Фаннинг вазифаси:– Ватанимиз ҳудудларида энг қадимги даврлардан
бошлаб бўлиб ўтган тарихий-маданий жараёнларни холисона ҳамда
манбаларга таянган ҳолда таҳлил қилиш, ўрганиш, уларнинг
сабаблари ва моҳиятини очиб бериш;
– тарихнинг турли даврларида мамлакат иқтисодий ва маданий
равнақи учун фидойилик қилган давлат арбоблари, улуғ саркардалар,
илм-фан ҳамда маданият намояндалари, миллий қаҳрамонлар
фаолиятини
холисона
баҳолаш
асосида
ёшларимизни
миллатпарварлик руҳида тарбиялаш;
– тарихий хотира асосида ёшларимизни “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз
ва кам бўлмаймиз” ғояси руҳида тарбиялаш;
– ҳозирги кунда мамлакатимизда ўтказилаётган ислоҳотлар ва жуда
кўплаб бўлаётган замонавий ўзгаришлар моҳиятини, ҳуқуқий-
демократик жамият қуриш йўлидаги янгиликларни, Ўзбекистоннинг
жаҳон ҳамжамиятга интеграциялашуви жараёнларини ёшларга
етказиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |