ОЛТИНЧИ БОБ
«ҚОРА АММА» ҲИКОЯСИ
Юлдузи юлдузига тўғри кепти...
Раънохон келиним Шомуродга ялакат данакдек
ёпишиб қолган экан. Вокзалга борганда бўйнига
чирмашиб олди. Қани қўйиб юборса. Яккаш «ме-
ниям обкетинг», деб чирқиллайди. Ўзим-ку, Ким-
саним билан худди шу ерда хайрлашганим эсимга
тушиб юрагим соб бўляпти. Иложим қанча? Кели-
нимни юпатдим.
– Сафарга кетаётган эрингизни йиғлаб кузат-
манг, ёмон бўлади, – дедим. Кошки кўнса!
Эрта куздан бери истиқо бўлиб, оёқ-қўли шишиб
ётган қудам ҳам куёвимни кўриб қолай деб вокзал-
га чиқибди. Касал хотин трамвайга ўтириб, шундан
шунга кепти. Икки ўртада уям юракни сиқади.
– Шомуроджон, ўғлим, яхши-ёмон гапирган бўл-
сам рози бўлинг, ўзим сезиб турибман, сиз келгу-
нингизча йўқман... – дейди.
Яхшиям Умар закунчи бор экан. Саҳар-мардон-
лаб арава чақиртирган ҳам ўзи, бош бўлиб вокзал-
га олиб чиққан ҳам шу бўлди. Қудам ҳадеб нолий-
верган эди, жаҳли чиқиб кетди.
183
– Совет жангчисининг қайнонаси бунақа бўл-
майди, – деб уришиб берди.
Раънохон бўлса ҳеч ким билан иши йўқ. Эридан
ажралгиси келмайди. Этни тирноқдан ажратмай
тўнғиз қўпгур, гирмон бўлмаса, шу азоблар йўқ эди!
Поезд жўнай деб турганида оломон орасида Ко-
мил табиб билан хотинига кўзим тушиб қолди. Ла-
закат бечора йиғлайвериб шишиб кетибди. Очил-
бойни жўнатишяпти экан. Ўз ташвишим билан
бўлиб бехабар қолибман. Совчиликдан қайтарга-
нимга аразлаган бўлса керак, деган эдим. Йўқ, Ла-
закат мени қучоқлаб йиғлади.
– Болагинам яқиндаги нарсани яхши кўрмасди!
Ҳоли нима кечади энди!
– Унақа деманг, онаси, – Комил табиб хотинини
юпатди. – Очилбой – пок бола. Пок одам хор бўл-
майди, адолат деган нарса бор. Худо бор.
Лазакат шўрлик баттар чирқиллади:
– Уруш адолатни биладими?
– Бари бир. Ҳақ деган нарса бор, онаси...
Поезд кетганидан кейин разм солсам, Раънохон
адойи тамом бўпти.
– Уч-тўрт кун онангизни бағрида тура қолинг, –
дедим.
Тўғри-да, ҳарна кўнгли ёзилгани! Қолаверса, ка-
сал онасига мадад бўлади. Раис ҳам Раънохоннинг
аҳволини сезди шекилли, ҳайтовур, йўқ демади.
Она-болани аравага ўтқизиб қудамникига – Янги
маҳаллага олиб кетди.
Комил табиб, Лазакат – учовлашиб, қор кечиб
йўлга тушдик.
Лазакат ўқтин-ўқтин, «боламнинг кўзи яхши
кўрмасди-ку, энди нима бўлади», деб нолир, Комил
табиб эса вазминлик билан индамай борар, қор
ёғиб турган осмонга қараб-қараб қўяр эди.
Нўғайқўрғонга етиб келгунимизча кун оғди.
184
Эрталаб «ҳа-бўл, ҳа-бўл» билан маҳсимни пай-
тавасиз кийган эканман, зах ўтиб оёғим акашак
бўлиб қолди.
Уйга келсам ҳеч ким йўқ. Чолим билан Робия
далага чиқиб кетган шекилли, сигир мў-мўлай-
вериб молхонани бошига кўтаряпти. Ҳовлиқиб
томорқага чиқдим. Узумзор этагидаги жўхори-
ларнинг сўтасини териб олган бўлсак ҳам, пояси-
ни йиғишга қўлимиз тегмаган эди. Қорга ботиб
икки қучоқ жўхорипоя юлиб чиқдим. Сигирга,
қўйга бердим.
Бир кўнглим нон ёпгим келди-ю, ўша заҳоти
ния тимдан қайтдим. Нари борса, бир қопча уни-
миз, уч хум жўхори қолган. Чолим қаттиқ тайинла-
ган: «Унни эҳтиёт қилмасанг бўлмайди, ҳали бун-
дан ҳам оғир кунлар келади», деган.
Тўғри, қора кунга асраб қўйган буғдойимиз ҳам,
жўхори ҳам кўп эди. Эргаш сельсовет билан Умар
закунчи «урушга ёрдам керак», деб келганида чо-
лим икки қоп буғдой, бир қоп жўхори, бир қоп
туршак, ёнғоқ аралаш қуруқ мевани эшак арава-
га ортиб идорага обчиқиб берди. Уруш бўлаётган
жойларга совуқ эрта тушаркан шекилли, бисоти-
миздаги ҳамма иссиқ кийимларни топширдик.
Кимсанимнинг этиги, телпаги, чолимнинг оҳорли
пахталик чопони – ҳаммасини...
«Урушга ёрдам» деган гапни эшитса, ўзини
орқага ташлайдиган одам йўқ. Аммо заёмдан қо-
чадиган, налогчи келса бекинадиганлар ҳам бор.
Шунда сельсовет билан Закунчи қилолмаган ишни
Ориф оқсоқол эплади. Ҳамманинг уйига бир-
ма-бир кириб чиқди.
– Ҳой, белингда белбоғинг борми ўзи, йигитла-
римиз у ёқда қорга ботиб юрибди. Сен бу ерда
кетингни танчага тиқиб ётибсан, энди бир жуфт
этикниям аяйдиган бўлдингми, нодон, – деб бир
185
бақирган эди, ўшанақа қилғилиқ қилганлар ҳам
топган-тутганини олиб чиқди.
Оқсоқол бўлса оёғига кийиб юрган этигини ҳам
ечиб берди.
– Мен ялангоёқ юрсам ҳам ўлмайман! Тошканни
қиши совуқмас!
Шунақа дейишга деди-ю, ёмғирда уч кун калиш
кийиб картошка қазиган эди, эски дарди қўзиб
белининг боди тутиб қолди. Чолим ҳар куни кеча-
си чиқиб ўртоғидан хабар олади...
Шундай қилиб, нон ёпгим келди-ю, чолимнинг
гапи эсимга тушиб шаштимдан қайтдим. Яхшиси,
гўжа пишираман! Ярим ўғир жўхори туйсам бир
қозон овқат бўлади!
Ошхонага кириб, жўхори янчаётган эдим, кўча
эшик тақиллагандек бўлди. Чопиб чиқдим. Йўқ,
ҳеч ким кўринмайди... Қорда тангадек изни кўриб
юрагим бир қалқиб тушди. Ёғоч оёқнинг изи! Ра-
шид абзининг оёғи-ку! Ҳовлиқиб кўча бошига
югурдим. Ҳеч ким йўқ...
Бундан чиқди абзи эшигимизга келган. Бун-
дан чиқди Кимсандан хабар бор! Қачон келдий-
кин! Ҳозирми? Олдинроқми? Агар Рашид абзи
энди келган бўлса, нимага уйдан чиқишимга сабр
қилмай кетиб қолди? Тўсатдан хаёлимга ёмон ўй
келди. Авваллари Рашид абзини кўрса, югуриб бо-
радиган одамлар энди ундан қўрқиб қолган. Абзи
тақиллатган икки эшикнинг биттасида байрам
бўлса, биттасида аза очилади. Одамлар уни орқа-
варотдан «шумқадам» дейди.
Йўқ! Бораман! Ҳозир почтага бораман!
Қор кечиб югуриб кетдим.
Рашид абзининг почтаси – разизда – сельсо-
ветнинг ёнбошида. Халлослаб борсам, почтахона
қулф. Ўзимизнинг дарвоза тагидагига ўхшаган
тангадек из почтахона зинасига ҳам тушиб қолиб-
186
ди. Бундан чиқди, абзи ҳали қайтмаган. Хат ула-
шиб юрибди. Кутаман! Келгунча кутиб ўтираман!
Зинанинг қорини кавушим билан сидириб
ташлаб омонат чўнқайганча атрофга разм солдим.
Қор тинган, аммо ҳавода ҳалиям заҳардек аччиқ
учқунлар учиб юрарди.
Кўчанинг нариги бетидаги нон дўкони олдида
аллақанча одам турнақатор тизилишиб дўкон дар-
часига талпиняпти. Рўмол ўраган хотинлар, шапка
кийган разиз рабочийлари, оёғидаги йиртиқ эти-
ги қорга ботган ёш-ёш болалар. Ҳаммаси рангпар,
бадқовоқ...
Қийин! Шу бечораларга жудаям қийин. Бизлар-ку
ўлмаган қул, тирикчилигимизни ўтказиб турибмиз.
Бир кафт бўлса ҳам унимиз бор, жўхори бор. Жилла
қурса лавлаги қайнатиб есак ҳам очдан ўлмаймиз.
Булар-чи! Заборний карточкасидан бўлак нимаси
бор? Дон-дуни бўлмаса, сигири бўлмаса! Ҳа, айтмоқ-
чи, сигирни қочириб олганимиз яхши бўлди. Майли
сут налуг, жун налуг, ёғ налуг – ҳаммасини тўласак
ҳам гўрга! Ишқилиб, шу жониворнинг думига оси-
либ қишдан омон-эсон чиқиб олсак бўлди.
Хаёл суриб ўтирган эканман, нон дўкони олдида
навбат кутиб турганлар орасида тўсатдан қиёмат
қўпгандек бўлди.
Аллаким овози борича айюҳаннос солди.
– Ушла! Ушла ўғрини!
Ўша заҳоти хотин кишининг дунёни бузгудек
чинқириқ товуши оламни тутди.
– Войдод! Ноним! Нонимни обқочди!
Қўрқиб кетдим. Қарасам, тўққиз-ўн ёшлардаги
бола оломон орасидан отилиб чиқиб, шу томонга
югуриб келяпти. Қўлида ярим буханка нон. Боши-
даги йиртиқ телпаги қийшайиб кетган. Сарпойчан
ботинка кийган оёғи совуқдан қип-қизил гўшга ай-
187
ланган. Жони борича чопяптию икки қўллаб нонни
оғзига тиқади. Пахталик кийган рангпар хотин бо-
ланинг кетидан етиб келиб, елкасига чанг солди.
– Ноним! Етимларимнинг насибасини ўғирлади!
– деди чинқириб.
Боланинг елкасидан тортиб, қулоқ-чаккасига
тарсаки туширган эди, бола букчайиб қолди. Хотин
жонҳолатда нонга чанг солди. Бола нонни қўйиб
юбормади. Чала-чулпа чайнаб очкўзлик билан юта
бошлади. Беш-олти киши ёрдамга етиб келди. Гав-
далироқ эркак бир мушт туширган эди, боланинг
телпаги бошидан учиб қорга тушди. Болапақирни
бирпасда оломон қилиб юборишди. Шунча одам
савалаб ётибдию бола парво қилмайди. Қорга мук
тушганича нон кавшайди. Қарасам, ўлдириб қўй-
ишадиган. Дод солиб оломонга отилдим.
– Ҳой, инсофинглар борми, ўлдириб қўясан-
лар-ку, бечорани!
Рангпар хотин бола у ёқда қолиб, менинг ёқамга
ёпишди.
– Бойвачча бўлсанг уйнингга обориб боқ, жоду-
гар кампир! – деди чирқиллаб. – Иккита етимчамга
нимани едираман? Эримдан қорахат келган!
Хотинни силтаб ташлаб, оломон ичига кирдим.
Бола курагига тушаётган тепки зарбидан мун-
киб-мункиб кетяпти, аммо нонни икки қўллаб
чангаллаган кўйи ютоқиб оғзига тиқади. Нон бур-
нидан оққан қондан қизариб кетган. Шўрликни
пана қилмоқчи эдим, елкамга тушган мушт зарби-
дан сирғаниб йиқилдим оғзимга қор кириб кетди.
Ҳуштак чуриллади. Исмоил мелисанинг овози
эшитилди.
– Тарқал! Ҳамманг тарқал!
Ҳуштак тағин бир марта чуриллаган эди, ға-
забдан эс-ҳушини йўқотган оломон секин-секин
188
нари кета бошлади. Бола охирги луқма нонни еб
бўлиб бошини кўтарди. Юзидан қон аралаш кўз
ёши оқиб тушар, нарироқда йиртиқ телпаги қорга
кўмилиб ётар эди. Каловланиб ўрнимдан турдим.
– Етимларнинг насибаси эди-ку! – деди рангпар
хотин чирқиллаб. – Энди нима қиламан? Болала-
римга нима бераман?
Шопмўйловли Исмоил мелиса чанг солиб, бола-
нинг елкасидан кўтарди.
– Тур! Кимнинг ўғлисан?
Бола кафтининг орқаси билан қонаган бурни-
ни артди. Яна калтак тушишидан қўрқиб, кўзини
пирпиратди. Аммо жавоб бермади.
– Урманг! – дедим мелисанинг қўлига ёпишиб.
– Барака топинг, урманг. Мени танийсиз-а, Ҳусан
думанинг оиласи бўламан. Гуноҳидан ўта қолинг!
Исмоил мелиса қовоғини солиб менга бир қараб
қўйди. Аммо болани қўйиб юбормади.
– Э, опа, бунақалар кўпайиб кетган, – деди
хўмрайиб. Овозида жаҳлдан кўра афсус-надомат
кўп эди. – Ота-онанг борми? –- деб сўради бола-
нинг елкасидан силтаб. Бола юлқинмади. Аммо
жавоб ҳам бермади.
– Менга қара, вей! – Исмоил мелиса унинг қу-
лоғидан чангалаб қаттиқ буради. Боланинг юзи
оғриқдан буришиб кетди. Бари бир индамай ту-
раверди. – Кармисан! – Мелиса унинг боши устида
мушт дўлайтирди.
– Жон укам! – дедим ялиниб. – Урманг! Марта-
бангиз бундан ҳам улуғ бўлсин! Оч қолган... Бўлма-
са шу ишни қилармиди!
Хаёлимга ярқ этиб бир ўй келди. «Шу нораста-
ни уйга олиб кетсам-чи? Кимсаним урушда! Битта
ўғлим иккита бўлар! Робияга ука бўлиб юрар... Оч
бўлсак оч, тўқ бўлсак тўқ юраверади». Аммо ўша
заҳоти бошқа бир андишани ўйлаб қолдим. Ўзи-
189
миз-ку қоққанда қозиқ, осганда хурмачасиз ўти-
рибмиз. Чолимга нима дейман? Эрта-индин бола-
нинг ота-онаси дараклаб келиб, ўғлимни нега эгал-
лаб олдинг, деса нима қиламан?
– Қани, юр-чи бу ёққа!
Назаримда Исмоил мелиса бола бечорани ҳозир
обориб қамаб қўядигандек бўлди, тағин ялиндим.
– Унақа қилманг. Жон укам...
Исмоил мелиса тўхтаб орқасига ўгирилди-да,
тушунтирди:
– Қўрқманг, опа, урмайман. Ҳеч кими йўқ бўлса
нима қилардик, детдом-петдомга жойлаймиз-да!
Рангпар хотин мелисанинг кетидан югурди.
– Мен-чи, мен нима қиламан? Ноним нима бўла-
ди энди?!
– Дард бўлади! Бало бўлади! – Исмоил мелиса
бир қўллаб болани ушлаб турганча, иккинчи қў-
лини пахса қилди. – Кўзингга қарасанг ўласанми,
ҳўкиздай хотин!..
...Бўрижар бўйидаги ёлғизоёқ йўлдан қор ке-
чиб келарканман, бурнининг қони тегиб қизарган
нонни чала чайнаб ютаётган бола кўз олдимдан
кетмас эди. Илоё уруш очганнинг уйи куйсин! Бо-
ланинг уволи тутсин!
Ўчоққа олов ёққан эдимки, кўча эшиги тағин
тақиллаб қолди. Кетма-кет овоз келди.
– Ҳусан абзи! Ай, Ҳусан абзи!
Рашид абзининг овози! У ҳамманинг отига
«абзи» қўшиб гапиради. Балки шунинг учун ўзи-
ниям «абзи» деб чақиришар. Чўмични ўчоқ бошига
ташлаб югурдим. Абзи эшикни ланг очиб, илжа-
йиб турибди.
Бошида қизил нўғай дўппи, ёнбошида тақири
чиқиб кетган сумка. Ўғоч оёғининг почасини ши-
мариб олган, соғ оёғидаги этик қорга беланган...
190
– Суюнши бериғиз, опай! – деди илжайиб. Ин-
гичка, сариқ мўйловини учириб қўйди.
– Вой, овозингиздан айланай! – Абзининг музлаб
кетган озғин юзидан ўпиб олдим. – Кимсандан хат
борми?
– Вот, куриб қуйиғиз! – У учбурчак хатни боши
устида баланд кўтарди.
Хатни қўлидан қандай юлқиб олганимни бил-
майман. У ёғини айлантираман, бу ёғини айланти-
раман. Қани саводим бўлса-ю, шариллатиб ўқий
қолсам. Бир маҳал ўзимга келсам, абзи ёғоч оёғи-
ни қорга чуқур-чуқур ботириб кетиб қоляпти. Чо-
пиб бориб қўлидан ушладим.
– Шошманг, суюнчи олмайсизми? – Шунақа де-
диму нима суюнчи беришни ўзим билмасдим.
– Юқ, киракми!
Ҳол-жонига қўймай ҳовлига судрадим, Рашид
абзи айвон олдида тик турганича бир пиёла чой
ичди.
– Ўқиб берсангиз-чи, барака топгур! – дедим
ялиниб. – Саводингиз бор-ку, ахир.
Рашид абзи негадир хатни овоз чиқармай ўқиди.
– Ўғлиғиз молодец! – деди бош бармоғини мих
қилиб. – Тулада суғишға қирған. Пехотада. Лично
Жуков ўғлиғизни хвалить қилған, – у негадир ил-
жайди. – Охо! Туй була тигиш.
– Ҳой, мундоқ овоз чиқариб ўқисангиз-чи, ўр-
гилай, – дедим ичим қуриб. – Нима дебди? Қанақа
Жукип? Қанақа тўй?..
– Килин курасиз, опай, килин!
Рашид абзи хатни ўқигани билан Кимсаннинг
гапларини тузук-қуруқ тушунмади.
Хатни чангаллаб Оқсоқолникига югурдим. Ов-
синим танча четида ётган чолининг белига Комил
табиб тайёрлаб берган «туркана» дорини сураётган
191
экан. Айвонда кутиб турдим. Ниҳоят ичкаридан
овсиним чақиргани эшитилди. Киришим билан
Оқсоқол инқиллаб, ёстиққа суяниб ўтирди.
– Кимсанданми? – деди қўлини чўзиб. – Қани
бер-чи!
Шоша-пиша хатни қўшқўллаб узатдим.
– Овозингизни чиқариб ўқинг, барака топкур.
Оқсоқол хатга диққат билан тикилиб қолди. Кў-
зига қайрилиб тушган қуюқ кўкимтир қошлари
чимирилди. Сандал устидаги патнисда ётган жий-
да-туршакларга тикилганча, Кимсаннинг хатини
эшитишга шайланиб, ҳали ўтирибман, ҳали ўти-
рибман. Оқсоқолдан садо чиқмайди.
– Нима дебди Кимсанжон? – Овсинимнинг
ҳам тоқати тоқ бўлди шекилли, чолига қаради. –
Соғ-саломат юрган эканми?
– Соғ бўлмаса хат ёзармиди! – Оқсоқол жеркиб
берди. – Хати майда экан, кўзим ўтмаяпти.
Шу пайт қув-қув йўталаётган ўғилчасини кўта-
риб Потма келин кириб қолди.
– Вой айланай, яхшиям уйда экансиз, ўқинг, сиз
ўқинг! – дедим суюниб.
Потма келин, ўғилчасини қайнонасига узатар-
кан, Оқсоқолга қараб кулиб юборди.
– Вой отажон, хатни тескари ўқияпсиз-ку, ал-
батта кўзингиз ўтмайди-да.
– Ўзинг тескари! – Оқсоқол мўйловини бураб,
хатни узатди. – Арабча имлода хат ўнгдан чапга
ўқилади, ҳозирги имлода чапдан ўнгга! Сендан
яхши биламан.
Потма келин хатни қўлига олиб, яна кулди:
– Тўғри-ку, ўтган куни Шокир акамнинг хатига-
ям кўзингиз ўтмовди.
– Гапинг рост бўлса ўқи! – деди Оқсоқол тўнғил-
лаб. – Кимсанбой нима деб ёзибдийкин?
192
Болагинам доно-да! Дадаси билан мендан
ташқари Оқсоқолга, Холпош холасига, Потма-Зўра
келинойиларига номма-ном дуойи салом айтиб-
ди. Шокир акам, Зокир акамдан хабар борми, деб
сўрабди. Ҳужумга ўтишгани, душманга сичқон-
нинг ини минг танга бўлиб қолганини, ўзи хизмат
қилаётган жойга Жуков деган катта командир
келганини ёзибди. Шундоқ катта одам Кимсаним-
нинг қўлини қисиб «маладес» деганмиш...
– Ана! Нима дегандим, сенга! – Оқсоқол хат ўқи-
ётган Потма келиннинг гапини кесиб менга қара-
ди. – Ўғлинг герой бўлади десам ишонмагандинг.
Жуковни биласанми ўзи? Олий Бош Қўмондоннинг
ўнг қўли! Шундоқ одам, Кимсанни «маладес» дебди-
ми, бундан чиқди ўғлингни белида белбоғи бор экан.
Кўрасан, Шокирим билан Зокирим ҳам герой бўла-
ди. Ака-ука битта танкда, пашистни қурвақадек
эзғилаётган эмиш! Немис Масковни олишига кўзи
етмай думини қисиб қолди энди. Гитлер ўудрён
3
деган генералига «қор тушгунча Масковни оламан
дегандинг, ололмадингми, энди онангни учқўрғон-
дан кўрасан», дебди. Баттар бўлсин! Эртамас, индин
ўзиям қия бўб кетади. Ўқи, болам, ўқийвур!
Потма келин ўқияпти-ю, Кимсаним шундоқ
ёнимда ўтириб гапираётгандек. Ўзим ўргилай,
ақлли ўғлимдан! «Дадажон», «ойижон» деган тилла-
рингдан онанг айлансин!
– «Дадажон, ойижон... – Потма келин шошил-
масдан хатнинг давомини ўқий бошлади. – Эши-
тишимга қараганда Робияга совчилар келаёт-
ганмиш. Ўшанда бир гапни айтишга уялгандим.
Энди айтиб қўяй: Робияни узатиб юборманглар.
Агар шундай қилсанглар Тошкентнинг суви мен-
га ҳаром. Қизингиз билан аҳду паймон қилиб қўй-
3
Гудериан демоқчи.
193
ганмиз. Мени ўғлим десангиз Робиянинг бошини
боғлаб қўйинглар, борган куним тўй қиламиз...»
Анграйиб қолдим. Мен Оқсоқолга қарайман.
Оқсоқол – овсинимга, овсиним – менга.
Боядан бери хатни булбулигўёдек ўқиётган Пот-
ма келин ҳам тўхтаб қолди.
– Нима? – дедим гарангсиб.
Қарасам Потма келин хатнинг ўша жойини пи-
чирлаб қайтадан ўқияпти.
– Вой ўлай... – дедим бўшашиб. – Ахир, Ким-
сан... Робия...
Оқсоқол кўрпа тагини очиб носини сандалга
туп лади.
– Хўш, нима бўпти? – деди қўлини пахса қилиб.
– Икки ёшнинг юлдузи юлдузига тўғри келган бўл-
са, сен нимага обидийда қиласан, аҳмоқ хотин?
Ўқи, ўша жойини яна ўқи, қизим!
Потма келин ўша гапларни қайтадан ўқиди.
– Ана! – Оқсоқол шахт билан қаддини ростлаган
эди, белининг боди тутиб қолди, шекилли, оҳ че-
киб ёстиққа ёнбошлади. Бирпасда пешонаси тер-
лаб кетди. – Падарингга лаънат, қаёқдан ёпишди
бу дард! – деди инграб. Белининг оғришига мен
айбдордек ёнбошлаб ётган жойида ўдағайлади.
– Ўғлинг Робияни яхши кўради. Энди тушун-
дингми? Ё ҳалиям ақлинг етмаяптими? Робия
суқсурдек қиз бўлса, синашта бўлса, тағин нима
дейсан, хумгазак? Бу ёққа бер! – Оқсоқол хатни
Потма келинни қўлидан юлиб олди-да, буклаб-бу-
клаб ёстиғининг тагига тиқди. – Ўртоқ Жуковдек
одам ўғлининг қўлини қиссаю бу ноз қилиб ўтирса!
– У бирдан овсинимга қараб дағдаға қилди. – Нега
мулла минган эшакдек анграясан. Тур ўрнингдан!
Муттасил йўталаётган неварасининг бурнини
пайдарпай этагига артаётган овсиним талмовси-
раб чолига қаради.
194
– Нима дейсиз?
– Нима дердим! Умрингда тўй кўрмаганмисан?
Пайшанба куни маълум оши қиламиз, уқдингми?
Нон ёп, балобаттар қил! Кимсанбойга мен вакил
ота бўламан. Эртага икковимиз совчи бўлиб Дума-
никига чиқамиз.
Овсиним чолидан эшитган дўқнинг аламини ке-
линидан олди.
– Туғишни билган, бола боқишниям эплагин-да,
сигирдек хотин! – деди неварасини Потма келинга
узатиб. – Ма, гултожихўроз дамлаб ичир! Томоғига
тепки кепти!
Потма келин йиғлаётган ўғилчасини кўтариб,
чиқиб кетди. Боядан бери хаёлимда ўралашаётган
гап энди тилимга келди:
– Менга қаранг, Оқсоқол... Эл-юрт нима дейди?
Булар келин туширишнинг харажатидан қочиб,
асраб олган қизини ўғлига сув текин олиб беряпти,
демайдими?
– Э, яна гапиради-я! – Оқсоқол бели оғриганига
қарамай, қаддини ростлади. Афти буришиб кетди.
Сандал устига ёзилган қуроқ дастурхонни жаҳл би-
лан муштлади. Туршак-жийдалар ҳар ёққа сачраб
кетди. – Икки ёш бир-бирига кўнгил қўйганми,
ахир! Оғзига кучи етмаганлар билан нима ишинг
бор? Айтдим-ку, қизингга мен совчи бўп чиқаман.
Анови мумсик чолингга айтиб қўй: шу пайтгача
Ориф оқсоқол совчи бўлиб борган хонадонда қи-
личи синиб қайтганмас. Гап шу: қиз – Думаники,
ўғил маники. Тушундингми?
Оқсоқол ҳалиям ўзимга келолмай ўтирганим-
ни англади. Кўзимга бирпас қараб турди-да, анча
паст тушиб насиҳат қилди.
– Сен, келин, эсли-ҳушли хотинсан. Хайрли
ишни кечиктириб бўлмайди.
195
Минг хаёл билан чиқиб кетаётган эдим, ўтирган
жойида ўқрайиб қаради.
– Дума келса, дарров бу ёққа ғириллат!
Калишимни кияётганимда яна бир гап эсига ту-
шиб қолди шекилли, қўли билан имлаб чақирди.
– Шошма, ўв! Робияни олдиданам ўтиб қўй.
Нима қилсаям кўнгли ярим. Аммо Кимсаннинг ха-
тидан билиниб турибди, қизинг жон-жон деб рози
бўлади!
Do'stlaringiz bilan baham: |