Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

САККИЗИНЧИ БОБ
 
 
«ҚОРА АММА» ҲИКОЯСИ
Қизимга она, ўғлимга қайнонаман
Робияни тонг отмасдан ишга жўнатдим. Ўлар 
энди, қиз бола ўзининг «маълум оши»да ўзи ўрала-
шиб юрса. Қўни-қўшни «учиб-қўниб» турган экан, 
демайдими?
Кимсанимни кузатган ўша саратон кунидан 
бери бунақа чиройли патир ёпмаган эдим. Қопда 
қолган буғдой уннинг ҳаммасини қордим. Чолим-
нинг ўзи айтди. Эрталаб отамдан қолган энг катта 
бисотим – пат гиламни эшак аравага ортиб бозор-
га олиб кетаркан, тайинлади:
– Ёғ солиб патир ёп, онаси! Ҳаммаси рисолада-
гидек бўлсин!
Нонни узяпману нуқул Кимсан билан гапла-
шаман. Мана, болам, ҳаммаси таомилдагидек 
бўляпти. Вой, бола-я, кўпайгур-а! Кўнглингда-ку 
шу ният бор экан, кетаётганингда бир оғиз айт-


202
майсанми? «Шунақа, шунақа, ойи, мени кўнглим 
Робияда», демайсанми? Аллақачон бошини боғлаб 
қўймаймизми? Робияям қизиқ. Бегона эмас-ку! 
«Ойижон, Кимсан акам билан аҳду паймонимиз 
бор», деса-ку, олам гулистон!
Пешинга яқин Оқсоқолникидан тўй келди. 
Ярим қоп гуруч, бир чирпит ёғ, бир қоп ун. Седана 
сепилган ҳолва, майиз, каллақанд... Гилам пулига 
келган ёғ билан гуручни Оқсоқолникига чолимни 
ўзи олиб бориб берувди. Ҳолва, майизлар қаёқдан 
пайдо бўлди? Оқсоқол билан овсинимнинг иши-да!
Чолим Кимсан келса оёғига сўймоқчи бўлиб юр-
ган қўчқорни бўғизлади. Ўз қўли билан ош дамла-
ди. Бирпасда анча одам тўпланди. Байрамларда 
киядиган мовут камзули устидан овсинимнинг ис-
сиқ рўмолини белига боғлаб олган Оқсоқол айвон-
да ўтириб ҳаммага буйруқ беряпти.
– Магизни мўлроқ солавер, пакана! Эрингга ўх-
шаб қурумсоқлик қилма. Ҳолвадан ташла, ҳолвадан!
– Нега анграясан, абзи? Самоварингни суви қу-
риб кетди-ку. Эритиб қўйсанг, нақд ўзингни ту-
тантириқ қилиб ташлайман!
Патнисларга ҳолва ташлаётиб, разм солиб қара-
сам, абзи ғалатироқ кўрингандек бўлди кўзимга, 
Оқсоқол ҳазиллашиб дашном берса, нуқул таъзим 
қилади. Сариқ киприкларини пирпиратиб, илжай-
моқчи бўладию лаби титрайди. Ичиб олганми...
Оқсоқол патнис ташиб юрган Холпош овси-
нимга тегишади.
– Ҳой семиз, кўзингга қара! Йиқилиб-нетиб юрма 
тағин. Сени кўтариб олишнинг ўзи бўладими?
Лўмбиллаб хизмат қилиб юрган овсиним ша-
рақлаб кулади.
– Ҳамма кўтармасаям сиз борсиз-ку, чол! Менга 
жонингиз куймасин-да, ўзингизга қаранг. Белин-
гизга шамол тегмасин!


203
– Ишинг бўлмасин, тегса меникига тегади, се-
никигамас!
Ҳазил-ҳузул билан меҳмонларга патнис тарқа-
тилди. Ошхонада сопол лаганларни ювиб ўтирсам 
айвон томондан Оқсоқолнинг суюниб ҳайқиргани 
эшитилди.
– Ие, ана келин болаям кеп қолди.
Йўғ-е! Наҳотки Робия одамларни кўзига кўрин-
са? Ҳайрон бўлиб ҳовлига чиқдиму Раънохонни 
кўриб қувониб кетдим. Келиним ҳалиям онаси-
нинг уйида бўлса керак деб ўйлагандим. Қаранг, 
ўзи кепти! Бундан чиқди Кўтармага қайтибди-да.
Югуриб бориб икки юзидан ўпдим.
– Билгандек келганингизни қаранг! Шомурод-
дан хат-хабар борми?
Келиним чиройли қундуз ёқали палто кийиб ол-
ган, кўҳли кўзлари маъюс кулиб турарди. Ўпаётга-
нимда димоғимга гунафша ҳиди урилди.
– Ҳозирча йўқ, – деди секин. – Тўйнинг устидан 
чиқиб қопман шекилли!
Ичимдан зил кетиб тушунтирдим.
– Жон келин, шошиб қолдик. Укангиз хат ёзиб-
ди. Робиянинг бошини боғлаб қўйинглар, дебди. 
Оқсоқолнинг маслаҳати билан шу ишни бугун 
қила қолдик. Хабар бермоқчи эдик, поччангиз бо-
зорга кетди. Қайси куни Робия Кўтармага борса 
йўқ экансиз. Қудам тузукмилар?
– Шукр... – Раънохон майин жилмайди. – Кеча 
қайтдим.
Жуда дилбар-да, келиним. Аразлаб ҳам ўтирма-
ди. Қундуз ёқали пальтосини ечиб ташлаб дарров 
лаган ювишга тушиб кетди.
– Менга табелчилик қиласиз дейишяпти, – деди 
лаганни қуруқ сочиққа арта туриб: – Майлими?
Қарасам кўзлари жавдираб, жавоб кутяпти.


204
– Ким айтди?
– Раис, Умар ака...
– Яхши-да! – дедим чин дилдан суюниб. – Лойга 
беланиб кетмон чопгандан кўра табелчи бўлсангиз 
ёмонми, Раънохон! Саводингиз бор, ҳисоб-китоб-
ни биласиз...
Ош энди дамланган эди, поча-пўстин кий-
ган Умар закунчи ҳам келиб қолди. Ёнида Соли 
сўпоқ... Буғалтир сўпоқ бўлсаям, яхши, бечора! 
Кетмончигами, сувчигами ҳақ тегмай қолса, ни-
мага тегмаганини эринмасдан тушунтиради. 
Колхоз МТСдан қарздор бўлиб қолганини, трак-
торга керосин етмаганини, ҳосил яхши унмага-
нини... Хуллас, инсофли одам. Икковлари олдин-
ма-кейин кириб келишлари билан одамлар яна-
ям жонланиб кетди.
– Тўйлар муборак бўлсин! –деди Закунчи чеҳра-
си ёришиб. Бошидан чақмоқ телпагини олган эди, 
қопқора сочлари чаккасига ёйилиб тушди. – Таб-
риклаймиз!– У аввал айвонда ўтирган Оқсоқол 
билан, кейин чолим билан қўл олишиб кўришди. 
– Ака! – деди қор босган беҳи тагида турган Ко-
мил табибга қамчи билан имо қилиб. – Ташқарига 
чиқинг, гап бор!
Комил табиб эшикка йўл олди. Бир оздан ке йин 
икки букчайиб қоп орқалаб кираётган эди. Оқ-
соқолнинг кўзи тушиб, зардаси қайнаб кетди.
– Ҳой сўпоқ! – деди қўлини пахса қилиб. – Аканг 
тенги одамга қоп орқалатгани уялмайсанми? 
Ҳирсдай кучинг бор. Ол ўзинг!
Оқсоқол Комил табибни қаттиқ иззат қилади. 
Луқмони ҳакимнинг нафаси теккан дейди. Бутун 
Нўғайқўрғонда фақат шу одамни сизлаб гапира-
ди. Табибнинг ўзиям чақалоқ болагача «сизлайди». 
Чолимнинг айтишича, табиб сигирини ҳам сизлаб 
чақираркан. «Чу» демай, «чуинг» деркан...


205
Соли сўпоқ «хўп бўлади» деб ўша томонга пилди-
ради. Пак-пакана, семиз гавдасини лапанглатиб 
табибнинг ёнига борди. Қўярда-қўймай елкасидан 
қопни олди.
– Мана бу бошқа гап! – Оқсоқол хижолат чеки-
роқ туриб қолган табибни чақирди. – Баққа ке-
линг, Комилбой. Жойингизни билиб ўтиринг.
Шляпаси қийшайиб кетган Соли сўпоқ қопни 
айвон тагига тираб қўйди-да, терлаб-пишиб яна 
бир қоп нарса орқалаб кирди.
– Совет жангчисининг тўйига колхоздан совға! 
– деди Умар закунчи тантана билан. – Ватанимиз 
учун жон фидо қилаётган аскардан биз ҳам ҳеч 
нима аямаймиз. – У чолимга қараб кулиб қўйди. 
– Бир қоп ун, бир қоп гуруч! Правление номидан.
Чолим шошиб қолди.
– Ўтиринг, раис, ўтиринг, – деди икки қўлини 
кўксига қўйиб. – Ҳозир ош сузамиз.
Умар закунчи Оқсоқол билан Комил табибнинг 
ёнига айвонга чиқди. Қозон очилиши билан ҳовлини 
ош иси тутиб кетди. Чолим яхлит гўштларни капгир 
учига илиб олиб, тоғорага солаётган эди. Оқсоқол 
ўтирган жойидан мўйловини бураб қўйди.
– Бугун қўшалоқ байрам, Дума! Эшитдингми, 
аскарларимиз немисни Волга – Масков канали-
нинг нариги бетига улоқтириб ташлашибди.
Умар закунчи Оқсоқолнинг елкасига қўл ташлади.
– Оқсоқол – маладес! Ҳамма нарсадан хабар-
дорсиз-а!
Оқсоқол унга қарамай, чолимга буюрди.
– Ошнинг олдини тоғорага бос! Сергўштроқ бўл-
син. Устига патир қўй. Ҳолва билан магиздан ту-
гунга ўрагин-да, омборда пиёз тозалаётганларга 
юбор!
Чолим тоғорага ош босди. Патир, ҳолваларни 
алоҳида тугунларга ўраб, қўлига бердим. Эшак 


206
арава қорда чуқур-чуқур из қолдириб йўлга туш-
ганидан кейин ҳовлига кирсам, Комил табиб ла-
ганларга ош сузиб тарқатяпти.
Кўп ўтмай Оқсоқолнинг асабий овози гулдиради.
– Чой! Ухлаб қолдингми, абзи! Меҳмонларга чой 
бермайсанми?
Раънохон ошхонадан чиқиб, югуриб олдимга 
келди.
– Оқсоқол чой сўраяптилар.
– Вой ўлсин, абзи қаёққа кетди?
Беҳи тагида қайнаб турган самовар олдига бор-
сам Рашид абзи йўқ. Каттакон мис самовар усти-
да олтита чойнак тумшуғини тумшуғига тираб, те-
риб қўйилибди. Жўмракни бураган эдим, сув жил-
дираб тушди. Шоша-пиша чойнакларни хонтахта 
устига қўйиб, самовар қопқоғини очсам, тагида 
икки қултум сув қолибди. Яхшиям эриб кетмага-
ни! Абзининг бунақа одати йўқ эди-ку! Ичиб йиқи-
либ қолдими, нима бало!
ТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish