Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

Арғумоқ остингдадир, тоғларни кез, боғларни кез,
Ногаҳон бу арғумоқ остингда бўлгай­бўлмагай!
Хотинталоқ Сўпоғ-ей! Билиб айтган экан! 
Остингда отинг борми, узанги узилгунча суриб қол. 
Эртага отингни бошқа одам минмайди деб ким 
кафолат бера олади? Бекор гап! Остимдаги арғу-
моқни бировга бериб қўядиган анойи эмасман!
Чарчадингми, Қоракўз? Вой-бў! Терлаб кетиб-
сан-ку! Бўлди, биродар, бўлди. Қайтамиз. Шош-
ма, секин... Ҳа, баракалла, иш бошимиздан ошиб 
ётибди. Биласан-ку, одамларни. Сенга-ку, бир 
қамчи ҳам ортиқча... Аммо одамлар арғумоқ эмас-
да, қайсар эшакдан фарқи йўқ. Юки енгиллашди-
ми, ётиб олади.


335
БЕШИНЧИ ҚИСМ
ЎН ЕТТИНЧИ БОБ 
БИРИНЧИ СИНФ ЎҚУВЧИСИ МУЗАФФАР 
ШОМУРОДОВ ҲИКОЯСИ
Абдувалидан зўр чиқдим!
Укамни кўтариб келяпман. Ҳали ўзи юролмай-
ди-да! Юролмайди-ку, ҳечам бир жойда ўтирмай-
ди. Ўтқазиб қўйсангиз орқаси билан сурилиб, бир-
пасда анча ерга бориб қолади. Ойимнинг айтиши-
га қараганда эрта-индин чопқиллаб йўлга кириб 
кетармиш. Ўшанда «Қора аммам» укамнинг оёғи 
орасидан кулча юмалатаркан, ўзи айтган. Жуда 
ширин бола-да, Омон! Ҳозиргина йиғлаётган эди, 
дарров овуниб қолди. Кўтариб боряпману нуқул 
қулоғимни чўзғилаб ўйнайди. Шу дейман, чап 
қулоғим осилиб, шалпангқулоқ бўп қоламан-ов! 
Қўлимга олдим дегунча шу қулоғимга ёпишади. 
Ҳайронман, нимасини яхши кўради? Қайси куни 
ойнага қарасам, чап қулоғим ўнг қулоғимдан кат-
тароқ кўринди. Ана, яна чўзғилаяпти.
– Қўйворсанг-чи!
Қўйиб бўпти! Яккам-дуккам тишини кўрсатиб, 
кулади тағин!
Шундай қилиб, бугун Абдувалидан зўр чиқдим. 
Бурнини мўлжаллаб туриб бир урган эдим, «ойи», 
деб йиғлаб юборди. Қарасам, бурни қонаяпти. Ўзи-
ям, муштимни тугаётганимда ўрта бармоғимни 


336
чиқариброқ урдим-да. Вой, қўлим! Ўрта бармоғим 
сирқиллаб оғрияпти. Абдувалининг тишига тегди-
микин? Нега ўзи ғирромлик қилади. Буям майли, 
укамни йиғлатгани, айниқса, алам қилиб кетди. 
Бўлмаса урмасдим.
Эртага мактабга борганда бари бир Абдували 
билан битта партада ўтираман-да. Яна уришамиз 
шекилли... Маъсуда опанинг жаҳли ёмон. Уриш-
сак, иккаламизниям дарсдан ҳайдаб юборади... 
Бошида шу Абдували билан битта партага ўтириб 
қолганим чатоқ бўлган-да! Нима қилай, Маъсуда 
опа ўтқазиб қўйган-да! Ойим ҳам биринчи кун 
мактабга бораётганимда тайинлаган. «Абдували 
билан бирга бориб, бирга келгин, битта парта-
да ўтиргин», деган. Ўшанда дадам менга яп-янги 
кўйлак-шим олиб берган. Ойим атайлабдан жилд 
тиккан. Жилдим Абдувалиникидан яхши. Янги-да! 
Абдувалиники эски: Мавлуда опасидан қолган 
жилди. Банди уч жойида ямалган, сиёҳ тўкилган... 
Опаси Кўтармадаги мактабда – саккизинчида 
ўқийди. Бизнинг мактабимиз етти йиллик. Сак-
кизинчи синфга ўтганлар Кўтармага қатнайди, ўн 
йиллик мактаб бор.
Анави куни Мавлуда опа нима дейди, денг? 
«Жилдингни ўртоғингга бера қол, ойинг сенга бош-
қасини тикиб беради», дейди. Индамадим. Мавлу-
да опа бақироқ қиз. Сариқ-да! Бир нима десанг 
дарров жаҳли чиқиб кетади. Гапини қаранг. Ойим 
атайлабдан тикиб берган жилдни у кишининг ука-
сига берармишман. Бериб бўпман!
Ойимнинг одати қизиқ: ҳар куни жилдимга 
битта нон солиб қўяди. «Ўртоғинг билан бўлашиб 
егин», дейди. «Қора аммам» келса, жилдимга жий-
да, майиз тўлдириб ташлайди. Жилдим эшакнинг 
хуржунига ўхшаб қолади. «Алифбе» билан даф-


337
тар солишгаям жой етмайди. «Керакмас», десам, 
жаҳли чиқади. «Ўқиб шаҳар оберармидинг, бир 
кун кечроқ олим бўлсанг бўларсан, қорнингни 
тўйғазиб юр», дейди. Нима кўп – «қора аммам»-
нинг келиши кўп! Нима кўп – мактабга жилдим-
ни қаппайтириб боришим кўп! Орқадаги парта-
да ўтирганимиз учун Маъсуда опа Абдували ик-
каламизни кўрмайди. Дарсда ёнғоқ еб ўтирамиз. 
Фақат омон-эсон чақиб олсак бўлди. Ёнғоқни 
чақсангиз овози чиқади-да! Доскага дарс ёзаёт-
ган Маъсуда опа эшитмайди дейсизми? Жудаям 
эшитади-да! Бир-икки марта дакки еганимиз-
дан кейин Абдували билан буниям йўлини топ-
дик. Танаффусда ёнғоқни чақиб оладиган бўл-
дик. ўалвирак ёнғоқнинг иккитасини партага 
устма-уст қўйиб бир урсангиз, иккаласиям чақи-
либ кетади. Тошёнғоқни чақишниям иложи бор. 
ўишт қидириб ўтирмаймиз. Ҳамма танаффусга 
чиқиб кетганида мен синф эшигининг ошиқ-мо-
шиғи ёнига ёнғоқни қис тириб тураман. Абдува-
ли эшикни секин ёпади. Тамом! Чақилган ёнғоқ 
чўнтакда турибди-да!
Бир куни ёмон бўлди. Танаффусда чақиб, ғам-
лаб олинган ёнғоқларни еб ўтирган эдик, Маъсуда 
опа бирдан:
– Шомуродов? – деб чақириб қолди.
Ўрнимдан сакраб туриб:
– Мен! – деган эдим, оғзим тўла ёнғоқ мағзининг 
ярмиси отилиб кетди.
Болалар хохолаб кулиб юборишди. Қарасам, Аб-
дувалиям икки қўли билан оғзини тўсиб маза қи-
либ куляпти.
Парта остидан оёғига яхшилаб тепган эдим
кулгиси тўхтаб, афти буришиб кетди.
Фақат ўқитувчи опамиз кулмади.


338
– Нима бало, Музаффар! Еттита қорнинг борми, 
қачон қараса жағинг қимирлайди-я?! – деди.
Танаффусда иккинчи синф болалари бизни 
масхара қилишади. Ҳаммаси баравар қарсак ча-
либ ашула айтади:

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish