Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов


Устун йиқилса, устун зил кетади



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

3. Устун йиқилса, устун зил кетади
Одамларнинг бахтига куз яхши келди. Картош-
ка, сабзиларни йиғиб олгунимизча ҳаво туриб бер-
ди. Тўғри, октябрнинг бошларида бир-икки дафъа 
ёмғир ёғди-ю, ҳаво яна жўнашиб кетди. Фақат кеч 
кузга бориб, уч кун эзиб ёмғир ёғди. Эрталаблари 
қуюқ туман тушадиган бўлди. Офтоб кўтарилиши 
билан қуёш чарақлаб кетади. Аммо кун ботмаси-
дан тағин ер- кўкни туман ўраб олади.
Колхоз ҳамма планни бажариб бўлган, ер муз-
лаб қолмасидан шудгордан қутулиб олишга ури-
нардик. Қанд лавлаги бу йил ҳам яхши бўлди. Оқ-
соқолнинг маслаҳати билан разъезд яқинида лав-
лагини қабул қилиб оладиган янги омбор қурилди. 
Янгийўлдаги завод одамини жўнатади-ю, лавлаги-
ни шундоқ омборнинг ўзидан олиб кетаверади.
Халқ Оқсоқолнинг раислигини қўмсаб қолган 
эканми, нима иш чиқса чиппа ёпишади. Закун-
чи пайтидаги уриш-сўкишлар йўқ. Қизиқ, ҳеч ким 
Закунчини эсламайди ҳам. Гўё бу дунёда Умар за-
кунчи деган кимса ҳеч қачон бўлмагандек. Тўғри, 
аввалига ҳар хил мишмишлар тарқалди. «Закунчи-
ни райкомда моховга ошна қилишибди», «Закун-
чини урушга жўнатишмоқчи экан, тоғаси ўртага 
тушиб олиб қолганмиш...», «Закунчи молияга ишга 
ўтганмиш, налугчи бўлиб олганмиш...» Аммо у «Қи-
зил деҳқон» тарафларда қорасини кўрсатмади. 
Шу-шу одамларнинг эсидан чиқиб кетди. Оқсоқол 
унинг данғиллама уйини Ленинград қамалидан 
чиқиб келган оилаларга берди. Назаримда фақат 
битта одам – Раъно келинойим ҳалиям Закунчини 
эслайди. Шу уч-тўрт ой ичида озиб-тўзиб кетди...
Кўтармадаги охирги пайкални ҳам қазиб бўл-
дик. Кунботар палласи туман қуюқлашиб, одам 


456
одамни танимайдиган бўлиб қолганида аравани 
тўлдириб омборга жўнатдик.
Оқсоқол тўрт аянчли ғийқиллаганча лойга бо-
та-бота имиллаб кетаётган тўрт ғилдиракли ҳўкиз 
арава ортидан қичқириб қолди:
– Омбордагиларга айт, Олимжон! Тезроқ туши-
риб, олишсин. Кейин дарров изингга қайт, уқ-
дингми?
Туманлик орасидан Олимжоннинг ингичка ово-
зи янгради:
– Дарров келаман. Чу, жонивор!
Қандоқ яхши-я, бу бола! Ўшанда – Закунчи қиш-
лоқдан бадарға қилинган куни ҳолидан хабар ол-
гани борганимда болани кўриб қўрқиб кетувдим. 
Тикан кирган жойлар маддалаб яра бўлиб кетган 
экан. Йўқ, ҳайтовур Комил табиб дори-дармон қи-
либ, оёққа турғазди. Олимжон яна ишга киришиб 
кетди. Тағин ўша-ўша: мактабдан қайтади-ю, да-
лага югуради. Ҳозир аравакашлик қиляпти. Эрта-
дан ер ҳайдашга тушсак, тракторга сув ташийди.
Одамлар туманлик орасидан шарпадек сирға-
либ чиқиб, аравага сиғмай қолган беш-олти зам-
бил лавлаги уюми олдида турган Оқсоқолнинг 
атрофига тўпланишди. Туман билан қўшилиб, со-
вуқ ҳам тушган, кунбўйи замбил кўтарганим учун 
биқинимга яна оғриқ турган, бўғилиб кетаётганга 
ўхшардим.
Оқсоқол атрофини ҳалқадек ўраб турган одам-
ларга ҳайқирди:
– Болали хотинларга жувоб. Эркаклар қолсин, 
яна жиндай иш бор.
– Биз-де, ўша эркак, Оқсоқол! – Парча опа ту-
манлик орасида дўриллади. – Хизмат бўлса этву-
ринг!
Оқсоқол мамнун кулди:


457
– Тўғри, сен, ўнта эркакни қочирасан.
Туманликда ивирсиган шарпалар секин-секин 
ғойиб бўлди. Оқсоқол менга кўзи тушиб жеркиб 
берди:
– Сен нега анграйиб турибсан, бор, онангга 
боқиш!
Совуқдан муштдеккина бўлиб жунжикиб тур-
ган бобом яқин келди.
– Қўявур, Робия мен билан кетади.
Оқсоқол маъқул, дегандек бош ирғади. Кетмон 
дастасидан ушлаб дийдираб турган Комил табиб-
ни кўриб раҳми келди шекилли, овози юмшади.
– Сизам борақолинг, Комилбой.
– Йўғ-е! – Туман орасида табибнинг юзини аниқ 
кўрмасам ҳам, хижолат чекиб илжайганини пай-
қадим. – Унақа деманг, Оқсоқол.
– Бўлмаса гап бундоқ... – Оқсоқол ёнида қолган, 
беш-олти одамга бир-бир қараб чиқди. – Яна озги-
на ғайрат қиламиз. Пайкални қадамлаб айланиб 
чиқамиз. Яримта-юримта лавлаги қолиб кетган 
бўлсаям териб олайлик, барака топгурлар. Завод 
қараб турибди. Ҳозир арава қайтади. – Ўзи бирин-
чи бўлиб пайкалга кириб кетаркан, таъкидлади. – 
Бир бўлак ҳам қолмасин. Эртага трактор тушади.
«Бир бўлак ҳам қолмасин» деб айтишга осон. Ту-
ман бўлса, қоронғи тушиб қолган бўлса! Лавлаги 
бўлагини гуваладан ажратиб бўлармиди?
Ўнимда пишиллаб келаётган Парча опа йўлини 
ўргатди.
– Қўлиз билан чангаллаб нима қиласиз, Роби? 
Тепиб кўринг, ўзи билинади.
Тўғри айтган экан! Каттароқ кесакни тепиб 
кўрасиз: этик учига юмшоқ уннаса ёмғирда иви-
ган гувала бўлади, қаттиқроқ тегса – лавлаги! 
Аммо қаттиқроқ уннайдиган лавлаги қолдиғининг 


458
ўзи йўқ. Чорак замбил лавлаги тергунимизча анча 
вақт ўтди. Ҳамма ёқни зулмат қоплаган, совуқ 
тушганига қарамай, терлаб кетгандим. Қуюқ ту-
ман одамни бўғишини энди билдим. Парча опа би-
лан икковлашиб замбилни хирмонга олиб чиққа-
нимизда алламаҳал бўлган эди. Осмонда, кунботар 
томонда кўр одамнинг кўзидек хира ой туманлик 
орасида сарғайиб турар, аммо атрофни ёритиш 
ўрнига ғашга тегарди.
Бобом билан Оқсоқол сирғана-сирғана замбил 
кўтариб яқин келишди. Замбил тагида ётган лав-
лаги бўлакларини хирмонга ағдаришди.
– Сениям суробинг тўғри бўлди-а, ўртоқ! – Оқ-
соқол бобомнинг елкасига шапатилаб эркалади. – 
Дамингни ол... – Сават замбилни тўнкариб ўтир-
ди-да, ёнидан жой кўрсатди. – Ўтир, носингдан ол.
– Ўзимам айтувдим, нечук бу меҳрибон бўпқол-
ди, деб! – Бобом тўнғиллади. – Шу одатинг қачон 
қолади-а? Ўзингникини чексанг ўласанми?
– Меникини ишқори кўп экан. Оғзимни ўйиб 
юборди.
– Бўпти! – Бобом лойга беланган узун камзулининг 
чўнтагидан носқовоғини чиқарди. – Алмашамиз.
Оқсоқол қоронғида ҳе-ҳелаб кулди.
– Қўй, ўртоқ! Тилинг ўйилиб, кампирингдан ба-
лога қолиб юрмай.
«Хазончинак» қилинган лавлагининг чўғи кўп 
эмас эди. Одамлар чекка-чеккадан чиқиб келиб, 
тағин хирмон атрофида тўпланишди.
– Тайиб, сиз кетвуйинг! – Оқсоқол оғзида нос 
борлиги учун тили яхши айланмай буюрди. – Ҳам-
майлага жувоб.
– Лавлагини ким ортади? – деди Парча опа 
дўриллаб.
– Ўзивуззи қўливуз йўқми? – Оқсоқол тилаб ол-
ган носини роҳат қилиб чеколмаганига жаҳли 


459
чиқди шекилли, ерга тупириб, кафтининг орқаси 
билан мўйловини артди. – Бор дегандан кейин бо-
равермайсанми!
Атрофни шарпадек ўраб турган одамлар бир 
зумда ғойиб бўлишди. Жимлик чўкди. Қуюқ туман 
баттар исканжага олиб бўғаётганга ўхшар, биқи-
ним симиллаб оғрир эди.
– Менга қара! – деди бобом хавотирли оҳангда. 
– Олимжондан дарак йўқ-ку!
Оқсоқол ҳам боядан бери шуни ўйлаб ўтирган 
экан шекилли, ўрнидан туриб кетди.
– Юр, ўзимиз бора қолайлик.
Қаторлашиб йўлга чиқдик. Оёқ остида лой пил-
чиллайди. Оқсоқол қаддини ғоз тутиб боряпти. 
Бобом унинг қадамига етолмай пилдирайди. Мен 
ҳам тезроқ юришга ҳаракат қиламан. Унга сайин 
биқиним санчиб-санчиб қўяди... Хазоннинг аччиқ 
ҳиди анқиб турган ёнғоқзорга кирганимизда зул-
мат янаям қуюқлашиб кетгандек бўлди.
– Дума! – деди Оқсоқол орзумандлик билан. – Қор 
тушса Тоҳиримни тўй қиламан. Потма айтди: ота, 
неварангизни суннат қилмаймизми, деди. Тўғри 
айтади... Бир тўй қилайки. – У жимиб қолди-да, 
қўшиб қўйди. – Беш-олти йил ўтсин, қарабсанки, 
Ойпопукни узатамиз. Чевара кўраман, а лаббай?
– Мана бу – бошқа гап! – Бобом дадилланиб 
шанғиллади. – Айтмовмидим, ҳеч кимдан кўрма-
ганингни мана шу Потмадан кўрасан деб. Қиздан 
афзал-да, келининг.
Икковлари сукутга чўмишди. Билдимки, Оқ-
соқол Фотима келин ҳақида гап бошланиши билан 
Зуҳра келинни эслади... Олд томонда Алвасти кўп-
рикнинг шовуллаши эшитила бошлади. Оқсоқол-
нинг юраги сиқилди шекилли, яна шанғиллади:
– Кимсандан хабар йўқми?


460
Юрагим бир қалқиб кетди. Уч йил бўляпти. 
Кимсан акамдан дарак йўқ. Бу қандоқ азоб?! На 
тирик деб қувонолмасак, на... Йўқ, биламан. Ким-
сан акам тирик!
– Ҳайронман... – Бобом хўрсинди. – Тирик бўлса 
шу кунгача дараги...
– Э, ўле! – Оқсоқол жаҳл билан бақириб берди. 
– Шунча ёшга кирибсан-ку товуқча ақлинг йўқ...
– Нима бўпти менга? – деди бобом унинг гапини 
кесиб. – Қолаверса, сенинг йилинг ҳам – товуқ!
– Хўш, нима қипти, товуқ бўлса? – Оқсоқол энг 
муҳим масалани талашгандек тажанглик билан 
ҳайқирди. – Биламан, иккаламизнинг мучалимиз 
бир. Аммо онангни қорнида ётган тўққиз ойниям 
ҳисоблаш керакми – керак. Бундан ташқари муча-
линг икки марта айланганида бир ёш қўшиладими 
– қўшилади! Тушундингми, саводсиз?
– Бўлса бордир... – Бобом яна уф тортди. – Ле-
кин Кимсаним...
– Яна гапиради-я! – Оқсоқол баттар тажанг-
лашиб кетди. – Ҳеч радио эшитасанми, пакана! 
Бизникилар Булғорияни озод қилди. Ўшаларнинг 
ичидаям ўзимизнинг партизан болалар бор экан. 
Мени айтди дерсан. Кимсан булғор партизанлари-
га қўшилиб кетган.
Кўнглим ёришди. Оқсоқол рост айтяпти. Ким-
сан акам Болгария партизанлари орасида юриб-
ди. Шунинг учун хат ёзмаган. Эрта-индин дараги 
чиқади. Булғория озод бўлдику.
Хаёл суриб кетаётган эканман, бир маҳал Оқ-
соқолнинг хавотирли хитобидан чўчиб тушдим.
– Анави нима, Дума?
Оқсоқол қўли билан кўрсатган томонга қаради-
му Алвасти кўприкдан эллик қадамча нарида, те-
мирйўл устида шарпадек қорайиб турган нарсага 
кўзим тушди.


461
– Вагонми? – деди бобом дудмал қилиб.
Ўша томондан, туманлик орасидан асабий, ин-
гичка овоз эшитилди:
– Чу! Чу!
– Ие, арава-ку! – Оқсоқол ўша томонга югурар-
кан, йўл-йўлакай койинди. – Ҳа бола-я! Катта йўл-
дан юрмасдан...
Лойда сирғанганча мен ҳам чопиб кетдим.
Оқсоқол тўғри айтади, Олимжон болалик қил-
ган. Катта кўчадан айланиб юрмаслик учун, ара-
вани эски йўлдан солган. Тўғри, бу йўл яқин: ом-
бор рўпарасидан чиқади. Аммо лойда арава ботиб 
қолган бўлса...
Туманлик орасида Олимжоннинг йиғламсира-
ган овози яна янгради:
– Чу! Чу!
Яқин боришимиз билан юрагим орқага тортиб 
кетди: лавлаги тўла арава темирйўлга кўндаланг 
туриб қолган, Олимжон нуқул ҳўкизларни хипчин 
билан савалар эди. Хаёлимга келган ўйдан ўзим 
сесканиб кетдим: «Поезд келиб қолса-чи!»
Оқсоқол югуриб бориб ҳўкизнинг тасмасини 
чангаллади.
– Катта йўл қуриб қолганмиди, бадбахт!
Олимжон анчадан бери ҳўкизларни тортқилай-
вериб чарчаган, қўрқиб кетган бўлса керак, йиғлаб 
юборди:
– Ман билмадим... Пешиндаям шу ердан...
– Э, шу ердан ўтмай... – Оқсоқол бобомга ҳай-
қирди. – Орқага ўт, Дума. Ҳамманг орқага ўт... – У 
тасма жиловини куч билан тортди. – Чу жонивор!
Бобом, Олимжон, мен – учовлашиб, арава орқа-
сидан итара бошладик. Арава қилт этмас, олдин-
ги иккита ғилдирак темир йўлнинг нариги изига, 
орқа ғилдираклар бериги изига тақалиб, михланиб 


462
қолган, ҳўкизлар ҳарчанд чирангани билан арава 
жойидан жилмас эди.
– Юр-е, ҳаром ўлгур! – Оқсоқол ғазаб билан 
ҳўкизлардан бирининг қорнига тепди. Ҳўкизлар 
яна бир талпинган эди, арава тагида алланима 
қарсиллади.
– Ўқ синдими, нима бало! – Оқсоқолнинг ҳа-
яжонли хитобидан қўрқиб кетдим. Оқсоқол лип 
этиб, арава тагига шўнғиди. Кўп ўтмай эмаклаб 
чиқиб, орқага ўтди. – Ҳаммаси жойида! – деди 
жонланиб. – Қани, кўтардик! Куч борми ўзи!
Тўртовлашиб арава орқасидан кўтара бошладик.
– Чу, ҳаром ўлгур! – деди Оқсоқол чираниб.
Орқа ғилдираклар из устига чиқдию сирғаниб 
яна қайтиб тушди.
– Торт! – Оқсоқол қоронғида кўзини ола-кула 
қилиб менга ўшқирди. – Ҳўкизни торт дейман!
Югуриб олдинга ўтдим. Қарасам, ҳўкизлардан 
биттаси бемалол чўккалаб, шағал устида ётибди. 
Ҳамма ёқни туманли зулмат қоплаган бўлса ҳам 
ҳўкизнинг оғзидан тили чиқиб кетганини, лабидан 
сўлак оқаётганини кўрдим. Чинқириб юбордим:
– Бобожон! Ҳўкиз ўляпти!
Оқсоқол бўралаб сўкинганча чопиб келди.
– Менга деса ҳаром ўлмайдими! Поезд кепқола-
ди ҳозир!
– Посирани кес! – арава орқасидан бобом бақир-
ди. – Кес дейман!
Оқсоқол этигининг қўнжига қўл суқиб, пичоғи-
ни суғуриб олди. Бўйинчага боғланган тасмалар-
ни ширтиллатиб кесиб ташлади. Шериги чўккалаб 
қолганида бўйни бир томонга қийшайиб кетган 
ола ҳўкиз лапанглаб нари кетди. Оқсоқол иккинчи 
ҳўкизнинг шохидан ушлаб торта бошлади.
– Тур, ҳаром ўлгур! Тур!


463
– Поезд! – Орқадан Олимжоннинг ҳаяжонли 
ҳайқириғи эшитилди. – Поезд келяпти!
Бурилиб қарадиму Алвасти кўприк томонда ло-
вуллаб яқинлашаётган учта чироқни кўриб қўрқиб 
кетдим.
– Дума! – Оқсоқол харсиллаб ҳўкизни яна теп-
ди. – Дума! Поездда аскар болалар бор. Биламан! 
Ярадорлар бор.
Эсанкираб қолган бобом арава орқасида туриб 
ингичка овозда чинқирди:
– Нима қилай?
– Бу ёққа кел, аҳмоқ! Чоп!
Жонҳолатда ҳўкизнинг қулоғига ёпишдим. 
Ростдан ҳам поезд фронтдан ярадор йигитларни 
олиб келаётган бўлсачи! Вагонда Кимсан акам ҳам 
бўлса-чи!
Оқсоқолга қўшилиб бақирдим:
– Чу, ҳаром ўлгур, чу!
Орқа томонда Олимжон йиғламсираб чинқирди:
– Тезроқ! Дума бува, тезроқ боринг!
Бобом етиб келганида чўккалаб ётган ҳўкиз ту-
риб кетган эди.
– Олимжоннинг ёнига ўт, Роби!
Югуриб арава орқасига ўтдим.
– Мен нима қилай, опа? – деди Олимжон титраб.
Нариги томондан Оқсоқолнинг асабий бақирга-
ни қулоғимга кирди.
– Шотини кўтар, Дума! Шотини.
Туманлик қўйнида ёриб чиққан нур самовар 
дудбуронидан отилаётган оловдек ловуллаб, тез-
лик билан бостириб келарди. Бобом билан Оқсоқол 
аравани лайлак қилиб кўтаришди шекилли, усти-
мизга лавлагилар ёғила бошлади. Яқин келиб қол-
ган паровоз сурон солиб гудоқ чалди. Чироқ ёруғи-


464
да лайлак бўлиб бошимдан босиб тушаётган ара-
вани кўрдиму даҳшат ичида чинқириб юбордим:
– Олимжон, қоч!
Кўзимни очсам, қоп-қора зулмат ичида ётибман. 
Атроф жимжит. Олисда – разъезд томонда узоқлаб 
бораётган поезд ғилдиракларининг бўғиқ гулдираши 
эшитиларди. Пастда Алвасти кўприк шовуллайди. 
Ўрнимдан турмоқчи эдим, биқинимга санчиқ туриб, 
чўккалаб қолдим. Тиззам тошга урилган шекилли, 
қаттиқ оғриб, кўнглим беҳузур бўлди. Уч-тўрт қадам 
нарида ёнбошлаб ётган аравани энди кўрдим. Ара-
ванинг ғилдираклари ҳамон секин-секин айланиб 
турар, нолали ғийқиллар эди.
Тепамда ҳансираган нафас эшитилди.
– Опажон! – Олимжон қўлимдан тортди.
Оғриқни унутиб, сапчиб турдим. Оёқ остида со-
чилиб ётган лавлагиларга қоқилиб, сурилиб, темир 
йўл устига чиқдик. Юз қадамча нарида омбор чи-
роқлари хира милтираб турар, берироқда туман-
лик орасида соядек иккита ҳўкиз кўринар эди.
– Бобожон! – Оқсоқланганча энтикиб, ўша то-
монга югурдим. – Бобожон, қаёқдасилар?
Чопиб борарканман, ёнбош томонда Олимжон-
нинг бақиргани қулоғимга кирди.
– Опа! Бу ёққа келинг, опа! – деди йиғламсираб. 
– Туринг, Оқсоқол бува!
Етиб борганимда Оқсоқол бошини чангаллаган-
ча чўккалаб ўтирар, ҳансираб нафас оларди.
– Мени қўй... – деди энтикиб. – Думага қара... – 
У каловланиб ўрнидан турмоқчи бўлди-ю, яна чўк-
калаб қолди. – Борсанг-чи, – деди инграб.
Эс-ҳушимни йўқотиб, тағин чопиб кетдим.
Пастда, чап томонда ожиз инграш эшитилди. 
Лойга ботиб, аллақандай дарахт тагига тушиб бор-
дим. Бобом кўлмакда чалқанча ётар, инграр эди.


465
– Бобожон! – Кўксимдан йиғи аралаш нидо оти-
либ чиқди. – Туринг...
Аввал Олимжон, кейин гандираклагудек бўлиб, 
Оқсоқол етиб келди. Кўлмакка ўтирганча бобом-
нинг бошини тиззасига олди.
– Кўзингни оч, ўртоқ! – деди бобомнинг юзини си-
лаб. – Мана... Бўлди... ҳозир... Ҳаммаси яхши бўлади.
Бобом энтикди.
– Мен... ўламан...
– Унақа дема, ўртоқ! – Оқсоқол овози титраб, ялин-
ди. Нос чекасанми? Мана ҳозир... – У бир қўллаб бо-
бомнинг пешонасини силаганча, иккинчи қўли тит-
раб шимининг чўнтагини титкилай бошлади.
– Кимсанимни кўролмадим... – Бобом гапирмоқ-
чи эди, оғзидан қон оқиб, хириллаб қолди.
– Жон ўртоқ... Унақа қилма... – Оқсоқол эгилиб, 
бобомнинг юзига юзини қўйди. – Ўзинг айтган-
сан-ку, бирга келганмиз, бирга кетамиз.
Билмадим, туман тарқалдими, ой чиқдими, бо-
бомнинг юзи ёришгандек бўлди. Сесканиб кетдим. 
Ҳали қоронғида кўрмаган эканман. Бобом бошя-
ланг, юзини таниб бўлмас, кийимлари пора-пора 
бўлиб кетган, ҳамма ёғи лой аралаш қонга белан-
ган эди.
– Чопсанг-чи! – Оқсоқол титраб-қақшаб Олим-
жонга буюрди. – Югур, отангни чақир!
Олимжон сапчиб туриб, темир йўл томонга чо-
пиб кетди.
– Ўғлимни кўролмадим... – деди бобом шивир-
лаб. – Келса... Ўзинг... Кимсан... – У ёғини айтол-
мади. Тўсатдан кўкраги босқондек қаттиқ-қаттиқ 
кўтарилиб туша бошлади. Оғзидан қон отилиб, 
Оқсоқолнинг юзига сачради.
– Бобожо-о-он! – Чинқириғим туманликни тил-
ка-пора қилиб юборганини, хира чироқ ёниб тур-


466
ган омбор томондан шу ёққа одамлар югуриб кела-
ётганини элас-элас ҳис этдиму ҳушимдан кетдим.

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish