бўлишига ҳисса қўшади, қолаверса, фарзанд улғайганда,
иморат қурилишига синч ёки устун сифатида хизмат қилади.
дарахт кўчатларини экишга алоҳида
аҳамият берилмоқда.
Бу борада ҳавас қиладиган таж
рибалар, янгича ёндашувлар бор.
Шу пайтгача Сирдарё соҳилидаги
Шодақозиқ массивида шамол гувул
-
лаб эсган кунлари қумбарханларидан
кўтарилган чанглар кўзни очирмасди.
Бугунги кунда Бешариқ туманининг
“Қияли” маҳалла фуқаролар йиғини
ҳудудига қарашли бу ерлар тамоман
ўзгариб боряпти. Шу йилнинг баҳорига
келиб массивда 700 гектар чўл майдо
-
ни ўзлаштирилди. Ҳудуднинг суғориш
тизимини йўлга қўйиш учун вилоят
маҳаллий бюджетидан 5 миллиард
сўм маблағ сарфланиб, 5 та тик қудуқ
қазилди, битта сув насоси ўрнатилди,
1,7 километр янги суғориш тармоғи
қазилди.
Ўзлаштирилган майдоннинг 500
гектари қовунчилик, 200 гектари тут
ҳамда терак кўчатчилиги учун ажра
-
тилди ва 1000 нафардан зиёд ёшлар,
ишсиз, кам таъминланган оилалар
-
га 20 сотихдан 1 гектаргача ер бўлиб
берилди. Шунингдек, ушбу массив
-
дан 31 гектар ер майдони тумандаги
62 маҳалла фуқаролар йиғини учун
ажратилди ва фаоллар томонидан ҳа
-
шар йўли билан терак кўчатлари экилди.
Терак кўчатлари етиштириш ва со
-
тиш мазкур маҳаллаларнинг ўзига
хос “драйвер”ига айланиб боряпти.
Тадқиқотлар водийнинг табиийиқлим
шароитида, асосан, кўктерак, оқтерак,
мирзатерак, калифорния тераклари
экиш мақбуллигини кўрсатади. Энг ав
-
вало, бу турдаги дарахтлар манзарали
бўлиши ва жой танламаслиги сабабли
иҳота ва ўрмон муҳофазаси, кўкалам
-
зорлаштириш ишларида муҳим аҳами
-
ятга эга.
Теракнинг тез ўсиши табиий
ресурс ларни қисқа вақт ичида тўл
-
дириш имконини беради. Унинг юз
йилгача яшайдиган турлари бор. Ма
-
салан, мирзатерак ва оқтерак 30 йил
-
гача ривож ланиб, 6070 йил яшайди.
Ёғочи 810 йилда етилади ва гек
-
таридан 500900 куб метргача ёғоч
маҳсулоти олинади. Бу мебель ва
целлюлозақоғоз саноати учун муҳим
хомашё саналади. Унинг целлюлоза
-
сидан газлама, пишитилган ип толаси
ҳам тайёрлаш мумкин.
Терак кўчатчилиги ҳам сердаро
-
мад соҳага айланиб боряпти. Ўртача
ҳисоб ланганда, 10 сотих ерда 10 минг
туп кўчат етиштириш, улар бозорга
олиб чиқиб, 3 минг сўмдан сотилса, 30
миллион сўм даромад қилиш мумкин.
Бугунги кунда Бешариқ тажрибаси
асосида вилоятимизда 136 маҳаллани
терак кўчатларини етиштиришга ихти
-
сослаштириш режалаштирилган. Нега
-
ки бу маҳаллалар тупроғи ана шу да
-
рахт табиатига мос. Олинган даромад
тўлиқ ёрдамга муҳтож оилаларга кўмак
бериш ва маҳалланинг моддийтехник
базасини мустаҳкамлашга сарфлани
-
ши кўзда тутилган. Бундан ташқари,
шу йил баҳорда маҳаллалар ҳудуди
-
даги умумтаълим мактаблари, тиббиёт
муассасалари ҳамда қабристонларга
туташ бўлган бўш ер майдонлари, зо
-
вур ва канал ёқаларига 8 миллион 580
минг 460 туп терак кўчати ва қаламча
-
си экилди. Бу тажриба ҳозирги долзарб
қирқ кунлик кўчат экиш даврида ҳам
давом эттириляпти.
Мевали боғларнинг кўчатини пар
-
варишлашда қувалик миришкорларга
тенг келадигани кам топилади. Ҳудуд
-
да ҳар йили 25 мингдан кўпроқ хона
-
донда ўртача 50 миллион тупдан зиёд
манзарали ва мевали дарахт кўчат
-
лари етиштирилади. Улар вилоятлар,
қолаверса, қўшни мамлакатларга ҳам
етказиб берилади.
Маълумотларга қараганда, шу йил
баҳорида мамлакатимиздаги фермер
хўжаликлари экин майдонлари четла
-
рига ва иҳоталаштириш учун 4,8, авто
-
мобиль йўллари ёқасига 4,6 миллион
туп турли хилдаги мевали ва манза
-
рали дарахтлар экилган. Бу борадаги
саъйҳаракатлар Фарғона вилояти да
-
лаларида бўлганингизда, йўлларида
юрганингизда яққол кўзга ташланади.
Энг муҳими, агротехник қоидаларга
риоя этилган, суғориш тизими ҳисобга
олинган ҳолда экилган дарахт кўчатла
-
рининг кўкарувчанлик даражаси ҳам
юқори бўляпти.
Ҳисоб палатасининг ўрганиши на
-
тижаларига кўра, 3,4 миллион туп кў
-
чат суғориш тизими мавжуд бўлмаган
жойларга, 341 минг туп табиий иқлим
шароитлари ҳисобга олинмасдан, 65
минг кўчат талаб қилинган масофа
-
га риоя қилинмаган ҳолда экилган.
2,4 миллион туп кўчат суғорилмага
-
ни ва парваришланмагани оқибатида
қуриб қолган. Демак, экиш учун сарф
-
ланган қанча меҳнат ва маблағ ҳавога
совурилган.
Шу ўринда ниҳолларнинг кўкариши
билан узвий боғлиқ бўлган яна бир ма
-
салага эътибор қаратмоқчиман. Респуб
ликамизнинг ғўза, ғалла майдонлари
ва мева боғларида 200 дан зиёд турга
мансуб бегона ўтлар учрайди. Улар
ноқулай шароитларга қарамасдан, ма
-
даний экинларга нисбатан олдин униб
чиқади ва тез ўсиб ривожланади. Бу
-
нинг оқибатида қишлоқ хўжалик экинла
-
ри ва мевалар ҳосилининг 1012 фоизи
йўқотилади. Айниқса, ўргимчаккана,
кузги тунлам, шира, трипс ва бошқа за
-
раркунандалар, аввал, бегона ўтларда
ривожланиб, сўнг ғўза ва бошқа экин
майдонларига ўтади.
Шу боис ҳам кейинги пайтда ҳу
-
дудлар ҳокимлари ва мутасаддилар
зиммасига янги экилган мевали ва
манзарали кўчатларни парвариш қи
-
лиш, суғориш ва зараркунандалар
-
дан ҳимоя қилиш тизимини ишлаб
чиқиш вазифаси юклатилмоқда.
Чунки кўчат экиладиган майдонлар
-
да кузги шудгорни ўз вақтида 3540
сантиметр чуқурликда қўш ярусли
плугларда сифатли амалга ошириш
йўли билан бегона ўтларни, ҳашарот,
касалликларни 50 фоизгача камай
-
тириш мумкин. Кузда, эрта баҳорда
пол олиш йўли билан ерлар шўри
-
ни ювиш, қиш фаслида яхоб бериш
тадбири ўтказилиши ҳам ана шундай
мақсадга хизмат қилади.
Қишлоқ хўжалиги экинларининг ка
-
салликлари ва зараркунандаларига
қарши зарур кимёвий дорилар ара
-
лашмаси билан эрта баҳорда ва кузда
шароитга, мавсумнинг келишига қараб,
икки маротаба ишлов бериш ҳам яхши
самара беради. Ҳозирги кунда мевали
боғлардаги турли сабаблар билан бў
-
шаб қолган кўчатлар ўрнини янгилари
билан тўлдиришнинг айни вақти экан
-
лигини ҳам унутмаслигимиз керак.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳа
-
си доирасида куз мавсумида Фарғона
вилоятида 5 миллион 747 минг туп кў
-
чат экиш белгиланган ва ҳозирги кун
-
га қадар 4 миллион 437 минг тупдан
ортиқ мевали ва манзарали ниҳоллар
экилган. 19 шаҳар ва туманда 40 яшил
боғ ташкил этилди.
Маълумки, автомобиль йўллари
ёқасига, дала майдонлари четларига,
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш
объектлари, маҳаллалар, ижтимоий
муассасалар ҳудудларига манзара
-
ли ва мевали кўчатлар ўтқазиш, янги
боғлар ташкил этиш ишлари давом
этяпти. Уларни экиш ва парваришлаш
жараёнларига, асосан, ҳокимликлар
билан Ўрмон хўжалиги давлат қўми
-
тасининг жойлардаги корхоналари
бошқош бўлади. Лекин шу пайтгача
бу борада уларнинг вазифалари аниқ
тақсимланмаган эди.
Президентимизга жорий йилнинг
18 ноябрь куни бўлиб ўтган “Яшил
макон” умуммиллий лойиҳаси ижро
-
сини самарали ташкил этиш, ўрмон
хўжалигида бошқарувни мақбуллашти
-
ришга оид таклифлар тақдимотида бу
йўналишлардаги хайрли тадбирлар
-
ни ўтказишга Ўрмон хўжалиги давлат
қўмитасини ягона масъул ташкилот
этиб белгилаш таклиф этилди. “Яшил
боғлар” ва “Яшил жамоат парклари”
-
ни барпо этиш, дарахтларни парва
-
ришлаш ва уларни 3 йил давомида
сақлаш билан эса қўмита ҳузуридаги
“Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси
шуғулланиши белгиланмоқда. Демак,
эндиликда ҳар бир туп дарахт экилиши
ва унинг парвариши масъул ташкилот
зиммасидаги вазифага айланди.
Бундан ташқари, ҳудудлардаги да
-
рахтлар экиладиган ер майдонларини
аниқлаш ва лойиҳалаштириш, кўчат
-
хоналарни кўпайтириш, сув тежовчи
технологияларни жорий қилиш, ўрмон
хўжаликлари учун махсус техникалар
сотиб олиш чоралари назарда тутил
-
моқда. Бу биз олиммутахассисларни
ҳам мамнун этди. Чунки илмий лойи ҳа
ва тавсияларни аниқ ташкилот билан
ҳамкорлик қилиш ва баҳамжиҳатлик
-
да амалга ошириш имконияти юзага
келяпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |