Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳолат билан боғЛИҚ Ҳолда пайдо бўлган топонимлар режа


Савдо-сотиқ ва транспорт билан боғлиқ топонимлар



Download 75,5 Kb.
bet2/3
Sana06.07.2022
Hajmi75,5 Kb.
#745062
1   2   3
Bog'liq
9-маъруза Ижтимоий-иктисодий, сиёсий холатлар билан боглик топонимлар

Савдо-сотиқ ва транспорт билан боғлиқ топонимлар: Ҳар бир географик номнинг ўзига хос «юк»и бор, зеро унда аниқ маънога эга бўлган турлича тарихий, лисоний, географик маълумотлар мужассам, шу сабабдан топонимга тарихийлик нуқтаи назардан тўғри ёндошиб, унинг ҳамма таркибий қисмлари тўғри таҳлил қилинсагина изоҳ ишонарли бўлади. Қадимги юнон файласуфи Платоннинг таъбири билан айтганда, “ким номнинг ҳақиқий маъносини тўғри англаса, у жойни ҳам яхши билади”.
Савдо-сотиқ ва транспорт билан боғлиқ географик номлар турли даврларда пайдо бўлган, жамият ҳаётида, кишилар турмуш тарзида содир бўлган ўзгаришлар натижасида уларнинг сони ҳам кўпайган. Халқнинг иқтисодий турмушида савдо-сотиқ катта аҳамиятга эга бўлган. Савдо ҳудуднинг ривожланишига, аҳоли турмуш даражасининг фаровонлигига ҳам таъсир ўтказган. Хусусан, бозор шарқда қадимдан нафақат савдо-сотиқ жойи, балки кишилар учун савдо муносабатлари ўрнатиш, дам олиш ва янгиликлардан хабардор бўлиш маскани ҳам ҳисобланган. Шу сабадан, бир қатор географик номлар таркибида бозор белгиловчи сўз сифатида муҳим аҳамият касб этган.
Бозорлар олди-сотди, савдо-сотиқ қилинадиган жой бўлиши билан бирга, шу ҳудуд иқтисодиётининг кўзгуси ҳамдир. Дастлаб, савдо-сотиқ қилинадиган жойлар - бозор ва расталар кўпинча маълум бир маҳсулотни сотишга ихтисослашган ва шу маҳсулот номи билан аталган. Бедабозор, Эгарбозор, Ёғбозор, Ходабозор, Сомонбозор, Гуручбозор, Товуқбозор, Буйрабозор, Тахтабозор каби топонимлар шу йўсинда пайдо бўлган.
Тошкент шаҳар микротопонимиясини ўрганган Ш.Қодированинг маълумотларига қараганда, ХIХ аср охирларида Тошкентда бозор ва расталар сони 1500 тага етган. Шаҳарда расмий бозор ва расталардан ташқари, турли касб эгалари яшайдиган маҳалла, кўча, гузарларда ҳам олди-сотди авжида бўлган. Кўпинча расталар билан ҳунармандчилик устахоналарини фарқ қилиб бўлмаган. Ҳунармандлар турли маҳсулотлар тайёрлаб шу жойнинг ўзида сотишган. Баъзан, бозор бўладиган кунга қараб аҳоли пунктларига ном ҳам беришган. Масалан, Чоршанба (Шаҳрисабз), Пайшанба (Каттақўрғон), Жума (Ғаллаорол), Жумабозор (Қоракўл), деб аталган аҳоли манзилгоҳларида ҳафтанинг шу куни бозор бўлган. Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрининг номи ҳам, шу йўсинда пайдо бўлган номлар сирасига киради.
Транспорт ҳар қандай жамиятнинг ривожланишида муҳим омиллардан бири ҳисобланган. Шу сабабдан, қадимда аҳоли манзилгоҳлари кўпинча транспорт чорраҳалари атрофида пайдо бўлган. Мутахассисларнинг ёзишича, Саҳрои Кабирда ҳам карвон йўллари туташган ҳудудларда савдо-сотиқ яхши ривожланган. ХV асрда Аир давлатининг туареглар султони янги шаҳарга асос солиб, уни Агадес - «карвонлар учрашадиган жой» (ҳозирги Нигер давлати ҳудудида) деб номлаган. Транспорт билан боғлиқ топонимлар анча қадимийлиги билан ажралиб туради, чунки йўл доимо ҳаракат тимсоли ҳисобланган.
Ҳ.Ҳасанов «жой номларига қараб қадимий савдо йўллари, этник гуруҳларнинг тарқалиш ареали, қалъа ва манзилларнинг ўринлари, сув ва довонларнинг хосиятлари, фойдали қазилмалар, чўлларда қудуқлар бор - йўқлиги, жойнинг иқлимий хусусиятлари, ҳунар-касб турлари, тарихий воқеалар ва бошқа хил маълумотларни билиб олиш мумкин, буларнинг ҳаммаси халқ хўжалиги, маданиятимиз тарихи учун жуда муҳимдир» деб таъкидлаган.
Шундай экан, географик номларнинг кўпгина фазилатлари қаторига улар ёрдамида қадимий карвон йўлларини аниқлаш имкони борлигини ҳам унитмаслик керак. Масалан, Жиззах вилояти топонимияси таркибида қадимий карвон йўллари билан боғлиқ айрим географик номлар ҳозиргача сақланиб қолган. Тарихий манбалардан маълумки, Жиззахнинг қулай географик ўрни ўрта асрларда Мўғулистон, Хитой, Шарқий Туркистонни Бағдод, Ҳамадон, Нишопур, Марв, Бухоро, Самарқанд, Шош, Тароз каби муҳим савдо марказлари билан боғлайдиган карвон йўлининг ушбу ҳудуддан ўтишида муҳим аҳамият касб этган.
Шу сабабдан, вилоят топонимияси таркибида бевосита карвон йўллари билан боғлиқ жой номлари кўп ва улар қаторига Хайробод, Равот, Ём, Сардоба, Савот, Сарбозор, Кўҳнабозор, Бозоржой, Қаровултепа, Жўлангар каби аҳоли пунктлари номларини киритиш мумкин. Қадимий карвон йўлларидан дарак берувчи бундай топонимлар ҳозиргача асл ҳолида ёки қисман ўзгаришлар билан сақланиб қолган.
Кейинги йилларда олиб борилган археологик изланишлар натижасида Нурота тоғларининг шимолий этагидан Мирзачўл орқали карвон йўллари ўтганлиги ва аҳоли манзилгоҳларига яқин жойларда равот-карвонсаройлар, сардобалар қурилганлиги исботланган. Хоразм ва Бухородан келиб Шош ва Фарғонага томон борадиган карвонлар учун энг қисқа йўл, Қизилқумнинг жанубий сарҳадлари билан Нурота тоғларининг шимолий этаги оралиғида ўтадиган карвон йўли бўлган. Мирзачўл орқали ўтадиган бу карвон йўли ниҳоятда қуруқ, сувсиз бўлишига қарамай, йўли қисқа бўлганлиги туфайли ўрта асрларда анча серқатнов ҳисобланган.
Республика топонимияси таркибидаги Сарбозор, Бозоржой, Кўҳнабозор, Янгибозор, Бозортепа каби географик номлар ҳам бевосита карвон йўлларида ташкил этилган карвон савдоси, бозорлар билан боғлиқ. Масалан, Фориш тумани Кўҳнабозор қишлоғи ҳудудида ўрта асрларда катта бозор бўлган, унда чорва ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмлари кўтарасига сотилган ҳамда қўшни мамлакатлардаги нарх-навони билиш мумкин бўлган. Бозорга қўшни мамлакатлардан ҳам (Афғонистон, Хитой, Эрон) савдогарлар келиб турган.
Савдо-сотиқ фаолияти билан боғлиқ географик номлар бошқа мамлакатлар топонимияси таркибида ҳам кўп учрайди. Бир қатор Шарқий Европа давлатлари топонимиясида славян тилларига хос торг, торжок - «бозор» маъносидаги сўз асосида пайдо бўлган Торжок (Россия), Тирговиште (Болгария), Нови-Тарг (Полша) каби топонимлар мавжуд. Торгау (Германия), Турку (Финляндия), Тиргу-Муреш, Тиргу-Мегуреле, (Руминия), Капрешти-Тирг (Молдова), Трговиште (Словакия) каби топонимларда ҳам бозор сўзи асос вазифасини бажарган.
Осиё мамлакатлари ҳудудида ҳам таркибида бозор сўзи бўлган номлар кўп. Бозормаҳалла, Пирбозор (Эрон), Бозортурк, Хитойбозор (Қирғизистон), Бозорчай, Арманибозор (Озарбойжон), Исломбозор (Хитой) ва ҳоказо. Баъзан, бу турдаги номлар Европага дунёнинг бошқа минтақаларидан кириб келган. Масалан, Болгария ҳамда Сербиядаги Пазарджик ва Нови-Пазар каби шаҳарлар номларининг пайдо бўлиши усмоний туркларнинг ушбу ҳудудларни босиб олиши билан боғлиқ.
Таъкидлаш жоизки, ҳар бир давр ишлаб чиқариш тарзи, хўжалик фаолияти ва бошқа сиёсий, иқтисодий-ижтимоий омилларга таяниб номлар мажмуини яратади ва айнан жой номларида кишилик жамияти тараққиётидаги давр руҳи, халқнинг турмуши ва маданияти билан боғлиқ турли хил воқеа-ҳодисалар муҳрланиб қолади.

Download 75,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish