ҚИРҚ БИРИНЧИ БОБ
УЧИНЧИ БОСҚИЧ ТАЛАБАСИ МУЗАФФАР
ШОМУРОДОВ ҲИКОЯСИ
Холдастор олма
Ҳовлимиздаги икки туп олма қариб қолган бўл-
са ҳам ҳар йили ҳосил беради. Тўғриси, уларнинг
алланимасини аммамга ўхшатаман. Қариб-чуриб
кетган бўлсаям тинч турмайди. Апрелнинг ўртала-
рига бориб худди нокка ўхшаб тўп-тўп бўлиб гул-
лайди. Бунақа пайтда ҳовлимиз шунақа файзли
бўлиб кетадики, офтоб ботганидан кейин ҳам на-
фармон гуллар атрофга қизғиш нур таратиб тур-
ганга ўхшайди. Ёзга бориб, қизғиш хол билан қоп-
ланган олмалар залворидан дарахтларнинг шохи
эгилиб қолади. Тишлашингиз билан худди шафто-
лидек ширин суви дув оқиб кетади. Мунаввар ҳам
бизнинг олмани яхши кўради. Айтишига қараган-
да Нўғайқўрғонда туришганида уларнинг ҳовли-
сида ҳам шунақа олма бор экан. Шаҳар ҳовлисида
бир туп арчадан бўлак дарахт йўқмиш.
Гуллаган олма тагидаги темир каравотда «Про-
визерлик курси тарихи»ни ўқиб ётибман. Оҳиста
шамол эсади. Нафармон гуллар шивирлаб устимга
ёғилади... Димоғимга гул ҳиди урилади. Этакдаги
бостирмада қўй маърайди. Айтмоқчи, бултур ёзги
таътилда молхона билан эски бостирмани бузган-
миз. Дадам яхши ният билан бир уй, бир айвон
солган. Омон иккаламиз дарвоза олдидаги ёнғоқ
тагидан лойхона очиб, роса ғишт қуйганмиз. Куз-
гача томни амаллаб ёпиб олдик. Қўйларга ҳам бос-
тирма солдик. Лекин «участка» бари бир чала қол-
ди. Деразалари ўрнига хом ғишт тахлаб қўйилган.
683
Поли, шифти йўқ. Ҳали хомсувоқ, алебастр сувоқ,
чийлампа деган ишлар турибди. Нима қипти, кун-
лар исиб кетди. Ҳаммамиз баравар ёпишсак, ўн
кунда битириб қўямиз. Зўр келса, курсдошларим-
ни ҳашарга чақираман. Келинни янги уйга туши-
риш керак-ку!
Бостирмада яна қўй маъради. Бултур шу пайт-
ларда дадам «яхши тўйларга атаб» иккита қўзи-
чоқ олиб келган эди. Иккаласиям семириб, қўчқор
бўлиб қолди. Биттасини келинникига юборамиз,
биттасини ошга сўямиз.
– Омон, қўйларга қарамайсанми? – дедим ки-
тобдан кўз узмай. – Суғордингми?
Айвонда пешонасини тириштириб дарс тайёр-
лаб ўтирган укам хоҳламайроқ жавоб қилди:
– Сув бердим!
Овозининг дўриллашини қаранг! Йигитча бўлиб
қолди укам. Саккизинчида ўқияпти.
– Омон, ойим қачон келишларини айтмадиларми?
– Йўқ! – У китобидан бош кўтармай дарсини қи-
лаверди. – Тугун кўтариб кетдилар.
Совчиликка кетган! Мунавварникига!
Кеча Мунавварни кузатиб, ҳовлиқиб келсам,
ойим уйда экан. Гапни нимадан бошлашимни бил-
май турган эдим, ўзи сўз очиб қолди:
– Ўғлим, тўйингни шу йил қила қолайлик. Кўр-
динг-ку, ўртоғингни тўйи қандоқ файзли ўтди.
Бир ҳавасим келди, бир ҳавасим келди!
Тушундим. Ойим, Абдувалининг тўйини айт-
япти. Абдували бало-да! Армияга кетишдан олдин
ўзимизнинг Кўтармадаги мактабда кутабхоначи
бўлиб ишлайдиган қиз билан танишган экан. Хиз-
мат қилиб юрганида менга шунча хат ёзса ҳам си-
рини айтмаган эди. Армиядан келдиям, «Туя» ама-
ки уйлантирди-қўйди.
684
– Менам келин кўрсам дейман, ўғлим. Ана, уй
ҳам битиб қолди. – Ойим ғалати илжайди. – Танла-
ганинг борга ўхшайди.
– Қанақа «танлаганим?» – дедим ўзимни гўликка
солиб.
– Парча холанг айтди-ку. Бир қошиқ сув билан
ютгули қизни қўлтиқлаб юрганмишсан!
Оббо, Парча хола тушмагур-ей! Балога ақли
етади! Бир ҳафта аввал Мунаввар иккаламизни
трамвай бекатида кўрган эди. Шаппа билагимдан
ушлаб, «ҳой бола, келиннинг қўлидан қачон ош ей-
миз», деб дўриллаганди, Мунаввар қўрқиб, қочиб
кетганди. Эсидан чиқмаган экан-да!
– Қўлтиқлаб юрганим йўқ! – дедим уялган киши
бўлиб. – Аммо совчи бўламан десангиз, майли...
Ойим севиниб кетди. Эски достонини қайтадан
бошлади. Дадам касалмандилиги, ўзининг ҳам
буйрак оғриғи ўқтин-ўқтин қўзғаб, мадори қолма-
гани, тўй кўргиси келаётгани, борига барака қи-
либ, тезроқ оёғимни тўртта қилмоқчилиги... Кейин
келин бўлмишнинг таг-зотини суриштириб кетди.
Кимнинг қизи? Оиласи қанақа? Катта охурдан ем
еб ўрганган, «министр»нинг қизи бўлса, уялиб қол-
маймизми?
У ёғини атайлаб айтмадим. Ойим борсин! Ба-
шор холани кўриб, ўзиям ҳайрон қолади! Мунав-
вар айтган-ку! Онаси бир вақтлар Нўғайқўрғонда
ишлаган. «Қора аммам»ни танийди. Иккала қуда
бирпасда апоқ-чапоқ бўлиб кетишади.
– Сиз бораверинг! – дедим илжайиб. – Текстилда-
ги трамвай бекатида озиқ-овқат магазини бор. Шун-
га кириб, Тўқимачи кўча, тўртинчи тупик десангиз
ҳамма кўрсатади. Саккизинчи уй. Мунаввар!
– Ким у, Мунаввар? – деди ойим ҳаяжонли жил-
майиб.
685
– Ўша-да! – дедим, «келинингиз» дейишга уялиб.
– Бирга ўқиймиз.
– Ота-онаси ким?
Яна сўрайди-я!
– Э, сиз бораверинг! Мунаввар десангиз бўлди.
Назаримда Мунавварни ҳамма таниши, ҳамма
яхши кўриши керакдек эди. Отаси йўқ, ўлган, де-
гим келмади. Бирдан дадамнинг қайсарлиги ту-
тиб, «мен эркаксиз оилага қуда бўлмайман», деб
қолишидан қўрқдим.
– Бораверинг, пешинда борсангиз ойиси уйда
бўлади.
Ойим «ҳа, шумтака, сенам пишиқсан», дегандек
жилмайиб қўйди. Рост-да, Мунаввар уйида йўқли-
гида боргани яхши! Мунаввар ойимни кўрса уялади.
Ойим, чамамда бу гапни дадамга айтмади. Тао-
милда аввал аёл қуда совчи бўлиб боради. Сўрайди,
суриштиради, кейин ишга эркаклар аралашади.
Ойим совчиликка чандон киришганини билдим.
Кечаси нон ёпди. Эрталаб, дарсга кетаётганимда
сандиқ титкилаётганини кўриб қолдим.
– Саккизинчи уй дедингми, Музаффар? – деди
сандиқ олдида ўтирган жойида елкаси оша қараб.
– Тўртинчи тупик, саккизинчи уй. Магазиндан
кириб сўрасангиз, бўлди.
...Мунавварни тезроқ хурсанд қилгим келарди.
Аудиторияга ҳаммадан олдин келдим, деб ўйлаган
эдим. Йўқ. Мунаввар мендан илгарироқ келиб,
дераза рўпарасида Гуля билан гаплашиб турган
экан! Гуля эсли қиз. Мени кўриб дарров чиқиб кет-
ди. Вой-бў, Мунавварнинг ҳам жуда юраги тор-да!
Арзимаган нарсага сиқилаверади. Ранги баттар
синиқибди. Кўзларининг таги кўкариб, юзида се-
зилар-сезилмас доғ пайдо бўпти. Доғ-ку, майли...
686
Кўзининг кўкаргани... Яна ухламай чиққан-да,
тентак!
– Ойинглар уйдамилар? – дедим пичирлаб. –
Икки соатдан кейин «элчи» боради.
Унинг юзи бирдан ёришди, узун киприклари
пир-пираб чиройли кўзлари ёниб кетди. Юзига
қон югуриб, доғи ҳам сезилмай қолди.
Охирги парадан қочиб, Тельман боғига бордик,
сув бўйидаги овлоқ ўриндиқда ўтириб, елкасидан
қучдим.
– Мунаввар! – дедим кулиб. – Ҳозир «элчилар»
сулҳ тузишяпти. Иккала қуда бир-бирини кўриб,
севиниб кетишса керак. Мен ойимларга қудангиз-
ни танийсиз, деб айтмадим. Бир сюрприз бўлсин!
Мунаввар ширин жилмайиб қўйди.
– Тўғри қипманми? – Ойимнинг кечаги гапи
эсимга тушиб, кулиб юбордим. – Ойим-чи, сени
министрнинг қизи деб ўйладилар! Кўрасан ҳали
икковиям ҳайрон қолишади.
Мунаввар «нима қилсангиз ихтиёр сизда» деган-
дек, эркаланиб, бошини елкамга қўйди.
– Чиройли-а! – деди имо қилиб. – Кичкинали-
гимда толбаргак тақишни яхши кўрардим.
Ҳарракдан ўн қадамча нарида, сой бўйида бир
туп мажнунтол бош эгиб турар, шода-шода топ-то-
за япроқлар қиз боланинг қирқ кокил сочидек то-
лим-толим таралиб, оқим залворида оҳиста тебра-
нар эди.
– Тақасанми? – Ўрнимдан тураётган эдим, у би-
лагимдан оҳиста тутиб, жойимга ўтқизди. Эркала-
ниб бош чайқади.
– Керакмас, бирпас, шундоқ ўтирайлик.
Атроф жимжит, олисда – боғ ичкарисида от-
ўйин учаётган болаларнинг қий-чуви қулоққа ча-
687
линар, сой устида пастлаб учаётган қалдирғочлар
ора-чора тумшуғини сувга уриб, вижирлаганча
яна осмону фалакка парвоз қиларди. Мунаввар-
нинг сочи юзимни қитиқлар, юрагининг гурсиллаб
ураётганини ҳис этиб турардим.
– Валокардин ичдингми?
У киприкларини пирпиратиб тасдиқлади.
– Анчадан буён юрагим безовта қилмасди, бил-
масам, кечадан бери...
– Қўйсанг-чи! – Кафтларим билан икки юзидан
тутиб кўзига қарадим. – Тўйни-чи, тўққизинчи
майда қиламиз! – дедим ишонч билан. – Тушун-
дингми?– Бу гапни «ойингга шипшитиб қўй» деган
маънода айтганимни сезди. Юзи қизаринқираб,
бошини қуйи солди. – Яхши-да, Мунаввар! – де-
дим дадилланиб. – Қўшалоқ байрам бўлади. – Куч
билан тортиб бағримга босдим. У оҳиста ингради.
– Ёввойи! – деди эркаланиб. Қўлидаги митти
соа тига тезгина қараб олди-да, типирчилади.
– Тўрт бўпти. Борайлик! Ойим хавотир оладилар.
Ростини айтсам, ўзим ҳам уйга шошилар, «сулҳ»
натижасини билгим келарди.
...Провизерлик тарихини ўқияпману «Абу Али
ибн Сино», «Муравьёв усули», «Павлов», «Беруний»,
«Ассайдана» деган сўзлардан бўлак нарса калламга
кирмайди. Қизиқ, ойим нимага кечикиб кетди?
Кун ботай деб қолди-ку! Ё қуда хола, ноз қилдими-
кин? Бошқа мўлжали борми? Йўқ! Мунаввар ме-
ники! Қолаверса, Мунаввар бир гапни минг марта
айтган: онаси – мард хотин. Йўлига тўғаноқ бўл-
майди. Устига-устак ойимни кўрганидан кейин
Башор хола ҳам...
Дарвоза томонда машинанинг ғийқиллаб тор-
моз бергани эшитилди.
688
Китобимни қўйиб, энди ўрнимдан қўзғалган
эдим, кўча томондан дадамнинг тажанглашиб
чақиргани қулоғимга кирди:
– Ҳой, ким бор?
Ака-ука олдинма-кейин югуриб дарвозадан
чиқдик. Ёнғоқ тагидаги лойхонага олдинги ғилди-
раклари тушиб кетгудек бўлиб юк машинаси тўх-
таб турар, кирлаб кетган оқ кепкасини бостириб
олган пакана шофёр оёқ учида чўзилиб орқа борт-
нинг илгагини кўтарар, елкаси терлаб, кўйлаги ку-
рагига ёпишиб қолган дадам бортни тутганча унга
кўмаклашарди. Етиб боргунимча шофёр бортни
тарақлатиб очди. Илгакка оёғини тираб кузовга
чиқаётганида дадам чўлоқланиб ёнига борди. Ши-
мининг чўнтагини кавлаб беш сўмлик чўзди.
– Раҳмат, иним, – деди. – Яхши тўйларингизда
хизмат қилайлик.
Шофёр «қўйвуринг, ока», дедию қаршилик қил-
мади. Пулга қарамай, чўнтагига тиқиб, машина
устига сакраб чиқди.
Вой дадам-ей! Тўйгача «участкани» битириб ол-
гиси кепти-да! Кузовда битта қўшқават эшик, учта
каттакон «итальянский» ром, беш-олтита қоғоз қоп
(алебастр бўлса керак, боғланган бўғзи оқариб ту-
рибди) думалаб ётар, ёнбош томонга аллақанча қа-
миш босиб қўйилганди.
Кўплашиб ишга киришиб кетдик. Аввал але-
бастр қопларини ташидик. кейин чийлампага
мўлжалланган қамишни, эшикни.. Омон иккала-
миз «итальянский» ромни машинадан тушираёт-
ганимизда кўча бошида тугун кўтариб келаётган
ойимга кўзим тушди. Юрагим гурсиллаб уриб кет-
ди. Ойим башанг кийиниб олган, тугунини ёнбош-
га олиб шошилмай қадам ташлайди, тайёр қайно-
нанинг ўзи бўпти-қопти!
689
Зум ўтмай эшикдан кириб келди. Қўлида тугун,
эгнида крепсатин гулдор кўйлак, оёғида... Ие, нима-
га унақа! Ранги ўчган! Мени кўриб ерга қарадими?
– Қаёқда юрибсан тугун-терсак кўтариб? – Дадам,
мўйлови тагидан тутун бурқситиб беозор койиди. –
Силлам қуриб кетди-ку! Овқатга уннамайсанми?
Ойим биз томонга қайрилиб ҳам қарамади.
Битта-битта юриб бориб айвон пешига ўтирди-да,
тугунни ёнига қўйди.
Унинг аҳволини дадам ҳам пайқади. Алебастр
юқи қўлини чайиб яқин борди. Айвон лабига омо-
нат ўтирди. – Нима гап, Роби? – деди ойимнинг
кўзига қараб. – Қаёқда эдинг?
Ойим дадамга жавоб бериш ўрнига менинг кў-
зимга таънали бир қараш қилди-да, юзини ўгир-
ди. Хўрсинди.
Дадамнинг жаҳли чиқиб кетди.
– Ҳа! – Ҳайрон бўлиб, айвон пешида турган ту-
гунга имо қилди. – Бу нимаси?
Ойим яна ғиқ этмади. Лаблари титраб, кафти-
нинг орқаси билан тугунни туртди. Мунғайиб ўтири-
ши ғашига тегди шекилли, дадам тутақа бошлади.
– Тилинг борми? – деди бақириб. – Гапирсанг-чи!
Ойим дадам қолиб, менга ярқ этиб қаради.
– Музаффар! – деди секин, илтижоли алпозда. –
Қўй, болам, пишмайдиган савдо...
Ичимда бир нима узилиб кетгандек бўлди.
Нима? Нимага энди «пишмайдиган савдо» бўлар-
кан! У яхши кўрса, мен яхши кўрсам...
Ўз дардим ўзимга етмагандек, дадам дағдағага
ўтди:
– Нима гап? Очиқроқ айтсаларинг-чи!
Бу савол менга ҳам, ойимга ҳам баравар таал-
луқли эди. «Сиз гапиринг», дегандек ойимга юз-
ландим.
690
– Бақирманг... – деди ойим осойишта оҳангда.
Кейин менга яна ёлбориб мўлтиради. – Қўй, ўғлим,
ҳаммани баравар қийнама... Нима кераги бор!
Шундан бошқаси...
Дадам сапчиб туриб кетди:
– Ҳов! Мендан яширадиган нима сиринг бор? –
У ўдағайлаб ойимнинг тепасига борди. Аммо ойим
қўрқмади. Худди бошида қилич ўйнаб турганида
бурни атрофида айланаётган чивинга парво қил-
маган одамдек, киприк қоқмади. Дадам баттар
жунбишга келди.
– Гапирсанг-чи!
– Секин! – Ойим бошини қуйи солди. – Ўғлин-
гиз... – деди оҳиста. – Музаффар... мени совчилик-
ка юборди.
Ажаб, дадам енгил тортиб, қаддини ростлади.
Назаримда, «вой, аҳмоқ хотин-ей, шунга шунча-
ликми», дегандек бўлди.
– Хўш? – деди овози юмшаб.
– Пишмайдиган савдо! – Ойим яна ўша гапини
такрорлаб юзини ўгирди.
– Нимага пишмас экан? – Дадам ярқ этиб менга
қаради. – Ким ўзи, ўша? Кўнглинг борми?
Индамай бош ирғадим.
– У-чи? Розими? Аҳд-паймон қилганмисанлар?
Дадамнинг шу феълини яхши кўраман-да! Ма-
салани кўндаланг қўяди.
– Ҳа! – дедим дангалига кўчиб. – Униям нияти шу!
– Хўш? – Дадам «масала ҳал» дегандек, ойимнинг
ёнига қайта чўкди. – Тағин нима керак? Хотинлар
аралашган иш шунақа бўлади ўзи. Осмондаги ой
эмасми? Ким ўша қуда бува? Ўзим гаплашаман!
Ойим, бир зум индамай ўтирди-да, тўсатдан
ҳиқиллаб йиғлаб юборди.
– Бўлмайди, дадаси, бўлмайди! Зўрға қочиб келдим.
691
Дадамнинг жаҳли чиқиб кетди.
– Э, қўй-э, Битмайдиган иш бор эканми?
Ойим ўтирган жойида талпиниб, елкамдан қучди.
– Музаффар! Жон болам, бўлмайди! – деди яли-
ниб. – Айтолмадим. Совчиликка келдим деёлмадим.
– Гапир! – Дадам бир силтаб, ойимни жойига
ўтқизиб қўйди. – Нега айтолмайсан? Ким экан ўша
олифталар?
– Бордим! – Ойим титраб кетаётган лабларига
муштини босиб энтикди. – Магазинга кириб, Му-
наввар деган қизни сўрадим. Дўкончи мақтади.
Яхши, одобли қиз деди. Келин қилсангиз сиздан
бахтли қайнона бўлмайди, деди. Уйини кўрсатди.
Кирсам... – ойим, кўзи олазарак бўлиб энтикиб
қолди. – Кирсам... Башор опа ўтирибди! Ер ёрил-
мадию кириб кетмадим, дадаси! Мунаввар деган-
да тушунмаган эканман. Миновар экан, дадаси!
– Ойим даҳшатли нарсани айтаётгандек ув солиб
юборди. – Билмасдан кириб қолибман. Аввалги
уйи бошқа эди. Баннисанинг орқасида. Эсингиз-
дами, почча ўлганда маъракага борувдик. Ҳозир
бошқа жойга...
– А?! – Дадам бир лаҳза оғзини ланг очиб, ўзла-
рини пирпиратганча анграйиб қолди. Ўша заҳоти
ранги қув ўчиб мўйлови титрай бошлади. – Нима?–
деди қулоқни тешиб юборгудек ҳайқириб. Ган-
дираклаб ўрнидан турди. Ҳе йўқ, бе йўқ устимга
бос тириб кела бошлади. Нафси хириллаб, оғзидан
кўпик чиқиб кетди.
Нима қилишимни билмай серрайиб қолган эдим.
Дадамни бунақа аянчли аҳволда иккинчи марта
кўришим эди. Бир вақтлар кичкиналигимда чум-
чуқ оламан деб қўлим синиб қолганида Комил та-
бибникидан қайтиб келганимиздан кейин пичоқ
билан бир уриб, хонтахтани тешиб юборганда ҳам
692
шунақа бўлган эди. У бир-икки қадам босдию тў-
сатдан қалқиб кетди. Кўзлари олайганча ёнбошига
йиқила бошлади.
Ойим билан Омоннинг дардли ҳайқириғи бара-
вар янгради:
– Дадаси!
– Дада!
Икковлари сапчиб туриб, дадамнинг икки қўл-
тиғига ёпишди. Мен ўзимни ўнглашга улгурмадим.
Дадам, биров оёғидан чалиб юборгандек чўккалаб
қолди. Кўкраги босқондек кўтарилиб тушиб, энти-
ка бошлади.
– Ака! – деди Омон раста бўлган овозда дўрил-
лаб. – Сув! Сув опкелинг!
Беихтиёр ариқдаги лойқа сувдан ҳовучимга
тўлдириб келиб, дадамнинг бўздек оқариб кетган
юзига сепдим. Ойим унинг пешонасини, гарда-
нини силай бошлади. Анчадан кейин дадамнинг
юзига сал-пал қон югурди. Кўзларини ярим очиб
хириллади.
– Йўқол... – деди энтикиб, – келиб-келиб шу қизга...
Нимага! Айбим нима? Мунавварни яхши кўри-
шимми! Мунаввар-чи! Унда нима гуноҳ?! Нимага
бунчалик ёмон кўришади уни!
Сапчиб туриб, кўчага отилдим. Пастак эшикни
тарақлатиб очиб ёнғоқ тагига етганимда ҳовли то-
мондан ойимнинг ҳайқириғи қулоғимга кирди:
– Музаффар! Шошма!
«Шошма» эмиш! Хўш, шошмаганимда нима
бўларди! Олдига ўтқизиб қўйиб насиҳат қилади-
ми? Ишни бузган ўзи-ку! Бундан чиқди, совчи бў-
либ борганини Мунавварнинг онасига айтмаган.
Кўча-кўйдан гап териб, қайтиб келган. Ишни би-
тириш ўрнига дадамниям йўлдан урди. Қизиқ:
693
дадам нега бунчалик сапчиб кетди? Келиб-келиб
шу қизни... дедими? Нимага энди Мунавварни
яхши кўрмаслигим керак! Мунавварни-я? Нега?
Чучварани хом санабсизлар! Жуда яхши! Тўй
қилмай қўя қолсин! Керакмас! Тўйи ҳам, ўқи-
ши ҳам... Ундан кўра Мунавварнинг қўлидан
етаклайман-да, Мирзачўлга кетаман. Битта ва-
гон уй беришар. Қайтага яхши бўлди. Биламан,
ойим қайтиб совчиликка бормайди. Дадамниям
айнитди. Майли, бормай қўя қолсин! Ҳали ҳеч
нима тамом бўлгани йўқ! Мунавварнинг она-
си ойимни олдига солиб ҳайдамабди, қизимни
бермайман, демабди! Хўш, тағин нима керак?
Мунавварнинг ўзи айтган-ку! Ойим мард хотин
деган-ку! Бўпти-да! Ўзим бораман! Тўғрисини
айтаман, шундоқ-шундоқ. Биз бир-биримизга
кўнгил қўйганмиз. Мунаввар ҳам жим турмай-
ди. Тўй бизникида бўлмаса, келинникида бўлар!
Шунгаям ота гўри – қозихонами! Аммо ўзимнинг
уйимга энди қайтмайман! Бўлди! Етар!
Do'stlaringiz bilan baham: |