Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

Оқ илон, оппоқ илон, ойдинда ётгонинг қани,
Мен ёмондан айрилиб, яхшини топгонинг қани?
Эшитиб, ҳайрон бўлгандим: илонниям ашула 
қилиб айтадими одам? Йўқ, ўшанда бу ашулани 
тушунмаган эканман. Инсон боласи илонга айла-
ниб қолиши ҳеч гап эмас экан.
Наҳотки? Шундай кўҳли, шундай доно Раъно 
келинойим наҳотки илон бўлса? Шомурод тоғам-
ни урушга кузатаётган куни ошхона деворининг 
орқасида ўксиб-ўксиб йиғлаганини ўзим эшитган-
дим-ку! Эрининг оёғига тиз чўкиб илтижо қилга-
нида оппоқ кўйлагининг этаги лой бўлиб кетгани-
ни ўзим кўрган эдим-ку! Ўшанда кўзимга оппоқ 
фаришта бўлиб кўринган Раъно янгам шу эмасми-
ди! Бугун худди ўша кўйлагини кийиб олиб, Умар 
закунчи билан... Фариштанинг илонга айланиши 
шунчалик осон экан-да! Ахир тоғам ўлгани йўқ-ку! 
Кеча унинг оёғига тиз чўкиб «сенсиз ўлиб қоламан» 
деса-да, бугун... Тоғам у ёқда қон кечиб юрса-ю, 
келинойим бу ёқда... Одамлар мунча ёмон! Мунча 
ноинсоф?! Балки, Кимсан акам мени ҳам, шунақа 
деб ўйлар?.. Йўқ! Бу кунидан кўра ўлгани яхши 
одамнинг!


287
Шошма! Раъно келинойим нима деди? «Умар 
акам билан ҳайдалган гектарларни ҳисоблаб ўтир-
гандик, чироқ ўчиб қолди», дедими? Нимага раис 
демайди? Умар ака демайди? Умар акам дейди? 
Икки туғиб бир қолганими?
Майли, чироқ ўчса ўчгандир. Закунчи Олимжон-
ни ўғри гумон қилса қилгандир. Аммо чала-чулпа 
йиғиштирилган тўшак-чи? Хонтахтадаги вино 
шишаси-чи! Раъно янгамнинг довдириб қолгани, 
эшикка чиққанимизда «қандай кунларга қолдим», 
деб йиғлагани-чи! Шўрлик тоғам!.. Ақалли тоғам 
олиб берган кўйлакни, эрининг оёғига тиз чўкиб 
ёлборганида кийган кўйлагини ҳаром қилишга 
уялмайдими! Садоқат билан хиёнатнинг ораси 
шунчалик яқинми?
– Опа, поезд!
Олимжоннинг товушидан ҳушимга келдим.
– Қаранг, поезд, – деди у темир йўл томонга қўли 
билан имо қилиб.
Чиндан ҳам Алвасти кўприк шиддатли та-
рақлар, ўтиб бораётган юк поезди бўлса керак, чи-
роқлари кўринмас, бироқ шовуллаб турган ёмғир-
ни ҳам, момақалдироқ овозини ҳам босиб кетгудек 
шодон шовқин солар, олдинга – уруш бўлаётган 
томонларга елар эди.
– Акамга пушка олиб кетяпти! – Олимжон бўй-
нини силаб қоронғида жилмайди.
– Оғрияптими? – дедим хўрсиниб.
– Йўқ, – Олимжон тағин бўйнини силади, – қи-
зиб кетяпти.
Уятсизлар! Сенларнинг ҳароминг учун бола айб-
дор эмас-ку, имонсиз! Нега болани урасан, виж-
донсиз! Бу кунлар ҳам ўтар-кетар! Эртага тоғам ки-
риб елса, кўзига қайси юз билан қарайсан, беномус! 
Ҳеч нима бўлмагандек яна тиз чўкиб йиғлайсанми!


288
– Юр, Олимжон. Юр, укам! – Чидаб бўлмас 
оғриққа қарамай ўрнимдан турдим. Лойда сирға-
ниб-сирғаниб юриб кетдик.
Кўприкка яқинлашганда тўхтаб қолдик.
– Олимжон, – дедим ялиниб, – раис амакини 
Раъно келинойингникида кўрганингни ҳеч кимга 
айтмай қўя қол. Сени танимабди-да. Келинойинг 
айтди-ку...
Бу гап хаёлимга тўсатдан келди. Раъно ян-
гам-ку, майли... Ҳар кимнинг гуноҳ-савоби ўзига. 
Урушда юрган тоғамда нима гуноҳ! Нима кераги 
бор маломатга қолдириб.
Олимжон, Алвасти кўприк ваҳимасини ўйлаб 
турган бўлса керак, дарров кўнди.
– Айтмайман, опа. Ҳозир кўприкдан ўтамиз-а?
– Ўтамиз, Олимжон, ўтамиз, қўрқма.
Қизиқ, бу сафар Алвасти кўприкдан ўтаётга-
нимда заррача чўчимадим.
Қайтага Олимжонни юпатиб елкасига қоқдим.
– Яхшиям шу кўприк бор экан! Кўрдингми, 
поезд Очил акангга замбарак олиб кетди. Аканг 
яна орден оладилар.
Менинг дадиллигим Олимжонга таъсир қилди. 
Темир йўл кўтармасидан чиқиб бораётганимизда 
қўлтиғимга кириб кўмаклашди. Ҳозиргина ўтиб 
кетган поезднинг орқасидаги бир жуфт чироқ 
олисда иккита қизғиш нуқтадек узоқлашиб борар, 
ёмғир анча сийраклашган эди.
– Опа! – деди Олимжон мени суяб нарига томон-
га олиб тушаркан. – Катта бўлсам, менам урушга 
бораман-а?
Бир қўлим билан ловуллаётган биқинимни чан-
галлаган кўйи, иккинчи қўлим билан унинг ёмғир-
да бўкиб кетган сочларини силадим.


