Ижтимоий таъминот белгилари
Ижтимоий таъминот белгилари 1990 йилгача, ишчилар ва хизматчиларнинг ижтимоий суғуртаси саналган, колхозчиларники эса марказлаштирилган уюшма фонди колхозчиларининг ижтимоий суғуртаси саналган.
Қолган таъминотлар ижтимоий суғуртадан белгиланади. Бу тизимларни бошқаришда ижтимоий таъминот учун ажратиладиган маблағлар кафолатланган, бозор иқтисодиёти даврида қаттиқ назоратга олина бошланди. Ижтимоий таъминот учун давлат бюджетида кўрсатилган фонддан ишлатилади.
Ўзбекистонда ижтимоий таъминотнинг асосий манбаи давлат бюджети суғурта жамғармаси, корхона ва жамоат ташкилотлари ажратаётган маблаглардан ташкил топади.
Бюджет ҳисобидан тиббий, меҳнат, эксперт комиссиялар аҳолини ижтимоий ҳимоялаш учун ҳам ишлатилади. Шунингдек, бюджетда шахсни ишга қайтариш учун шартлар қўйилади ва ишчининг ижтимоий ҳолатини таъминлаш кафолатланади. Ҳисобланган нафақалар кўпайтириб борилади.
Аҳолининг ижтимоий мухофазасида жуда кўп турли нафақалар мавжуд. Бу нафақалар вақтинча ишсиз юрганлар, ҳомиладорлар, бола туғилганда болага қараш кабиларга берилади.
Вақтинча ишсизларга бериладиган маблағ давлат ижтимоий суғуртасига боғлиқ. Вақтинча ишсизларга, яъни меҳнат қилган ерида касалланган бўлса, иш стажининг танаффусидан қатьий назар, бошқа пайтларда иш стажининг танаффусисиз бўлишига қараб маблағ берилади. 3 йил бўлса 50 фоиз, 3 йилдан 5 йилгача 60 фоиз маош, 5 йилдан 8 йилгача ва саккиздан юқорисига 100 фоиз маош белгиланади. Ишчи ва хизматчиларга, 19 ёшга тўлмаганларга 60 фоиз маош тўланади. Иш стажининг танаффусидан 100 фоиз маош Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига берилади. Меҳнатга лаёқатсизлик учун 90 фоиз ўртача ойлик маоши ҳисобида белгиланади.
Қисқача ушбу нафақалар иловасини кўриб чиқамиз:
1. Ҳомиладорлик ва туғилишига бериладиган нафақалар: - Ижтимоий суғуртага тегишли ташкилотда бола тўгилиши билан боғлиқ ҳолда 12 ой давомида ишдан бўшаганлиги учун ва шу кундан ишсиз деб белгиланганларга:
ўрта, олий ўқув юртларида ўқийдиган аёлларга; ҳарбий хизматга шартнома асосида кирган аёлларга; чет эл ҳудудида ҳарбий хизматларда ишлайдиган аёлларга; бола асраб олиш каби ҳолларда берилади.
Кўрсатилган нафақалар ҳомиладаорлик ва туғишигача 70 кун қолган (оғир туғишига 86, 2 ёки 3 дан ортиқ болаларга 110 кун) туғишидан кейин таътил ёзилади, туғиш даврига қадар фойдаланилган кунга қадар.
Ҳомиладорлик, туғишга қўлланиладиган нафақалар ишлаш жойидаги ўртача ойлик ҳисобидан давлат ижтимоий суғуртасига тегишли чет эл ҳудудида ҳарбий хизмат ўтайдиган аёлларга берилади.
Ташкилот ёки муассасаларни ёпилиши билан боғлиқ ҳолда ишсиз деб белгиланган аёлларга меҳнат ҳақининг энг кам миқдорда нафақа белгилаш.
Ўрта ва олий Ўқув юртларида таҳсил олаётган аёлларга берилади. 4. Пулли таъминот - аёлларнинг ҳарбий хизматни шартнома асосида ўтаган, шунингдек ички ишларда ишлаган аёлларга берилади.
Ҳар бир туғилган болага нафақа тайинлаш (3 ойгача асраб олинган бўлса) туғилган ёки асраб олинган бола сони 2 ёки ундан ортиқ бўлса, у ҳолда ҳар бир бола бошига қараб нафақа белгиланади.
Агар фарзанд туғилган пайтда ўлиб қолса, унда нафақа берилмайди. Бола туғилган кундан бошлаб ҳар 15 кунда нафақа тўланади. Фарзандни вояга етказиш учун 1,5 йил таътил белгиланади.
Оналар, оталар, қариндошларга болага қараш учун давлат ижтимоий суғурта томонидан амалий равишда нафақа белгиланади: -ўрта ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган оналарга;
-ҳарбий хизмат соҳасини шартнома асосида, ички ишларда ишлаган оналарга берилади;
-болага бериладиган ҳар ойлик нафақа - ота-оналардан бирига 10 ёшгача бирга яшайдиганларга берилади.
-Ритуал хизмат - бунда оилада кўз юмганлар маъракаларига ёрдам нафақаси ажратилади.
Ишсизлик нафақаси - бу нафақа асосан ишини, маошини йўқотган шахсларга берилади. Фуқароларнинг ишсиз деб белгиланган кундан бошлаб қонунда қайд этилганидек, бўлган тақдирда берилади.
Ишсиз деб белгиланган фуқароларга нисбатан бериладиган нафақалар: Ишсиз фуқароларга, турли сабаблар билан ишдан бўшаган фуқароларга 12 ой давомида, ҳарбий хизматдан, ички ишлардан бўшаганларга ишсиз деб белгиланиб, биринчи 3 ойликни 75 фоиз ўртача ойлик ҳисобида қайд қилиниши керак. 4 ой давомида 60 фоиз, ундан сўнг 45 фоиз, бошқа бир пайтда иш ҳақининг энг кам миқдорда нафақа белгиланади.
Турли хил сабаблар билан 12 ой давомида ишдан бўшаганлиги, лекин 26 календар ҳафтасида тўланадиган иш ҳақи ойлик иш ҳақининг энг кам миқдорида белгиланади.
Иш қидириб юрган фуқароларга нисбатан ҳам иш ҳақининг энг кам миқдоридаги тарзида белгиланади. Бу каби шартлар ва нафақалар ишсизларга берилади. Бу каби ишсизларга комунал ёрдам жамоат транспортларида юриш, соғлиқни сақлаш кабиларга ёрдам беради. Ишсизлик нафақаси олганларга даромад солиғи ва суд маҳкама ишларида ёрдам берилади. Нафақа давомийлиги ҳар ўтиш даврида 12 ой ичида 18 календарь ҳафтасида кўтарилмайди. Ишсизлик нафақаси миқдори иш ҳақидан кам бўлади, лекин тирикчилик қийматининг ўзгаришига, аниқроғи нарх-навога қараб қайта кўрилади. Ишсизлик нафақаси биринчи бор ғарб мамлакатларида жорий қилинган. Бу мамлакатларда ишсизлик нафақаси давлат бюджети ҳисобидан ёки корхона ва ташкилотларнинг ўз даромади ҳисобидан тўланади. Ишсизлик нафақаси вақтинча берилади.
Бизнинг мамлакатимизда ҳам «Аҳолини иш билан таъминлаш тўгрисида»ги қонун қабул қилинган. Вақтинча иш билан таъминланмаган шахсларга ижтимоий мадад беришга катта эътибор берилмоқда. Шу қонунга асосан ишсизларга махсус нафақани тўлаш йўлга қўйилган, уларни қайта ўқитиш ва янги касбларга ўргатиш ташкил этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |