Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

ТЎРТИНЧИ ҚИСМ
ЎНИНЧИ БОБ 
 
КИЧКИНТОЙ МУЗАФФАР ҲИКОЯСИ
1. Суюнчи беринг! Ойим ўғил туғдилар!
Ойим икки ойдан бери касал эди. Қорни ўзи-
дан-ўзи катта бўлиб кетаверди. Кир ювса, ҳовли 
супурса, дарров бели оғрийди. Эсимда, жийда 
гуллаган кунлари дадам унга қаттиқ тайинлади. 
«Энди ишга чиқма. Шу аҳволда трактор ҳайдашни 
ким қўйибди сенга!»
Ойим ишга чиқмагани менга маза бўлди. Кун 
бўйи ёнида ўралашиб юраман. Абдували икка-
ламиз ҳовлида роса тўполон қилиб ўйнаймиз. 
«Қора аммам» бизникига деярли ҳар куни келади. 
«Шовқин солманглар, ойингни қулоғига ёқмайди», 
деб чирқиллайди.
Кечқурунлари айвонда ўтириб олиб, жажжи 
кўрпачалар тикади.
– Кимга? – десам, ғиж-ғиж нафас олиб, кулади.
– Укангга! Насиб этса яқинда укалик бўласан, 
болам. Ўғил укани яхши кўрасанми, қиз уканими?
– Ўғил, – дейман илжайиб. Албатта-да! Абдува-
лининг ўғил укаси борлиги учун мақтанади. Мен-
гаям ўғил ука керак. Қиз бўлса, кўтармайман!
Бугун ойим жуда қийналди. Ҳовлида бостирма 
соясида ўрик еб ўтирган эдим, уйдан ойимнинг 
чинқиргани эшитилди. Қўрқиб кетдим. Чопиб 


224
уйга кирсам, «Қора аммам» ойимни қучоқлаб олиб-
ди. Ойим кўрпачада ўтирган ерида бутун гавдаси 
билан тебраниб ўзини у ёқдан бу ёққа ташлаяпти. 
Кўзлари юмуқ, лабини тишлаб инграйди, пешона-
си терлаб кетган... Чопиб бориб бўйнига осилдим. 
Пешонаси муздек эди.
– Ойи! – дедим қўрқиб. – Ойи, нима қилди?
Ойим кўзларини ярим очиб илтижоли термилди.
– Жон болам, чиқиб кет! – деди ялиниб. – Жон 
болам, оҳ! Ойижон!
«Қора аммам» мени ойимдан нари сурди.
– Бор! – деди нафаси баттар ғижиллаб. – Даданг ни 
чақир. Айт, Лазакат холангни топиб келсин. Дарров!
Уй ўртасида гангиб турган эдим, аммамнинг 
жаҳли чиқиб кетди.
– Борсанг-чи, тезроқ! Табиб бувангни хотинини 
айтиб келсин!
Қўрқув ичида кўчага отилдим. Дадамни қаёқ-
дан топаман! Нима кўп, дала кўп. Қайси бирига 
бораман? Бирдан эсимга чойхоначи тушди, Илҳом 
амаки ҳамма нарсани билади. Ўшанга бораман. 
Дадамни топиб берсин! Ойим касал бўпқолдилар, 
йиғлаяптилар, дейман.
Ҳаллослаб чопганча чойхонага яқинлашиб қол-
ган эдим, биров отимни айтиб чақирди. Қарасам – 
дадам! Елкасида кетмон, кўчанинг нариги бетида 
келаётган экан! Жонҳолатда бақириб юбордим:
– Дада! Ойим касал бўп қолдилар! Лазакат хола-
ни чақираркансиз!
– Нима? – Дадам қаттиқ оқсоқланганча яқин 
келди. Ранги қув ўчиб кетди.
– Ма, – деди кетмонни менга узатиб. – Чоп уйга!
Кескин бурилди-да, йиқилиб кетгудек оқсоқлан-
ганча катта йўлга югурди.
– Ҳой! – деди анча нарига борганда тўхтаб, – 
ойинг касал бўлганини биров билмасин.


225
Ҳеч балога тушунмадим. Кетмонни елкамга ол-
моқчи эдим, кучим етмади, зил-замбил экан. Инграб 
ётган ойим кўз ўнгимга келди. Кетмон бандидан 
икки қўллаб чангаллаганча судраб кетдим. Югурай 
десам, кетмоннинг ярақлаб ётган ўткир юзи оёғим-
ни кесиб кетади, деб қўрқаман. Югурмай десам, 
ойимнинг олдига тезроқ боргим келади.
Ҳовлимизнинг эшигига етгунча терлаб кетдим. 
Ўша заҳоти орқа томондан дадамнинг ялинган 
овозда гапиргани эшитилди:
– Жон опа, барака топинг, тезроқ!
Қарасам, дадам оқсоқланганча шу томонга чоп-
япти. Ўн қадамча нарида дока рўмоли елкасига 
тушиб кетган Лазакат хола келяпти. Дадам, қў йиб 
берса Лазакат холани қўлидан судраб чоптириб 
кетадигандек важоҳатда.
– Тезроқ! – деди ҳам жеркиб, ҳам ялиниб.
– Вой укам, ваҳима қилманг. Бу савдо ҳар хо-
тиннинг бошида бор.
Биламан. Лазакат хола яхши хотин. Олимжон 
акамнинг ойиси-да! Табиб буванинг хотини, ўзига 
ўхшаган юмшоққина...
У пилдираб эшикдан кириб бораркан, дадамга 
тайинлади:
– Кирманглар! Эркакни кўрса тўлғоқ қочади.
Дадам эшик олдида серрайиб туриб қолди. Ҳан-
сираб нафас олар, кўзлари бежо, аммо ҳовлига ки-
ришга журъат этолмасди.
– Лазакат хола ойимни тузатади-а? – дедим да-
дамнинг кўзига тикилиб. – Ойим йиғлаяптилар.
Дадам жавоб бермади. Кетмонни қўлимдан 
олиб ерга типпа-тик қилиб қўйди. Тринка шими-
нинг чўнтагига қўл суқиб тамаки халтасини олди. 
Титроқ қўллари билан тамаки ўради. Лабига қис-
тирди-да, у чўнтагига, бу чўнтагига қўл тиқди.


226
– Минг лаънат! – деди аччиғланиб. – Бор, гугурт 
обчиқ!
Югуриб кетаётган эдим, кетимдан бақирди:
– Музаффар, уйга кирма! Ошхонада гугурт бор!
Ошхонага чопиб бораётганимда ойимнинг 
чинқирган товушини эшитдим.
«Қора аммам» билан Лазакат хола бир нима деб 
юпатишди шекилли, ойим жимиб қолди. Нимқо-
ронғи ўчоқбошида ётган гугуртни пайпаслаб топ-
дим. Ҳовлига отилиб чиқишим билан ойимнинг 
чинқириғи қулоғимни тешиб юборай деди.
– Ойижон! Рози бўлинг!
Йиғлагим келди-ю, йиғлай олмадим. Даҳшат 
ичида ташқарига югурдим. Чиқсам, дадам ёнғоқ 
тагида ўтирибди. Кетмонни тик қилиб, бандини 
икки сони орасига қисиб олган. Ёнғоқ остидаги 
харсангтошга кетмонни қўйиб, қўлидаги яна бит-
та тош билан кетмон юзини тарақлатиб уряпти.
Ичкаридан ойимнинг чинқиргани эшитилди. 
Дадам кетмонни баттароқ ура бошлади.
– Мана! – дедим гугуртни узатиб. Аммо у қайри-
либ қарамади.
Янаям яқин бордим.
– Манг!
Дадам парво қилмади. Тош билан кучи борича 
кетмонни ураверди.
Кетмон юзи бирпасда чўтир бўлиб кетди. Ич-
карида ойим чинқирган сайин дадам кетмонни 
қаттиқроқ савалайди. «Жанг-жанг», «жанг-жанг» 
деган товуш қулоқни тешиб юборгудек бўлади.
– Дада, мана! – дедим елкасига туртиб.
Бари бир эшитмади. Тош билан кетмонни қар-
силлатаверди.
Бир маҳал ичкаридан «инга-инга» деган ингичка, 
ожиз овоз келди. Қизиқ, дадам ҳеч нимани сезма-


227
япти, ҳеч нимани эшитмаяпти, деб ўйлаган эдим. 
Йўқ, ҳаммасини билиб турган экан. Бирдан қўлидан 
тош тушиб кетди. Кетмонни улоқтириб, қаддини 
ростлади. Терлаб кетган, мўйлови титраб турарди.
– Югур! – деди бақириб. – Э, тўхта!
Шимининг чўнтагига қўл солиб, шалвираб кет-
ган ҳамёнини олди, титроқ қўллари билан кўкиш 
қоғоз пул чиқарди.
– Ма! Доя холангга бер!
– Кимга? – дедим анграйиб.
– Лазакат холангга, ўғлим, – у боядан бери би-
ринчи марта жилмайди. Пулни олиб ҳовлига югур-
ган эдим, эшик олдида аммамга урилиб кетдим. 
– Ўғил! – деди «қора аммам» мени нари суриб
дадам томонга югураркан. – Битта ўғлинг иккита 
бўлди, укам! Муборак бўлсин!
Дадам шу томонга талпинган эди, оёғи панд 
берди шекилли, қалқиб кетди. Аммам муштдекки-
на бўлса ҳам бақувват экан, дадамни ушлаб қолди.
– Шукр! Эсон-омон қутулди, – деди ҳансираб. – 
Паҳлавондек ўғил туғди!
Дадам негадир кафти билан юзини тўсди.
– Отини Омон қўямиз! – деди овози титраб. – 
Омон бўлсин, опа. Умри узоқ бўлсин.

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish