгани сезилиб туради. Бунақаларга ёрдам 
бермаслик – бориб турган гумроҳлик.
Бир хиллар бор: ўзи келишдан олдин «вертушка» 
зарда билан жиринглайди. Юқоридан.
«Олимжон Комилович! Ҳузурингизга фалончи 
пистончиев боради. Илтимос ёрдам берсангиз». 
Келади, ўша фалончи пистончиев, димоғидан 
эшак қурт ёғиб. Илтимоси шуки, қилсанг ҳам айб-
дор бўласан, қилмасанг ҳам. Қилсанг виждонинг 
олдида айбдор бўласан, қилмасанг қўнғироқ туг-


655
масини босган «катта»нинг олдида. Дод деб юбор-
гинг келади.
Яна бир тоифа бор. Эски қадрдонлардек бема-
лол омонлашади. Овозини пасайтириб гапиради. 
«Биламиз, сиздаям бола-чақа бор, шу иш тўғри бўл-
са қарздор бўлиб қолмаймиз», дегандек имо-ишо-
ралар қилади. Бола-чақа у ёқда турсин, хотиним 
ҳам йўқлигини билмайди. Аммо пинжимга кириб 
кетгудек бўлади. Тўғри, пора бераман демайдию 
дудмалроқ қилиб гапиради. Бунақалар билан му-
омала қилишни боплайман. Телефонни кўтариб, 
атайлаб иккита рақам тераман. «Милициями?» 
дейишим билан ё қочиб қолади, ё бидир-бидир қи-
либ бошқача сайраб кетади.
Тағин бир хиллар бор: эшикдан йиғлаб киради. 
Қўйиб берса ҳамма ёқни отбозор қилиб юборади. 
То мақсадига тушунгунча ё валокардин ичасан, ё 
валидол шимийсан.
Ниҳоят яна бир гуруҳи бор. Эшикдан дўқ уриб 
киради. Костюмига бир шода нишон тақиб олади. 
Гапни «биз ёшларнинг бахти учун» қон тўкканидан 
бошлайди. (Қизиғи шундаки, ҳақиқий жангчилар 
дўқ урмайди. Ниятини тўғри тушунтиради. Нега-
ки улар ўзининг қонуний ҳуқуқини ҳам, маънавий 
ҳаққини ҳам яхши билади.) Мана бунақаларни су-
риштирсангиз ё урушдан қочиб юрганлар, ё маст 
бўлиб автобус уриб кетганда «инвалид» бўлганлар 
экани аниқланади. Лекин булар «ёзишга» уста. 
Иши битмаса ўзининг ноҳақлигини ўйлаб ўтир-
майди. Қўйиб берсангиз Бирлашган Миллатлар 
Ташкилотигача ариза ёзади.
Бугун худди шунақалардан биттаси кирди. Қа-
бул куни эмас эди. Ўн дақиқадан кейин соғлиқни 
сақлаш бўйича кенгаш чақириб қўйган эдим. (Ка-


656
салхонада бир врач пора олиб операция қилаётга-
ни ҳақида шикоят тушган эди.)
Котиба аёл йиғламоқдан бери бўлиб, эшикдан 
кирди.
– Бир одам ҳеч қўймаяпти, Олимжон Комило-
вич! Бугун қабул йўқ десам, кўнмаяпти.
Котиба гапини тугатмасдан эшик зардали та-
рақлаб очилди. Қундуз ёқали пальто, чақмоқ телпак 
кийган киши шаҳдам қадамлар билан кириб келди.
– Берлингача борган, сенинг хўжайинингга ки-
ролмайманми! – деди котибага чақчайиб.
Танидим! Чақмоқ телпагидан, қамчи солгандек 
кесиб-кесиб гапиришидан танидим: «Умар закун-
чи! Момақалдироқ гумбурлаб турган баҳор кеча-
си. Раъно келинойимнинг пастак девори ёдимга 
келди. Биқинини чангаллаб икки букилиб қолган 
Робия опамнинг «ҳеч кимга айтмай қўя қол, ақлли 
боласан-ку», деб ялингани эсимга тушди.
Йўқ. Закунчи ўзгармабди. Тўғри, анча қариб 
қопти. Чиройли тарошланган мўйловига оқ ора-
лабди. Аммо овози ўша, совуқ, кўкимтир олов 
сачраб турган кўзлари ўша....
– Сиз Берлингача борганмисиз? – дедим кўзига 
қаттиқ тикилиб.
У жавоб бермади. Котибанинг чиқиб кетишини 
кутди.
– Ўтиринг, – дедим рўпарадаги курсига имо қилиб.
У айтмасанг ҳам ўтираман, дегандек кресло-
га чўкди. Чақмоқ телпагини ечиб, авайлаб столга 
қўйди. Кўзимга синовчан тикилди. Аниқ билиб ту-
рибман, танимади.
– Борганмисиз? – дедим яна.
У киноя билан лабини бурди. Мўйлови қийша-
йиб кетди. Пальтосининг ич чўнтагидан беш-олти 
варақ қоғоз чиқарди.


657
– Кечирасиз, ўртоқ раис! – деди ҳар сўзини 
чертиб-чертиб. – Саволни мен бераман! Гапнинг 
пўскалласини айтинг! Бу дунёда ҳақиқат бор-
ми-йўқми? Қанақа жамиятда яшаяпмиз ўзи?
Шундай деди-ю кўзлари ғазабдан қисилиб кет-
ди. Ўша – саратон офтобида ёнган буғдойзор чек-
касида, пичоғи билан уч туп янтоқни кесиб олаёт-
ганда ҳам кўзи шунақа қисилиб кетган эди. Юра-
гим сирқиллаб кетди. Елкамга чидаб бўлмас оғриқ 
киргандек бўлди.
Ўшанда – янтоқ билан савалаганда дадам бада-
нимдан икки юзта тикан санаб олгани, ҳар битта 
тиканнинг ўрни патос бойлаб, бир ой ётолмага-
ним, чалқанча тушсам, орқам, ерга қараб ётсам 
қорним ловуллаб ачишгани, салкам бир ой ўтир-
ган жойимда ухлаганим.... Робия опам сенгаям 
боққан бало бордир, деб чирқиллагани, ойим кеча-
си билан ер титраб қарғаб чиққани, дадам инграб 
йиғлашимга қарамай, пахтани чўпга ўраб, ярамга 
дори сургани... Эртасига ойим, «золимдан қутул-
дик», деб эшикдан йиғлаб киргани.... Ҳаммаси кўз 
олдимга келди. Ўша заҳоти бошқа хотиралар ҳам 
қуюндек ёприлиб бошим гувиллаб кетди. Шомурод 
амакининг чақалоқ Музаффарни кўтариб тупроқ 
кўчада чўлоқланиб югургани, «Закунчи Раънохон-
ни обқочиб кетибди», деган миш-мишлар, Робия 
опамнинг Шомурод амакимникига келин бўлиб 
тушгани, аравада ёр-ёр айтиб Нўғайқўрғондан ке-
линни олиб борганим.... Кейин шу бола ўксимасин 
деб иложи борича Музаффарнинг ёнида бўлишга 
уринганим.... Ниҳоят бултур таътилда Тошкентга 
уч кунгина бориб келганимда дадам «анави Закун-
чи ўша томонларда турармиш», дегани... Демак, 
ростдан ҳам Қўқонда экан-да.


658
Узоқ жимиб қолдим шекилли. Закунчи кўзлари 
ёниб тағин сўради:
– Борми-йўқми?
Ўзгармабди. Мутлақо ўзгармабди! Дағдағаси 
ўша, важоҳати – ўша! Қўйиб берса ҳалиям одам-
ларни қамчилашдан тоймайди.
– Сизга қанақа ҳақиқат керак? – Овозим ўзим 
кутгандан кескинроқ, нафратлироқ чиқди. – 
Ҳақиқат деганда нимани тушунасиз?
– Ҳақиқат битта бўлади, – деди у чертиб-чертиб. 
– Закунни бизам биламиз, ўртоқ раис!
Нима деса бўлади бу одамга! Нима қилса бўлади 
буни! Хаёлимга аҳмоқона фикр келди. Қанийди, 
бу кўппак билан тўйдами, кўча-кўйдами учрашиб 
қолсаму чалажон қилгунча дўппосласам! Начора, 
мен расмий одамман. У ҳам расмий шахс: шико-
ятчи.
– Эътиборингиз учун, – дедим иложи борича 
хотиржам гапиришга уриниб. – Абсолют ҳақиқат 
камдан-кам бўлади. Кўпинча одам ўзини ҳақ деб 
билади-ю, аслида ноҳақ бўлади.
– Анқаранг-а! – У лабини шу қадар киноя билан 
бурдики, мўйлови яна қийшайиб кетди. – Гапни 
айлантириб нима қиласиз, ўртоқ раис, ҳақиқат 
йўқ денг– қўйинг!
О! Энди ҳақиқат излаб қолдингми? Ҳақиқат 
кучда, деган шиорни қонун қилиб олган сен 
эмасмидинг! Қанча золимлик қилсам, шунча ҳақ 
бўламан, деган сен эмасмидинг! Тўғри, сен бу гап-
ни овоз чиқариб айтмадинг. Аммо амалда шундоқ 
қилдинг. Энди ҳақ талаб бўлиб қолдингми? Рост, 
ҳозир ҳам ҳақиқатни ер билан битта қилиб, ўзи-
нинг роҳатини ўйлайдиганлар бор. Тўғри, улар 
сенга ўхшаб бировни урмайди, сўкмайди. Бегуноҳ 


659
одамни қамата олмайди. Аммо ўтирган курсиси-
дан фойдаланиб, чўнтагини қаппайтиради. Ав-
вал атрофга таниш-билиш тўплайди, кейин мол-
мулк йиғади. Ҳозирги аблаҳларнинг сен аблаҳдан 
фарқи йўқ. Аммо эртами-кечми ҳамма нарсанинг 
ҳисоб-китоби бўлади. Ҳақиқат дегани – аслида 
мана шу! Абсолют ҳақиқат дегани шу!
– Бор! – дедим ишонч билан. – Эртами-кечми, 
ҳаммаси жойига тушади.
У қилт этмади. Юзи кинояли қийшайиб, бош 
ирғади.
– Биламиз. Ёш бола эмасмиз, ўртоқ раис!
«Раис эмиш! Раис сен эдинг! Умар закунчи! Қам-
чинидан қон томган раис!»
– Қаерда турасиз? – дедим гап чўзилиб кетгани-
дан ғижиниб.
– Ана, ўша ерда ёзилган. – У «савод борми ўзи» 
дегандек юзини ўгирди.
Ўқидим. Қўқон шаҳар. Пахтакор кўчаси, 19-уй.
– Бўпти. Мақсадга ўтайлик! – дедим хатдан кўз 
узиб.
– Талабим битта! Телефон тушириб берасиз!
Аниқ биламан. ўишткўприк атрофида бўш 
нуқта йўқ. Йўқни йўндириб бўлмайди.
– Менга қаранг, – дедим совуқ оҳангда. – Сиз 
яшайдиган дахада бўш номер йўқ.
– Нимага бўлмас экан! – У сапчиб ўрнидан туриб 
кетди. Кўзида кўкиш олов ёниб, мўйлови уча бош-
лади. – Нимага врач Усмонов Йўлдошга телефон 
бору менга йўқ?
Ўзим хоҳламаган ҳолда истеҳзоли кулдим.
– Нима, сиз врачмисиз?
– Йўқ. Мен ветеранман! – У пальтосининг ён 
чўнтагига қўл суқиб, аллақандай дафтарчани ол-


660
ди-да, кўриб қўй, сўтак, дегандек ғазаб билан 
столга улоқтирди. – Орден олганман!
Эсимда, лавлаги масаласида орден олган. Асли-
да бу орден Оқсоқолники, Башор холаники, қола-
верса Ҳусан буваники бўлиши керак эди.
Дафтарчани очиб ҳам қарамадим. Бу Закунчи-
га оғир ботди шекилли, ранги гезариб кетди.
– Билсак бўладими, ўртоқ раис! – деди лаблари 
титраб. – Ўзларининг уйларида нечта телефон бор? 
Учтами-тўрттами? Йўқ, мен дачангиздагини сана-
ётганим йўқ. Уйингиздагини айтяпман. Ўшандан 
биттасини беринг!
– Алишамизми?
У ҳайрон бўлиб, киприкларини пирпиратди.
– Нима?
– Уйимизни алишамизми? – дедим кулимсираб. 
– Келинг, алишамиз! Ростдан ҳам телефони бор. 
Фақат дачамни беролмайман. Нега деганда... да-
чанинг ўзи йўқ. Лекин уйим бор. Хафа бўлмайсиз, 
бир хоналик. Микрорайонда. Тўртинчи қават, ёзда 
сув чиқмайди. Қишда яхши исимайди.
У бутунлай довдираб қолди. Чамаси ҳазил-
лашяпти ё калака қиляпти, деб ўйлар эди.
– Мен беҳазил айтяпман! – деди жиддият билан.
– Билиб қўйинг, ўртоқ раис! – деди бошини таҳ-
дидли чайқаб. – Мен анави Усмоновларга ўхшаб 
пора бермайман. Телефонни законний оламан!
– Усмонов пора берганми? – дедим кўзига қат-
тиқ тикилиб, стол устидаги ручкани олдим. – Ай-
тинг, кимга?
У юзини ўгирди. Беписанд қўл силтади.
– Чалғитманг, ўртоқ раис. Пора берган одам би-
ровга гапириб юрмайди.
Хаёлимга ярқ этиб бир ўй келди. Ке, қонунга хи-
лоф бўлсаям, шу иблисга битта яхшилик қилай!


661
Гўшакни кўтариб, алоқа тармоғи бошлиғининг 
рақамини тераётганимда Ориф оқсоқолнинг уйи-
мизга шикоят хати кўтариб келгани, гарданимга 
дори сураётган дадам, «қўя қолинг, Оқсоқол, бир 
жойдаги одаммиз», дегани эсимга тушди. Ўзимдан 
ўзим нафратланиб лабимни тишладим. Нима қил-
саям отамнинг қони бор-да томиримда. Генетика 
– сеҳрли фан!
– Владимир Васильевич! ўишткўприк зонасида 
яшайдиган Усмонов ким?
Узел бошлиғи бир лаҳза жимиб қолди. Чамаси 
қўлидаги абонент дафтарини варақлади шекилли, 
аниқ-равшан жавоб берди.
– Усмонов Йўлдошхон! Район поликлиникаси-
нинг замглавврачи. Терапевт. Квартира телефони 
24–19. Қоидага биноан уч ярим йил илгари уйига 
телефон туширилган. Врачнинг уйида телефон бў-
лиши шарт. Экстрен ҳолатлар учун.
– Узелда бўш пара йўқми?
– Олимжон Комилович! – узел бошлиғининг ово-
зида ранжиш оҳанглари сезилди. – Биласиз-ку, 
биттаям йўқ! Район милицияси бошлиғи билан ўн 
бир фронтовикникидан бошқа ҳаммаси блокиров-
ка қилинган.
– Владимир Васильевич! – дедим Закунчининг 
юзидан кўз узмай. – Ҳозир олдингизга... – билиб 
турсам ҳам Закунчидан сўрадим. – Фамилиянгиз 
нима эди?
– Хўжаев! – деди Закунчи ҳозиржавоблик билан. 
– Хўжаев Умар Хўжаевич!
– Ҳозир ҳузурингизга Хажайип деган (Ориф оқ-
соқолнинг иборасини беихтиёр ишлатганим учун 
кулиб юборишдан ўзимни зўрға тийиб олдим) Ха-
жайип деган гражданин боради.


662
– Минг лаънат ўша Хажайипингизга! Ахир 
у Усмонов билан битта ҳовлида туради-ку! Па-
раллел аппарат қўйиб берайлик десак, кўнмаса. 
– Тармоқ бошлиғи алам билан чинқирди. – Ол-
димга миллион марта келган! Ҳеч қанақа ветеран 
эмас, аферист! Бошни қотирмасин! Подстанция 
қурилади, кейин...
– Йўлдошхон Усмонов билан бир жойда турар-
кансиз-ку, ўртоқ Хажайип! – дедим гўшакнини 
қўймай. – Усмонов кимингиз бўлади?
– Ҳеч кимим! – Закунчи ижирғаниб, юзини ўгир-
ди. – Менинг ўзимга телефон керак! Лична ўзимга! 
Законний телефон!
– Владимир Васильевич! – дедим илтимос қилиб. 
24–19 га блокировка қила қолинг.
– Ўртоқ Комилов! Ахир бош врачнинг номери-
га... Мен биламан-ку. Йўлдош Усмонович штатда 
замглаврач бўлгани билан бош врач вазифасини...
– Илтимос, Владимир Васильевич, янги под-
станция қурилгунча шундай қилиб турасиз. Хайр.
Закунчи орден дафтарчасини шошилмай олиб, 
чўнтагига тиқди.
– Подстанция қачон қуриларкан? – деди ўрни-
дан туриб.
– Кечирасиз, – дедим иложи борича ўзимни бо-
сиб. – Боя сиз қон тўкканман, дедингиз-а?
– Тўкканман! – У ижирғаниб юзимга қаради. – 
Нимайди?
– Қайси фронтда?
– Тинч фронтда! Билдингизми? Уруш орқасида-
ги фронтда!
– Кимникини?
– Нима?
– Кимнинг қонини тўккансиз?!
У бир зум серрайиб қолди. Чамаси яна дағдаға 


663
қилгиси келди-ю, ранги қув ўчиб, гапиролмай қол-
ди. Ияги, мўйлови титраб, юзи қийшайиб кетди.
– Боринг! – дедим жеркиб. – Учинчи қават, сак-
кизинчи хонага киринг! Владимир Васильевич Фё-
доровга учрашасиз!
Эшикка яқин борганида яна чақирдим.
– Хўв! Хажайип!
Закунчи тўхтади. «Нима дейсан?» дегандек чақ-
чайди.
– Иккинчи марта... – дедим столни бармоғим 
билан нуқиб. – Иккинчи марта яна шунақа десан-
гиз. – «Чиққан жойингга тиқиб юбораман», дегим 
келди-ю тилимни тийдим.
– Нима? – У бир кўзини таҳдидли қисиб, қайтиб 
келди. – Мен нима депман!
Отдан тушсаям эгардан тушмайди, разил!
Эшик очилиб, котиба мўралади:
– Олимжон Комилович, райздрав мудирлари ку-
тиб қолишди.
– Ҳозир! – Ўрнимдан туриб Закунчининг рўпа-
расига бордим. – Ҳали эшикдан кирганингда, – 
дедим кўзига қаттиқ тикилиб. – Берлингача бор-
ганман, сенинг хўжайинингга киролмайманми, 
дединг, тўғрими?
У юзини ўгирди. Аммо қўрқмади. Без бўлиб ту-
раверди.
– Яъни, мен қирқ бешинчи йилда фашистлар 
пойтахтини забт этганман, демоқчи бўлдинг, шу-
нақами?
У олазарак бўлиб қолди. Бироқ бу сафар ҳам 
жавоб бермади.
– Эшитиб қўй! – дедим ғазабдан титраб. – Би-
ринчидан, бу ер фашистларнинг идораси эмас! 
Иккинчидан, Берлингача борганларнинг номини 
ҳаром қилма!


664
Унинг кўзларида яна кўкимтир совуқ олов ёнди. 
Лекин бир оғиз гапирмади. Шахдам қадамлар би-
лан эшик томон юрди.
– Телпагингни ол, ўв! – дедим бақириб.
У пилдираб келиб чақмоқ телпагини юлқиб ол-
ди-ю эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетди.

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish