Ўзбекистонда ижтимоий таъминотнинг ривожланиш
концепцияси
Ўзбекистон Республикасида ижтимоий таъминот тизими мавжуд иқтисодий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, аҳолининг моддий ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қисмини ҳимоя қилишга қаратилган иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий чора-тадбирлар мажмуини қамраб олган.
Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш иқтисодий ислоҳотлар дастуридаги узлуксиз устивор йўналишлардан бирига, яъни ислоҳотларнинг ҳамма босқичларида устувор ҳисобланадиган вазифалар қаторига киради. Кучли, ижтимоий сиёсат Ўзбекистоннинг ўз истиқлоли ва тараққиёт йўлининг етакчи тамойилларидан биридир.
Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояни амалга оширишнинг асосий манбаи давлат бюджети, ижтимоий суғурта жамғармаси, корхона ва жамоат ташкилотлари ажратаётган маблағларидан ташкил топади. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини ҳал этишда барча хайрия жамғармаларининг («Наврўз», «Маҳалла», «Соғлом авлод учун», «Саломатлик ва меҳр-шафқат» ва ҳоказо) иштироки бор.
Республикада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга оид бир неча қонунлар, ногиронларни қўллаш бўйича 1996-2000 йилларга мўлжалланган давлат дастури қабул қилинди ва жорий қилинди. Оқибатда бозор муносабатларига ўтиш ва ижтимоий - иқтисодий тизимни ислоҳ қилиш даврида аҳолини, айниқса, ночор гуруҳларни аниқ, манзилли ва мақсадли ижтимоий ҳимоя қилиш тизими барпо этилди.
Ижтимоий таъминот тизимида Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги, 12 вилоят ва Тошкент шаҳри ижтимоий мухофаза қилиш бош бошқармалари, 233 туман ва шаҳар ижтимоий таъминот бўлими, 34 қариялар ва ногиронларнинг интернат уйлари, уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионати, «Олти-ариқ» ва «Товоқсой» санаторийлари, «Ортопедия» илмий - тиббийтехникавий мажмуаси, унинг вилоятлардаги устахоналари, ҳар бир туманда ижтимоий ҳимоя бўлинмалари фаолият кўрсатмоқда. «Ортопедия» харажат тадбирлари 21,8 фоиз аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга ажратилди.
Республикада ижтимоий ҳимоя асосан кам таъминланган оилалар учун турли нафақалар бериш, аҳолининг баъзи гуруҳлари учун имтиёзлар яратиш, давлат ҳисобидан ёлғиз қария ва ногиронларни боқиш ва шу каби воситалар асосида амалга оширилади. Ўзбекистонда булардан ташқари норасмий ижтимоий ёрдам турлари ҳам мавжуд; уларга қариндошларнинг ўзаро ёрдами, миллий ва диний урф-одатлар асосида қилинадиган ёрдам, корхона ва идораларнинг вақти-вақти билан нафақахўрларга ёрдам пули бериши киради. Бундай ёрдамлар фақат меҳнатга лаёқатсизларга эмас, балки кам таъминланган кўп болали оилаларга, бева-бечораларга ҳам берилади. Ўзбекистонда Республика аҳолисини 2010 йилгача мўлжалланган ижтимоий ҳимоя тизимининг ягона концепцияси ишлаб чиқилган. Унда Республикада мавжуд бўлган ижтмоий ҳимояга ва ижтимоий ёрдам тизими - нафақа таъминоти, болаларга нафақа, ёлғиз кексаларга хизмат кўрсатиш, ногиронларни протез - ортопедия буюмлари, ҳаракат воситалари билан таъминлаш, шунингдек, тиббий, меҳнат реабелитация ва клиникаси Ўзбекистон Республикасидан ташқари қўшни қозоғистон, Тожикистон ва қирғизистон Республикаларидан келган беморларга хизмат кўрсатмоқда. Аҳоли, нафақа, шунингдек, санаторий, пансионатлар, дам олиш уйлари ва базалари, болалар лагерлари, прафилакторийлар, пархез таомлар, саёҳат йўлланмалари билан давлат томонидан таъминланади.
Мамлакат иқтисодиёти бозор муносабатлари тартибига ўта бошлагач, нафақа таъминотида ҳам ислоҳотлар ўтказилиши бошланди. қарилик нафақаси 25 йиллик меҳнат стажига эга бўлган 60 ёшлик эркакларга, 20 йиллик меҳнат стажига эга бўлган 55 ёшга кирган аёлларга берилади. Ногиронлик нафақаси меҳнат қилиш қобилиятини вақтинча ёки узоқ вақтга йўқотган ишчи-хизматчилар ва бошқаларга тайинланади. Боқувчисини йўқотган оила аъзоларига бериладиган нафақа ишчихизматчи, нафақахўрларнинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига берилади. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат нафақа таъминоти тўғрисида»ги қонунида фуқароларга қарилик, боқувчисини йўқотганлик, шахсий ва ижтимоий нафақалар тайинлаш кўзда тутилди ва нафақаларга бериладиган устамалар бир тизимга солинди. Республика олдида алоҳида хизмат кўрсатганларга, маданият, фан ва техника соҳасида хизмати катта бўлган шахсларнинг нафақаларига қонунчилик ва ҳукумат қарорлари билан қўшимчалар ва имтиёзлар бериш жорий қилинди. Мавжуд шахсий нафақалар ва бундай нафақа олувчилар ва уларнинг оила аъзоларига бериладиган имтиёзлар (турар жой, коммунал хизмат ҳақлари ва электр энергияси ҳақининг 50 фоиз ни тўлаш ва бошқалар) сақланиб қолди.
Шунингдек, ижтимой суғурта жамғармаси, ижтимоий нафақалар, даромадлар индексацияси каби янги тузилмалар амал қила бошлади. Амалдаги ижтимоий таъминот тизими болалар учун нафақалар, ногиронлар учун имтиёзлар, ёлғиз кексалар ва ногиронларни давлат ҳисобига боқиш, ёлғизларга хизмат кўрсатиш, ижтимоий ёрдам каби нафақа турларидан иборат.
Ижтимоий ёрдам кўрсатишда давлат тизими ва хизмат идоралари, жамоат бирлашмалари ва хайрия ташкилотлари иштирок этмоқда. Давлат тизими хизматини ижтимоий таъминот вазирлиги ва унинг бўлинмалари, нафақа жамғармаси, молия вазирлиги ва уларнинг жойлардаги хизмат идоралари олиб боради.
Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг барчаси жамият аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда ижтимоий барқарорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Шу жумладан, ижтимоий сиёсатни амалга ошириш ҳам аҳолининг ўтиш даври давомидаги ижтимоий жиҳатдан ҳимояланганлигини таъминлашни кўзда тутади. Ўзбекистондаги ижтимоий сиёсатнинг амалга оширилиши босқичлилик тавсифига эга бўлиб, унинг асосий босқичлари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
босқич - 1991-1994 йиллар;
босқич - 1994-1997 йиллар; III босқич - 1997 йилдан ҳозиргача.
Бу босқичларнинг асосий мақсади, уларда кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам турлари ва асосий хусусиятлари бўйича ўзаро тафовутини яққол тасаввур этиш учун жадвал кўринишида ифодалаш мақсадга мувофиқдир (7-жадвал). Жадвалдан кўринадики, Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг дастлабки палласи учун биринчи босқичдан кўзланган асосий мақсад - бу ишлаб чиқаришнинг пасайиши ҳисобига ишсизликни юқори даражасига ҳамда аҳоли турмуш даражасининг кескин пасайишига йўл қўймаслик эди. Бу босқичда амалга оширилган ижтимоий ҳимоянинг ўзига хос томони шундаки, аҳоли даромадлари индексация қилинди, асосий истеъмол товарлари талонлар ёрдамида берилди. Бу ижтимоий сиёсат аҳолининг барча қисмини қамраб олган эди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож яна бир гуруҳ - олийгоҳ кундузги талабаларига бир маҳал овқатланиш учун талон берилди. Барча учун умумий тарзда қўлланилган ижтимоий ёрдам ўтиш даврининг салбий таъсирини юмшатиш учун хизмат қилди. Бу даврда Ўзбекистан Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонуни қабул қилиниши расман ишчи кучи бозорини ташкил этиш ва шакллантиришда, ишсизларни ижтимоий ҳимоя қилишда ўз аҳамиятига эга бўлди.
босқичнинг асосий мақсади - бу ишлаб чиқариш ҳажмини барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоялашда давлат кафолатлари сақланиши, ижтимоий дастурларга мўлжалланган ижтимоий харажатларни пасайтирмаслик эди.
Ўзбекистонда 1994 йил 1 июлдан миллий валюта - сўмнинг муомалага киритилиши шу йилнинг 1 сентябридан бошлаб болали оилаларга давлат кафолатларини кучайтириш мақсадида республикада болали аҳолини ягона тизимдаги давлат ижтимоий ёрдамнинг бир қатор нафақаларидан фойдаланиш имконини берди (27-жадвал).
Бу босқичнинг асосий хусусияти умумий ижтимоий ҳимоядан аниқ, йўналтирилган ижтимоий ҳимоя қилишнинг маҳалла тизимига ўтилгани бўлди. Бу ижтимоий ҳимояни амалга оширишда кам таъминланган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни тартибга солиш учун муҳим босқич ҳисобланди.
босқичнинг ижтимоий сиёсатдаги асосий мақсади бу - иқтисодий ўсиш, ЯММни ўсиши, аҳоли яшаш даражасини ошириш ва манзилли ижтимоий ҳимояни кучайтиришдир. 1997 йилнинг январидан бошлаб манзилли ижтимоий ёрдамни кучайтириш мақсадида нафақалар фақат муҳтож оилаларга ва яшаш жойидаги маҳаллий қўмиталари томонидан берила бошланди. Бу нафақаларни молиялаштириш манбаси сифатида Давлат бюджети ҳисобланган.
Қуйида давлат бюджетининг ижтимоий соҳага ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари келтирилган (6-жадвал).
Ўтиш даври иқтисодиётидаги мамлакатларда ижтимоий харажатларга бўлган талаб қисқармасдан балки ошиб бормоқда, бу асосан ишсизлик ошиши ҳисобига рўй бермокда.
Ривожланган мамлакатларда эса ижтимоий харажатларнинг ошиши:
Ижтимоий мақсадларга қилинадиган умумий харажатлар ўсиб бораётганлиги (аҳоли кексайиб бораётганлиги), шунингдек ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тармоқларда (соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқалар), янги қимматбаҳо технологиялар ва замонавий ускуналар жорий этилаётганлиги билан;
Умумий харажатларда давлатнинг ҳиссаси ошиб бораётганлиги билан боғлиқдир. Шу сабабли мазкур мамлакатлар учун харажатларнинг янада кўпайиши ва солинаётган маблағларнинг самарадорлигини ошириш биринчи навбатда тўрган вазифалардир.
Ҳозирги вақтда Республика аҳолисига кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам турлари 27-жадвалда ифодаланган.
27-жадвал
Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг асосий босқичлари
Босқичларни тавсифловчи жиҳатлар
|
I босқич (1991-1994 йй.)
|
II босқич (1994-1997 йй.)
|
III босқич (1997 й. дан ҳозиргача)
|
Асосий мақсади
|
Ишлаб чиқаришнинг пасайиши ҳисобига ишсизликни юқори даражасига ҳамда аҳоли турмуш даражасининг кескин пасайишига йўл қўймаслик
|
Ишлаб чиқариш ҳажмини
барқарорлигини
таъминлаш, аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоялашда давлат кафолатлари сақланиши, ижтимоий дастурларга мўлжалланган ижтимоий
харажатларни пасайтирмаслик
|
Иқтисодий ўсиш, ЯММнинг ўсиши, аҳоли яшаш даражасини ошириш ва манзилли ижтимоий ҳимояни
кучайтириш
|
Ижтимоий ёрдам турлари
|
-болалари 1,5 ёшга етгунга қадар (ишловчи ва ишламайдиганларга турли хил ставка бўйича);
-ҳарбий хизматдагиларнинг болаларига;
-собиқ болалар уйидаги ёлгиз оилаларга;
-6 ёшдан 16 ёшгача боласи бор ёлгиз оилаларга (ўқувчиларга 18 ёшгача);
-6 ёшгача ва 6 ёшдан 18 ёшгача болали, ота-онаси алимент тўлашдан воз кечса (турли хил ставка бўйича);
-нафақа ва пенсия олмайдиган, болалари 16 ёшгача бўлган оилалар. Мактаб кийимлари ва болалар кийимларига нархнинг ошиши муносабати билан вояга етмаган боласи бор оилаларга ҳар квартал учун компенсация тўловлари:
|
- барча 16 ёшгача боласи бор оилаларга ойлик нафақалар;
-бола туғилгани учун 2 минимал ойлик иш ҳақи миқдоридаги нафақа; -оилаларга, болалари 2 ёшга киргунча минимал иш ҳақининг 20 фоизи миқдоридаги ойлик нафақа. 16 ёшгача боласи бор оилаларга дастлаб боласи сонига боғлиқ равишда минимал иш ҳақига нисбатан тўланган. Дастлабки қуйидаги ўлчовдан фойдаланилган:
та болали оилаларга - минимал иш ҳақининг 10%;
та болали оилаларга - минимал иш ҳақининг 20%;
тадан 4 тагача - минимал
|
1.Болали оилаларга нафақалар, шу жумладан: -бола туғилганда;
-16ёшгача боласи бор кам таъминланган оилаларга.
2.Ижтимоий нафақалар:
-болаликдан ногирон ва ногиронларнинг бошқа тоифаларига;
-ишламаган қарияларга;
боқувчисини йўқотган оилаларга. 3.Ижтимоий таъминот муассасалари-ни сақлашга (қариялар ва ногиронлар уйлари, касалманд болалар интернатлар ва бошқалар).
4.Турли имтиёзлар транспорт воситалари ва ногиронлар
|
|
149
|
-6 ёшгача болаларга;
- 6 ёшдан 13 ёшгача болаларга;
-кундузги умумтаълим мактабларида 13 ёшдан катта болаларга;
-озиқ-овқат билан таъминланмаган ПТУ
|
иш ҳақининг 40%;
5 та ва ундан юқори - минимал иш ҳақининг 50% миқдорида.
Нафақалар ҳажми кўпайган
ва
|
аравачаларини бепул ёки нархини арзонлаштириб бериш, санатория-курортларга бепул йўлланмалар билан таъминлаш, солиқ имтиёзлари ва бошқалар.
|
|
ўқувчиларига;
-13 ёшдан 18 ёшгача техникум, олийгоҳ талабаларига;
-кам таъминланган оиладаги 2 ёшгача
болаларни овқатлантириш учун;
Умумтаълим мактабларида 1-5 синфгача
болаларга бепул нонушта; 3 ёшгача
болаларга бепул дори-дармон; болаларга
қараётган ишловчи оналарга компенсация тўловлари.
|
ҳозирда қуйидагича: 1 та болали оилага - минимал иш ҳақининг 50%, 2 та болали оилага -минимал иш ҳақининг 100%, 3 та болали оилага - минимал иш ҳақи 140%, 4 та болали ва юқори -минимал иш ҳақининг 175% миқдорида.
|
5.Кам таъминланганлик нафақалари.
|
Асосий хусусияти
|
Аҳоли даромадларининг индексация қилиниши, асосий истеъмол товарларининг талонлар ёрдамида берилиши. Ижтимоий сиёсат аҳолининг барча қисмини қамраб олиб, ўтиш даврининг салбий таъсирини юмшатиш учун хизмат қилиши.
|
Умумий ижтимоий ҳимоядан аниқ, йўналтирилган ижтимоий ҳимоя қилишнинг "Маҳалла" тизимига ўтилиши
|
Аниқ, йўналтирилган ижтимоий ёрдамни кучайтириш мақсадида нафақаларнинг яшаш жойидаги маҳалла қўмиталари томонидан фақат муҳтож оилаларга
берилиши
|
150
Аҳоли даромадлари даражасини Ўзбекистондаги этник гуруҳлар доирасида олиб қаралса, Европа халқларига мансуб оилаларнинг 20% қисми кам даромадли ҳисобланса, миллий оилаларнинг эса 54% кам даромадли ҳисобланади. Ўзбекистонда нисбий ва мутлақ камбағалликни ажратиш жуда қийин бўлиб, улар маҳаллий бошқарув органлари - маҳаллалар ёрдамида аниқланади. Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бугунги кунда 500 мингга яқин оилалар даромад даражаси жиҳатидан жуда ночор. Бу барча уй хўжаликларининг 12%, барча мамлакат аҳолисининг 13-15% ни ташкил этади. Тадқиқот натижалари мутлақ камбағалларнинг асосий қисмини қишлоқ жойларида истиқомат қиладиган аҳоли ташкил этишини кўрсатди1.
Do'stlaringiz bilan baham: |