Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/35
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#51647
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35
Bog'liq
Q.Nazarov va bos. Ijtimoiy falsafa

Таянч тушунчалар.
Шахс, мустақил шахс, эркинлик, масъулият, қарамлик, комил инсон.
Назорат учун саволлар
1. Жамият ва шахс орасидаги диалектик алоқадорликни қандай
тушунасиз?
2. “Одам”, “инсон”, “индивид”, “шахс” тушунчаларига таъриф беринг,
улар орасидаги муносабатни таҳлил этинг.
3. Жамият билан шахс орасидаги муносабатлар ҳақида қандай фалсафий
фикрлар илгари сурилган?
4. Шахснинг шаклланиши ва ривожланишида тарихий шарт-шароитнинг
ўрни.
5. Шахснинг тарихий типларга ажралишининг асосий омиллари, деганда
нимани назарда тутасиз?
6. «Эркин шахс» тушунчасини таърифланг.
7. Шахс эркинлиги ва масъулияти хақида нималар дея оласиз?


172
13-МАВЗУ. ИНСОН ФАН ВА ТЕХНИКА ОЛАМИДА.
1. Фан ва техника тараққиётининг ижтимоий-фалсафий масалалари.
2. Ижтимоий тафаккур тарихида «техника» тушунчаси.
3. “Фан” тушунчасининг моҳияти.
4. Фан тараққиёти қонунлари.
5. Фан ва жамият.
Ҳозирги замон цивилизацияси саноат ва техника тараққиёти билан боғлиқ
индустриал цивилизация ёки техноген жамияти деб аталмоқда. Бугунги
жамият мавжуд адабиётларда техноген олам, индустриал цивилизация деб ҳам
юритиляпти. У анъанавий, ёввойи (подачилик) жамиятдан фарқланади ва
келгуси жамият манзарасини қуйидаги изчилликда тасаввур қилиш
имконини беради: индустриал, постиндустриал, экологик, ахборотлашган
жамият ва ҳакозо.
Техноген 
олам, цивилизация бевосита «фан», «техника»,
«рационаллик» сингари тушунчалар билан боғлиқ. Айниқса, фан ва техника
ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига, шунингдек, инсон фаолиятига кириб
борган. Фан ва техникани фалсафий идрок этишнинг аҳамияти ортмоқда.
Фалсафанинг «техника фалсафаси», «фан фалсафаси» сингари нисбатан мустақил
соҳалари тез ривожланмоқда.
Фан ва техника элементлари гарчи антик даврда вужудга келган бўлса-
да, унга фалсафий баҳо бериш XX асрда тубдан ўзгарди. Юнонистонда
«техне» тушунчаси «моҳирлик», «санъат», “табиий материаллардан сунъий
равишда нарсалар яратиш”, «ишлаб чиқиш» маъносини англатган. Яшаш учун
мавжуд табиий материаллардан сунъий предметлар яратишга, табиий нарсаларни
инсонийлаштиришга 
интилишган. Инсон 
ишлаб 
чиқарувчи, мавжуд
билимларини предметлаштирувчи, қобилиятини рўёбга чиқаришга ҳаракат
қилувчидир.
Тафаккур тарихида “техника” тушунчаси турлича талқин этилган:


173
1) Собиқ иттифоқда техникани ижтимоий организмнинг сунъий
системаси, жамият ишлаб чиқарувчи кучларининг таркибий қисми, моддий
ашёвий элементи сифатида талқин этилар эди;.
2) Мартин Хайдеггер техника - биринчи асос, инсон ибтидосининг
илдизи, томири, инсониятнинг ўз-ўзини рўёбга чиқариш, намоён этиш усули
деб тушунди.
3) Эллюлнинг фикрича, техника қандайдир механизмлар йиғиндиси,
мақсадни амалга ошириш тартибидир.
4) Немис олимлари: Ленк ва Пороль техниканинг қуйидаги муҳим
элементларининг кўрсатдилар:
- табиий билимларнинг амалиётга татбиқ қилинадиган тармоғи;
- элементлар ва воситалар комплекси;
- табиатни бўйсундириш ва унинг устидан ҳукмронлик қилиш воситаси;
- табиатнинг «кашф этилиши» ва «тартибга солиниши»;
- ғоянинг рўёбга чиқарилиши;
- сунъий муҳит яратиш ва бошқалар.
Техника моҳияти муҳандислик, қайта қуриш, лойиҳалаш ишларини
олиб боришдаги предметларнинг антифакт (сунъий яратилган) йиғиндиси деб
ҳам талқин қилинмоқда.
Адабиётларда техниканинг фундаментал хусусияти кўпроқ ҳисобга
олиниб, уни туб ўзгаришлар қилиш воситаси эканлиги қайд этиляпти.
Техника шундай қудратга эгаки, унинг ёрдамида иисон табиатни, ўз-ўзини,
жамиятни тубдан ўзгартиради.
Техника инсоннинг сунъий қўли бўлиб, унинг воситасида объектга, меҳнат
предметларига таъсир этади ва уни ўзгартиради. Технология - техника билан
узвий боғлиқ. «Технология» юнонча сўз бўлиб, предметларга таъсир этиш,
ишлов бериш, тайёрлаш, ўзгартириш методлари мажмуи деган маънони
билдиради.
Агар техника инсоннинг объектга нима воситасида таъсир
кўрсатишини англатса, технология инсоннинг объектга қандай таъсир


174
кўрсатишини англатади. Техника тарихан инсоният фаолиятининг
объектив шарт-шароитидир. У тош саноати, ҳунармандчилик, юқори
технология жараёни даврларини, техника тараққиёти даврларини ифодалайди
ва унинг инсон фаолиятидаги ролини кўрсатади.
1. Техника оддийликдан мураккаблика томон ривожланади. Инсоният
тарихи қўл меҳнатининг техника зиммасига ўтганидан гувоҳлик беради.
Инсон «табиийликни» сунъий предметлар ишлаб чиқариш билан
алмаштиради, ташқи оламни ўзгартиради, ўзини такомиллаштиради. Инсон ва
техника ўртасидаги алоқадорлик тобора ортиб боради. Ҳ о з и р г и о ла м
«т е хн и к а л а ш г а н » м а к о н в а «технологиялашган» замон бирлигидан
иборат. Биз табиатнинг ибтидоий босқичида эмас, техносферада яшаяпмиз.
Техник ривожланиш даврини белгилашда АҚШ файласуфи ва
социологи Л. Мамфорднинг қарашлари катта аҳамиятга эга. Унинг фикрича,
ҳозирги давр техникасининг дастлабки куртаклари бизнинг эрамиздан икки
минг йил илгари вужудга келган бўлиб, қуйидаги 3 даврдан иборат:
1. 1000 - 1750 йиллардаги «экотехник» давр. Унинг технологияси
асосини сув, дарахт, ёғоч ташкил этади.
2. XVIII асрнинг 2- ярми - XX аср ўрталаридаги «политехник» давр. У
кўмир ва темир комплексига таянади.
3. Ҳозирги давр «неотехник» давр бўлиб, «электр қуввати ва
қотишмалар»дан кенг фойдаланиляпти.
Демак, Л. Мамфорд техникада қўлланадиган энергия тури ва моддани ўз
таълимотига асос қилиб олган. Файласуф Т. Ф. Сунягин техниканинг
ривожланиш концепциясини яратишда техника функцияларининг меҳнат типи
ва турига қараб ўзгаришини асос қилиб олган:
а) қадимги техника ва унинг «хонавайрон» қилувчи характери овчилик ва
терувчиликка нисбатан «истеъмолчилик» муносабатида бўлган;
б) деҳқончилик меҳнати неолит инқилоби жараёнида қарор топди. Унда
конструктивлик, ишчанлик хусусиятлари ва техника белгилари шаклланди.


175
в) ишлаб чиқаришда машинанинг қўлланилиши билан техника тарихида
сифат ўзгариши вужудга келди.
Европада Ўрта асрларда техника янгиликлари, соат, шиша, ойна ишлаб
чиқариш, китоб нашр этиш ривожланди. Соатнинг яратилиши кишиларни
табиий цикл, органик вақт доирасидан чиқишини тақозо этди. Инсон вақтни
тежашни, уни қадрлашни ўрганди. Вақтни орқага қайтмаслигига иқрор бўлди.
Вақтга бойлик сифатида қараш одат тусига кирди. Ойна, шиша маконнинг бир
хил эканлигини тушунишга имкон берди. Осмон ҳақидаги «муқаддаслик»
ниқобини фош қилди. Оддий кўриш, сезиш, техник ўзгаришлар иқтисодий ва
ғоявий муносабатларни, инсон менталитетини тубдан ўзгартирди. Техника
муттасил равишда ривожланиб борди. Оддий қўл дастгоҳларидан тортиб, то
автоматлаштириш ва компютерлаштиришгача ривожланди.
Инсон ва жамият «техносфера»да жойлашган бўлиб, техника бир жойда
тўхтаб турмайди. Техника инновацияси (янгиликлари) инсон ҳаётини
тўхтовсиз ўзгартириб турувчи катализатор (ўзгартурувчи), ҳаракатга
келтирувчи сифатида инсон онгидан жой олди. Кишиларнинг техникага
муносабати турли даврларда турлича бўлган ишончсизлик, ҳадиксираш,
технофобия (технофобия- фобия- юн. қўрқув) қўрқиш ва бошқалар техникага
бўлган муносабатнинг бир кўриниши эди.
ХVIII - ХIХ асрларда техника инсонни холдан тойдиради, эзади, деган
қараш устивор эди. Муайян гуруҳдаги кишилар (лундлар) станок, дастгоҳларни
синдирганлар, машиналарга нафрат билан қараганлар. Бу қарашга кўра
кишилар меҳнат қилишга қизиқмай қоладилар, ишчи машинанинг шунчаки бир
винтига (қўшимчасига) айланади, нуқул бир хил маромда ишлаш вужудга
келади. Техника тараққиётидан қўрқадиган ва техникага нафрат билан қарайдиган
кишиларни кейинчалик неолундлар деб атай бошладилар.
Улуғ мутафаккирлар ҳам техниканинг инсон назоратидан чиқиб
кетмаслиги ҳақида кўп қайғурганлар. Бу масалани даставвал Аристотель
кўтарган эди. Ҳозир ҳам бу масала долзарбдир. Освальд Шпенглер XX
асрнинг 30-йилларида «Инсон ва техника» асарида инсон оламнинг


176
ҳукмдори эди, у машинанинг қули бўлиб қолди, деб ёзган. Ҳозирги даврга
келиб механизациялаш ва автоматлаштириш ижтимоий ҳаётга тобора чуқурроқ
кириб келди. Техника ва инсон фаолияти бир-бири билан қўшилди, инсоннинг
ҳаёт тарзи, психологияси ўзгарди. Техника инсон борлиғининг барча соҳаларига:
иқтисод, сиёсат ва мафкурага кириб келди. Бугунги кунда «Инсон ва техника»
муносабатлари янгича мазмун касб этмоқда. Электрон кибернетика,
компютерлаштириш комплекслари, техника, механизм, технология кенг
тарғиб қилинмоқда.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish