ШОМУРОД АКА ҲИКОЯСИ
Хиёнат
Муаллим оқлангани яхши бўпти. Эртами-кечми,
бари бир шунақа бўлишини билардим. Ҳақиқат
эгилади-ю синмайди, деганлари рост. Шунақа-ку,
ҳақиқат эгилади. Вақти келиб тикланади. Аммо
то тиклангунча анча-мунча қовурғаси сингани
ёмон... Муаллимни кўп кўрган эмасман. У пайтда
текстилда ишлаганим учун Нўғайқўрғонга кам бо-
рардим. Аммо ўша кезлари Ориф оқсоқол, поччам,
муаллим – ҳаммаси бир бўлиб мактаб қуришгани
эсимда. Робия ёш эди унда...
Бугун хафа бўлиб ўтирганини кўриб, тўғриси,
юрагимга ғулғула тушди. Гап бу ёқда экан-ку, мен
Музаффардан хавотир олиб ўтирибман. Мабодо
анави келган бўлса... Йўқ, уйга-ку, қадам босолмай-
ди. Қайси юз билан келсин?! Кўча-кўйда болани ту-
тиб олиб дилини оғритдими деб қўрққан эдим.
Пешинда карам узаётган жойимизга Парча бо-
риб қолди.
– Вой ўргилий силадан! Раънохонни кўрдим!
Бирам ясанибди, бирам ясанибди! Эгнида-чи,
минг сўмли палта! Билагида қўша-қўша билагузук!
Оёғида амиркон тупли... – У дўриллаб мақтанаёт-
ган эди, одамлар имо қилиб мени кўрсатишди ше-
килли, дами ичига тушиб кетди. – Вой ман нима
дидим!.. – деди бўшашиб. – Кўрганимни эттим-де.
Аммо ранги кетиб қопти, Раънохонни...
Кетмонни олиб нари кетдиму кўнглим ғаш торт-
ди. Нега кепти? Ўн йил йўқ бўлиб кетган одам,
юравермайдими, ўша ўйнашининг этагига оси-
489
либ. Уч йил аввал Музаффар билан бозорга бориб,
дуч келиб қолганимизда-ку, Закунчи амаллаб қо-
чиб қолган эди. Ҳадеб шунақа қилаверса Қўқон-
га бориб бўлсаям сўйиб келаман! Бир бошга – бир
ўлим. Нима қилади эски ярамни янгилаб.
...Ҳар қадамда ўлим кутиб турган жанггоҳ-
дан тирик қайтишимга ишонмаган эдим. Лекин
уруш оёқлаган сайин умидим кучая бошлади. На-
заримда соғ-саломат уйга қайтсам, бу ёғи нуқул
байрам бўладиганга ўхшарди. Уй-жойим, жондан
ширин хотиним. Эрталаб ишга бораман. Кечқурун
уйга келсам овқат тайёр, иссиқ ўрним тайёр. Бун-
дан ортиқ бахт борми одамга?
Хом сут эмган банда! Бу ёқда шунча савдолар
бошимга тушишини билмаган эканман.
Бир хиллар бор. Уруш нуқул қаҳрамонликдан
иборат деб ўйлайди. Бекор гап! Урушни биз кўр-
дик, бошқалар кўрмасин. Музаффар кўрмасин,
Омон кўрмасин... Уруш нима ўзи? Одамни минг
бир азобга соладиган нарса. Тўғри, душман дзо-
тига кўксини қалқон қилганлар ҳам бўлган, ёниб
турган самолётини немис поездига обориб урган-
лар ҳам. Аммо жангга кирган кунидан уруш охи-
ригача жамики машаққатларга чидаб, ўзининг
вазифасини сидқидилдан бажарган одамлар ҳам
озмунча эмасди. Мен ҳеч қанақа қаҳрамонлик
кўрсатмадим. Лекин учта медаль беришди. Нима-
га?.. Балки имоним бутлиги учундир. Тош келса
кемириб, сув келса симириб эл қатори жанг қил-
ганим учундир...
Шарқий Пруссиянинг пойтахти Кенисберг яқи-
нидаги жанглар, айниқса, оғир бўлди. Учинчи
Белоруссия фронтининг қўмондони Черняховс-
кий Дайме дарёси бўйида аскарларнинг окопига
бирма-бир кириб чиққани ҳеч эсимдан чиқмай-
490
ди. Черняховский энг ёш қўмондон эди. Кейин..
аллақаери ўзбекка ўхшаб кетарди. Қорақош, қо-
ракўз... Қирқ бешинчи йилнинг аёзли январида у
ҳаммамиз билан бирма-бир кўришиб чиқиб, далда
берди. Эрта-индин уруш ғалаба билан битишини
айтди. Кейин Дайме, Алле деган дарёларни кечиб,
ҳужум қилдик. Еру кўкни қуюқ туман қоплаган,
бунинг устига фашистлар тўғонларни бузиб ташла-
ган, ҳамма ёқ тизза бўйи сув эди. Февралнинг бош-
ларида Кенисбергга ҳужум бошладик. Биз – сапёр-
ларнинг ишимиз оғир эди. Белгача муздек сувга ту-
шиб минани топиб бўладими! Жангчилар орасида
сапёр умрида бир марта адашади, деган гап бор.
Минага дуч келдингми, тамом. Парча-парча бў-
либ кетасан. Мен ҳам бир марта, атиги бир марта
адашдим. Тўғрироғи, мен эмас, беш қадам нарида
кетаётган Муртазин деган татар ўртоғим бехосдан
минага урилиб кетди. Сув аралаш олов портлагани,
Муртазин «ани-и» деганча инграб, осмонга учгани,
ўша даҳшатли олов менга ҳам ёпирилгани эсимда...
Кўзимни очсам, пастак шифтли уйда, каталак
дераза олдида ётибман. Деразадан найзадор томи
булутли осмонга санчилган қизғиш бино, паст-
да эса тор-танғиз тошлоқ кўча кўриниб турибди.
Ҳамма ёқ жимжит. Гўё уруш ҳам, миналарнинг
портлаши-ю, ўлаётган одамларнинг жон талва-
сасида қичқириши, самолётларнинг гувиллаши,
замбарак ларнинг ўкириши ҳам – ҳеч нима йўқдек.
Ажаб... Жанг шовқинларига ўрганиб қолган киши
бунақа жимжитликка кўниколмай юраги увишар-
кан. Худди телба одам ўзидан бошқа ҳаммани
жинни деб ўйлагандек...
Бора-бора осойишталикка ҳам, пастда – дераза
тагидаги тошлоқ кўчада онда-сонда эшитилиб қо-
ладиган гармон овозига ҳам кўникдим.
491
Билсам, мени Вильнюсга олиб келишган экан.
Бу ерда, ҳарбий госпиталда тағин иккита нарсани
билиб олдим. Биринчиси – ўзимизнинг ўзбекка ўх-
шаган қорақош, қоракўз, мулойим қўмондонимиз
Черняховский Кенисберг яқинида ҳалок бўлибди.
Иккинчиси – «ампутация» деган гапнинг маъно-
сини англадим. Бу – кесиб ташлаш дегани экан.
Ёнимдаги койкада ётган, икки оёғи кесилган йи-
гит тушунтирди: «Ампутацияга рози бўлма!»
Оёғимга теккан мина парчаси тўпиғимни ма-
жақлаб юборган экан. Кечалари ўзимнинг оёғим-
дан чиқаётган сассиқ ҳидга ўзим чидолмай бур-
нимни жийириб, юзимни ўгирардим. Ўнимдаги
йигит эса доим бир гапни қайтарарди. «Суягинг
чиримаган бўлса, ампутация қилдирма! Билиб
қўй, чўлоқ бўлиб борсанг, хотининг ташлаб кета-
ди. Мана, менинг яхши кўрган қизим хат ёзмай
қўйди». Қизиқ, оёғимдан кўра елкам кўпроқ азоб
берарди... Докторларнинг оғзидан «ампутация» де-
ган сўз чиқиши билан ҳамма ёқни остин-устин қи-
либ юбордим. «Йўқ-йўқ-йўқ! Яхшиси ўлдир! Отиб
ташла! Розимасман!»
Билмадим, аравага ётқизиб, операцияга олиб
кириб кетишаётганида ўрисча сўкиндимми, ўз-
бекчами, хуллас оламни бузиб юбордим. Аравача
ёнида бораётган сапсариқ сочли эстон ҳамшира
қиз негадир кулади. Эркалаб бошимни силайди.
Кўзимни очсам, ёнимдаги аскар йигит кулиб ту-
рибди.
«Во! – деди бош бармоғини мих қилиб. – Оёғинг
бутун!»
Хайрият, докторлар инсоф қипти! Бундан чиқ-
ди Раънонинг олдига «уч оёқлаб» бормайман!
Негадир Раънони ўйласам, нуқул ошхона орқа-
сига ўтиб, оёғимга тиз чўкканча «мениям обке-
492
тинг», деб йиғлагани хаёлимга келарди. Ўшанда
нега жеркдим? Ахир яхши кўрганидан, азбаройи
куйиб кетганидан шунақа қилди-ку! Нега мен ҳам
тиз чўкиб унинг оёғидан ўпмадим!
Эсон-омон борай, ўзим биламан! Бошимда кўта-
риб юраман. Ёнимдан бир қадам жилдирмайман.
Текстилга ҳам бормайман. Колхозда ишлайман.
Майли, аравакашлик қилсам ҳам, гўнг ташисам
ҳам... Раъно ёнимда бўлса бас.
Ғалабанинг хушхабарини Саратовга келганда
эшитдим. Ўша куни поездимиз бир сутка тўхтаб
қолди. Автоматлару пистолетлардан қарсиллатиб
ўқ узилар, ҳамма бир-бирини қучоқлар эди. Шу
куни эсимни таниганимдан бери биринчи марта
бошимни шинелимга ўраб тўйиб-тўйиб йиғладим.
Энг яқин дўстларимнинг жасадини қорга кўмган-
да, боши бир томонга қийшайиб, бўйни чўзилиб
дорга осилиб ётган бегуноҳ хотинларнинг ўлиги-
ни сиртмоқдан чиқариб олаётганда қилт этмаган
одам шу куни йиғладим. Биламан, йиғини хотин-
ларга чиқарган. Аммо онда-сонда эркак киши ҳам
йиғласа ёмон бўлмас экан. Чин юракдан йиғлаган
одамнинг кўнглида қаҳр ўрнини меҳр эгалларкан.
Дунёда аёлдан меҳрибон зот йўқ. Раънони – су-
юкли хотинимни кўрганимда шу гапга минг марта
имон келтирдим. У менинг оқсоқлигимга ҳам, ел-
камдаги ўрадек чуқурча хунук йилтираб туришига
ҳам парво қилмади. Қайтага худди ўша елкамдаги
чуқурчани ўпиб эркалади.
Одам ўзини жудаям бахтиёр ҳис этса, худбин
бўлиб қоларкан. Ўзгаларнинг дардини сезмас экан.
Ориф оқсоқол «иккита нордек боламдан жудо бўл-
дим, ўғлим, у ёқда кампиримни ерга қўйдим, бу
ёқда энг ишонган суянчиғим – Думадан айрилиб
қолдик», деганида унчалик ҳайрон қолмадим. На-
493
чора, уруш ўз номи билан – уруш. Фақат окопдаги
аскарни эмас, минг чақирим нарида турган одам-
нинг ҳам ёстиғини қуритади. Опам шўрлик поччанг
поездни сақлаб қоламан, деб ўлди. Кимсанимдан
на хат бор, на хабар, деб чирқиллаганида ҳам қў-
шилишиб йиғламадим. Тўғри, ачиндим, юпатдим.
«Кимсан Югославия партизанларига қўшилиб кет-
ган бўлса керак, охирги жанглар ўша ерда бўлди,
эрта-индин дараги чиқиб қолар», деб қўя қолдим.
Негаки мен ўз бахтимдан ўзим маст эдим. Худди
кўзини қуёш қамаштириб қўйган одамга ўхшар-
дим. Шунчалик кўр эканманки, ҳамқишлоқларим
нима учун «муборак бўлсин»га кира солиб, дарров
қайтиб чиқиб кетишганига ҳам, нима учун кў-
зимга қарашга ботинолмаётганига ҳам, нима учун
опам бизникига кам келиши, Робия умуман қадам
босмаслигига ҳам эътибор бермабман.
Шунчалик кўр эканманки, опам: «Раънохон бе-
чора сен йўғингда кўп азият чекди, энди ёнингдан
жилдирма», деб тайинлаганида, Оқсоқол, «Текс-
тилдаги ишингни қўй, колхозга сенга ўхшаган
йигитлар керак, ҳарна келиннинг ёнида бўласан»,
деганида ҳеч балога ақлим етмабди. Нега ҳеч ким
Умар закунчининг отини атамайди-ю, аммо Раъ-
но, «Умар ака бари бир яхши ташкилотчи эди,
қаттиққўл бўлсаям оғир пайтда катта хизмат қил-
ди, одамлар иғво қилаверади-да», деганига ишо-
нибман. Закунчи бекордан-бекорга ишдан ҳайда-
либди, деб ўйлабман. Билмабманки, Раъно бугун
менинг мина ўпириб кетган елкамни ўпяпти-ю,
кеча... Хаёлимга келмабдики, бугун менинг чўлоқ
оёғимни уқалаяпти-ю, кеча... Нимага шунақа! Мен
сиғинган қуёш шуми! Кўзимни қамаштирган оф-
тоб шуми!.. Қанақасига! Бугун қўйнимга кириб
мени иситса-да, кеча...
494
Билмадим... Аввало, бунақа кулфат эркак зоти-
нинг бошига тушмасин. Тушган одам билади... Ма-
бодо шу ишлар кеча, мен йўғимда ўтиб кетган бўлса
кўрманми, басирманми, ҳеч нимани сезмасам, бо-
рингки, бефаросат, молдек ҳеч нимани билмай ўтиб
кетсам, бошқа гап эди. Лекин хотиним бағримда
ётиб, эркалаб туриб, яна ўша нопок нарсани еса...
Шунчалик гўлмидим! Шунчалик қўймижозми-
дим! Ундан кўра очиқ айтса бўлмасмиди! Сен мен-
га ёқмайсан! Тўрт томонинг қибла, деса-ку, олам
гулистон эди! Йўқ, қўйнимда жилпанглади. Кўнг-
ли аччиқ нарса тусаганида қўшилишиб қалампир
чайнадим. Ой-куни яқинлашганида ялиндим:
– Илтимос, Раъно! Ўғил туғиб бер, отини Музаф-
фар қўяман. Эсингдами, урушга кетаётганимдаям
шуни айтгандим...
Раъно бу сафар ҳам бахт ҳадя этди. Ўғлимни,
қип-қизил гўшт чақалоқни бағримга босган куним
мендан бахтли одам йўқ эди. Раъно чилласи чиқ-
маган чақалоқни кўрсатиб, «қаранг, дадаси, қу-
лоғи сизга ўхшайди, лаби сизга ўхшайди», дегани-
да севинчимдан теримга сиғмаган эдим...
Эҳтимол ўғрилик қилган одамнинг сири очил-
мас. Эҳтимол қотиллик қилган олчоқнинг ҳам сири
билинмас. Аммо хиёнат фош бўлмай қолмайди.
Негаки, хиёнатни бир одам қилмайди. Албатта,
шериги бўлади. Фақат, ёмон жойи шундаки, хиё-
натдан озор чеккан одам бу сирни ҳаммадан кей-
ин билади. Шуниси алам қилади.
Баъзан ўйлаб қоламан. Одам бошқаларни ай-
блашдан олдин ўзининг гуноҳиниям ҳисоблаб
кўриши керакми-йўқми! Балки айб ўзимдадир?
Хотин киши ёмон йўлга кирса – демак, эр айбдор.
Демак, хотиннинг кўнглини ололмаган. Дилини
оғритган. Аёл зоти – гулдек гап. Сен хор қилсанг,
495
сен ноҳақ эзғиласанг, албатта бегона қўл сийпа-
лайди. Аммо менда нима гуноҳ? Юртга келган тўй
экан, урушга бордим. Бир нарсани билар эдим:
ҳалол жанг қилсам, хотинимни асрайман. Раъно-
ни ҳимоя қиламан. Бундан чиқди – имонли аскар
бўлишим керак. Раъно севар эди-ку мени! Яхши
кўриб турмуш қурган эди-ку! Ўша қор ёғиб турган
кеча хайрлашаётганимизда «мениям олиб кетинг»,
деб зор қақшаб йиғлаган эди-ку! Мен у ёқда, хоти-
нимнинг номусини ҳимоя қилиб юрсамда, у бу бу
ёқда номусини сотса! Қайтиб келганимдан кейин
ҳам анави билан қўшилиб, кўзимга чўп солса! Ик-
ковлари бир бўлиб, маза қилиб устимдан кулишса!
Чидаб бўладими шунга!
* * *
Госпиталда ётганимда уйга борсам, нуқул роҳат-
да яшайман, деганим хомхаёл эканини Кўтарма-
га қайтган кунимоқ тушундим. Қирқ олтинчи йил
оғир келди. Лалми донлар ёз бошидаёқ қовжираб
кетди. Урушдан янги чиқилган, одамлар эзилган...
Хайрият, Бўрижар бўйларидаги далаларда, Кўтар-
ма томонда буғдой дуруст ҳосил берди. Аммо ҳар
битта бошоқ ҳисобли эди. Начора, юрт оч. Украи-
на ҳали ўзини тиклаб олмаган. Қозоғистонда ҳам
доннинг мазаси йўқ. Бутун мамлакат бизга кўз
тикиб турибди... Жанг қилган одам хоҳласа-хоҳла-
маса дунё миқёсида ўйлайдиган бўлиб қоларкан.
Бунақа пайтда ўз қорнингни эмас, мамлакат ға-
мини ейсан.
Саратон қаҳрига минди. Қуёш шафқатсиз қиз-
диради. Қушлар очлик азобидан нажот излаб, ўзини
буғдойзорга уради. Каттадан-кичик ҳамма далада.
Оқсоқолнинг ўзи ҳам терлаб-пишиб буғдой ўради.
496
– Барака топкурлар, яна жиндай ғайрат қилай-
лик, белида белбоғи бор одам шунақа пайтда ўзи-
ни кўрсатмаса, қачон кўрсатади! – деб одамларга
бош-қош бўлади. Комил табиб ўғли Олимжон би-
лан хирмонда дон янчади...
Пешинга бориб кун тандирдек қизиб кетди.
Бўрижардан эрталабдан бери эсиб турган салқин
шабада ҳам таққа тўхтади. Ҳамма ёққа қайноқ
сукунат чўккан, жонсараклик билан буғдойзорга
ёпирилаётган қушлар ҳам ўзини сояга уриб кет-
ган, фақат ўроқнинг шир-шир қилиши эшитила-
ди. Ярадор оёғим сирқиллаб оғриётгани учун чўк-
калаб олиб буғдой ўрар, бошқа ўроқчилар олдинга
ўтиб кетганидан уялар, ўзимни-ўзим ёмон кўриб
кетганимдан ўроқни иложи борича қулочкашлаб
солишга, кўпроқ майдондаги буғдойни ўришга ҳа-
ракат қилардим.
Оқсоқол, «янги бўшанган, офтобда юриб, боласи
ичкетар бўпқолмасин», деб Раънони вақтинча та-
белчиликдан озод қилиб қўйган эди. Кўз тегмасину
Музаффар касал бўладиган боламас. Уч ой ичида
кўзга кўриниб қолди: полвон бола! Уйга кири-
шим билан отини айтиб чақирсам, бешикда ётган
жойи да кўзи билан мени излаб қолади.
Раъно туққанидан кейин янаям очилиб кетган.
Ҳар куни пешинда Музаффарни кўтариб, далага
нонми, бир коса овқатми олиб келади. Бугун эрта-
лаб зоғора ёпаётганида ҳам абедда бораман, деган
эди. Шуни эслашим билан қорним таталаб кетди.
Тўғри, қоқ пешинда хирмонда гўжа пишириша-
ди. Аммо тонг қоронғисидан ишлаган одамга бир
товоқ гўжа нима бўларди? Қизиқ, Раънодан нега
дарак йўқ?..
Олисдан чақириб қолармикан, деган умидда,
хирмон томонга қараб, ўроқ солаётсам, бир нар-
497
са қарс этди! Минг лаънат! Одамнинг иши бир
юришмаса, шунақа бўлади ўзи! Қарасам, ўроқ қоқ
иккига бўлиниб кетибди. Бўрижар бўйи – захкаш.
Шунинг учун ҳам қурғоқчиликка қарамай, бу ер-
ларда ҳосил дуруст бўлган. Лекин ер тошлоқ. Эҳти-
ёт бўлмасанг... Ана, ўроқдан ҳам айрилдим.
Яримта ўроқни силтаганча буғдой пояларини
чангаллаб тағин ўришга уриндим. Йўқ! Кал бош-
га темир тароқ дегандек бу нимаси! Шу кетишим
бўлса, Оқсоқолнинг олдида шарманда бўламан-ку!
Ана, одамлар пайкал этагига етиб қолишди. Яхши-
си уйга бораман! Бошқа ўроқ бор. Аждардек қилиб
чархлаб қўйганман. Бораману келаман. Қайтага
яхши бўлади. Раъно ҳам болани офтобда уринти-
риб юрмайди.
Ярадор оёғим сирқиллаб кетаётганига қарамай,
Алвасти кўприк томонга югурдим. Кун баттар қи-
зиб кетган, темир йўлдан нафасни бўғувчи ҳовур
кўтарилар эди. Бир томонида Бўрижар шовил-
лаб турган, бир томонида наъматаклар ўсиб ётган
ёлғизоёқ йўлдан ўтиб, салқин ёнғоқзорга кирга-
нимдан кейингина кўксимга шабада урилди. Хай-
рият, салқин ҳам бор экан-ку. Билмадим, негадир
кўнглим ғаш эди. Ёнғоқзор оралаб ўтиб бораркан-
ман, олисда – ўнг томонда бола йиғиси эшитилди.
Аввалига парво қилмадим. Бола ҳамон биғиллаб
йиғлар, энтикиб-энтикиб қолар эди. Қизиқ. Чақа-
лоқ нима қилади бу ерда? Атрофда ҳеч ким тур-
майди. Комил табибнинг ёш боласи йўқ. Каттаси
урушда ҳалок бўлган. Кичкинаси – Олимжон ҳали
ёш. Устига-устак ота-бола хирмонда. Лазакат опа
ҳам буғдой ўряпти...
Тўхтаб қолдим. Шошма! Бирдан миямга ваҳи-
мали ўй урилди. Музаффарнинг йиғисига ўхшай-
ди-ку! Ўша заҳоти кўнглим сезди: аниқ! Ўзимнинг
498
ўғлим! Оёқ-қўлим бўшашиб кетди. Раъно болани
кўтариб менга нон обораётган бўлса... Хаёл билан
жар бўйига бориб қолган бўлса. Жонҳолатда бола-
ни улоқтириб, ўзи...
Нафасим оғзимга тиқилганча, йиғи овози ке-
лаётган томонга чопдим. Юрагим сезгани бежиз
эмас экан. Чиндан ҳам йўргаги ечиб қўйилган
Музаффар каттакон ёнғоқ тагида ётар, бошига
офтоб келиб, терлаб кетган, оёқ-қўлини баравар
силкитиб, чинқириб йиғлар эди. Сал нарироқда
эски қийиқчага тугилган коса дўппайиб турарди.
Қўрқиб кетдим. Болани даст кўтариб, сут ҳиди
анқиб турган юзидан ўпдим.
– Раъно! – Болани бағримга босганча жар то-
монга югурдим. – Раъно!!!
Бўрижар бўйига етганимда орқа томонда бир
нима шатир-шутур қилди. Қайрилиб қарасам, наъ-
матаклар қалин ўсган чакалакзор орасидан бир
одам ажралиб чиқди. Эгнида оппоқ жужунча ха-
лат, оёғида этик... Галифе шимининг тасмасини
йўл-йўлакай таққанча сўқмоқ томон чопиб кетди.
Аввалига танимадим. Орқага – мен томонга бир
қараган эди, Умар закунчи эканини билдиму вужу-
димга ёмон шубҳа ўрмалади. Бирдан Раъно: «Умар
ака яхши одам эди, ҳеч ким қадрига етмади», дега-
ни эсимга тушди. Лекин нима бўлаётганини ҳалиям
билмас, болани кўтарганча, карахт бўлиб турардим.
Ўша заҳоти чакалакзор орасидан Раъно отилиб чиқ-
ди. Кўйлаги ғижимланиб кетган, сочи алвастидек
пахмайиб, хас-хашаклар ёпишиб қолган...
Боланинг йиғиси таъсир қилди шекилли, шу то-
монга ярқ этиб қаради. Даҳшатдан олайиб кетган
кўзларини, бўздек оппоқ юзини кўриб, тўсатдан
ҳаммасини тушундим.
– Тўхта! Тўхта, қанжиқ!
499
Қизиқ, синган ўроқ ҳалиям қўлимда эканини
энди билдим. Бир қўлимда бола, бир қўлимда ўроқ
билан ўша томонга югурдим. Закунчи аллақачон
Алвасти кўприкка олиб борадиган сўқмоққа чиқиб
олган, Раъно сочлари ёйилганча унинг кетидан чо-
пар, аммо иккаласи бир-бирига қарамас, ҳар қай-
сиси ўз жонини асраб қолиш пайида эди.
– Тўхта-а!
Қўлимдаги ўроқни кучим борича отдим. Синиқ
ўроқ шатир-шутур қилиб, аллақайси дарахт тагига
бориб тушди.
Сўқмоққа чиқиб олганимда улар узоқлаб кетган
эди. Кўприк ёнига бориб қолган Раъно чақирди
шекилли, аллақачон темир йўл устига чиқиб олган
Закунчи тўхтаб, орқасига қаради. Қўлини пах-
са қилиб бир нима деди. Раъно жонҳолатда ўша
томон югурди. Энди оёғим оғримас, аммо тез чо-
пишнинг ҳам иложи йўқ эди. Дарахт илдизларига
қоқилиб мункиб-мункиб кетар, ўзимнинг ожизли-
гимдан ўзимнинг хўрлигим келарди. «Йўқ! Ўлдира-
ман! Иккаласини қийма-қийма қиламан!»
Яна қанча югурганимни билмайман. Темир йўл
устига чиқдиму қўлимдаги бола бутунлай ҳолсиз-
ланиб қолганини дафъатан ҳис этдим. Энди у ав-
валгидек чинқириб йиғламас, овози сусайиб қол-
ган, бўғзидан йиғи ўрнига инграшга ўхшаш ожиз
садо чиқар эди.
Шундагина болага озор бераётганимни тушун-
дим. Хаёлимга ярқ этиб бир ўй урилди. Закунчи
шаҳарда – Домдеҳқон ёнида туради. Буниям Раъ-
но айтган. «Оқсоқол ноинсофлик қилди. Умар ака-
га колхозчилар ҳашар қилиб қуриб берган уйни
олиб қўйди, шундоқ одам Домдеҳқон ёнидаги ка-
талак ҳужрада турганмиш», деган. Бундан чиқди
ўша ҳужрачагаям борган! Ўлдираман!
500
Темир йўл кўтармасидан тушиб борарканман,
терлаб кетган бола яна инграганини пайқадим.
Юзидан ўпиб овутдим:
– Бўлди, Музаффар, бўлди! Сен ўғил боласан-ку!
Эркаксан-ку! Ҳозир, ўғлим, ҳозир... Иккаламиз
битта эркакча иш қиламиз! Ҳозир-чи, ўғлим, ҳозир
фашистни ўлдирамиз! Қўнжимда-чи, пичоқ бор!
Зўр пичоқ! Ана ўша пичоқ билан... Худди фронтда
душман қорнига найза санчгандек. Битта фашист
тирик қолган экан, ўғлим. Бўлди, болам, йиғлама.
Бирпас чидагин...
Ўғлимни бағримга босиб ҳансираб югуриб бо-
рарканман, ўзим билан ўзим гаплашаётганимни
сезмас эдим.
– Ифлос! «Кетсангиз мениям олиб кетинг», деб
йиғлаган сен эдинг-ку! Оёғимга тиз чўкиб ялинган
сен эдинг-ку! Боласини чирқиллатиб қўйиб, би-
ровнинг қўйнида... Бола кўр қилгур наҳс!!!
...Одамзоднинг феъли шунақа. Нохуш нарсани
эслагиси келмайди. Аммо ёмон хотира бармоққа
чиққан ярага ўхшайди. Қўлингни қимирлатишинг
билан ўша лаънати яра бехосдан бир жойга тегиб
кетади-ю, азоб беради.
Шу яра тузалиб кетишини ўн йил кутдим. Ҳар
қандай дарднинг давоси вақт дейдилар. Бора-бо-
ра тўпиғимдаги оғриқ ҳам, салқин тушиши билан
елкамнинг ачишиб оғриши ҳам қолди. Аммо бу яра
тузалмаслигини ўзим билардим. Робияга уйланган
кунларим «Раъно» деб юбормаслик учун тилимни
тишлаб қолганимда, уни бағримга босганимда
ўшани – ўша беномусни кўз олдимга келтирга-
нимда – ҳар кеча, ҳар куни шу яра азоб берарди
менга! Мен аҳмоқманми? Кўрманми? Тўғри, аввал
кўр эдим. Кўзим очилди. Робия ҳалиям Кимсанни
кутаётганини, вақт-вақти билан Кимсаннинг су-
501
ратини сандиқдан олиб термилишини билмайман-
ми! Ақлим етмайдими шунга!
Робия! Яхшиям сен бор экансан! Биламан, мени
яхши кўрмайсан. Лекин эр-хотин ўртасида севги
дегандан кўра каттароқ, бамаънироқ нарса бўла-
ди. Бу нарсанинг оти нима? Ўзим билмайман. Бал-
ки меҳрдир, балки сабр-қаноатдир... Музаффар-
ни бағрингга босдинг. Тойчоқдек Омонни туғиб
бердинг. Раҳмат сенга! Дунёда борлигинг учун
раҳмат. Нега чўчиб тушдинг? Ухла, ухлай қол...
Жиндай ором ол... Биламан, қийин, жуда қийин.
Ҳаммасини тушунаман. Тўғри, мен ширин сўзлар
айтишни билмайман. Ўлдим-куйдим демайман.
Аммо сен менинг шунчаки севиклим эмас, хоти-
нимсан, болаларимнинг онасисан, Робия! Ҳали
авзоингни кўриб қўрқиб кетдим. Анави алвасти
келиб, дилингни оғритдими деб ўйлагандим. Хай-
рият, тинчлик экан... Даданг оқланган бўлса, ях-
ши-ку, онаси. Қувонмайсанми? Асл айнамас, деб
шуни айтади-да! Ўзингни эҳтиёт қил, Робия! Ме-
нинг бахтимга, болаларингни бахтига соғ-саломат
юрсанг бўлди, онаси...
Do'stlaringiz bilan baham: |