Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳолат билан боғЛИҚ Ҳолда пайдо бўлган топонимлар режа


Афсонавий ва диний эътиқодлар билан боғлиқ топонимлар



Download 75,5 Kb.
bet3/3
Sana06.07.2022
Hajmi75,5 Kb.
#745062
1   2   3
Bog'liq
9-маъруза Ижтимоий-иктисодий, сиёсий холатлар билан боглик топонимлар

Афсонавий ва диний эътиқодлар билан боғлиқ топонимлар: Ҳар бир даврни, ижтимоий тузумни ўзига хос номлаш тамойиллари ва талаблари бўлганлигини кўпчилик билади. Шу сабабдан, ҳар қандай географик номни ижтимоий эҳтиёж маҳсули сифатида қабул қилиб, унинг маълум тарихий даврда, аниқ бир ҳудудда пайдо бўлганлигини тушуниш қийин эмас. Жой номи халқ хотирасида, расмий ҳужжатларда, карталарда ҳамда турли ёзма манбаларда яшайди. Мутахассислар, номнинг бағрида яширинган тарихни, маънавиятни очиб бериш учун номланишга асос бўлган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, лисоний омилларни ўша давр воқеалиги билан бирга таққослаб ўрганишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашади.
Инсон фаолиятининг маҳсули бўлган ҳар қандай жой номи ўтмиш воқелиги ҳисобланиши билан бирга, у аниқ манзилни белгилайди ва муайян мафкуравий мақсадларга ҳам хизмат қилади. Аниқроқ қилиб айтганда, ҳар бир давр, тузум ўз ғоя ва мафкурасига таянган ҳолда жой номлари мажмуасини яратади. Масалан, диний ғояларнинг тарғиботчилари давр мафкураси ва маънавиятига таянган ҳолда топонимикани ҳам ўз мақсадлари йўлида фойдаланишга ва улар ёрдамида эътиқод қилувчиларнинг психологияси, дунёқараши ва диний ҳиссиётларига таъсир ўтказишга ҳаракат қилишган.
Мутахассисларнинг ёзишича, насроний ва буддизм динларига эътиқод қилувчи мамлакатлар топонимиясида диний топонимларнинг салмоғи анча катта. Хусусан, католицизм ҳукмрон бўлган давлатлар топонимиясида лисоний жиҳатдан турли тилларга дахлдор бўлган диний топонимларни кўпроқ учратиш мумкин. Масалан, Э.М.Мурзаевнинг ёзишича, «Хорижий мамлакатларнинг географик номлари» луғати таркибида фақат сан-, сант-, санкт-, санта-, сен-, сент-, яъни «муқаддас» қўшимчалар билан ясалган топонимларга ўн олти қатор жой ажратилган.
Испания, Португалия, Голландия, Буюк Британия каби давлатлар томонидан янги ерларни забт этиш мақсадида ташкил этилган экспедициялар таркибидаги насроний роҳиблар тубжой аҳолини чўқинтириб, диний ғояларни синдириш мақсадида, янги барпо этилган аҳоли пунктларига христиан динининг азиз-авлиёлари номларини беришган. Улар орасида географларга яхши таниш бўлган Сан-Салвадор, Санто-Доминго, Сан-Хосе, Сантяго, Сан-Франциско, Сент-Луис, Сан-Паулу каби шаҳарлар бор.
Бу рўйхатни яна ҳам давом эттириш мумкин, агар орол, қўлтиқ, кўл, дарё, тоғ ва бошқа географик объектларнинг номлари ҳам қўшилса уларнинг сони бир неча мингтани ташкил этиши аниқ. Масалан, Муқаддас Лаврентий, Муқаддас Елена, Муқаддас Павел, Муқаддас Иля ёки Санта-Крус (муқаддас салиб), Санта-Фе (муқаддас эътиқод) каби диний топонимларни ҳам шулар қаторига киритиш мумкин. Марказий Америкада жойлашган Гватемала давлати ҳудудидаги Тикал водийсининг номи майя индейслари тилида - “арвоҳлар овози эшитиладиган жой” маъносини ифодалайди.
Қадимги Месопотамияда давлат пойтахти бўлган Вавилон шаҳрининг номи «худо дарвозаси» деган маънога эга. Ҳиндистондаги Мумбаи (Бомбей) ва Калкутта шаҳарлари индуизм худолари Мумби ва Кали (Сива худосининг рафиқаси) шарафига шундай аталган. Ганга дарёсининг йирик ирмоғи ҳисобланган Брахмапутра сўзининг маъноси «Брахма худосининг ўғли» демакдир. Будда динига сиғинадиган мамлакатлар топонимиясида ҳам ўхшаш ҳолатни кузатиш мумкин.
Диний номлар қаторига Ҳимолай тоғлари ҳудудида жойлашган, аҳолиси ҳозир ҳам Будда аҳкомларига қатъий риоя қиладиган Мустанг водийси номини киритиш мумкин. Мутахассисларнинг ёзишича, водий номига асос бўлган смонг-тан сўзи - «муқаддас, саждагоҳ» маъносини англатади. Ер юзидаги энг баланд чўққи ҳисобланган Жомолунгма (8848 м.), номи ҳам тибет тилида «муқаддас тоғ», «илоҳий ер онаси» деган маъноларни ифода этади.
Ислом давлатлари топонимиясида ҳам диний эътиқодлар билан боғлиқ топонимларни кўплаб топилади. Уларнинг шаклланишига таъсир кўрсатган омиллар ҳам турлича. Бундай географик номлар қаторига Бағдод - (Оллоҳ инъом этган) Ироқ пойтахти, Оллоҳобод - (Оллоҳ - ислом динида бутун мавжудотни яратган олий куч; худонинг номи) - Ҳиндустондаги йирик шаҳар, Исломобод - (ислом шаҳри) Покистон Ислом Республикаси пойтахти, ёки дастлаб Тангритоғ (туркий тилли халқларда Тангри бош худо ҳисобланган), кейинчалик хитойлар уни Тяншан (тян-«тангри», шан-«тоғ») деб ўзгартирган топонимларни киритиш мумкин.
Саудия Арабистонда мусулмонларнинг муқаддас шаҳарлари Макка ва Мадина жойлашган. Исломда Макка шаҳрини Умм ул-Қуро («шаҳарлар онаси»), Мадинани эса, Мадинаи Расулоллоҳ («Оллоҳ расулининг шаҳри»), ёки Мадинат ун-Наби - «пайғамбар шаҳри» деб эъзозлашади. Маълумки, араблар Ўрта Осиёга ислом динини олиб келиши билан бирга диний топонимларнинг шаклланишида ҳам фаол иштирок этганлар. Диний топонимларни шаклланиш тарихи аниқ, аммо уларни географик объектларга, жумладан аҳоли пунктлари номларига айланиб қолиш сабаблари ҳалигача кам ўрганилган.
Ўрта Осиё давлатлари топонимияси таркибида мозор (арабча - «зиёрат қиладиган жой, қадамжо») сўзи топоформант вазифасини бажарган географик номлар кўп учрайди. Масалан, Сўфимозор, Қобилмозор, Мозорли, Қорамозор, Оқмозор, Мозорқўрғон, Мозорбоши каби топонимлар шулар қаторига киради. Шу жумладан, Хивадаги меъморий ёдгорлик, Афғонистоннинг шимолий қисмидаги шаҳар, Тожикистонда бир неча қишлоқ Мозори-Шариф деб аталади.
Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон топонимияси таркибидаги диний эътиқодлар билан боғлиқ бўлган топонимларнинг негизини ташкил қилувчи сўзлар анча қадим даврда маҳаллий халқлар тилига ўзлашган ва улар бевосита арабларнинг Мовароуннаҳрни кўп асрлик истилоси билан боғлиқ. Олимлар, диний топонимлар орасида авлиёлар, пайғамбарлар ва ҳар хил диний эътиқодлар билан боғлиқ бўлган номларнинг кўплигини алоҳида қайд қилишган. Буни Жиззах вилояти топонимияси мисолида ҳам кўриш мумкин. Масалан, азиз-авлиёларни қадамжолари (Сайидон, Хўжамушкент, Сўфимазор, Парпиота) муқаддас ой ва ҳафта кунлари номлари (Рамазон, Жума), антропонимлар (Усмон, Ҳайдар, Абдукарим, Умар) аҳоли пунктлари номлари сифатида ўз аксини топган.
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида Авлиё номли қишлоқ бор. Авлиё сўзи араб тилида худога яқин одам. Ислом анъанасида авлиёлар қайсидир бир иши, хизмати ёки хислати туфайли Оллоҳга яқин бўлиб қолган, дуолари мустажоб, солиҳ, қобил камтар кишилардир. Қишлоқ номи Саъд ибн Абу Ваққос зиёратгоҳи билан бевосита боғлиқ. Оға Бургутлининг ёзишича, Саъд ибн Абу Ваққос арабистонлик саркарда, ҳозирги Авлиё қишлоғи яқинида ўтган бир жангда яраланган, кейинчалик қони тўкилган жойда хонақоҳ бунёд этилган.
Географик карталарда ўша жойга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган номлар ҳам учрайди. Бундай номлар кишиларнинг эшитган эртак, ҳикоялари, ўқиган китоблари қаҳрамонлари, афсонавий маҳлуқлар номлари билан боғлиқ ҳолда вужудга келади. Бундай номларга Ўш шаҳридаги Тахти Сулаймон, Тошкентдаги Кайковус ариғи, Шри-Ланкадаги Одамота тоғи, Уралдаги Шайтонмакон, Сирдарёдаги Фарҳод қояси, Хоразмдаги Дулдул от, Оҳангарондаги Али қояси мисол бўлади. Бу турдаги топонимлар кишиларни хаёлий тўқимаси бўлиб, реал воқеликни акс этмаса ҳам, жой номи сифатида сақланиб қолган.
Ҳ.Ҳасановнинг ёзишича, афсонавий номлар орасида хаёлий ва фаразий номлар, яъни бирор воқеа ёки миш-миш гаплар сабабли бор деб тахмин қилинган, аслида мутлақо бўлмаган жойларнинг номлари ҳам учраб туради: Санников Ери, Кўҳи Қоф, Яъжуж-Маъжуж ери ана шундай номлардир. Ҳиндистонни Шри-Ланка оролидан ажратадиган Полк бўғозида маржон рифларидан ташкил топган ороллар мавжуд. Маҳаллий мусулмон ва христианларнинг эътиқодига биноан, Одамато жаннатдан қувилгандан кейин дастлаб Шри-Ланка оролига қадам қўйган ва маржон қоялардан ташкил топган ороллар орқали материкка ўтган.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур “Бобурнома” китобида Марказий Фарғонадаги қумли чўл ҳақида бир ривоятни келтирган: “Бир неча дарвеш қумли чўлда кетаётган экан, бирдан қумли бўрон (тунд ел) кўтарилиб, дарвешлар бир-бирини тополмай, «ҳо дарвеш», «ҳо дарвеш» дея ҳалок бўлубтурлар, андин бери бу бодияни (чўлни) Ҳодарвеш дерлар”.
Бундай хилдаги ривоят ва афсоналарни кўплаб қишлоқлар тўғрисида ҳам эшитиш мумкин. Масалан, Т.Нафасов ёзишича, Қашқадарё вилоятида бир неча Ачамайли номли қишлоқлар бор. Халқ ривоятининг қисқача талқинига кўра, Жиллисув дарёси тошган. Наврўз байрами кунида вояга етган қиз онаси билан дарёдан ўтолмай турган. Отлиқ йигит келиб онаси билан қизига дарёдан ўтказиб қўйишни таклиф қилган.
Қизни отга миндириб ўтказаётганда дарё ўртасида отни тўхтатиб, менга тегсанг, ўтказиб қўяман, бўлмаса, сувга шўнғитаман деган. Қиз онасига оча, оча деб қичқирган. Онаси тушунмаса ҳам, майли, майли деган. Дарёдан соғ-саломат ўтиб тўй қилишган, манзил қуришган. Қишлоқни одамлар Ачамайли деб аташган. Бу оддий халқ томонидан тўқилган ривоят. Аслида, ачамайли - ўзбек халқи таркибига сингиб кетган этник гуруҳ номи. Кенагас ва манғит қабилалари таркибида ачамайли уруғи бўлган.
Афсонавий ва диний эътиқодлар билан боғлиқ номлар ўтмишда сон жиҳатдан анча кўп бўлган, ҳар бир давр ва тузум ўз мафкураси ва маънавиятига асосланиб турли мақсадларда афсонавий ва диний эътиқодлар билан боғлиқ топонимлар мажмуасини яратган. Бундай номлар халқнинг маънавий дунёсининг инъикоси ҳисобланади. Уларни ўрганиш ва илмий жиҳатдан тўғри талқин қилиш муҳим илмий ва амалий аҳамият касб этади.
Download 75,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish