2. Этиканинг ривожланиш тарихи.
Eтика моҳият ҳақидаги, ахлоқнинг келиб чиқиши ва тарихий ривожланиши, унинг ўзига хос хусусий вазифалари ҳақидаги фан бўлиб ўзининг бой тарихига эга.
Eтика фанининг асосчиси бўлиб буюк қадимги грек файласофи Сократ (е.о.ги 469-399) ҳисобланади. Инсоният тарихида буюк этикашунослар сифатида Платон ( э.о.ги428-328 йиллар), Аристотел (е.о.ги384-322 йиллар), Сенека (е.о.ги 4 йил – эрамизнинг 65 йили), Марк Аврелий (121 – 180), Августин Блаженний (354 – 430), Б. Спиноза (1632 – 1677), И. Кант (1724 – 1804), А. Шопенгауер (1788 – 1860), Ф. Нитсше (1844 – 1900), А. Швейтсер (1875 – 1965).
Одоб-ахлоқ ҳақида кўплаб буюк мутаффаккурларимиз шуғулланишган, қимматли фикрларини ўз асарларида айтиб қолдирганлар. Абу Наср Фаробий, Юсуф Хос Ҳожиб, Кайковус ибн Искандар, Амир Темур, Алиҳер Навоийларнинг ахлоқ тўғрисида айтиб кетган қимматли фикрлари жаҳоншумул аҳамиятга эга болди.
Қадимги даврлардан, энг муҳими 2500 йил олдин Қадимги Гретсия фанларнинг ривожланган вақтларда бошлаб одамларни ёмон ҳаракатлардан сақлаган ахлоқий сезги тушунчаларнинг моҳияти ва пайдо бўлиши масалалари пайдо бўла бошлади. Инсонда нима ахлоқий деб аталиши тўғрисида илмий тушунтиришга уринишлар бўлиб ўтган. Айнан ўша синфий тцивилизацияга ўтиш замонида философик билимнинг мустақил бир қисми сифатида қайд этиҳ вужудга келган.
Eтиканинг ривожланиш тарихини қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин:
− этикадан олдинги,
− антик этика,
− ўртаасрлар этикаси,
− Янги давр этикаси,
− замонавий этика.
Eтикадан олдинги давр.
Ибтидоий жамиятининг мулкий табақаланишининг юқори босқичини акс эттирувчи Гомер достонларидаёқ муҳим қарамақаршиликлар учрайди. Бир томондан олганда Гомер қаҳрамонлари ахлоқли. Улар ў қабиласига тегишли, қабиласи учун курашадилар ва бу уларнинг ҳаёт мазмуни ҳисобланади. Ватан, қабила шаъни, жангсшининг шон-шарафи, дўстлик, оиланинг фаравонлиги уларнинг хулқ-атворининг асосини ташкил этади. Бошқа намондан қаралганда, на “Илиада”да ва ҳа “Одиссея” да аниқ белгилааб қўйилган ахлоқ Кодекси мавжуд эмас-ки, унга риоя қилишлик ахлоқнинг мезони ҳисобланса.
Гесиодада бошқача ҳолатни кўриш мумрин, қайсиким синфий wивилизатсия даврига тўғри келади. Унинг достонлари ахкоқий маъно билан суғорилган. Асосий қадриятлар тариқасида Гесиод меҳнат ва адолатни илгари суради ва унинг тагида авайлаб асраш, ҳисоб китоблилик, қонунийликни ва умуман олганда мулкни мусстаҳкамлашга қаратади.
Антик этика.
Eрамизда олдинги 5 асрда фалсанинг инсон муаммолари тарафига бурилиши этиканинг шаклланишида ҳал қилувчи рол ўйнади. Антик этикада иккита асосий йўналишни айтиб ўтиш мумкин:
− биринчиси – софистлар ва ахлоқни инкор этувчилар, улар ахлоқий талабларнинг мажбурийлигини инкор қилади;
− иккинчиси – қадимги Гретсиянинг буюк мутафаккурлари Сократ, Платон (е.о.ги 5 аср), Аристотел (е.о.ги 4 аср), Эпикур (е.о.З аср) ахлоқ фани тариқасида этикага асос солганлар.
Софистлар мактабининг бир вакили бўлган - Протогор (е.о.5-4 асрларнинг охири) фикрича ахлоқ муаян бир даврда ҳар бир инсоният жамияти учунгина бўлади, шу сабабли ахлоқий талаблар барча халқларда ҳар хил бўлади, яхшилик ва ёмонлик тушунчалари нисбий ҳисобланади.
Софистларга Сократ (е.о.ги 469-399 йиллар.) қарши чиқди. Унинг фикрича яхши фазилатли деганда бошқаларни сиқиштирмасдан уларга нисбатан адолатли бўлиш, фақат ўзигагина эмас балки жамиятга хизмат қилишга қодир бўлиш, бунингсиз жамиятни тассаввур қилиб бўлмайди. Бу борадаги антик ютуқларнинг якуни Аристотелнинг (е.о.ги 4 аср.) этикаси бўлиб, у биринчи бўлиб этикани яхш фазилатлилар ҳақидаги теоретик фан тариқасида илгари ҳам таъкидлаганимиздек тизимга солган ва унга ном берган. Аристотелнинг талимоти бўйича аолатли одам тамонидангина содир этилган ҳаракатлар адолатли ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |