2. Ёмоннинг кучи – япалоққа...
Куз эрта тушди. Қовун палаги қуримасидан ҳа-
вода мезон учди. Кечалари осмонда турналарнинг
ҳорғин ноласи эшитилди. Бу йил қиш қаттиқ ке-
ладиганга ўхшайди. Тераклар баргини эрта тўкди.
Лавлаги кавлашга тушганимизга бир ҳафтадан
ошди. Чолим, ростдан ҳам ҳамма ёқни «шарбат»га
тўлдириб юборган экан. Қайси пайкалга кирманг,
ўқариқ бошидаги «тиллахона»га кўзингиз тушади.
Узунлиги беш қулоч, эни икки қулоч чуқурга чо-
лим ҳовлима-ҳовли юриб, бочкага ортиб келиб «ма-
даний» тўлдирган. Ўз бўйи сувга қўшиб «шарбат»
қилиб оқизган.
«Шарбат»нинг ўзи ёмон бўлгани билан «ҳикмати»
зўр экан. Лавлаги шунақанги «қутуриб» кетганки,
ҳар биттаси самовардек келади.
Кеча Раънохон лавлаги қазиётган жойимизга
келиб, атайлаб одамларни тўплади. Газетада Умар
закунчининг камида бир пуд келадиган лавлагини
кўтариб турган сурати чиққан экан. Сурат тагида-
ги ёзувни ҳаммага эшиттириб ўқиди:
«Стахановчи Умар Хўжаев раислик қилаётган
«Қизил деҳқон» колхозининг азаматлари ҳар гек-
тардан олтмиш тоннадан лавлаги олишга аҳд қил-
ганлар. Бу – қаҳрамон колхозчиларнинг қаҳрамон
жангчиларга муносиб совғаси бўлади...»
391
...Қизиқ... Ориф оқсоқол ўшанда тўғри айтган
экан. Бедарак йўқолди, дегани хоин дегани эмас
экан. Нўғайқўрғонга яна икки одамдан шунақа ха-
бар келди. Бунақа хат олганлар хафа бўлиш ўрни-
га қайтага қувонишди. Бундан чиқди, ўғли тирик.
Ким билсин, балки госпиталга тушгандир, балки
партизанларга қўшилиб кетгандир... Чолим ҳам
ўлгудек ҳовлиқма-да! Закунчининг бир оғиз совуқ
гапига аччиқ қилиб, эрта-индин туғай деб турган
галанска сигирни сотиб келди. Ўрнига ўрин тир-
рақи бузоқ опкепти. Бу жонивор қачон сигир бўла-
дию қачон сутга киради... «Қолган пулни нима қил-
диз», десам, «ишинг бўлмасин», деб жеркиб берди.
Кейин Оқсоқолдан эшитдим. Чолим «Ўзбекистон»
танк колоннасига ҳаммадан кўп пул топширган-
миш. Закунчи мажлисда чолимни роса мақтаган-
миш. Мақтамай тилинг кесилгур! Нима қилардинг
туҳмат қилиб! Нима қилардинг эл ўртасида бизни
маломатга қолдириб! Шуни айтсам, Оқсоқол сўкиб
берди: «Ёш бола тушунадиган нарсага ақлинг ет-
майди-я, келин! Закунчи сенинг паканангни аз-
баройи яхши кўрганидан мақтабдими? Чолинг
обрў оберяпти Закунчига, тушундингми! Ҳеч ким
қилмаган оғир ишни зиммасига олиб «шарбат» та-
шияпти. Раисга шундан бошқа нарса керакмас!»
Менинг ақлим етмаган нарсани чолим жуда яхши
биларкан. Бугун Закунчи ёнига суйкалиб келган
эди, жанжал чиқаришига бир баҳя қолди. Начора,
ёмон гап одамнинг кўнглидан кетмас экан. Бугун
ғалати кун бўлди ўзи. Кулишингниям билмайсан,
хафа бўлишингниям...
...Чолим билан Парча лавлаги қазир, бизлар сават
замбилга ортиб, пайкал бошида турган ҳўкиз ара-
вага ташиётган эдик. Айтдим-ку, лавлаги жонивор
шунақанги бўлиб берганки, каттароқ кетмон билан
392
қазимасангиз, бўлмайди: кесилиб, ярми ерда қола-
ди. Чолим-ку, эркак. Парчани айтмайсизми! Кетмо-
ни баркашдек келади. Ҳар кетмон солганда ер зи-
риллаб кетади. Билакларини шимариб олиб, ғайрат
билан ишлаб ётибди. Лазакат иккаламизга битта
замбил теккан. Ўнта хотин чолим билан Парча қа-
зиб бераётган лавлагини ташиб етказолмаймиз. Са-
ват замбил беш-олтита лавлаги билан тўлиб қолади.
Арава ўлгур битта. Бултур картишка қазиганимизда
чолимнинг эшак араваси ҳам коримизга яраб турув-
ди. Энди унга лавлаги ортиб бўлмайди, ҳазар қили-
шади. Ҳўкиз арава омборга бориб-келгунча лавлаги-
ни хирмон қилиб уйиб ташлаймиз.
Иш айни қизиганида Закунчи келиб қолди.
Кайфи чоғ. Салқин тушиб қолгани учун бўлса ке-
рак, яна ўша чақмоқ телпагини кийиб олган, оёғи-
да қайтарма қўнжли этик, қўлида қамчи... У отдан
чаққон сакраб тушди. Жиловдан тутган кўйи ку-
лимсиради.
– Ҳорманглар-ов! – деди тетик овозда. – Бир ми-
нут вақтингларни оламан.
Ҳамма бирин-сирин яқин келди. Фақат Парча
ўқариқ бошида, яримлаб қолган, устига тупроқ се-
пилган «тиллахона» ёнида кетмонига суянганча ту-
раверди. Закунчи тоғдек уюлиб ётган, ҳар битта-
си дўнгдек келадиган қанд лавлаги хирмонига кўз
ташлаб, қамчили қўли билан ингичка мўйловини
силади.
– Ўртоқлар! – деди тантанали, жарангдор
оҳангда. – Бугундан бошлаб Янгийўлда қанд заво-
дининг янги цехи ишга тушди. Бизнинг лавлаги
билан ишлайдиган цех! Биласизларми, бу – нима
дегани! – У мамнун жилмайиб, ҳаммага бирма-бир
қараб чиқди. – Бу дегани шуки, бизнинг лавлаги
эртага тонна-тонна қанд бўлиб жангчиларга жўна-
393
тилади. Бу законний ишга сиз ҳам ҳисса қўшдин-
гиз, Ҳусан ака! – У от жиловидан тутганча чолимга
яқин борди. – Маладес, бобой! – деди қамчили қўли
билан чолимнинг елкасига қоқиб. – Маладес!
Қизиқ! Чолимнинг ранги гезариб кетди. Закун-
чининг қўлини елкасидан силтаб ташлади. Закун-
чининг авзойи ўзгарди.
– Ҳа! – деди мўйлови учиб. – Арпангизни хом ўр-
дикми?
Чолим хўмрайиб турганини кўриб, мийиғида
кулди.
– Яхшилик ёқмаган банда! Иззат қилсанг тўрга
чиқиб... – У кителининг чўнтагидан папирос олди.
Шунда чолим ғалати иш қилди. Шимининг чўнта-
гига қўл суққан эди, ялтироқ папирос қутиси чиқ-
ди. Эсини еганми чолим! Папирос чекмасди-ку,
қаёқдан келди бунақа қути!
У индамасдан қутини Закунчига узатди. Закун-
чи негадир эсанкираб қолди. Гоҳ чолимга, гоҳ қў-
лидаги ялтироқ папирос қутисига қараганча орқа-
га чекинди. Боши от тумшуғига тегиб, чақмоқ тел-
паги қийшайиб кетди.
– Тек, падарингга лаънат! – деди жийронга қам-
чи ўқталиб. От қулоғини чимириб, бош силкиди.
Сувлиқ шақирлади. Чолим бир зум Закунчига ти-
килиб турдида, папирос қутисини ерга улоқтирди.
Қути пушта устига тушиб, дириллаб сакраб кет-
ди. Ичидаги папирослар ҳар ёққа сочилди. Чолим
кетмонини елкасига ташлаб, индамай кетаверди.
Орага таранг сукунат чўкди.
Боядан бери кетмон дастасидан ушлаб турган
Парча раис олдида ўзини кўрсатиб қўйгиси келди
шекилли, икки кафтига мўлгина туфлади-да, кет-
монни боши устида баланд кўтарганча «хах» деб
лавлаги пуштасига урди. Мўлжаллаган лавлагиси
394
«тиллахона» яқинида ўсгани учунми, росаям битиб
кетган экан! Кетмонни ҳарчанд чуқур солмасин,
қоқ ярмидан кесилиб отилиб кетди. Силлиқ кесил-
ган лавлагининг ерда қолган палласи лагандек оп-
поқ кўриниб қолди. Бирдан Закунчининг кўзлари
қисилиб, кўкимтир ўт чақнади.
– Сволич! – деди ҳайқириб. – Нима қилдинг,
аблаҳ! – От жиловидан тутганча, қамчи ўйнатиб
Парчанинг тепасига борди. – Мана шу лавлаги бир
жангчининг ҳаётини сақлаб қолишини биласанми!
– У пушта устида ётган лавлаги палласини этиги
билан тепди. Лавлаги яримта бўлса ҳам ўртачароқ
пақирдек келарди. Тепки зарбидан учиб кетмади.
Бир томонга думалади, холос.
Парчанинг қалин лаби осилиб кетди. Қўрқиб,
кипригини пирпиратди, аммо чекинмади, анграй-
иб тураверди.
– Ман билмадим-де! – деди дўриллаб. – Котта
экан!
– Билмадинг?! – Закунчининг овози таҳдидли жа-
ранглади. – Сен очофат ҳаммасини биласан! Лавла-
гининг ярмисини ерда қолдириб, уйингга обкетмоқ-
чисан! Аждаҳо нафсингга қайнатиб емоқчисан.
Парча атрофдаги хотинларга ҳайрон аланглади.
– Манов кишини қарайла! Жинними бу?
– Мана жинни! – Ҳавода қамчи визиллади. Пар-
чанинг чаккасидан иягигача ингичка кўндаланг
из тушиб қолди. Из аввал қизғиштоб бўлиб тур-
ди-да, ўша заҳоти арқондек бўртиб чиқди. Бурни-
дан тирқираб қон оқа бошлади.
– Қочсанг-чи! – деди Лазакат чирқиллаб. – Қоч!
Шу пайт кетмонини боши устида баланд кўта-
риб югуриб келаётган чолимга кўзим тушди.
– Борманг! – Қўшқўллаб кетмон дастасига осил-
дим. – Аралашманг, қаматади!
395
– Нари тур! – Чолим кетмонни силтаб тортди.
Кучим борича дастага ёпишиб олдим. Иккаламиз
пуштага чўккалаб қолдик.
Орқа томонда яна қамчи визиллади. Қўрқув
ичида бурилиб қарадим. Парчанинг юзида арқон-
дек иккинчи чизиқ бўртиб чиқди. Парча бу гал
ҳам қочмади. Лекин илондек тўлғанаётган қамчи-
ни маҳкам чангаллаб олди. Чолимнинг қўлидаги
кетмон дастасига ҳамон ёпишганча қарасам, За-
кунчи қамчи дастасини силтаб тортяпти.
– Қўйвор! – деди ғазабдан хириллаб.
Бурни қонаётган Парча қамчини бўшатмади.
Чолим кетмонни ташлаб, ўша томонга югураётган
эди, оёғига осилиб олдим.
– Борманг!
– Қўйвор, ит эмган! – Закунчи тишини ғижирла-
тиб, қамчи дастасини яна силтади. Парча қимир
этмас, ҳуркиб кетган от нуқул ер тепиниб бошини
силкитар эди.
Закунчи от жиловини қўйиб юборди. От думини
гажак қилиб шаталоқ отди.
– Қўй-ворр! – Закунчи қамчи дастасини қўшқўл-
лаб чангаллаган кўйи кучи борича орқага силтаган
эди, Парча кафтини ёзиб юборди. Закунчи орқа-
сига тисарилиб кетди. Уч-тўрт қадам гандираклаб
борди-ю, ўқариқ пуштасига қоқилиб «тиллахонага»
чалқанча йиқилди.
Бу – шунақанги кутилмаганда бўлдики, ҳамма
анграйиб қолди. Ҳатто боядан бери ўша томонга
талпинаётган чолим ҳам пуштага чўккалаганча
оғир-оғир киприк қоқди.
Закунчининг қайтарма қўнжли этиги ҳадеб типир-
чилар, аммо ўзи кўринмасди. Ниҳоят этиклар ҳам бир
зум кўздан ғойиб бўлди-да, кейин «тиллахона» қирғоғи-
да бир жуфт қўл кўринди. У қирғоқдаги кесакларни
396
таталаганча эмаклаб юқорига чиқа бошлади. Бошида-
ги чақмоқ телпак тушиб қолган, аммо нажасга белан-
ган қамчисини ҳалиям қўлидан қўймаган, юз-кўзини
кўриб бўлмас, оғзини каппа-каппа очиб нафас олар-
ди. Ҳамма ёқни бадбўй ис тутиб кетди. У юзини арт-
моқчи бўлган эди, баттар ифлос қилди. Этигининг
қўнжидан шўлтиллатиб «шарбат» сачратганча дуч
келган томонга югуриб кетди.
Do'stlaringiz bilan baham: |