289
– Йўқ, Олимжон! Сен катта бўлгунингча уруш 
битади. Кейин ҳечам уруш бўлмайди. Ҳечам!
Қамишзор ботқоққа айланиб кетган экан. Ўзи-
мизнинг ҳовли эшигига етгунча алламаҳал бўлди. 
Ёмғир тиниб қолган, фақат ҳолдан тойган сўнгги 
томчилар охирги аламини олгиси келгандек, як-
кам-дуккам томиб турар, шамол қоп-қора булут-
ларни тоғ томонга суриб кетган эди. Ўша ёқларда 
момақалдироқ бўғиқ гумбурлайди, чақмоқ оловли 
қамчисини энди бошқаларнинг бошида ўйнатади. 
Қоқ тепамизда ярим палла ой кўринди. Ўз қилми-
шидан ўзи уялгандек, пайтавадек увада, исқирт 
булутлар орқасига яширинди.
Олимжон кўча эшикни очиб, ҳовлига отилди. 
Силлам қуриб, зах остонага ўтириб қолдим. Зум 
ўтмай бобом тепамга келди.
– Ие, нима бўлди, қизим? Буни, қара, ойинг ов-
синининг олдига чиқувди.
Бир қўлтиғимга бобом, бир қўлтиғимга Олимжон 
кириб, уйга судрашди.
– Бобожон, – дедим инграб. – Башор опага ай-
тинг: трактор далада қолди.
– Айтаман, жон қизим, ташвиш қилма. – Бо-
бом билан Олимжон токчада чироқ хира нур тара-
тиб турган уйга суяб олиб киришди. Чакка ўтган 
шекилли кавшандозда, тахмон олдида жом, эски 
тоғорача турар, иккаласида ҳам сарғиш, кир сув 
яримлаб қолган эди.
Бобом шоша-пиша этигимни суғурди. Ҳўл бў-
либ кетган пайтавамни ечиб олди. Сандал четига 
мук тушибману устимга кўрпа тортганча, ҳамон 
«пичоқ санчилаётган» биқинимни чангаллаб ётиб 
қолибман.
Бир маҳал ойимнинг хавотирли хитобидан кў-
зимни очдим.


290
– Вой ўлмасам! Нима қилди? Нима бўлди, жон 
болам?!
Токчадаги чироқ ҳамон ожиз липиллар, тепамда 
ойим, бобом, Комил табиб энгашиб туришарди.
– Трактор тепди. Ёмон тепди! – Олимжоннинг 
овозини танидим. Ўтган жойимда бошимни буриб, 
остонада мўлтираб турган болани кўрдим. Минг 
азоб билан жилмайдим.
– Зиёни йўқ, ўтиб кетади.
– Дада! – Олимжон тепамда турган Комил ама-
кининг олдига югуриб келди. Дада! – деди ялиниб, 
– опамни тузатинг. Дори беринг.
– Ваҳима қилманг, ўғлим! – Комил амаки қўли-
нинг орқаси билан унинг кўкрагидан оҳиста итар-
ди. – Бу дунёда бедаво дард йўқ! – Шундай деди-да, 
сийрак соқолини селкиллатиб кулди. – Опангизни 
шунчалик яхши кўрасизми? Қани, қизим... – Та-
бибнинг ингичка бармоқлари биқинимга тегиши 
билан сапчиб кетдим. Негадир, «яхши кўриш айб 
эмас-ку», деб илтижо қилиб турган Очил ака кўз 
ўнгимга келди.
– Аҳмоқ! – Бобом шу қадар важоҳат билан чий-
илладики, қўрққанимдан оғриқни ҳам унутиб ётиб 
қолдим. – Табиб отанг-ку, ахир! – деди бобом даш-
ном оҳангида.
– Қўй, жон болам! – Ойим пешонамни силади. – 
Бунақада оёққа туриб кетолмайсан, қизим!
Комил амаки дарров қўлини тортди.
– Бахтингиз бор экан, қизим, – деди жилма йиб. 
– Жигарга шикаст етмабди, – ўрнидан илдам туриб 
бобомга юзланди: – Худо хоҳласа, икки-уч ҳафтада 
ҳеч нима кўрмагандек бўлиб кетадилар.


291
ЎН БЕШИНЧИ БОБ

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish