2. Осмон юлдузсиз эмас
Уруш бошланганидан бери клуб эшигига шунча
одам тўпланмаган эди. Ҳаво илиқ, оёқ остида атала-
дек сарғимтил қор пилчиллар, юпун кийинган бола-
лар у ёқ бу ёққа югурар, чоллар, хотин-халаж – ҳам-
манинг кўзида қандайдир сирли ҳаяжон бор эди.
Чойхона ёнидаги ҳовуз бўйида бобомнинг эшак
аравасиям турибди. Эшак ҳорғин кўзлари билан
атрофга бефарқ қараб қўяди, кўкимтир кулранг
лабини чўччайтириб, ҳавони искайди.
Клуб зинасида турган Оқсоқол тўй эгасидек
ҳаммани ичкарига таклиф қиляпти.
– Киринглар, пажалиста, ичкари кираверинг-
лар!
263
Одамлар ҳайрон, худди ёнида турган киши ҳам-
масидан хабардору ўзи эшитмай қолгандек шери-
гидан сўрайди:
– Нима гап ўзи? Нима бўпти?
Хаёлимга ярқ этиб ғалати ўй келди: уруш битган
бўлса-я? Ҳар куни радиода бизникилар қарши ҳу-
жумга ўтиб, кўп қишлоқларни озод қилишаётганини
гапиради-ку. Тўғри, ҳали душман Москвадан узоқда
эмас. Лекин бизникилар нуқул босиб боравергани-
дан кейин немис таслим бўлса, ажабмас! Ҳали За-
кунчиям яхши гап бор, деди-ку! Оқсоқолнинг ҳам
чеҳраси очиқ. Кошкийди, уруш тугаган бўлса!
Пахтали чопонидан, жун рўмолидан зах ара-
лаш, тер ҳиди анқиб турган хотин-халажни тир-
сагим билан нари-бери суриб Оқсоқолга яқинроқ
боришга уриндим.
Ориф оқсоқол вақти чоғ пайтида мўйловини
икки қўллаб силайдиган одати бор. Ҳозир ҳам ҳўл
бўлиб кетган мўйловини бураб, оломонга жилма-
йиб қараяпти.
– Ичкари кирсаларинг-чи, барака топкурлар!
Менинг хаёлимга келган ўй бошқаланиям мия-
сида айланаётган экан. Тўда орасидан аёл киши-
нинг ҳаяжонли ҳитоби эшитилди.
– Уруш тамом бўптими?!
Бирпасда ҳамма ёқ қий-чув бўлиб кетди. Ҳас-
сага суянган чоллар, кўзида умид ёнган хотинлар
Оқсоқолнинг атрофини ҳалқадек ўраб олишди.
Сийрак соқолли чол чувалган салласини қайта
ўрар экан, хаста овозда сўради:
– Тушунтириб гапирсангиз-чи, Оқсоқол, Гитлер
тўнғиз қўпиптими?!
– Бердисини айтгунча уриб ўлдирасанларми,
барака топкурлар! – Оқсоқол яна ҳайқирди. – Ич-
кари кирсаларинг-чи!
264
Оломон орасидан бояги аёлнинг асабийроқ то-
вуши келди:
– Ҳеч ким йўқ-ку, у ёқда. Ўзингиз айтиб қўя қо-
линг, уруш тамом бўптими, ишқилиб! Болаларим
отасини соғиниб кетди-ку!
Ўша томонда Башор опанинг ўктам овози янг-
ради:
– Болаларни баҳона қилмай, ўзим соғиндим деб
қўя қол!
Гурра кулги кўтарилди. Оқсоқол ҳам илжайди.
– Башор тўғри айтади, Қумри! Жалол махсумни
соғинган бўлсанг, тез-тез хат ёзиб тур. Эрта-индин
ўзиям кепқолади. Душман беш юз минг аскаридан
айрилиб, Масковдан юз чақирим нарига қочди.
Эшитдингми! Қани, кираверинглар.
У клубнинг очиқ турган қўш тавақали эшигидан
ичкари кириб кетди. Ўша заҳоти ҳамма ур-сур би-
лан зинага ёпирилди. Ўртага тушиб қолган экан-
ми, оломоннинг ўзи оёғимни ерга тегизмай клубга
обкириб қўйди. Ҳамма қий-чув солиб, дуч келган
жойга ўтирди. Олдинги қаторни болалар эгаллаб
олишди. Улар орасида жияги ситилиб кетган дўп-
пи кийган Олимжонни кўриб қолдим. Залда эркак-
лар йўқ ҳисоб, деярли ҳаммаси хотинлар, чоллар
эди. Ҳамма ғовур-ғувур қилар, умид билан саҳна-
га тикилар, лекин саҳнадаги қизил мовут ёпилган
стол бўш эди. Стол орқасида беш-олтита суянчиғи
баланд курси қатор тизиб қўйилибди. Тўрда Ста-
линнинг сурати...
Клубга яқин орада одам кирмагани учун зах бо-
сиб кетган, катта-катта деразаларнинг синиқ ой-
насидан шамол ғуриллайди. Кузда чакка ўтган ше-
килли, бир вақтлар гул солинган деворлар нам бо-
сиб, бўёғи кўчиб тушибди. Урушдан илгари саҳна
тепасида «Меҳнатдан келса бойлик – турмушинг
265
ҳам чиройлик!» деган шиор бўларди. Ҳозир «Ҳам-
ма нарса фронт учун!» деган ёзув илиб қўйилибди.
Саҳнага энг аввал Умар закунчи кириб кел-
ди. У кулранг костюм-шим кийган, бўйнига бў-
йинбоғ тақиб, ясаниб олган эди. Тўрт-беш қадам
юриб тўхтади-да, саҳна бурчагига қараб чапак
чала бош лади. Пастдагилар индамай ўтиргани-
дан ғаши келди шекилли, «сенлар ҳам чал» деган-
дек ғайрат билан қарсак ура кетди. Залда ўтир-
ганлар нима гаплигини билмаса ҳам жўр бўлди.
Саҳна бурчагидан бошяланг, сочига оқ оралаган,
тўла гавдали киши чиқиб келди. Мовут костюми-
нинг ўнг енги шалвираб ётар, оғир-оғир қадам
босар эди. Меҳмон яқин келган заҳоти Закунчи
баланд суянчиқли курсилардан бирини чаққон-
лик билан суриб рўпара қилди. Шоша-пиша чўн-
тагидан рўмолча чиқариб, курсини артди-да,
меҳмонни авайлаб ўтқизди. Янаям қаттиқроқ
қарсак чала бошлади.
Пастдагилар унга баравар жўр бўлишди. Охири
«бешқарсак»га айланиб кетган сурондан клуб томи
кўчиб тушгудек бўлганида меҳмон ягона чап қўли-
ни силкитиб, «бўлди бас» дегандек, имо қилди.
Умар закунчи эса турган жойида мулойим жил-
майиб ҳамон қарсак чалар, колхозчиларни ҳам
шунга ундаётгандек бўлар эди. Меҳмоннинг вақти
тиғиз эканми, ё шовқин-сурондан қулоғи битди-
ми, ўрнидан туриб кетди.
– Ўртоқлар! – деди бақириб. – Ўртоқ колхозчи-
лар... Илтимос...
Умар закунчи жилмайган кўйи тинчий бошла-
ган залдан кўз узмай, меҳмоннинг қулоғига бир
нимани шивирлади. Меҳмон жойига қайтиб ўтир-
ганидан кейин жарангдор овозда, дона-дона қи-
либ гап бошлади:
266
– Ҳурматли колхозчилар! Бугун бизнинг кол-
хозда қўшалоқ байрам! Биринчи, энг муҳим бай-
рам шуки, сизлар билан гаплашиб олиш учун рай-
комнинг биринчи секретари – янги котиби, ҳамма-
миз учун ҳурматли ўртоқ Абдураҳмонов ташриф
буюрдилар!
Умар закунчи охирги сўзларини тантана билан
эълон қилиб, шу қадар қаттиқ чапак чалдики, зал
тағин жунбишга келди.
– Ҳурматли ўртоқ Абдураҳмонов! – Умар закун-
чининг жарангдор овози шовқинни босиб кетди.
– Бизнинг хўжалик аъзолари сизни – уруш қаҳра-
мони, жонажон ватанимиз учун қон кечган жа-
соратли жангчини, районимизнинг отасини чин
юракдан табриклайдилар. Хуш келибсиз колхози-
мизга, ўртоқ Абдураҳмонов!
Оломон қайтадан ғайратга тушиб қарсак чала
бошлади.
Шунда кутилмаган иш бўлди. Абдураҳмонов
оғир гавдасига ярашмаган чаққонлик билан ўр-
нидан сапчиб турди. Негадир салқиган қовоқлари
учиб-учиб, шишинқираган юзлари қизариб кетди.
Ягона қўлини чўзиб, ҳамон ғайрат билан қарсак
ураётган Закунчининг билагидан ушлаб, шахд би-
лан тортди.
Залга қараб, бир нима деган эди, шовқиндан
ҳеч нарса эшитилмади. Аммо зум ўтмай чапак
тинди, одамлар харракларни ғирчиллатиб, жойига
ўтиришди.
– Ўртоқлар! – деди у титроқ, хаста овозда. Ёни-
да жилмайиб турган Закунчини зўрлагудек бўлиб
жойига ўтқизди. – Дўстлар! Юртимизнинг бошига
оғир кун тушганида кечани кеча, кундузни кун-
дуз демай ҳалол меҳнат қилаётганингиз учун ҳам-
мангизга минг раҳмат! Райком ҳаммасини билади.
267
«Қизил деҳқон»чилар фронтга пландан ташқари
беш тонна қуруқ мева юборганини, юз минг сўм-
лик заём олганини, жангчиларимизга иссиқ ки-
йим жўнатганини – ҳаммасини биламиз. Душман
Москва остоналарида енгилди. Шармандаси чиқиб
қочяпти. Бунда сизларнинг ҳам улушинглар бор.
Энди Закунчи ундамаса ҳам одамларнинг ўзи
гувиллаб қарсак ура бошлади. Абдураҳмонов яго-
на қўлини кўтариб шовқинни тўхтатди.
– Мен районда янги одамман! – деди толиққан
овозда. – Фронтдан яқинда қайтдим... Аммо бу
колхозга урушдан аввал ҳам келганман. Тўғрими,
Оқсоқол!
Залнинг ўртароғидан Ориф оқсоқолнинг баланд
овози эшитилди.
– Баракалла! Келгансиз.
– Дума қаёқдалар, Дума?
Ҳамма аланг-жаланг бўлиб қолди.
Бобом охирги қаторда ўтирган экан. Ўрнидан
тургани билан биров кўриб, биров кўрмади.
– Бу ёқдаман! – деди чийиллаб. – Гапираверинг,
эшитяпман.
– Бу жой, – меҳмон бўш курсиларга имо қилди,
– сизларники. Колхозни йўргаклаб, бешигини теб-
ратганларники. Қани, марҳамат, жойларингни би-
либ ўтиринглар.
Умар закунчи дик этиб ўрнидан турди.
– Шуларга асраб қўйибмиз-да жойни! Қани, Оқ-
соқол, Ҳусан ака, президиумга марҳамат.
Оқсоқол билан бобом саҳна бурчагидаги зи-
надан узун-қисқа бўлиб чиқиб боришаётганида
тағин қарсакбозлик бўлиб кетди.
– Мен бугун жуда хурсандман! – Меҳмон зал-
га қараб жилмайди. – «Қизил деҳқон»дан чиққан
қаҳрамон жангчини қутлашга келдим. – У ягона
268
қўлини мовут костюмининг чўнтагига суқиб газе-
та чиқади.
– Раънохон, чиқинг! – деди Умар закунчи ўрта-
роқдаги қаторга имо қилиб.
Сочини чамбарак қилиб ўраган, қундуз ёқали
пальто кийган Раъно келинойим одамлар ораси-
дан ўтиб, саҳнага чиқди. Қарасам, икки юзи қиза-
риб, чиройли кўзлари ёниб турибди.
– Ўқинг! – Закунчи меҳмоннинг қўлидан газета-
ни олиб, Раъно келинойимга узатди.
Раъно келинойим газета қатини ёзаётганда,
«Қизил Ўзбекистон» эканини пайқадим. У гоҳ саҳ-
нада ўтирганларга, гоҳ пастдагиларга қараб ши-
рин жилмайган кўйи шариллатиб ўқиб кетди.
«Тошкентлик паҳлавон. Марказий фронтнинг
оддий аскари, артиллериячи Очил Комилов уруш-
дан аввал энг тинч касб – ўқитувчиликни орзу қил-
ганди, Тошкентдаги Низомий номли педагогика
институтида ўқир эди. Унинг мақсади ёш авлодни
тарбиялаш эди. Немис-фашист босқинчилари юр-
тимизга бостириб киргач, қўлига қурол олди...»
Зал яна сув қўйгандек жимжит бўлиб қолган,
ҳатто биринчи қаторга ўтириб олган болалар ҳам
чурқ этмас, ора-чора одамларнинг йўталгани, тар-
новдан эриб тушаётган қорнинг шилдираши эши-
тилиб турарди.
Бир маҳал эшикка яқинроқ жойда хотин киши
хиқиллади:
– Очилим, болагинам...
Башор опанинг зардали товуши жимжит залда
қаттиқ янгради.
– Ўғлингиз иш кўрсатганига суюниш ўрнига
обидийда қиласиз-а, Лазакат хола!
Раъно келинойим ҳамон газета ўқир, овози ти-
ниқ, ҳаяжонли жаранглар эди.
269
Келинойимнинг бунчалик равон, бунчалик до-
на-дона ўқишини энди билишим. Ўзини тути-
ши ҳам, овозиям, мулойим жилмайиб туришиям
– ҳамма-ҳаммаси одамларни сеҳрлаб қўйган эди.
Ростини айтсам ойим кунора, «келинойингдан ха-
бар ол, битта ўзи қон бўпкетади», деб чирқиллаши-
га қарамай анчадан бери уйига боролмаганимдан
уялиб кетдим. Ўша заҳоти бир замбил картошка-
ни кўтаролмай, қўллари қалтираб турган Очил ака
кўз ўнгимга келди.
Наҳотки ўша Очил ака шунчалик иш кўрсатган
бўлса! Бундан чиқди юрагида ўт бор экан-да! Мен
бўлсам, бечорани калака қилиб юрибман.
Раъно келинойим тўпчи Очил Комиловнинг Вяз-
ма деган жойда бир жангда ўн битта немис тан-
кини пачақлагани, Олий Бош қўмондоннинг буй-
руғига биноан Жанговар Қизил Байроқ ордени
билан мукофотланганини ўқиётганида овози тан-
танали тус олди.
Газетани ўқиб бўлиб меҳмонга узатган эди,
Умар закунчи чаққонлик қилиб тортиб олди. Ке-
линойимга бир нима деди-ю, қайтадан янграган
қарсаклар овозидан эшитиб бўлмади, Раъно кели-
нойим мамнун жилмайиб зинадан тушиб кетди.
Умар закунчи пастга қараб қичқирди:
– Комил ака! Ўртоқ Комил ака!
Комил амаки дераза олдида ўтирган экан. Шо-
шилмай ўрнидан турди. Бошида эскироқ юмалоқ
дўппи, эгнида чопон. Сийрак соқоли ҳар доимги-
дек текис тарошланган. Янги котиб Комил амаки-
ни танир экан.
– Ие, ўзимизни табиб-ку! – деди кулимсираб.
– Шу-да! – Закунчи дарров гапни илиб кетди.
– Табиб бўлгани билан кетмонни ҳаммадан яхши
уради. Стахановчи. Аммо қўлиям енгил. Любой ка-
сални уч кунда тузатади.
270
– Қани, чиқаверинг, Комилбой! – Ориф оқсоқол
мўйловини ҳафсала билан буради. – Геройни ота-
сиям герой бўлади-да.
Табиб одамлар орасидан секин-секин ўтиб, бур-
чакдаги зинадан саҳнага чиқди. Абдураҳмонов
ўрнидан оғир қўзғалиб, Комил амакининг рўпа-
расига борди. Табиб унинг узатган чап қўлини
қўшқўллаб қисди.
Умар закунчи саҳна бурчагига бир имо қилган
эди, буғалтир Соли сўпоқ пилдираб чиқиб келди.
Чамаси боядан бери кутиб турган бўлса керак, қў-
лида тугун бор эди.
– Ўртоқ Комил ака! – деди Закунчи тантана би-
лан. – Шундоқ қаҳрамон ўғилни ўстириб тарбияла-
ганингиз учун минг раҳмат сизга. Мана бу – колхоз
правлениеси номидан совға!
Шундай дедию тугунни ечди. Ичидан яп-янги
беқасам тўн чиқди. Табиб хижолат чекиб турар,
гоҳ саҳнадагиларга, гоҳ залга қарар, чамаси нима
қилишини билмасди.
Соли сўпоқ тугун орасидаги буклоғлиқ дўппини
столга ташлади-да, шоша-пиша Комил амакининг
эгнидаги чопонни ечиб олди. Закунчи янги чо-
понни ўз қўли билан кийгизди. Қизил қийиқчани
чаққон айлантириб, табибнинг белига боғлади.
Соли сўпоқ дўппининг қатини очиб, кафтига
қарсиллатиб ураётган эди. Оқсоқол илдам ўрни-
дан турди.
– Бу ёққа ол! – деди қўл чўзиб. – Калинг юқиб
қолади. Шу қўлинг билан бошингни қашигансан,
биламан.
Қийқириқ, кулги бўлиб кетди. Оқсоқол табиб-
нинг бошидаги юмалоқ дўппини авайлаб ечиб, қў-
лига тутқаздида, янгисини кийгазди.
– Баракалла, Комилбой! – деди табибнинг пешо-
насидан ўпиб. – Белида белбоғи бор ўғил ўстирибсиз.
271
Оқсоқол жойига бориб ўтираётганида тағин
қарсакбозлик бошланди.
Қизиқ, ҳали ўзининг шаънига қарсак чалинга-
нида ғаши келган Абдураҳмонов энди қувониб кет-
ди. Бир қўллаб чапак чалолмагани учунми, нуқул
чап қўлини «баракалла» дегандек ҳавода силкитар,
кўзларида қувонч порлар эди.
Умар закунчи табибга юзланиб, тантанавор
оҳангда сўради:
– Сўз берайликми?
Табиб елкасини қисди.
– Мен нима дейман... – Залга қараб олди-да,
паст вазмин товушда қўшиб қўйди. – Уруш тезроқ
битсин. Жумла мўмин қатори Очилим ҳам эсон-о-
мон келсин! Яхши тўйлар қилайлик!
Комил амаки саҳнадан тушиб кетаётганида За-
кунчи тағин миннатдорчилик билдирди.
– Раҳмат сизга! Қишлоғимиздан чиққан қаҳра-
мон Очил Комиловнинг укаси Олимжон Комилов-
ни биласизлар-а?
Орқа томондан Парча опанинг дўриллагани
эшитилди.
– Биловуз! Яхши бола!
– Олимжон, чиқ бу ёққа! – деди Закунчи залга
аланглаб.
Биринчи қаторда ўтирган Олимжон саҳна то-
монга югурди.
– Маладес йигит! – Умар закунчи Олимжоннинг
қўлини қисди. – Законний бола! – деди райком ко-
тибига қараб. – Дарсдан бўш пайтида колхозга ёр-
дам беради.
Саҳна бурчагидан яна Соли сўпоқ чиқиб келди.
Умар закунчи патнусҳа ёғоч ручка билан қоғозга
ўралган алланимани Олимжонга тутқазди.
– Мана бу ойингга! – деди қоғозга ўроғлиқ нар-
сага имо қилиб. – Рўмол. Буниси сенга. Ручка би-
272
лан «московский» перо! Яхши ўқи, хўпми? Ҳозир
нечанчи классдасан?
Олимжон нимадир деган эди, эшитилмади.
– Нима? – деди Закунчи қулоғини Олимжоннинг
оғзига тутиб. – Қаттиқроқ гапир! Одамлар эшитсин.
– Тўртинчи! – Олимжон бир қўлида ручка, бир
қўлида қоғозга ўроғлиқ рўмолни чангаллаб жил-
майди.
– Маладес! – Закунчи унинг елкасига қоқди. –
Билиб қўй, сенинг вазифанг – ўқиш. Келажакда
олим бўлмасанг, ҳисобмас. Доҳиймиз Сталин шун-
доқ қийин пайтдаям сизларни ўқитяпти. Бошқа-
ларга йўқ нонни мактабга беряпти. Шундоқ экан,
сенлар олим бўлишинг шарт, тўғрими?
...Бобомнинг эшак аравасида уйга қайтаркан-
миз, бугунги тантаналар кўз ўнгимдан кетмас,
нам босган кўзойнак ортидан термилиб турган
Очил аканинг митти кўзлари хаёлимда жонланар,
«яхши кўриш айб эмас-ку» деган, ялинган ово-
зи қулоғимда жаранглар эди. Билмадим, негадир
ўша заҳоти хаёлимга Кимсан акам келди. Қанийди
Кимсан акам ҳам орден олса! Клубда шунақа маж-
лис бўлса! Ҳамма Кимсан акамни мақтаса!
Бобом қулоқчини қийшайиб кетган телпагини
бостирганича эшак жиловидан тутиб борар, арава
ғилдираги остида кечки совуқда қайтадан музла-
ган қор қисирлар, ҳаво очилиб кетган, қоп-қора,
чуқур осмонда бодроқдек юлдузлар порлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |